close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Робинзон Крузо тарихи мусулмонлардан ўғирланган

Бош қаҳрамон ролини Том Хенкс ўйнаган “Узлатга маҳкум” (cast away) фильмида кема ҳалокатга учрайди ва унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборади: 21 асрнинг ишбилармонлик доирасида фаолият юритган одам кимсасиз оролга тушиб қолади ҳамда тирик қолиш учун ҳаётий кўникмаларни ўзлаштириши лозим бўлади.

У тўрт йил давомида ёлғиз яшайди; қутқариб қолинган предметлардан асбоб ва ускуналар ясайди: коньки пичоққа, волейбол тўпи эса – дўстга айланади. У кийимнинг зийнатли тўрсимон ўрамасидан балиқ овлашда фойдаланади. Бу қаҳрамон Робинзон Крузонинг 21 асрдаги қайта гавдалантирилишими ёки ёши саккиз юз йилга тенг тарихнинг учинчи бор қайта ишланишими?
Ҳайй қандай қилиб кимсасиз оролга тушиб қолгани борасида турли фаразлар бор. Улардан баъзиларига кўра, қандайдир сирли ривоят муносабати билан онаси ўғлини золим шоҳнинг қўлидан сақлаб қолмоқчи бўлади; шундай қилиб у соҳилдаги остига юмшоқ патлар тўшалган кичкина ёғоч қути ичида бўлиб қолади...
“Ҳайй ибн Якзон” асарининг Даниэл Абдал Ҳайй-Мур томонидан бажарилган таржимадан парча
12 аср бошида мусулмон Испаниясида истеъдодли файласуф, математик, шоир ва табиб Ибн Туфайл таваллуд топади. Унинг тўлиқ исми - Абу Бакр ибн Абдулмалик ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Туфайл Қайсий. Ғарбда Абубакр номи билан танилган ҳамда маслаҳатчи ва табиб лавозимида ишлаб келган  Бугунги кунда “Ҳайй ибн Якзон тарихи” туфайли танилган. Бу китоб Оксфорднинг Бодлеан кутубхонасида сақланмоқда. “Ҳайй ибн Якзон” иборасининг маъноси – “Бедорнинг ўғли Ҳаёт (тирик)” бўлади, яъни бу “Бедор ўғли Ҳаётнинг тарихи” бўлиб, Ҳаййнинг мудроқ болаликдан илм сари ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилинади. Ушбу билимлар ёрдамида у дунё ва атрофидаги олам ҳақида фикр юритар эди.
1659 йил 30 сентябрь куни бахтиқаро бечора Робинзон Крузо очиқ денгиздаги пўртана пайтида кема ҳалокатига учради ва ушбу ёвуз орол соҳилига чиқариб ташланди ва бу оролни мен Умидсизлик ороли деб атадим. Кема жамоасининг барча аъзолари ғарқ бўлдилар, ўзим эса ярим ўлган ҳолатдаман”. Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари – Дефо.
Ҳаммаси маликанинг ўғли Ҳайй туғилишидан бошланади, унинг таваллуди сир сақланади ва у экватордаги ороллардан бирининг соҳилига келиб қолади. Бу ерда уни оҳу эмизиб катта қилади. Бу ерда у умрининг дастлабки эллик йилини ўтказади ва бошқа одамлар билан мулоқотда бўлмайди. Унинг узлатдаги ҳаётини етти босқичга бўлиш мумкин уларнинг ҳар бири етти йил давом этади. Ҳар бир етти йиллик давомида унинг ўз устози бўлади ва шу йўл билан у ўз атрофидаги борлиқни англаб боради.
Оҳунинг ўлимидан сўнг у болалик давридан ўспиринлик даврига ўтади ва ундан сўнг болиғ эркаклик босқичига қадам босади. У ҳаётнинг мазмуни ва ўзи кўраётган нарсаларнинг ортида турган сирлар ўртасидаги дилеммага тўқнаш келади. Амалий масалаларни ҳал қила туриб ҳамда ҳайвонлар анатомияси ва физиологиясидан бошлаб  юлдузлар ҳаракатигача бўлган турли предметларни ўрганади ҳамда борлиқни ички, интуитив кечишгача  ҳақиқатни англагунига қадар руҳ ва Холиқ ҳақида тафаккур қилади.
Мен ўлдирган барча жониворларнинг териларини сақлаб қўйдим. Ҳар бир терини қуёшда қуритиб таёқларга тортиб қўйдим... Биринчи навбатда ўзимга катта қалпоқ тикдим. Ёмғирдан сақланиш учун унинг мўйнасини ташқарига чиқариб қўйдим. Қалпоқ яхши чиққанидан худди шу матодан ўзимга бошдан оёқ мўйнали сарпо, яъни камзул ва иштон тикишга қарор қилдим... Нима бўлганда ҳам мен тайёрлаган маҳсулот яхши хизмат қила бошлади:  ёмғирнинг ҳамма суви қалпоқ ва камзулнинг узун мўйнаси орқали оқиб тушар  ва мен мутлақо қуруқ ҳолда қолардим”. “Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари“ Даниэл Дефо.
