Ливан оммавий ахборот воситалари сўнгги 24 соат ичида Триполи ва бошқа шаҳарларда юз берган тўқнашувларда кўплаб жароҳатланганлар ҳақида хабар беришди. Норасмий маълумотларга кўра, юзлаб одамлар жабрланган. Ливан армияси қўмондонлиги 40 га яқин аскар яраланганлигини тасдиқлайди. Ўнлаб намойишчилар ҳибсга олинган.
Намойишчилар Триполидаги банкларнинг мулкларига катта зарар етказишди, бир нечта банкоматлар синдириб ёқиб юборилди.
Норозиликларнинг янги тўлқинининг сабаби нархларнинг кескин кўтарилиши, юқори инфляция, ишсизлик эди.
Ливаннинг Триполи шаҳрида тартибсизликларни бостириш учун зирҳли машиналар келтирилди
28 апрел, сешанба куни Ливаннинг мунтазам армияси мамлакат шимолидаги Триполининг марказига тартибсизликлар содир бўлган жойда зирҳли транспорт воситалари ва қўшимча кучларни киритди. Ливаннинг LBC телеканалига кўра, ҳарбийлар учта банк жойлашган ҳудудни тўсиб қўйди ва намойишчиларни марказий майдондан ташқарига чиқарди. Аммо қўшни кўчаларда тўқнашувлар давом этмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар