close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Атеистлар Қуръони каримда нефт ҳақида хабар берилганлигини инкор эта олмади?

У (Раббинг) ўт—ўлан ундирди, сўнг уни ҳора ғушога айлантирди. ("Аъло" 87-сура, 4-5-оятлар).

"Ғушо" деганда арабчада сел кўпикларига қоришган чирик дарахт япроқларининг қуйқаси тушунилади. Нефт ва нефт нимадан бўлганлигини бу оятчалик англатувчи баёнга дуч келганмисиз? Қани бугун бирон бир тафсирчи бундан ўн беш аср олдин Қуръони каримда нефт таърифи берилганлигини инкор эта оладими? Яна оятдаги нозикликка қарангки, бир-бирига хеч ўхшамайдиган хабарларни бир жойнинг ўзида бериб қўя қолган.
Бу хабарларнинг биринчиси: Ер қадимда кенг ўсимликлар ўрами билан ўралганлигини билдиради. Геологияда бу ҳикмат неча-неча асрлар ўтгандан кейингина кашф этилгандир.
Иккинчи ҳикмат: ўсимликлар ўрами мўл оксиген чиқариб, муҳитни битказгандан сўнг, энди йўқотилиши кераклиги туфайли катта зилзилалар қилинганлигидадир.
Учинчи ҳикмат: ўша ўсимликларни Аллоҳ, қора сувга айлантирдик демасдан, қора сел қуйқумига айлантирдик дейди. Илм-фан томонидан нақ 25 йил олиб борган тадқиқотларида ҳам нефт Ернинг ўзига мос келувчи қатламлари орасида бир ирмоқ каби оқиши уқтирилгандир. Мана, кўриб турибмиз, оят илм тилида нефт оқими деган ходисани ҳам очиқ-равшан билдириб турибди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase