close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Тахлил

Тахлил (533)

Шанба, Июн 13 2020

Инсон Аллоҳ таоло томонидан азизу мукаррам қилганлиги Исломда алоҳида таъкидланган. Шу боис унинг иззати ва мукаррамлиги ерга уришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқдир. Мабода инсон томонидан жиноят содир этилганда ҳам, жиноят қонуний йўл билан собит бўлиб, маҳкама томонидан айбдор, деб топилган чоғда ҳам, фақат қонунда кўрсатилган жазогина қўлланиниши мумкин.

Сешанба, Июн 09 2020

Америкаликлар ҳукуматнинг ён беришларига қарамай оммавий тадбирларни давом эттирмоқдалар. Июнь ойининг биринчи ҳафтаси охири АҚШда норозиликларнинг янги босқичи билан нишонланди. Гарчи баъзи сабабларга кўра улар табиатан тинч характерга эга бўлса-да, шуниси эътиборга лойиқки, халқ ҳаракати, башоратларга зид равишда, нафақат тўхтамади, балки янада кенгаймоқда.

Якшанба, Июн 07 2020

"(...) Мен нафас ололмаяпман." Шанба куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чуньин ўз манфаатларини кўзлаб, ўлаётган Жорж Флойднинг сўнгги сўзларини Твиттерда ёзиб, Гонконгдаги демократия тарафдори бўлган намойишчиларни очиқчасига қўллаб-қувватлаган АҚШ Давлат департаментидаги ҳамкасбига жавоб берди.

Якшанба, Июн 07 2020

"Американинг ўнлаб йиллар давомида Россияда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни танқид қилганидан сўнг, Россия энди жавоб қайтаришга тайёр", деб ёзади The New York Times, Россиянинг ўтган ҳафта Миннеаполисда полиция ходими томонидан ўлдирилган қора танли Жорж Флойднинг ўлдирилишига муносабати ва иқтибосини изоҳлар экан.

Шанба, Июн 06 2020

Қадимдан қолган рус мақолида "свято место пусто не бывает", яъни муқаддас жой бўш қолмайди дейилади. Ўзларининг диний моҳиятидан воз кечган мусулмон халқлари умуман эркин фикрлайдиган "қирол-файласуфлар" жамоасига айланмайдилар. Бир дин ўрнига бошқаси – миллатчилик келмоқда. Саудия Арабистонида «нацибилдинг» қандай амалга оширилаётгани ҳақида ижтимоий антрополог Мадави ар-Рашид қуйидагиларни ёзди.

Жума, Июн 05 2020

Ҳарбий элита билан зиддият АҚШ президентига нима билан таҳдид қилади. АҚШ президенти Доналд Трамп билан АҚШ ҳарбийлари ўртасида можаро бор. Бир қатор таниқли истеъфодаги генераллар, шу қаторда собиқ мудофаа вазири Джеймс Мэттис ҳам Оқ уй раҳбарининг оммавий норозиликларни тарқатиш учун армиядан фойдаланиш режаларини қораладилар.

Чоршанба, Июн 03 2020

АҚШ ирқий сабабларга кўра полиция билан боғлиқ жанжал авж олди. Америка Қўшма Штатларида навбатдаги афро-америкаликнинг полиция ходими томонидан ўлдирилиши билан боғлиқ жанжал тобора кучайиб бормоқда. 25 май куни Миннеаполисда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимининг ҳаддан ташқари шафқатсизлиги натижасида афро-америкалик Жорж Флойд вафот этди. Бунга жавобан бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида мамлакатнинг турли шаҳарларида ғалаёнлар давом этмоқда.

Сешанба, Июн 02 2020

“Ғарб ҳазораси (цивилизацияси) Исломни доимо Европача қадриятларга хавф деб билган ва уни қатъий рад қилиб келади...” Фуркан Шенай

Сешанба, Июн 02 2020

Бугунги кунда ҳуррият, эркинлик маънолари, инсон ҳуқуқлари маъноси билан қоришиб кетган, бир-бирини ўрнига ҳам ишлатса бўладиган даражага етгандир. Шу билан бирга ҳуррият маъносини ҳар ким ўз нуқтаи назаридан талқин қилиш одати ҳам йўқ эмас. Баъзилар ҳуррият-ҳурлик деганда, қулчилик ва қулликнинг тескарисини тушунадилар. Бошқалар эса, ҳуррият деганда инсон кўнглига тушган нарсасини қилишини англайдилар.

Сешанба, Июн 02 2020

Ушбу ҳафтада бир қатор тадқиқотлар россияликларнинг кайфиятида 2020 йилда фавқулодда вазиятлар таъсири остида содир бўлишни бошлаган ёки сезиларли даражада тезлашган жиддий ўзгаришларни қайд этди. «Росбалт» рус социологларининг яқинда ўтказилган тадқиқотидан олинган маълумотларни эълон қилди, улар қуйидаги хулосаларга келишган: «Русларнинг оммавий онги катта ўзгаришларни бошдан кечирмоқда: ҳокимиятга нисбатан тажовуз кучаймоқда, «кучли қўл»га бўлган талаб деярли йўқолмоқда, фуқаролар ўз ҳуқуқларини ҳурмат қилишни талаб қилмоқда».

Сешанба, Июн 02 2020

АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган ҳафта мамлакатнинг ўнлаб шаҳарларини қамраб олган оммавий тартибсизликларни бостириш учун армиядан фойдаланиши мумкинлигини маълум қилди, деб ёзади ВВС. Posse Comitatus Act қонунига мувофиқ, қуролли кучлар мамлакат ичкарисида конгресс рухсатисиз ҳаракат қилиши мумкин эмас. Бироқ Трамп, унинг сўзларига кўра, 1807 йил қабул қилинган ва шундан бери Қўшма Штатларда қўлланмаган Insurrection Act қонунидан фойдаланиш ниятида.

Шанба, Май 30 2020

Бизнинг олдимизда Хитойнинг сиёсатини тушунишга уриниш, унга энг қора ниятлар, яъни дунёга ҳукмронлик қилишга интилиш истаги тегишли деб билиш киради. Мақоланинг биринчи қисмида муаллиф Пекиннинг АҚШнинг буюк қудратли йўлига тақлид қилиш вариантини, яъни аввал қўшни давлатларга бўйсундиришини кўриб чиқади. Муаллиф фарқни кўради: АҚШ куч-кувватдан қолган Испанияни бир ёқли қилган, Хитой эса Япония, Ҳиндистон ва АҚШнинг ўзи билан курашишга мажбур бўлади.

Чоршанба, Май 20 2020

Россиянинг илтимосига биноан, БМТ Хавфсизлик Кенгаши унга АҚШ фуқаролари ҳам, АҚШ ҳукумати идоралари ҳам алоқадрлиги тахмин қилинган Венесуэлада давлат тўнтариш ташаббусини муҳокама қилиш учун йиғилади. Вашингтон ва Каракас ўртасида янги инқироз бошланмоқда. Бу АҚШнинг Эрон нефтини Венесуэлага етказиб беришининг олдини олиш нияти билан боғлиқ. Теҳрон Вашингтонни ўз кемаларига қарши ҳар қандай ҳаракатлардан огоҳлантирмоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase