close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Қуръон маввзулари

Қуръон маввзулари (24)

(Аллоҳ таъолонинг ҳақ каломи эканлигида) ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган ушбу китоб ғойибга ишонадиган, намозни тўкис адо этадиган ва биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладиган тақволи кишилар учун Ҳидоят - Тўғри Йўлдир. (Бақара сураси, 2-3)

Душанба, Апр 01 2024

Инсон яралибдики, бу фоний дунёда не-не мўъжизаларгаю кароматларга гувоҳ бўлмади. Аммо у кўрган кашфиётлару ажойиботлар Куръони Карим мўьжизаси олдида ҳеч нарса бўлмай қолаверади. Башарият Одам Ато замонидан буён не-не табаррук битикларга рўбарў келмади. Бироқ ҳаммасидан Қуръони Мажиднинг нур ёғилиб тургувчи сатрлари муқаддасроқ ҳисобланаверади. Одамлар наздида ардокди ва азиз нарсалар беҳисоб. Лекин комил инсонлар, иймон эгалари учун Қуръони Шариф оятларидан суюкли ва мўътабарроқ нима ҳам бор? Чунки у буюк тангримиз, меҳибон ва рахмли Ҳақ Таолонинг муқаддас каломидир. Чунки у Яратгувчининг ўз бандаларини тўғри йўлга етакловчи даъват китобидир. Чунки  у Аллоҳ Таолонинг ўз Расули Муҳаммад алайҳиссаломга юборган ваҳийси, яъни диний қўрсатмаларидир.

Чоршанба, Май 05 2021

442-бет (Ёсин, 28-40)
Аллоҳ кофирларга лашкар жўнатмай бир қичқириқ билан ҳалок қилди, улар истеҳзо қилувчилар эди, ўтган қавмлар оқибатидан ибрат олмайдилар. Алатта барча қавмлар маҳшарга тўпланурлар.

Сешанба, Май 04 2021

422-бет (Аҳзоб, 31-35)
Аллоҳ ва Расулига итоат ва солиҳ амаллар учун ажри икки баробар бўлиши ва гўзал ризқ тайёрлиги.

Душанба, Май 03 2021

402-бет (Анкабут, 42-56)
Аҳли китоблар билан чиройли баҳс қилиш. Муҳаммад (сав)га китоб нозил бўлгач пайғамбар бўлди, аҳли китобларнинг баъзилари бунга имон келтирдилар, кофирлари эса очиқ ойдин ҳақиқатларни инкор қиладилар, улар золимлардир.

Шанба, Май 01 2021

382-бет (Намл 56-63)
Лут (а.с) қавмидаги бузуқ одамлар унинг даъватига жавобан: “Лут оиласини шаҳардан чиқаринглар, у ўзича пок бўлмоқчи” дедилар. Лут (а.с) ва унинг аҳли хотинидан ташқари нажот топдилар. Қавм тошли ёмғир билан ҳалок этилиши.

Жума, Апр 30 2021

362-бет (Фурқон 21-32)
Кофирлар кибр билан рисолатни фаришта олиб тушишини, худонинг ўзини кўришни талаб қиладилар. Вақт келиб фаришталарга дуч келганларда Аллоҳдан нажот сўраб қоладилар.

Пайшанба, Апр 29 2021

342-бет
Мўминлар нажот топиши ва уларнинг сифатлари, тажовуз қилмасликлари, жаннат мукофоти ваъдаси. Инсоннинг асли лойданлиги ва она қорнида шаклланиш босқичлари. Аллоҳнинг энг баракотли яратувчи экани. Ўлим ва қайта тирилиш. Одамлар устидан етти йўл (осмон) яратилгани.

Чоршанба, Апр 28 2021

322-бет
“Одамларга ҳисоблари яқинлашиб қолди. Улар эса, ғафлатда, юз ўгирувчи бўлган ҳолларида. Қачон Роббиларидан янги эслатма келса, фақат уни ўйнаётган ҳолларида тингларлар”.

Сешанба, Апр 27 2021

302-бет
Мусо (а.с) бошқа саволлари. Кема, бола, девор воқеларининг таъвили. Зулқарнйн қиссаси бошланиши.

Якшанба, Апр 25 2021

262-бет
“Алиф. Лоом. Ро. Ушбулар китобнинг ва равшан Қуръоннинг оятларидир”.

Якшанба, Апр 25 2021

242-бет
Нафс ёмонликка буюриши, Аллоҳнинг мағфиратли ва раҳмли Зот эканлиги.

Шанба, Апр 24 2021

222-бет
“Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир”.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase