"Пандемия якун топиши борасида айтилаётган муддатларга асосланган ҳаддан ташқари кучли оптимизм хавфлидир, чунки у туфайли интизом сусайиши, бу эса вирус ва инфекциянинг такрорий ривожланишига олиб келиши мумкин", – огоҳлантиради тадқиқотчилар.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда жами юқтирилган касалликларнинг 97%и 3 майгача, 9 майгача эса 99%и аниқланади.
Республикада COVID-19 тарқалиши, олимларнинг башоратига кўра, жорий йилнинг 24 майида якун топади.
Таққослаш учун, АҚШга сингапурлик олимлар умуман бошқача муддат беряпти. Уларнинг башоратига кўра, у ерда эпидемияни 27 августга келиб жиловлаш кутиляпти. Мамлакатда ҳозир қарийб бир миллион киши касаллик юқтириб олган.
Германияда ҳаммаси – 1 августда, Францияда – 5 августда, Буюк Британияда эса 14 августда якун топади.
Тадқиқотчиларнинг фикрларига кўра, Хитойда COVID-19 билан боғлиқ вазият 9 апрелда поёнига етди.
Қирғизистон, Грузия, Озарбайжон ва Молдавияда – мос равишда 6-, 14-, 18- ва 25 июнда ҳаммаси тугайди. Украинада касаллик анча кечроқ – 28 июлда чекинади.
Таҳлилчилар фикрига кўра, Белорус ва Арманистонда коронавирус тарқалиши 14 ва 20 августда, Қозоғистонда эса 27 сентябрда тўхтайди.
Россияда вирус тарқалиши 20 майга келиб 97%га якун топади. 28 майгача вазият 99% ҳал бўлади, 27 йилгача эса муаммо 100% ҳал этилиши кутилмоқда.
Тожикистон ва Туркманистон тадқиқотчилар кўриб чиққан мамлакатлар руйхатига кирмаган, чунки бу мамлакатларда коронавирусга расман ҳали ҳеч ким чалинмаган.
Ўзбекистонда COVID-19 тарқалиши жорий йилнинг 24 майида якун топади, деди сингапурлик олимлар
SUTD Сингапур технология ва дизайн университети олимлари дунё мамлакатларида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият бўйича башоратларни маълум қилдилар. Даставвал мутахассислар бу маълумотлар тахминий эканлиги ва ўқувчилар уларга – ҳар қандай башоратларга каби – эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишлари кераклиги айтадилар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Яҳудий руҳонийси ўлимида айбланган ўзбекистонликлар қўлга олинди
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган