close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бизни еб битирадиган ҳужайралар

Қарийб ярим аср олдин, 1960 йилда, олимлар ҳужайра ўз таркибини йўқ қилиши мумкинлигини пайқашди. У ўзини ўзи еяётганга ўхшайди. Аммо бу механизмни нима ишга туширади, нима учун ва нимага бундай рўй беради – нисбатан яқинда узил-кесил аниқланди.

"Аутофагия" сўзи юнонча ауто ("ўзини" маъносини англатади) ва "phagein" («емоқ» маъносини англатади) сўзларидан келиб чиқади. Шундай қилиб, аутофагия "ўзи-ўзи ейиш" деган маънони англатади.
Аутофагия жараёни эллик йил давомида олимлар учун сир бўлиб келган. Фақат 90-йилларда "япон микробиолог-олими" Ёсинори Осуми тирик организм ҳужайраларининг ўзини-ўзи ейиш механизмини батафсил баён қилди. Аутофагия учун зарур бўлган генларни аниқлаш учун у нон ёпиш учун ишатиладиган хамиртурушдан фойдаланган. Кейин у хамиртурушдаги аутофагиянинг асосий механизмларини тушунтиришда давом этди ва шунга ўхшаш мураккаб механизмлар инсон ҳужайраларида ҳам қўлланилишини кўрсатди.
Осуми кашфиётининг ўзига хос хусусияти нимада? Унинг ёрдамида кўплаб физиологик жараёнлар «масалан, тананинг очликка реакцияси» каби жараёнлар қайта кўриб чиқилди. Тадқиқот давомида маълум бўлишича, аутофагия жараёни саратон ва кўплаб неврологик касалликлар билан боғлиқ. Умуман олганда, белгиялик олим Кристиан де Дю биринчи бўлиб аутофагия бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.
Унинг "лизосомани, яъни оқсилларни, ёғларни ва углеводларни ҳазм қилишга қодир ҳужайранинг овқат ҳазм қилиш тизимини, ҳужайраларни истеъмол қиладиган станцияни кашф этишда хизмати катта. Кристиан де Дюв ушбу жараённи таърифлаш учун "аутофагия" атамасини ишлатган. Аммо ҳужайранинг фақат эскирган, шикастланган қисмлари ейилади, бу эса ўз-ўзини янгилаш механизмини ишга туширади.
Ёсинори Осуми турли тадқиқот соҳаларида фаол иштирок этди, аммо 1988 йилда ўзининг лабораториясини очиб, бор кучини аутофагияни ўрганишга қаратди. Хамиртуруш ҳужайраларини ўрганиш нисбатан содда ва шунинг учун улар кўпинча инсон ҳужайраларида содир бўладиган жараёнларни ўрганиш учун намуна сифатида ишлатилади. Ва жараённи тезлаштириш учун у ҳужайраларни мажбур қилди".
Натижа ажойиб бўлди! Энг муҳими, ушбу жараёнда иштирок этадиган генларни ўрганишга имкон берадиган усул олинди. Хамиртурушда аутофагия кашф этилганидан бир йил ўтгач, Осуми аутофагия учун зарур бўлган биринчи генларни аниқлади. У стресс сигналлари аутофагияни қандай қўзғатаётганини тасвирлаб берди ва кўп ўтмай, бизнинг ҳужайраларимизда деярли бир хил механизмларнинг ҳаракат қилиши аниқ бўлди.
Осуми туфайли энди аутофагия ҳужайра таркибий қисмларни янгилаш учун энергия ва қурилиш материалларини тезда ёқилғи билан таъминлаши мумкинлигини биламиз. Инфекциядан сўнг аутофагия ҳужайра ичидаги бактерия ва вирусларнинг кириб боришини бартараф қилиши мумкин. Аутофагия эмбрионнинг ривожланиши ва ҳужайраларнинг бўлинишига ёрдам беради.
Оддий қилиб айтганда, аутофагия - бу тана ўзини-ўзи даволайдиган жараён. Биз тўғри келган нарсани ва оч бўлганимизда эмас, овқатни кўрганимизда еймиз. Биз танамизга керак бўлган нарсани эмас, мазали туюладиган нарсани еймиз. Буларнинг барчаси бизга таъсир қилмаслиги мумкин эмас. Гап ҳатто семириш ёки ошқозон касалликлари ҳақида ҳам эмас. Биз ўз-ўзини йўқ қилиш жараёнини бошлаяпмиз, чунки бундай турмуш тарзи аутофагия механизмининг бузилишига олиб келиши мумкин.
Бу Паркинсон касаллиги, 2-тоифа диабет ва кекса одамларда учрайдиган бошқа касалликларга олиб келиши мумкин. Исломда рўза тутиш аутофагиянинг энг самарали механизмларидан биридир. Олимларнинг тасдиқлашича, ўн икки соатлик рўза, ўртача миқдорда углерод истеъмоли ва жисмоний машқлар билан биргаликда ҳужайраларни янгилашни рағбатлантириш орқали танани даволайди.
Хусусан, ошқозон ости бези нормал ҳолатга қайтади, бу қонда қанд миқдорини тенглаштиришга ёрдам беради. Яъни, дунёга машҳур олимлар ёзаётган нарсалар биздан юзлаб йиллар олдин Аллоҳнинг расули томонидан васият қилинган эди.

Ёсинори Осуми 1945 йилда Япониянинг Фукуока шаҳрида туғилган. У докторлик даражасини 1974 йил Токио университетида олди. Уч йил давомида АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги Рокфеллер университетида таҳсил олгандан сўнг, у Токио университетига қайтиб келди ва бу ерда 1988 йилда ўз тадқиқот гуруҳини ташкил қилди.
2009 йилдан бери Токио технология институтининг профессори ҳисобланади. Аутофагия 50 йилдан бери маълум, аммо унинг физиология ва тиббиётдаги фундаментал аҳамияти 1990-йилларда Ёсинори Осумининг парадигма силжиши бўйича тадқиқотлар ўтказилгандан кейин тан олинган. Ўз кашфиётлари учун у физиология ва тиббиёт соҳасидаги Нобел мукофотига сазовор бўлди.

Мақола Нобел қўмитаси веб-сайтида жойлаштирилган материаллар асосида тайёрланган

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase