close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Агар ҳақ сўзни айтолмасанг...

Бугунги кун учун араб мақолига мурожаат қиламиз: Агар ҳақиқатни айта олмасанг, ҳеч бўлмаса, ёлғонга қарсак чалма.

Бугунги кун учун араб мақолига мурожаат қиламиз: Агар ҳақиқатни айта олмасанг, ҳеч бўлмаса, ёлғонга қарсак чалма.

Бу сўзлар садоқат ва самимиятнинг аҳамиятини уқтиради. Ёлғон ёки алдовни қўллаб-қувватлаш ҳам шунчаки сукут қилиш каби ёмон бўлиши мумкинлигини эслатади. Ҳақиқатга интилмоғимиз ва бузуқ фикрларни қўллаб-қувватламаслигимиз лозим.
Бир киши Набий алайҳиссаломдан «Энг яхши мусулмон қайси», деб сўради. У зот: «Қўли ва тилидан мусулмонлар омонда бўлган кишидир», дедилар (Муслим)
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Ким Аллоҳга ва Охирги кунга иймон келтирса, яхши гапирсин ёки сукут қилсин». Ўзингизга тегишли бўлмаган иш ҳақида гапирманг. Агар бир сўз айтсангиз, у сизга бўйсунмайдиган ҳукмдорга айланади, лекин айтмаганингизча у сизнинг ҳукмингиздадир. Шундай экан, унинг хўжайини бўлинг ва шармандаликка, дунёда камситишга, охиратда мағлубиятга етакловчи ҳарфлар қули бўлманг.
Ислом — бу муҳаббат, тинчлик ва шафқат дини. Ёлғон, туҳмат ва ёмонлик Исломга бутунлай ётдир. Улар энг зарарли гуноҳлардан саналади, чунки улар одамлар ўртасида низо солади, энг яқин қариндошлар, қўшнилар ва дўстларни душманга айлантиради.

Исломда инсонлар ўртасидаги муносабатлар самимият ва ҳурмат асосида қурилиши керак. Бошқаларнинг обрўсини ва шахсий ҳаётини ҳурмат қилишимиз лозим. Бизнинг тилимиз гуноҳлардан пок бўлиб, аъзоларимиз Аллоҳга итоатда бўлиши керак. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Кимки тилини ёмонликлардан ва фаҳшдан тўсса, мен уни Жаннатга киришини кафолатлайман». (Бухорий ва Муслим).

Жами бўлиб олинганда, сўзнинг ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир кўрсатиш қобилияти инсониятга азалдан маълум. Замонавий тиббиёт ривожланмаган даврларда одамлар дуо ва яхши сўзлар орқали шифо топар эдилар. Ёмон сўзлар ва қарғишлар эса сеҳрга тенглаштириларди. Агар ўша вақтда бу тасаввурлар тахмин бўлган бўлса, бугун бу — илмий тасдиқланган далиллар. Бу бизга айтган сўзларимизга, эшитган ва ўқиган гапларимизга нисбатан ҳушёрлигимизни оширишимиз кераклигини англатади.

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase