Қуръони Карим Аллоҳнинг энг буюк раҳматидир, лекин буни фақат иймон келтирганлар тушунади. Аллоҳ таоло инсоннинг яратилиши ҳақида шундай дейди: «Уни қайси нарсадан яратди? Уни нутфадан яратди ва уни ўлчовли қилди» (Абаса, 18-19). Шундай қилиб, Яратгувчи инсоннинг бир томчи бўлиб, фақат Унинг иродаси билан ўсиб-улғайишига, тўлиқ шакл ва ақл-заковатга эга бўлишига ишора қилади. «نطفة» нутфа деганда бир томчи уруғ назарда тутилади. «قَدَّرَ» феъли одатда "мутаносиб қилди" деб таржима қилинади, лекин унинг маъноси анча кенгроқдир. Бундан ташқари, "тайёрлаш" ва "олдиндан белгилаш", "тақдирни белгилаш" маънолари мавжуд.
Кўпайиш жараёнида ота-онадан наслга ўтадиган организмларнинг ирсий хусусиятлари генлар томонидан аниқланиши ҳозирда аниқ маълум. Сперматозоид тухумни уруғлантирганда, ота-оналарнинг генлари бирлаштирилади ва улар келажакдаги одамнинг барча жисмоний хусусиятларини белгилаб беради. Бу минглаб генларнинг ҳар бири ўзига хос функцияга эга. Генлар кўз ва соч ранги, бўйи, юз хусусиятлари ва ички органлар, мия, нервлар ва мушакларнинг структуравий хусусиятларини белгилаб беради.
Бундан ташқари, генлар турли тана тизимларининг жисмоний хусусиятлари ва фаолиятининг хусусиятларини белгилаб беради. Масалан, одамнинг юқори ёки паст қон босимга эга бўлиши кўп жиҳатдан генетика билан белгиланади. Уруғлантирилгандан сўнг ҳужайрада ҳосил бўлган биринчи молекула дезоксирибонуклеин кислотаси (ДНК) бўлиб, у ўлимгача бутун инсон танасининг ривожланиши учун кодни олиб юради. У ҳужайра ядроси томонидан ҳимояланган ва ўзига хос "ахборот банки" дир. Шунингдек, у келажакдаги ҳомила ҳужайраларининг бўлиниши ва кўпайиши жараёнини назорат қилади. Бундан ташқари, унинг "раҳбарлиги" остида унинг ички органлари шакллана бошлайди.
ДНКда қайд этилган маълумотларнинг миқдори ҳатто олимларни ҳам ҳайратда қолдиради. Бунинг учун миллионлаб қоғоз варақларни тўлдириш керак — минг жилдлик энсиклопедияга тенг. Таққослаш учун: дунёдаги энг катта ҳажмли энциклопедиялардан бири бўлган Британия Энциклопедиясининг ҳажми 250 минг саҳифани ташкил этади. Ушбу энциклопедиянинг жилдлари кутубхоналарда кўплаб китоб жавонларини эгаллайди.
Шу билан бирга, битта ҳужайранинг ядросидан кичикроқ бўлган молекула 4 баробар кўп маълумотни ўз ичига олади. Бу материалистлар ва эволюционистлар изоҳ топа олмайдиган ҳақиқий мўъжизадир, лекин яратилишнинг барча сирларини билувчи ҳақиқий Яратувчи учун буни тушунтириш осон:
«Аллоҳ сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан яратиб, кейин жуфтлар қилиб қўйди. Қайси бир урғочи нимага ҳомиладор бўлса, нимани туғса, фақат Унинг илми билан бўлур. Ҳар бир умр кўрувчига умр берилиши ёки унинг умрининг қисқартирилиши, албатта, китобда бордир. Албатта, бу Аллоҳга осондир». (Фотир, 11)
Шуни таъкидлаш керакки, генетика, ирсият ва ўзгарувчанлик қонуниятлари ҳақидаги фан 19-аср охирида пайдо бўлган, ДНК структураси эса 1953 йилда Френсис Крик томонидан моделлаштирилган. 20-асрнинг бошларида кўплаб биологлар ДНКнинг маълумот узатиш билан ҳеч қандай алоқаси йўқ деб ишонишган, чунки уларнинг фикрига кўра, молекула тузилиши жуда бир хил ва кодланган маълумотни ўз ичига олмайди. Аммо Қуръон ва ҳадисларда инсон ҳаётининг олдиндан белгилаб қўйилганлиги дунёда молекуляр тузилиш ва генлар ҳақида ҳеч кимнинг тасаввурига эга бўлмаган пайтларда айтилган.
Ильдар Мухамеджанов
Абу Муслим таржимаси