Ибн Туфайл қиссани ҳақиқатни бошдан кечиришни мутлақо бошқа дунёни, қувонч ва бахт ҳиссини англаш одам бир томондан яширин сақлай олмайдиган, бошқа томондан эса уни таърифлашга тили ожиз қолаётгани каби таърифлашдан бошлайди. Интеллектуал салоҳияти унча катта бўлмаган одамлар бу ҳолат ҳақида деярли ҳеч нарсани тушунмаган ҳолда гапиришлари мумкин. Интеллектуал салоҳияти ривожланганроқ бошқалар эса ўз ҳаракатлари ёрдамида мистик яхлитлик даражасига етишлари мумкин. Қайта тажриба ўтказилганда бу ҳолат яна давом этиши ҳамда нафақат диний ибодат қилаётган пайтда, балки кундалик ҳаётида ҳам, медитация каби одатий кечинмага айланиб қолгунча пайдо бўлиши мумкин. Ушбу босқичда изланувчи ҳақиқат ва ўзликни англай бошлайди. Кейинги босқичда у ўзликни англашдан тўхтаб фақат илоҳиётни ҳис эта бошлайди.
Шу пайтда оролга бош қаҳрамонга ёш жиҳатидан тенгқур бўлган Асал келади: шундай қилиб Ҳайй ўз ҳаётидаги биринчи одам билан учрашади. Асал руҳоний ва ибодатли одам эди, у оролга зоҳидлик мақсадида, ўзининг интеллектуал салоҳияти ёрдамида етишган ҳақиқатни чуқурроқ англаш учун келган бўлади.
Асал Ҳаййга ўзининг жамияти ва дин ишларининг ташкилланиши ҳақида сўзлаб беради. Ҳайй тўлқинланади ва оролга тасодифан кема келиб қолганда икки қаҳрамон Асалнинг юртига йўл оладилар,  бу мамлакатда анъанавий дин Асалнинг дўсти Салмон томонидан бошқарилаётган бўлади. Ҳайй оролликларга ҳақиқат тўғрисидаги ўзининг тушунишларини сўзлаб беришга уринади,  бироқ барча мавъизаларига қарамай ҳақиқат кечинмасининг манбаси сифатида фақат инсоннинг ички дунёси бўлиши мумкинлигини сезади. Унга дин инсонларнинг кўпчилиги учун руҳоний эмас балки ижтимоий омил бўлиб қолгандек  туюлади. Буни тушунган Ҳайй ва Асал ўзларининг оролдаги идрокли ҳаётига қайтадилар.
“... ва бир куни у ялангликда ястаниб ётган бургут жасадини кўриб қолади...  У ўзининг улкан қанотларини ва думини ёзиб олганди...  ва у ўзининг қандай патлар билан қандай ёпинтирилишини тасаввур қилди ва шундан сўнг ўзининг ўткир пичоғи билан қушнинг терисини шила бошлади, сонига боғич қилиш учун теридан бир парча кесиб олди...,  ўзининг устига бургутнинг катта думини ёпинчиқ сифатида ташлаб олди ҳамда улуғсифат қанотларини қўлларига кийиб олди. Энди у ўрмон майдонини бошқараётган қанотбахш махлуқ каби,  гўё ҳаво майдонини бошқараётган қуш каби юра бошлади ва барча жониворлар қўрққанларидан ундан қоча бошладилар...”
Ибн Туфайлнинг “Ҳайй ибн Якзон” асаридан парчанинг таржимасини Даниэл Абдул Ҳайй-Мур бажарган
Ҳайй ибн Якзоннинг инглиз тилига биринчи таржималари 1709 йилда пайдо бўлди. Даниэл Дефо эса ўзининг”. “Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари“  китобини 11 йилдан сўнг ёзган. Дефо замондошларининг кўпчилиги ёзувчи Хуан-Фернандес оролларидан бирида 4 йилдан зиёд умр кечирган шотландиялик денгизчи Александр Селкирк тажрибасидан илҳом олган деб ҳисоблайдилар.
“Робинзон Крузо” ва “Ҳайй ибн Якзон” асарлари ўртасидаги ўхшашлик Дефо қиссанинг мусулмонча варианти билан таниш бўлган, дея тахмин қилишга етарли асос бўла олади. Крузо кема ҳалокатга учраши оқибатида кимсасиз оролга тушиб қолади ва ёлғизлиги боис турли ҳаётий сабоқларни олади. У озиқ-овқат ва кийим билан боғлиқ жуда кўп миқдордаги маиший муаммоларни ҳал қилиш заруратига дуч келади. У топган ечимлар ва ҳаёт учун кураш табиатни синчковлик билан ўрганиш ортидан муваффақият қозониши мумкин эди. Қаҳрамон оролдаги иқлим, ландшафт, ўсимлик ва ҳайвонот оламининг хусусиятларини яхшилаб ўрганиб ва тушуниб  олиши зарур бўлган.
У одамлардан ажраб яшаётгани учун руҳоний азиятлар чекади. Бу ҳиссиётлар уни қамраб олади ва умидсизликка етаклайди, фақат чарчоқ унга хотиржамлик келтиради. Фақат шундан кейингина у онг садосини тушуна бошлайди ва Яратганнинг ёнида эканлигини сезади. Робинзон Крузонинг биринчи меҳмони Жумавой бўлади (мусулмон романидан фарқли ўлароқ у мутафаккир эмасди) ва у билан ҳаёти давомида оролда ўрганган билимлари билан ўртоқлашади.
Адабий асарлар ўртасидаги ўхшашлик биргина сюжет билан чекланмайди, негаки Дефо романнинг учинчи “Робинзон Крузонинг ҳаёти давомида жиддий мулоҳазалари ва саргузаштлари ва унинг фаришталар дунёсини қандай кўриши” китобида ахлоқ, дин ва фалсафа масалаларини очиб беради, бу ҳам унчалик чуқур бўлмасада, “Ҳайй ибн Якзон” асарига ўхшаб кетади.

Интернет маълумотлари асосида

Мақола жойлаштирилган бўлим: Адабиёт
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase