close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуръон мавзулари: ўн учинчи оқшом, ўн учинчи жуз...

242-бет
Нафс ёмонликка буюриши, Аллоҳнинг мағфиратли ва раҳмли Зот эканлиги.

Подшоҳ Юсуфни ўзининг яқинларидан қилиши ва уни ҳазинабон қилиб тайинланиши.
“Шундай қилиб, Юсуфга ер юзида маконат бердик, уни ўзи хоҳлаган жойга ерлаша оладиган қилдик. Ўз раҳматимизни, кимни хоҳласак, ўшанга муяссар этурмиз ва гўзал амал қилувчиларнинг ажрини зое қилмасмиз. Иймон келтирган ва тақво қилганлар учун, албатта, охиратдаги ажр яхшироқ бўлур.”
Юсуф оға-иниларилари билан учрашуви, улар Юсуфни танимайдилар. У кичик укаларини олиб келишларини буюради. Ака-укаларнинг Яъқуб (а.с)га хитоби.

243-бет
Яъқуб (а.с) ўғилларнинг кичик укаларини бирга юборишларнини сўрайдилар, Яъқубнинг шубҳалари ва таваккул ҳақида насиҳатлари. Шаҳарга турли эшиклардан киришлари.
“Юсуфнинг олдига кирганларида, у инисини ўзига яқин жойлаштирди ва: «Мен акангман, улар қилган нарсалардан хафа бўлма», деди”.

244-бет
Подшоҳ идиши воқеаси, Юсуфнинг хийласи. Инисининг халтасидан идиш чиқиши. Ака-укаларнинг Юсуф ҳақида туҳматлари.
“Улар: «Эй Азиз, бунинг катта ёшли чол отаси бор. Бас, биримизни унинг ўрнига ол. Биз сени яхшилик қилувчилардан эканлигингни кўрмоқдамиз», дедилар”.

245-бет
Ака укалар ўзаро суҳбати. Яъқуб (а.с) уларга ишонмаслиги ва унинг сабри, Юсуфни эслаб, йиғлаши.
“У: «Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қилмоқдаман ва Аллоҳдан сиз билмаган нарсани биламан...

246-бет
“...Эй ўғилларим, боринглар, Юсуфни ва унинг укасини яхшилаб изланглар, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Ҳақиқатда Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар», деди.”
Ака-укаларнинг Юсуф олдига оғир аҳволда садақа сўраб келишлари.
“У: «Жоҳиллик пайтингизда Юсуфга ва унинг инисига нима қилганларингизни биласизларми?» деди. Улар: «Э-э, ҳали сенн сенн Юсуфмисан?!» дедилар. У: «Мен Юсуфман, мана бу иним. Аллоҳ бизга марҳамат кўрсатди. Ҳақиқатда ким тақво ва сабр қилса, Аллоҳ, албатта, гўзал иш қилувчиларнинг ажрини зое қилмагай», деди. Улар: «Аллоҳга қасамки, ҳақиқатда Аллоҳ сени биздан устун қилди. Биз эса, хатокорлардан бўлдик», дедилар. У: «Бугунги кунда сизларни айблаш йўқ. Сизларни Аллоҳ мағфират қилгай. У раҳм қилгувчиларнинг раҳмлироғидир. Менинг мана бу кўйлагимни олиб бориб, отамнинг юзига ташлангиз, кўзи очилур. Сўнгра аҳлингиз ила жам бўлиб ҳузуримга келинглар», деди. Карвон йўлга чиққан вақтда оталари: «Мени ақлдан озган деманглар-у, албатта, мен Юсуфнинг ҳидини сезмоқдаман», деди. Улар: «Аллоҳга қасамки, сен эски адашувингдасан», дедилар...

247-бет
Хушхабарчи келган чоғида у(кўйлак) ни унинг юзига ташлаганида, яна кўрадиган бўлди. У: «Сизларга мен, Аллоҳдан сизлар билмайдиган нарсани биламан, демаганмидим?!» деди.”
Яъқубнинг ўғиллари учун истиғфори. Юсуф (а.с) ота ва онаси билан Мисрда учрашуви.
“Ва ота-онасини тахтга кўтарди. Улар унга сажда қилиб йиқилдилар. У: «Эй отажон, бу аввал кўрган тушимнинг таъбиридир, Роббим уни ҳаққа айлантирди. Дарҳақиқат, У менга яхшилик қилди. Мени қамоқдан чиқарди. Шайтон мен билан акаларимнинг орасини бузгандан сўнг, сизларни биёбондан олиб келди. Албатта, Роббим нимани хоҳласа, ўшанга латифдир. Албатта, Унинг Ўзи билгувчи ва ҳикматли зотдир. Эй Роббим, ҳақиқатда менга мулк бердинг ва менга тушларнинг таъбирини ўргатдинг. Эй осмонлару ерни яратган зот! Сен дунёю охиратда менинг валиййимсан. Мени мусулмон ҳолимда вафот этдиргин ва солиҳларга қўшгин», деди”.
Бу тарихий қисса ваҳий орқали пайғамбар (с.а.в)га нозил бўлди. “Одамларнинг кўплари, гарчи сен жуда қизиқсанг ҳам, мўмин эмаслар”.

248-бет
“Сен улардан бунинг учун ажр ҳам сўрамайсан. У фақат оламлар учун эслатма, холос”.
Оят белгиларга қарамай одамлар мушрик бўлган холларида Аллоҳга имон келтирадилар, қиёматнинг ногаҳон келишидан омонда эмасликлари.
“Сен: «Бу–менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга билиб–ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман», деб айт”.
Қуръон ақл юритишлари учун аввалгилар тарихи ва ҳидоят топган мўминлар учун ҳидоятдир.

249-бет
Раъд сураси.
“Алиф. Лом. Мим. Ро. Ушбулар китобнинг оятларидир. Ва сенга Роббингдан нозил қилинган нарса ҳақдир. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмаслар”.
Тафаккур қилувчи ақл эгаларига учун атроф олам, неъматларнинг оят-белги эканлиги ҳақида эслатма. Куфр келтирганлар қайта тирилишларига ишонмайдилар.

250-бет
Кофирлар яхшиликдан олдин ёмонликлар сўрайдилар ҳолбуки ўтганларнинг тарихи бор. Улар пайғамбарга шарт қўядилар, пайғамбар (с.а.в) – огоҳлантирувчи холос.
Аллоҳнинг барча сирлар ва ғайблардан хабардорлиги.
“Унинг олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилгувчилар бор. Улар уни Аллоҳнинг амри ила ҳифз қилиб турурлар. Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас. Агар Аллоҳ бирор қавмга ёмонликни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмас ва улар учун Ундан ўзга валий ҳам йўқ. У сизларга чақмоқни хавф ва тамаъ қилиб кўрсатади ва оғир булутларни пайдо қилади. Ва момақалдироқ (раъд) Унинг ҳамди ила тасбиҳ айтадир ва фаришталар ҳам ундан қўрққанларидан (тасбиҳ айтадир). У чақмоқларни юборадир ва улар ила хоҳлаган одамларини, улар Аллоҳ ҳақида талашиб турганларида, урадир. У қаттиқ ушлайдиган зотдир“.

251-бет
Ҳақ даъвати Аллоҳникидир. Мушриклар дуолари мисоли ва залолат, бекорлиги.
Турли мисоллар билан пайғамбар (с.а.в) одамларга Аллоҳни танитиши.
“Роббиларига ижобат этганларга гўзаллик бордир. Унга ижобат этмаганларга эса, агар ер юзидаги ҳамма нарсалар ва яна шунчасига эга бўлсалару уни фидо қилсалар ҳам, ана ўшаларга ёмон ҳисоб бўлур ва жойлари жаҳаннамдадир. У қандай ҳам ёмон жойдир”.

252-бет
Ақл эгалари Аллоҳдан келган ҳақиқатни эслашлари. Мўминлар сифатлари: аҳдлар ва мийсоқ аҳдини бузмайдилар, намоз, инфоқ, силлаи раҳм, сабр, ёмонликни яхшилик билан қайтаришлари. Уларнинг оқибатлари – жаннат, у ерда айтиладиган саломлар.
Аллоҳнинг мийсоқ аҳдини бузадиганлар, силлаи раҳм қилмай, бузғунчилик қиладиганлар ланъатланишлари ва улар ёмон диёрга киришлари.
Ризқ Аллоҳнинг ихтиёридалиги, бу дунё ўткинчи матохлиги. Кофирларнинг мўжиза сўраб баҳона қилишлари. Аллоҳ хоҳлаганини залолатга солади ва Ўзига йўналганларни ҳидоят қилади.
“Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?”

253-бет
Имон келтириб солиҳ амал қилганлар гўзал оқибати. Рислотадан мақсад. Кофирларга хитоб. Одамларнинг ҳаммаси ҳам ҳидоят топмаслиги баёни ва сабаби. Аллоҳнинг ваъдаси. Аввалги пайғамбарлар тарихини эслатиш. Мушрикларга хитоб, уларга азоб борлиги.

254-бет
Тақводорлар ва кофирларнинг турлича оқибатлари. Китоб нозил қилинганлар орасидаги ишонмайдиганларга хитоб.
Қуръон араб тилида нозил бўлиши, пайғамбар (с.а.в) ўз нафсига эргашмаслиги ҳақида огоҳлантириш. Аввалги пайғамбарлар ҳақида эслатиш, улар Аллоҳнинг изнисиз мўжиза кўрсатмаганлар. “Ҳар бир ажалнинг ўз китоби бордир”.
“Аллоҳ нимани хоҳласа, маҳв қилур, нимани хоҳласа, собит қилур. Она китоб Унинг даргоҳидадир”.
“Уларга ваъда қилганимизнинг баъзисини сенга кўрсатармиз ёки сени (ундан олдин) вафот этдираримз. Албатта, етказиш сенинг зиммангда, ҳисоб қилиш Бизнинг зиммамиздадир.”
“Биз ерга келиб, унинг атрофидан қисқартириб бораётганимизни кўрмайдиларми?! Ҳукмни Аллоҳ қиладир. Унинг ҳукмини таъқиб қилгувчи йўқ. У ҳисоби тез зотдир. Батаҳқиқ, улардан олдингилар ҳам макр қилдилар. Аммо барча макрлар Аллоҳнинг (илкидадир). У ҳар бир жон нима қилишини биладир. Яқинда кофирлар оқибат диёри кимга бўлишини билажаклар”.

255-бет
“Куфр келтирганлар: «Пайғамбар эмассан», дерлар. Сен: «Мен билан сизнинг орангизда Аллоҳ ва Китоб илми бор кимсалар етарли гувоҳдир», деб айт”.
Иброҳим сураси
“Алиф. Лом. Ро. Бу китобни сенга одамларни Роббиларининг изни ила зулматлардан нурга, азиз ва мақталган зотнинг йўлига чиқаришинг учун нозил қилдик”.
Пайғамбарлар юборилганда ўз қавмидаги одамлар дунёни афзал кўриб Яратган Эгасига куфр келтиришлари. Азиз ва ҳикматли зот хоҳлаганини залолатга солиб, хоҳлаганини ҳидоятга солиши. Мусо (а.с) ўз қавмини зулматдан нурга чиқаришга ва Аллоҳнинг кунларини элатишга юборилгани. Сабрли ва шукурлиларга эслатма.

256-бет
Мусо (а.с) Бани Исроилга Аллоҳнинг нажот берганини эслатиб, Аллоҳнинг шукурга чақириши ва куфрдан қайтариши ҳақида амрини етказади. Ер юзида ҳамма кофир бўлиб кетса ҳам Аллоҳ зиён кўрмас.
“Пайғамбарлари уларга: «Осмонлару ернинг яратгувчиси бўлмиш Аллоҳга шак борми? У сизларни гуноҳларингизни мағфират қилишга ва ўзингизни маълум муддатга қолдиришга чақирмоқда-ку! « дедилар. Улар эса: «Сиз бизга ўхшаш башардан ўзга ҳеч нарса эмассиз. Бизни оталаримиз ибодат қилиб юрган нарсадан тўсмоқчисиз. Бас, бизга очиқ-ойдин ҳужжат келтиринг», дедилар”.

257-бет
Пайғамбарлар ҳам одамлардандир, уларни Аллоҳ танлайди ва Ўзи қувватлайди. Мўминлар Аллоҳгагина таваккал қилсинлар. Золимлар пайғамбар ва мўминларни қувиб чиқариш билан қўрқитадилар агар улар динларидан қайтмасалар. Мўминларга ғалабалар ва фатҳлар башорати, кофирлар эса азобга дучор бўлишлари.
“Роббиларига куфр келтирганларнинг амалларининг мисоли, худди бўронли кунда шамол учириб кетган кулга ўхшайдир. Улар ўз касбларидан бирор нарсага эга бўлмаслар. Ана ўша узоқ адашувнинг ўзидир”.

258-бет
Аллоҳга бир халқни бошқаси билан алиштириш осондир.
“Уларнинг ҳаммалари Аллоҳ ҳузурида пайдо бўлдилар. Бас, заифлар мутакаббирларга: «Албатта, биз сизларга тобе бўлган эдик. Энди, сизлар устимиздаги Аллоҳнинг азобидан бирор нарсани енгиллата оласизларми?» дедилар. Улар: «Агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилганида, биз ҳам сизларни, албатта, ҳидоят қилар эдик. Биз учун энди, дод-вой қиламизми ёки сабр қиламизми, бари бир. Биз учун қочар жой йўқ», дедилар.”
“Иш битиб бўлганда шайтон: «Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса, сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди, мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», деди.”
Имон келтирган ва солиҳ ишларни қилганлар жаннатда абадий қоладилар, ундаги саломлашиш.
Аллоҳнинг тойиб-яхши сўзининг мисоли чуқур бақувват илдизли ва шоҳлари осмонга етадиган тойиб-яхши дархт экани (тафсирда бу имон, шаҳодат сўзлари).

259-бет
У дарахт Аллоҳ изни билан доимо мевалидир.
Ҳабис, нопок, ёмон сўзнинг мисоли илдизи қўпорилган, қарорсиз дарахт кабидир (тафсирда бу куфр сўзлари мисоли).
Неъматни куфрга алмашганлар бу дунёда адашиб, жаҳаннамга кирадилар.
Мўминларга намоз ва садақага Аллоҳнинг амри.
Аллоҳнинг ер, ёмғирлар, мевалар ва денгиз сувлари неъмат эканлиги, кемалар бўйсўндирилгани ва дарёлар бўйсўндирилгани.
Аллоҳ қуёш ва ой, кеча ва кундузни одамларга хизматчи қилгани.

260-бет
Аллоҳ сўралган нарсани берди, неъматлари саноқсиз.
Иброҳим (ас)нинг Аллоҳга дуоси: фарзандларига омонлик юрти ва улар санамларга сиғинмаслигини сўраши. Намозга шароитлар, неъматлар, шукурларни орзу қилиб сўраши. Аллоҳ махфий нарсаларни билиши ва Исмоил, Исҳоқ алайҳисаломлар ҳақида дуо. Намоз ҳақида, ота онани ва мўминларни ҳисоб кунида мағфират қилинишларини сўрайди.
“Сен ҳаргиз, Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил, деб гумон қилма. Фақатгина уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўяди, холос”.

261-бет
Золимларнинг қиёматдаги оғир аҳволи ҳақида огоҳлантириш, улар макр билан муддат сўрашлари. Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмай интиқом олиши. Қиёматда бўладиган воқеалар ва золимларнинг кўриниши қандайлиги.
“Аллоҳ ҳар бир жонга қилган касбига яраша жазо бериши учундир. Албатта, Аллоҳ тез ҳисоб қилгувчидир. Бу(Қуръон) одамлар учун, уларнинг у ила огоҳлантирилишлари, У ягона илоҳ эканини билишлари ва ақл эгалари эслашлари учун баёнотдир”.

Жамшид Муслимов

Мақола жойлаштирилган бўлим: Қуръон маввзулари
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase