close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

20 йиллик Вьетнам урушига қараганда коронавирусдан америкаликлар кўпроқ ўлди

Бугунги кунга қадар коронавирус оқибатида вафот этган америкаликлар сони Вьетнам уруши пайтида ўлганлар сонидан ошди, деб ёзади BBC. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда 60 мингга яқин киши коронавирусдан вафот этди. Вьетнам урушининг 20 йил давомида АҚШ армияси қарийб 58 минг одамни йўқотди.

АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони бир миллиондан ошди - бу дунёдаги энг юқори кўрсаткич.
Эпидемия авж олганига қарамай, АҚШнинг 40 штатида ҳукумат томонидан жорий қилинган карантинга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Намойишчилар фикрига кўра, ҳукумат тақиқ чораларини қўллаш орқали фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига қасд қилади.
Намойиш ташкилотчилари яқин келажакда намойишчилар сони 10 баравар кўп бўлишини ваъда қилмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase