close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняхуни лавозимидан четлатиш талаб қилинмоқда

Исроилнинг 40 дан ортиқ юқори мартабали собиқ миллий хавфсизлик амалдорлари, таниқли олимлари ва таниқли бизнес раҳбарлари Исроил президенти ва парламенти спикери номига мактуб йўллаб, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуни лавозимидан четлатишни талаб қилишди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Мактубни имзолаганлар орасида Исроил ташқи ва ички хавфсизлик хизматларининг тўрт нафар собиқ директори, Исроил мудофаа кучларининг икки собиқ раҳбари ва учта Нобель мукофоти совриндорлари бор.

Мактубда Нетаньяху Исроилда тарихдаги энг ўнгчи ҳукуматни тузиш учун тўплаган коалиция ҳамда унинг Исроил суд тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича ўта зиддиятли саъй-ҳаракатлари танқид остига олинган. Шунингдек, мактубда Нетаняху Исроил тарихидаги энг ҳалокатли кун бўлган 7 октябрь ҳужумлари натижасида хавфсизликнинг бузилишига олиб келгани ҳақида гапирилади.

“Биз Нетаняхуни 1200 нафардан ортиқ исроиллик ва бошқаларнинг шафқатсизларча қирғин қилинишига, 4500 нафардан ортиқ кишининг жароҳатланишига ва 230 нафардан ортиқ одамнинг ўғирланишига сабаб бўлган шароит юзага келишида айбдор деб ҳисоблаймиз. Ўғирланган Исроил фуқароларининг 130 дан ортиғи ҳали ҳам ҲАМАС асирлигида”, — дейилади мактубда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase