Оламнинг инсонни синаш мақсадида яратилгани хабари. Ишонмайдиганлар билан бахс, уларнинг бесабр ва ношукурлиги. Сабр ва яхши амаллар мағфират ва катта ажрга сабаблиги. Кофирларнинг гапидан сиқилмаслик кераклиги, пайғамбарнинг вазифаси огоҳлантириш холос.
223-бет
Кофирлар билан баҳс. Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳақида Мусо (а.с) гувоҳлик бергани. Кофирлар золимдирлар чунки улар Аллоҳ ҳақида ёлғон тўқийдилар ва бошқаларни ибодатдан тўсадилар.
224-бет
Кофирлар ер юзида қочиб қутила олмайдилар ва охиратда оқибатлари аянчлидир.
“Албатта, иймон келтирганлар, яхши амаллар қилганлар ва Роббиларига ишонч ила бўйинсунганлар, ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар”.
Мўминлар ва кофирлар баробар эмаслар, кофирлар мисоли кўрлик бўлса, мўминлар эшитувчи ва кўрувчидир.
Нуҳ (а.с) қавмларига тавҳид ҳақида даҳватлари, кофирларнинг бунга жавобан ҳақорат ва айбловлари.
Нуҳ (а.с) мурожаатлари.
225-бет
Нуҳ (а.с) холис эканликлари исботи ва кофирларнинг жоҳилона шаккоклиги. Пайғамбар (с.а.в)га қаршилиқ қилаётганларга нима деб хитоб қилиниши.
Аллоҳнинг Нуҳ (а.с)га хитоби ва кема ясашга амри.
226-бет
Кема ва сув тошқини воқеаси, Нуҳ (а.с) ўғлининг золим қавм билан ҳалокати, Нуҳ (а.с) ўғли ҳақида илтижоси.
227-бет
Аллоҳнинг дуога жавоби: у ўғил Нуҳ (а.с)нинг аҳли эмаслиги, пайғамбар (а.с)нинг истиғфори. Аллоҳнинг Нуҳ (а.с)га хитоби.
Бу ғайб ҳабарларининг ваҳий бўлиши ҳикмати ва сабрга чақирув, оқибат тақводорларники экани.
Ҳуд (а.с) қавмига якка Аллоҳга ибодат қилишга даъвати, пайғамбар (а.с)нинг ҳолислиги. Истиғфор ва тавбага даъват ва огоҳлантирув. Од қавмининг ширкида қолиб куфр келтириши, пайғамбар (а.с)ни инкор қилиши.
228-бет
Ҳуд (а.с) қавми билан баҳси. Аллоҳ пайғамбар (а.с) ва унинг аҳли, издошларига нажот бериб, кофирларни жазолаши. Однинг малъун экани.
Солиҳ (а.с)нинг самуд қавмига тавҳид борасида даъвати, истиғфор ва тавбага буюриши, бунга кофирларнинг рад жавоби ва айбловлари.
229-бет
Солиҳ (а.с) жавоби ва мўжизали туяни қавмига маълум шартлар биларн тақдим қилиши. Аллоҳнинг жазоси келганда Солиҳ (а.с) ва қавмининг қутқарилиши. Золимларнинг даҳшатли қичқириқ олиши.
Иброҳим (а.с)га элчилар хушхабар етказишлари, пайғамбар (а.с)нинг меҳмондўстлиги. Фаришталар таом емасликлари. Иброҳим (а.с)нинг хотинига Исҳоқ ва ундан кейин Яқуб (а.с) бўлиши хушҳабари.
230-бет
Иброҳим (а.с) хотининг таажуби. Элчиларнинг хушхабари.
Элчилар (фаришталар) Иброҳим (а.с) фаришталар билан Лут (а.с) қавми борасида суҳбати.
Лут (а.с) бузуқ қавми билан баҳси ва меҳмонлари ҳақида ташвиши. Меҳмон-фаришталарнинг жавоби, қавмнинг жазоси ҳақида хабари.
231-бет
Лут (а.с)нинг золим қавми устига тушган азоби.
Шуайб (а.с)нинг Мадян аҳлига даъвати: Якка Аллоҳга ибодат қилиш, тарозидан урмай адолат қилиш, зўравонликдан тўхташга чақириш. Мадян зўравонларининг мазах билан жавоб беришлари.
“У: «Эй қавмим, хабар беринглар-чи, агар мен Роббимдан аниқ ҳужжатга эга бўлсам-чи ва мени Ўзи тарафидан яхши ризқ ила ризқлантирган бўлса-чи?! Мен сизларни ўзим қайтараётган нарсада ўзим хилоф қилмоқчи эмасман. Мен имконим борича ислоҳ қилишдан ўзга ҳеч нарсани хоҳламасман. Менинг муваффақиятим фақат Аллоҳга боғлиқ. Унгагина таваккал қилдим. Унгагина қайтаман....”
232-бет
“...Эй қавмим, менга хилоф қилишингиз сизларни ё Нуҳ қавмига, ё Ҳуд қавмига, ёки Солиҳ қавмига етган мусибатга ўхшаш мусибат етишига олиб бормасин. Лут қавми сизлардан узоқ эмас. Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим раҳмли ва шафқатли зотдир», деди.”
Мадян аҳли шаккокликда қолиб, пайғамбар (а.с)ни қўрқитмоқчи бўладилар. Аллоҳ пайғамбар ва аҳлига нажот бериб, золим қавмни Самуд қавмни жазолагандек жазолаши.
Мусо (а.с) даъват қилганларида Фиръавн ва унинг одамлари бўйин товлаши.
233-бет
Бу дунёда ҳам, охиратда ҳам золим қавмларнинг ҳолати ёмон. Аллоҳ зулм қилмас, балки зулмкорлар ўзларига зулм қилишлари. Қиёматнинг бўлиш вақти, дўзах ва жаннат хабари, уларнинг осмону ер тургунича абадийлиги.
234-бет
Мушриклар аждодлари каби маъбудларига ибодат қилиб, Аллоҳ берган насибаларини тўлиқ оладилар. Мусо (а.с)га китоб берилганда унинг қавми ихтилоф қилгани хабари.
“Албатта, Роббинг ҳаммага амалларига яраша тўлиқ вафо қилур. Чунки У қилаётган нарсаларидан хабардордир. Бас, сен ва сен билан тавба қилганлар мустақийм туринглар ва туғёнга кетманглар. Чунки У нима қилаётганингизни кўриб тургувчидир. Зулм қилганларга мойил бўлманглар. Яна сизни дўзах олови тутмасин. Сиз учун Аллоҳдан ўзга дўстлар йўқ. Сўнгра ёрдам берилмайсизлар”.
Намоз ва сабрга амр. Аввалгилар тарихида нажот топганлар оз бўлди, зулмкорлар маишатига эргашиб кетди.
“Роббинг аҳли ислоҳчи бўлган шаҳарларни зулм ила ҳалок қилмас эди”.
235-бет
Халқлар бир уммат бўлмай ихтилоф қилишлари ва жаҳаннамнинг одамлар ва жинлар билан тўлдириши хабари.
Пайғамбарлар қиссаси хабар қилиниши ҳикмати. Имон келтирмаганларга ўз амалларини қилишларига муҳлат берилиши. “Осмонлару ернинг ғайби(ни билмоқ) Аллоҳга хосдир. Ишнинг барчаси Унга қайтарилур. Бас, Унга ибодат қил ва Унгагина таваккал қил. Роббинг қилаётганларингиздан ғофил эмасдир”.
Юсуф (а.с) сураси.
Хуруфи муқатъаот, Қуръоннинг васфи, гўзал қиссанинг ваҳий билан хабар қилиниши.
Юсуф отасига тушини баён қилиб беради.
236-бет
Яъқуб (а.с) бу тушни махфий сақлашга тавсияси. Юсуф акалари ўзаро фитнали сухбати. Улар Яъқубдан Юсуф билан ўйнаб келишни сўрашлари ва Яъқубнинг хавотири.
237-бет
Қудуққа Юсуфни ташлашлари, ёлғон хабар, Яъқубнинг сабри. Йўловчилар Юсуфни мисрликка сотишлари. Юсуф улғайгач унга Аллоҳ ҳукм ва илмнинг берилиши, муҳсинлар (гўзал иш қилувчилар)нинг мукофоти шундай бўлади.
238-бет
Аёлнинг катта макри ва Юсуфга туҳмати. Азизнинг ўз хотини ва Юсуфга (мурожаати). Шаҳардаги аёллар бу воқеани муҳокама қилишлари.
239-бет
Аёллар базмга келиб, Юсуфни кўришлари ва қўлларини кесиб олишлари. Азизнинг хотини бунга жавоби ва Юсуфга таҳдиди. Юсуфнинг Аллоҳга улкан гуноҳдан сақлашни ёлвориб дуо қилиши ва макрлардан сақлаш учун қамалиши. Қамоқдаги ҳамрохлар тушларини айтиб беришлари ва Юсуфнинг Аллоҳ берган илм асосида таъбир қилишдан олдин ўз динини кофирлар йўлида эмаслинини баён қилади.
240-бет
Юсуф (а.с) қамоқдаги ҳамрохларига ўз дини хабарини беради, Ислом динига даъвати. Юсуф тушлар таъбири бўладиган ишлар ҳақида эканлигини икки ҳамзиндонига айтиб беради. Нажот топадиган бирига Юсуф ўзи ҳақида подшоҳ олдида эслашни сўрайди ва бир неча йил қамоқда қолиб кетиши.
Миср подшоҳи ўз тушини аёнларига айтиб бериши.
241-бет
Аёнлар тушнинг таъбирини айта олмай, Юсуфни подшоҳ хизматкори эслаши. Юсуф тушнинг таъбирини батафсил баён қилиб берганда уни зиндондан чиқаришларига буйруқ бўлиши. Юсуф фитналанган аёллар ва азизнинг хотини макр қилганини ҳақида сўрайди. У аёллар Юсуфнинг беайблигини эътироф этадилар ва азизнинг хотини бўлган ишни тан олиши.
Жамшид Муслимов