Кунларнинг бирида бир солиҳ инсон, Аллоҳ таолони қўйиб дарахтга сиғинадиган одамлар ҳақида эшитиб қолибди. У болтасини олиб дархатни кесиш учун йўлга отланибди. Йўлда шайтон унга бир чол қиёфасида йўлиқиб, ундан сўрабди:
— Қаерга кетяпсан ва нимани истайсан?
— Аллоҳ таолони қўйиб сиғинаётган дарахтни кесмоқчиман, - дебди у.
— Сенинг ишинг нима? Ўз ишингни талшаб, шу ишни қилишинг керакми? Агар сен дарахтни кесиб ташласанг, улар ибодат қилиш учун бошқа нарсани топиб олишади, дебди шайтон.
— Бироқ мен уни кесишим керак, деб эътироз билдирибди одам.
— Мен сенга бундай қилишни тақиқлайман! — деб ҳайқирибди шайтон.
Шунда инсон шайтонни ерга йиқитиб, унинг устига ўтириб олибди. Шайтон дебди:
— Мени қўйиб юбор, гапира олмаяман.
Ҳалиги одам уни қўйиб юборибди, сўнг шайтон дебди:
— Аллоҳ таоло сенга бу ишни буюримаган. Агар У буни истаганида унинг ер юзида жуда кўп бандалари бор, уларнинг биттасига бу ишни бажаришга буйруқ берар эди.
— Йўқ, мен барибир дарахтни кесишим керак, деб қайсарлик қилибди одам.
— Мен сенга ундан яхши нарсани таклиф қиламан.
— Нима экан?
— Сен фақир бир одамсан. Эҳтимол, сен ака-укаларининг ва қўни-қўшинларингга ёрдам беришни истарсан?
— Албатта, — дебди одам.
— Қасд қилган ишингдан қайт ва мен ҳар кеча ёстиғинг остига иккита тилло танга қўйиб тураман. Пулларни эса, ўзинг ва оиланг ҳожати учун сарф қиласан, ортганини эса садақа... Сен ва яқинларинг учун шу иш дарахтни кесишдан кўра яхшидир.
Ҳалиги одам ўйлаб, сўнг деди:
— Тўғри айтасан. Бироқ деганларингга қасам ич.
Шайтон қасам ичибди ва одам йўлидан қайтибди. Эртаси куни, уйқудан турса ёстиғи остида иккита тилло танга пайдо бўлганини кўрибди. Икки уч кун шу ҳолат такрорланибди.
Учинчи кун уйғонса тангалар йўқ экан. У ғазабланиб, болтасини қўлга олиб, дарахтни кесиш учун уйидан чиқибди. Йўлда чол қиёфасида шайтон яна учраб қолибди. У дебди:
— Қаёққа кетяпсан?
— Дарахтни кесмоқчиман.
— Уни кеса олмайсан, дебди шайтон.
Шунда инсон шайтонга яқинлашиб унга зарба бермоқчи бўлибди, бироқ шайтон уни ерга йиқитиб, деди:
— Агар тинчланмасанг, сени ўлдираман.
— Мен қўйиб юбор ва айтчи мени қандай қилиб енгдинг, - деб ялинибди одам.
Шайтон унга:
— Сен Аллоҳ учун ғазабланганингда, Аллоҳ таоло мени сенга буйинсиндириб қўйди, олдингда йиқилдим ҳам. Бироқ сен дунё матолари учун ғазабланар экансан, сени уддалаш жуда осондир.
Бу бир ривоят бўлса ҳам ундан керакли фойдаларни чиқариб олиш мумкин...
Абу Муслим таржимаси