Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Туркияда коронавирус юқтириб олиш аниқланган ҳолатлари сони бир суткда 4,3 минг кишидан ортди, ўлганлар сони – 126 кишига, хабар қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Хўжа. Бир сутка ичида коронавирусдан ўлганлар сони Туркияда пандемия бошланган пайтдан буён максимал даражага етди.
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Хитой Марказий Осиё давлатларига коронавирусга қарши курашда ёрдам бераётганидан хавотирда эмас, қолаверса ажабланаётгани ҳам йўқ. Американинг ўз роли ва ўрни бор, дейди у. Журналистлар билан телефон мулоқотда Помпео "Америка Овози"нинг бу борадаги саволига жавоб берди.
Ҳиндистон чоршанба куни "Таблиғи Жамоат"и гуруҳи раҳбари (аниқроғи, жамоат фракцияларидан бирининг раҳбари) Мавлон Саад Кандехлявийни ва яна олтита аъзосини қасддан қотилликда айблади, деди Ҳиндистон полицияси вакили. Эслатиб ўтамиз, "Таблиғи жамоат" ҳозирда барча ҳинд янгиликларининг сарлавҳаларида, чунки Ҳиндистонда коронавируснинг турли ҳолатлари жамоат йиғилишлари билан боғлиқ.
Европа Иттифоқи Туркманистонни ушбу мамлакат аҳолиси жон бошига тўғри келадиган даромад жуда катта эканлиги сабабли COVID-19 эпеидемияси туфайли молиявий ёрдам оладиган мамлакатлар қаторига киритмади. Бу ҳақида 15 апрель куни ҳукумат тарафдори бўлган Orient нашри маълум қилди, «Хроника Туркменистана» мустақил нашри эса 16 апрелда юзага келган вазиятни танқид қилиб чиқди.
Европа Иттифоқи коронавирусдан кучлироқ бўлиб, демократик қадриятларни, бирдамлик ва ҳамжиҳатликни йўқотмасдан чиқиши керак, деди Брюсселда Европарламент пленар йиғилиши якунлари бўйича матбуот анжуманида ЕП раҳбари Давид Сассоли.
Америка разведкаси ўтган йилнинг ноябрида мамлакат раҳбариятига Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирус тарқалгани ҳақида хабар қилганди, деб ёзади The Times of Israel. Нашр маълумотларига кўра, президент Доналд Трамп маъмурияти бу маълумотга қизиқмади, лекин бунда Вашингтон ушбу хабарни НАТО бўйича иттифоқчиларига, жумладан, Исроилга етказди.
Эрон парламенти эълон қилган ҳисоботга кўра, ушбу мамлакатда коронавирус оқибатида ўлганлар сони ОАВда эълон қилинганидан икки баравар кўп. Буни шу билан изоҳлашмоқдаки, COVID-19 у ёки бу аломатлари бўлган фуқаролардан коронавирусга таҳлил олинмаган, шунингдек, тиббиёт статистикасида хатоларга йўл қўйилган.
Қоҳирада Миср хавфсизлик хизмати кучлари амалга оширган антитеррор операцияси давомида пасха байрамида ҳужум уюштирмоқчи бўлган террористлар йўқ қилинди,деб хабар қилади OrientalExpress сайти Миср ИИВ га ҳавола қилган ҳолда.
Туркия парламенти қарийб 90000 маҳбусни озод этишни назарда тутувчи қонун қабул қилди - бу уларнинг умумий сонининг учдан бир қисмига тенг. Ушбу чора Туркия қамоқхоналарида коронавирус тарқалишини тўхатиш учун мўлжалланган. Қонун лойиҳаси Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон томонидан илгари сурилган.
АҚШ ҳаво кучлари космик қўмондонлиги Россия чоршанба куни тўғридан-тўғри сунъий йўлдошга қарши ракета синовини ўтказганини даъво қилмоқда. "АҚШ ҳаво кучлари космик қўмондонлиги Россиянинг 15 апрел куни тўғридан-тўғри сунъий йўлдошга қарши ракета синовини ўтказганидан хабардор ва кузатмоқда", дейилади қўмондонлик баёнотида.
Роспотребнадзор маълумотларига кўра, коронавирус билан касалланганларнинг деярли 30 фоизида касаллик асимптоматикдир. Вирус билан курашиш учун бир ярим ой давомида бундай беморлар сони ўсмоқда, дейди агентлик. Россияда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар умумий сонининг деярли учдан бир қисми инфекцияни аниқ аломатларсиз ўтказади. Бу ҳақда "Биринчи канал" эфирида "Роспотребнадзор" раҳбари Анна Попова маълум қилди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида баёнот бердики, у Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бюджетига бадаллари киритишни тўхтатади. Бу ҳақида Reuters хабар берди. Унинг сўзларига кўра, у ўз мамуриятига текширув ўтказилгунга қадар мос келувчи фармойиш берган. Давлат раҳбарининг қайд этишича, бу қарор ЖССТ «ўзининг асосий вазифасини бажара олмаган ва жавоб бериши лозим бўлган» ҳолатда қабул қилинди.
Англия черкови қиймати миллионлаб фунт стерлинг бўлган қимматбаҳо нарсаларни, яъни черков мулкларини COVID-19 муносабати билан изоляция режимида талон-тарож қилишини мумкинлигидан қўрқиб, Лондон Тауэрига олиб кетди, хабар қилади Telegraph газетаси. Аввалроқ Англия черковининг раҳбари, Кантербери архиепископи Жастин Уэлби Британиядаги ибодатхоналар коронавирус пандемияси туфайли ёпиқ ҳолда қолиши кераклигини тасдиқлаган эди.