303-бет
Зулқарнайн ҳукмрон бўлган кенг ерлар ва унинг сафари.Имон келтирганлар ва кофирлар васифи. Яъжуж маъжуж ҳақида хабар. Темир ва мисдан девор ясалиши.
304-бет
Зулқарнайн сўзи: “У: «Бу Роббим раҳматидандир. Агар Роббимнинг ваъдаси келса, буни ер баробар қилур. Роббимнинг ваъдаси ҳақдир», деди”.
Қиёматда одамлар тўпланиши ва кофирларнинг ҳолатлари. Куфр келтирганлар амалларини чиройли санаб уларнинг бефойдалиги ва пайғамбарларни мазаҳ қилишлари оқибати жаҳаннам эканлиги. Имон келтирган ва солиҳ амаллар қилганлар Фирдавс жаннатида абадий қолишлари.
“Сен: «Агар денгиз Роббим калималарига сиёҳ бўлсаю унга ўз мислича мадад келтирсак ҳам, Роббим калималари тугашидан олдин денгиз тугаб қолур», дегин”.
“Сен: «Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Менга, шубҳасиз, илоҳингиз битта «илоҳ» экани ваҳий қилинди. Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин», дегин”.
305-бет
Марям сураси
Ҳуруфи муқотъаот (алоҳида, кесилган ҳарфлар). Закариё қиссаси, унинг Аллоҳга ёрдам сўраб дуо қилиши. Яҳё исмли ўғил башорати. Закариё белги сўраши ва белги бўлиб унинг тилдан қолиши ва аҳлини эртаю кеч тасбиҳ этишига ишора қилиб даъват қилиши.
306-бет
Яҳё (а.с)га Аллоҳнинг Китобини қувват билан олишга амр, унга ҳукм илми берилиши, унинг чиройли сифатлари ва Аллоҳнинг саломлари.
Марям қиссаси бошланиши. Марям отасиз ўғил кўриши, унга оқар сув ва мевалар неъматлари берилиши.
307-бет
Марям неъматлар билан меҳмон қилиниши, унинг сукут рўзаси. Одамларнинг Марямга ишонмаганларида бешикдаги Исо (ас) сўзлаши ва ўзининг пайғамбар эканлигини хабар бериши, унинг яхшилик ҳақида даъвати. Исо (а.с) Аллоҳнинг қулидир, фарзанди эмас, у якка Аллоҳга ибодат қилишга чақирган. Одамлар бу ҳусусда фирқаланишлари, кофирлар ҳақида, улар қиёмат кунида ҳаммасини аниқ кўрадилар, хозир бу золимлар адашиб юришлари.
308-бет
Одамларни огоҳлантириш кофирлар ишонмасалар ҳам. Аллоҳ барча нарсаларга меросхўр ва унга барча нарсалар қайтиши.
Иброҳим (а.с) қиссаси, унинг отаси билан суҳбати, унинг ҳақ йўлга даъвати, шайтонга ибодат қилмасликка чақириғи. Унинг отаси Иброҳим (ас)ни хайдаши. Пайғамбар (а.с) отаси ҳақига дуо қилиб, кетиши. Иброҳим (а.с)га Исҳоқ ва Яъқуб (а.с)ларнинг ҳадя қилиниши. Уларга ростгўй ва олий тил берилиши.
Мусо (а.с) тарихи эслатилиши.
309-бет
Тур тоғидаги нидо ва Ҳоруннинг ёрдамчи қилиниши.
Исмоил (а.с)нинг йўли, даъвати. Идрис (а.с) сиддиқлик ва пайғамбарлиги ва унинг олий мақомга кўтарилиши.
“Ана ўшалар, Аллоҳ неъмат берган зотлар, Пайғамбарлардан, Одам зурриётидан, Нуҳ билан бирга (кемада) кўтарганларимиздан, Иброҳим ва Исроилнинг зурриётидан, Ўзимиз ҳидоят қилган ва танлаб олганлардан бўлган зотлар, уларга Роҳманнинг ояти тиловат қилинса, йиғлаб саждага йиқилардилар”.
Улардан кейин келиб, динларини зое қилганлар хабари.
“Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар”.
Роҳманнинг ваъдаси. Жаннатнинг васфи. “Биз фақат Роббингнинг амри билангина тушамиз. Бизнинг олдимиздаги нарсалар ва ортимиздаги нарсалар ҳамда уларнинг орасидаги нарсалар ҳам Уникидир. Роббинг унутгувчи бўлмаган”.
310-бет
Шериги бўлмаган, якка яратувчи Аллоҳга ибодат қилишга амр. Қиёматда барча инс ва жинлар тўпланиши, кофирлар жазоси. Бунинг бўлмасидан олдин эслаш. Тақводорларга нажот. Золимлар тақводорларни камситиб қараганликлари. Залолатнинг азобгача муҳлати.
“Ва Аллоҳ ҳидоятга юрганларнинг ҳидоятини зиёда қиладир. Боқий қолувчи, солиҳ амаллар, Роббинг наздида, савоб жиҳатидан яхшироқдир ва оқибат жиҳатидан яхшироқдир”.
311-бет
Кофирлар охиратда мол мулк ва болалари бўлишига даъво қилишлари худди ғайбни билгандек. Бу сўзлари ёзиб қўйилади. Кофирлар куч қудрат истаб ширк қилишга борадилар, буларнинг ҳаммаси бекор. Шайтон кофирларни қўзғатиб туради ва бунинг зиддига шошилмаслик кераклиги, Аллоҳ саноғини санамоқда. Тақводорлар Раҳмон хузурида меҳмон бўлганларида, жиноятчилар жаҳаннамга хайдалиши, шафоатчилари бўлмайди. Роҳманнинг боласи бор дейиш энг ёмон, оғир гап. “Ундан осмонлар парчаланиб, ер ёрилиб, тоғлар қулаб йиқилай, дейдир”. Барча нарсалар Роҳманнинг бандалари, ҳеч нарса унинг фарзанди эмас, уларнинг барчалари тўпланиб, Аллоҳнинг ҳузурида ёлғиз ҳолда келадилар.
312-бет
“Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Роҳман муҳаббат пайдо қилур. Бас, албатта, тақводорларга хушхабар беришинг ва у билан саркаш қавмларни огоҳлантиришинг учун у(Қуръон)ни тилингга осон қилдик. Улардан олдин қанчадан-қанча аср(аҳли)ни ҳалок қилдик. Улардан бирортасини ҳис этасанми ёки шарпасини эшитасанми?!”
То Ҳа Сураси
То Ҳа. Қуръоннинг нозил бўлиш муроди ва ҳикматлар. Уни юборган Зотнинг буюклиги, бутун мавжудот Унинг мулки эканлиги. Сир ва махфийларни У билади.
“Аллоҳ–ундан бошқа ибодатга сазовор илоҳ йўқ зотдир. Гўзал исмлар Уникидир”.
Мусо (а.с) хабари. Олов воқеаси. Аллоҳдан Мусо (а.с)га нидо келиши.
313-бет
Мусо (а.с)га пайғамбарлик келгани. “Албатта, Мен, Ўзим, Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қил ва мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт. Албатта, (қиёмат) соати келгувчидир. Ҳар бир жон саъйи-ҳаракатига яраша жазо олиши учун уни махфий тутурман. Ҳаргиз сени унга иймон келтирмайдиганлар ва ҳавойи нафсига эргашганлар ундан тўсмасинлар. У ҳолда ҳалок бўласан»”.
Пайғамбар (ас) асоси илонга айланиши ва оппоқ қўл мўжизаси. Фаръавнга бориш буйруғи.
Мусо (а.с) дуоси: “У: «Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар. Менга ўз аҳлимдан бир вазир қилиб бер. Оғам Ҳорунни. У билан белимни қувватла. Уни ишимга шерик айла. Сенга кўп тасбиҳ айтишимиз учун. Ва Сени кўп зикр қилишимиз учун. Албатта, Сен Ўзинг бизни кўриб турувчи эдинг», деди”. Дуо ижобати ва аввалги неъмат эслатилиши.
314-бет
Мусо (а.с) чақалоқлиги вақтда қутқарилиши ва Аллоҳ уни танлаши.
Аллоҳнинг амри: “Сен ва оғанг мўъжизаларимни олиб боринглар ва Мени зикр этишда сусткашлик қилманглар. Фиръавнга боринглар! Чунки, у туғёнга кетди. Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд эсласа ёки қўрқса»”.
Ака ука қўрқувларини Аллоҳга айтадилар, Аллоҳ уларни хотиржам қилади. “У зот: «Қўрқманглар! Албатта, Мен сизлар биланман, эшитаман ва кўраман», деди”.
Аллоҳ нима деб даъват қилишни сўзма сўз ўргатади, улар бу вазифани бажарадилар.
Фиръавн ака укани сўроқ қилиши.
315-бет
Мусо (а.с) оғаси билан Фиръавн саволларига жавоб бериб Аллоҳни танитади. Фиръавон бўйин товлаб, сеҳр билан айблаши ва Мусо (а.с) огоҳлантиришига қарамай сеҳр мусобақасига чақириши.
316-бет
Сеҳргарлар билан тортишув. Аллоҳнинг изни билан мўжиза содири бўлиши, сеҳргарлар имон келтириб сажда қилишлари. Фиръавн ғазабга келиб, имонга қарши чиқиши. Мўминлар динларида собит туришлари, сеҳрдан истиғфор қилишлари. Кофир бўлганлар жазоси, имон келтирганлар мукофоти ҳақида.
317-бет
Мусо (а.с) қавми билан йўлга тушиши. Денгиздаги мўжиза. Фиръавн бошқаларни ҳам адаштирганлиги.
Бани Исроилга хитоб: неъматлар ва ваъданинг эслатилиши. “Албатта, Мен тавба қилган, иймон келтириб, яхши амал қилган, сўнгра тўғри юрганларни кўплаб мағфират қилгувчиман” .
Аллоҳнинг Мусо билан суҳбати, Аллоҳ унинг қавмида қаттиқ адашув бўлгани. Мусонинг ғазаби. Сомирийнинг иши.
318-бет
Сомирий тақинчоқлардан бузоқ ясаб одамларни адаштириши. Ҳоруннинг гапига кирмасликлари. Сомирий иқрори ва унинг хайдалиши, маъбуд музоқнинг бузиб ташланиши.
“Албатта, сизнинг илоҳингиз Аллоҳдир, холос. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир. У барча нарсани ўз илми билан қамраб олгандир”.
319-бет
Аллоҳ ўтганларнинг хабарини шундай беради, зикридан юз ўгиришнинг жазоси оғир юк қиёматда. Сур чалиниб қиёмат бошланганда қайта тирилганлар ўзаро гаплари, улар дунёда қанча яшаганликлари ҳақида гумонлари.
Аллоҳ тоғлани совуриб ташлаб, ҳамма ёқни текислаши. Жимжитлик, пичирилаш товушлари. “У кунда Роҳман унга изн берган ва сўзидан рози бўлганлардан бошқанинг шафоати фойда бермас”.
Аллоҳ ўтмиш ва келажакни била олиши, ҳеч ким унинг илмини иҳота қамраб ола олмаслиги.
Барча бош эгиб турилади, золимлар ноумид бўладилар. Мўминлар ва солиҳ амал қилганларга зулм бўлмас.
“Шундай қилиб, Биз уни арабий Қуръон этиб нозил этдик. Шоядки тақво қилсалар ёки уларда эслаш пайдо қилса, деб унда қўрқинчли ваъдаларни баён қилдик”.
320-бет
“Ҳақ Подшоҳ–Аллоҳ олий бўлди. Сенга ваҳийи битгунча Қуръон (тиловати)га ошиқма ва: «Роббим, илмимни зиёда қилгин», дегин”.
Одам (а.с) тарихи. Иблис сажда қилмагани. Шайтоннинг васвасаси. Жаннатдан чиқарилиш. Одам (ас) осий бўлиши, авратлар очилиши, унинг тавбаси қабул бўлиши ва Аллоҳ уни ҳидоятга бошлаши. Одам болаларига хитоб: кимки ҳидоят келиб, зикрдан юз ўгирса дунёда тор ҳаётда яшайди ва қиёматда кўр ҳолда тирилади ва у Аллоҳдан бу ҳақда сўрайди.
321-бет
Бунинг сабаби у инсон Аллоҳнинг зикрининг унутгани. Бу исроф қилганлар учун Аллоҳ жазоси. Ўтганлар тарихи ақл эгалари учун эслатмалиги.
“Агар Роббингдан сўз ўтиб қолмаганида ва номланган ажал бўлмаганида, албатта, (азоб) лозим бўлар эди”.
Кеча ва кундузга тасбеҳ ва ҳамдлар айтиб зикр қилишга амр. Дунё зийнатларига кўз тикиб қолмаслик, Аллоҳнинг ризқи яхши ва боқийлиги.
“Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир”.
Кофир ва мушриклар пайғамбардан мўжиза талаб қиладилар, аслида пайғамбарнинг юборилиши ўзи кифоялиги. “Сен: «Барча кутгувчидир. Бас, кутинглар. Албатта, кимлар тўғри йўл соҳиблари ва кимлар ҳидоят топганини билурсизлар», деб айт”.
Қуръон мавзулари: ўн олтинчи оқшом, ўн олтинчи жуз...
302-бет
Мусо (а.с) бошқа саволлари. Кема, бола, девор воқеларининг таъвили. Зулқарнйн қиссаси бошланиши.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Қуръон маввзулари
|
Калит сўзлар