Имом Зуфар ибн Ҳузайл раҳимаҳуллоҳ
Имом Зуфар раҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг икки катта шогирдлари - Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумуллохдан суҳбат эътиборидан муқаддам саналади. Яъни устознинг дарсларига улардан олдин қатнашган. Имом Зуфар раҳимаҳуллоҳ ҳижрий 158 санада 28 ёшида вафот этади. Отаси араблардан, онаси эса форсий бўлган. Шу жиҳатдан у кишида икки миллатнинг ҳам унсури жамланган эди. Яъни у киши сўзни баён қилиб беришга ўта моҳир бўлган. Имом Зуфар раҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллохдан кўпроқ раъй фиқҳини ўрганади ва шунда мустаҳкам бўлган. Шунга кўра, Имом Зуфар қиёс ва ижтиҳодда ўта тез таҳлил қилувчи ва кучли бўлган.
Янгиликлар
- Magnum қозоқ тилини камситгани учун унга халқ бойкот эълон қилди
- Британия разведкаси: Украинада 200-250 минг россиялик аскар қириб ташланган
- АҚШ «Озодлик Радиоси»ни молиялаштиришни тўхтатди
- Аллоҳу Акбар! Надежда Кеворкова суд залида озод қилинди!
- АҚШ Ғазони тиклаш бўйича мусулмонлар режасини рад этди