close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Адабиёт

Адабиёт (35)

Душанба, Апр 08 2019

...Тўй маданияти ҳақида гапирганда санъаткорларнинг ўзларини тутишлари, пул қистириш, пулни бошдан сочиш каби ярамас одатни айтмай иложимиз йўқ. Бу ҳолат ва раққосаларнинг беҳаё қилиқлар қилиш эвазига пул тўплашлари бизнинг маънавий оламимиз пастлигидан далолат бермайдими? Бир тўйда ҳайратга тушганим ёдимда.

Сешанба, Фев 19 2019

 Қадим-қадимдан курраи заминда турли-туман қабила, элат ва халқлар ўз тилларида эркин мулоқотда бўлиб яшаб келаётгани барчамиз учун аён. Бундай ранг-баранглик аввалию охири биз учун сирли, мўжизакор бўлган бу дунёни идрок этиб тафаккурлашда ўзига хос йўлчи юлдуз вазифасини бажариши ҳам кундай равшан.

Пайшанба, Янв 31 2019

Ханс Кристиан Андерсеннинг «Қиролнинг янги кўйлаги» – катталар учун ҳам фойдали ҳамда ибратли бўлган эртакларга ёрқин бир мисолдир. Ахир бу эртакда ҳеч қандай сеҳргарлик, ҳеч қандай ғаройиб маҳлуқотлар, парилар, ажойиб қиёфа ўзгартиришлар йўқ. Асосий қаҳрамонлар сифатида эртакда ўз манфаатларида калтафаҳм қирол ва унинг аъёнлари салбий хислатларидан фойдаланадиган алдоқчи-тикувчилар  намоён бўлади.

Душанба, Нояб 12 2018

Бош қаҳрамон ролини Том Хенкс ўйнаган “Узлатга маҳкум” (cast away) фильмида кема ҳалокатга учрайди ва унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборади: 21 асрнинг ишбилармонлик доирасида фаолият юритган одам кимсасиз оролга тушиб қолади ҳамда тирик қолиш учун ҳаётий кўникмаларни ўзлаштириши лозим бўлади.

Пайшанба, Окт 18 2018

Кунларнинг бирида бир солиҳ инсон, Аллоҳ таолони қўйиб дарахтга сиғинадиган одамлар ҳақида эшитиб қолибди. У болтасини олиб дархатни кесиш учун йўлга отланибди. Йўлда шайтон унга бир чол қиёфасида йўлиқиб, ундан сўрабди:

Шанба, Окт 06 2018

Бу воқеа исталган шаҳарнинг масжидида рўй бериши мумкин эди, балки ўша ҳикоя қаҳрамони ўзингдирсан. Мен шу воқеани батафсил ҳикоя қилиб бермоқчиман:
Чарчаб, уйга қайтган ҳазрат одатдагидек ошхонага кириб хонтахтага ўтирди, ёлғиз қизи бўлган Жамила қари отасига қарай бошлади.

Чоршанба, Окт 03 2018

Ҳақ Субҳонаҳу ва Таоло дунёни ранго-ранг мўъжиза, неъматларга бой қилиб, тўлдириб қўйибди. Уларнинг аниқ миқдорини одамзод билолмайди. Инсонга неъматлар қадрига етмоқлик, шукронасини адо қилмоқлик, улардан оқилона баҳрамандлик, уларни номуносиб жойларга исроф этмаслик буюрилган.

Душанба, Окт 01 2018

Буқаламун (хамелён) ажойиб махлуқда... Бу калтакесак душманларидан душманлар тусига кириб яширинишни яхши уддалайди. Ўз қурбонлари бўлмиш ҳашоратларга сездириб қўймаслик учун атрофи қандай рангда бўлса тез ва осон ўша тус билан туслана олади.

Пайшанба, Сен 27 2018

«Биласанми, мен Туркияда қолишга қарор қилдим. Ҳа, қоламан, ва вақт ўтиб, немисларга ўхшаб натураллашиб (мослашиб – тарж.) кетаман. Бир сўз билан айтганда, ажойиб халқ экан, ва мен ҳар бир туркни севиб қолдим. Уларда қанчалар табиий олижаноблик, жасорат, одоб бор – ҳатто ўзимнинг малайлигимдан уялиб кетяпман. Тасаввур қилгин, уларда бизнинг энг катта кулфатимиз – ичкиликбозлик ва фоҳишабозлик йўқ… Кейин, уларда қари қизлар ҳам йўқ.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase