close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Универсал радикализм ғоясининг тезислари

Радикализм фундаментал равишда табиийи ва тартибли олам дунёқарашини асло қабул қилмайди. Радикал дунёқараш учун инсоният олами борлиқ моҳияти кўзгусидай акс эттиради. Борлиқ Илоҳий режа антитезасини ифодалайдиган руҳга қарши бўлган тамойилдир. Борлиқ ва Буюк мавжудот бу синонимлар, иблиснинг имперсонал ва персонал жиҳатларидир.

Радикал дунёқараш элементлари сиёсий Ислом билан Иброҳим миллати илдизларига бориб тақаладиган бошқа диний ғояларни ҳам бўлишади. Айниқса, попсиз-старообрядларнинг ҳукумат ва расмий жамиятга чуқур нафратини алоҳида қайд этиш жоиз. Давлат попсизлар учун Дажжолнинг қуроли ҳисобланади. Бутун жамият Дажжолнинг ихтиёрига бериб қўйилган ва ҳар қандай ҳукуматни қўллаб-қувватлаш Дажжолнинг ердаги мавқеини кучайтириш сари ташланган қадам ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, бу жиҳатлар попсизлар ҳаттоки куфр «мусулмонларга қарши тажовуздан воз кечиши» шартида у билан ёнма-ён тинч-тотув мавжуд бўла оладиган «шариат давлатчилиги» ҳақида орзу қиладиган замонавий радикал Исломдан ҳам узоқ кетдилар.
Ҳозирги мусулмонлар дунё исломининг мақсад ва вазифалари метафизик даражада, Аллоҳ, Одам Ато ва Одам Атога сажда қилишдан бош тортган, лекин Аллоҳдан одамни бутун ҳаёти давомида йўлдан уриш ҳуқуқини сўраб олган Иблис ўртасидаги низолар учбурчагига бориб тақалишини хаёлига ҳам келтирмайди.
Сиёсий Ислом ташқи дунёга нисбатан муносабатида «шалут» тоифасига таянадиган яҳудийлардан ўрнак ололмади. Яҳудийлар учун тарқоқликда яшаш унга нисбатан фақат йиртқичлик ҳаракатлари ўринли бўлган ҳавосиз ва ҳаётсиз маконда яшашни англатади.
Мусулмонлар бу йўлдан бора олмайдилар: Европа мегаполисларининг «қора» даҳалари ёки «халифалик» бўлишидан қатъи назар, ҳея қандай гетто яратмайдилар. Мусулмонларнинг вазифаси Қуръонда белгилаб қўйилган: ер юзидаги барча динлар Аллоҳга тегишли бўлиши учун курашиш. Бу мусулмон бўлмаган айрим соддадил ёки виждонсиз шахслар ўйлаганидек, ҳамани исломга «зўрлаб киритиш»ни англатмайди. Лекин бу дунё тартибини энг чуқур метафизик асосларда бузишни англатади. Бошқача қилиб айтганда, гап фақат империализм, мустамлакачилик, миллий истибдоднинг локал шаклларига қарши кураш ҳақидагина бора олмайди; қисқаси, Ислом  троцкийчилар, анархистлар ёки ҳар қандай че-геварачилар бўлишидан қатъи назар, сўл либераллар учун инқилоб платформаси билан чегаралана олмайди. Инқилобий кайфиятдаги либераллар билан «шериклик» вақти-вақти билан бўлиши мумкин, агарда бу айни дамдаги ва айни жойдаги Ислом стратегияларига форматига мос тушса. 
Бироқ Ислом «социалистик» бўла олмайди (худди капиталистик ҳам бўла олмагани каби). Социализм бу – ортиқча моддий неъматлар юзага келтириш ва чўпон ўз қўйларини эркалаб ўстирганидек, ҳар бир аъзосини ардоқлашга қодир бўлган «сеҳрли машина» сифатидаги жамиятга сиғинишдир.
Исломгача бўлган барча истибдодларнинг ҳар қандай шакллари, мустамлакачилик, империализм, миллатчилик диктатураси орқали куфр манфаатларида компрадорлик бошқаруви ва ҳ.к. бўлишидан қатъи назар – буларнинг барчаси инсоният жамияти унинг ердаги сояси саналган бош душманнинг бир четдаги қуроли ҳисобланади, холос.
Сиёсий Ислом учун жамият қандайдир «ижтимоий шартнома» орқали қуйидан кўпчилик томонидан ҳосил қилинадиган бир нарса эмас. Бу доимо ва азалдан инсон учун бегона саналган «ғайриинсоний омил» эволюцияси суверен мустақил шахс сифатида одамнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келади.
Қуйидан реал одамларнинг ташаббуси билан ташкил қилинадиган биродарлик жамиятлари, Парвардигорнинг режасига асосан, глобал тизимга қарши чиқадиган Руҳ қаршилигининг бир ячейкасини ифодалайди.
Ислом бу Руҳ стратегияси. Унда мавжуд бўлган жиддий диний жиҳатлар, шубҳасизки, Ислом уммати ичида бўлганлар учун муҳимдир. Бироқ сиёсий ғоя ҳам мавжудки, у жиддий диний атамаларда ифодаланмаган ва у тизимга қарши чиққан мусулмон бўлмаган киши учун сиёсий фалсафанинг пойдевори бўлиши мумкин.
Тезкор мулоҳазалар нуқтаи назаридан муқаррар ички антисекулярликка эга бўлган бундай радикализм сиёсий ғояси ўзаро боғлиқ бўлган тўртта муҳим тушунчага таянади. Бу тушунчаларнинг ҳар бири аввалдан иғвогар бўлиб, радикаллар бу тушунчаларнинг ҳар бирини ўзлаштириб олиши ва бунда унга бошқача бир ҳақиқий мазмун бериши учун ташланган даъват ҳисобланади.
Тўртта асосий тушунча қуйидагилардир: ўлим, зўравонлик, оғриқ, адолат.

Ўлим
Сиёсий радикализм нуқтаи назаридан ўлим ҳалокатнинг антитезаси ҳисобланади. Ҳалокат одам, жонивор ёки тасвирий санъат дурдонаси бўлишидан қатъи назар, феноменинг йўқ қилинишини ифодалайди. Ўлим эса  руҳий ҳолат бўлиб, Руҳуллоҳ – инсон даражасидаги Аллоҳ Руҳи мавжудлиги билан боғлиқ боғлиқ. Ўлим бу инсонийликнинг якуни, борлиқнинг якуни бўлиб, Илоҳий режанинг ақл бовар қилмайдиган қаърига айланади. Токи инсон тирик экан, унинг ичида ўлим унинг бу ердаги асл мавжудлигини ҳосил қиладиган онгдан далолат беради. Бироқ, инсонинг ташқи феноменологик қобиғи фаолият юритмай қўйиши (ҳалок бўлиши) билан унинг доирасида бу ерда мавжудлик унинг учун ҳеч нарса билан, йўқлик билан айнан бир хил деб қараш мумкин бўлмайдиган «ақл бовар қилмайдиган қаъри»га айланади. Айнан шу Аллоҳга қайтиш ҳисобланади.
Бу ақл бовар қилмайдиган қаъридан ўлим соҳиблари иккинчи марта шахсан ҳозир бўладилар (яъни Суд учун қайта тирилтирган)
Сиёсий радикал учун ўлим гомоген шу ердаги борлиқнинг финали бўлиб, унинг оритда ҳеч нарсага ўхшамайдиган нарса бошланади.

Зўравонлик
Зўравонлик кенг маънода реал воқелик ўлиши муқаррар бўлган мавжудот билан ўзаро алоқада бўладиган шаклдир. Бизни ўраб туран муҳит зўрвонликдир. Жамият шубҳасизки, бутун вужудни қамраб оладиган зўравонлик. Деструктив, гомогенликнинг салбий энергияси ҳар қандай «хато»ни ёпишга, финалга чиқишга интилади. Якуний ҳисобда, борлиқ онгга қарши зўравонликни амалга оширади. Ва бу, айтиш жоизки, «инсоният ғамхонаси» деб айтилиши лозим бўлган нарсадир. Сиёсий радикал зўравонликни онгга кўчириш мақсадида борлиқдан монополияни олиб қўйишга интилади. Зўравонлик ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайдиган энергетик салоҳиятга эга, Буюк мавжудотдан тортиб олинган ҳолда ва ҳар нарсани ёндирадиган муҳаббат оловига айланади. Чунки соф муҳаббат ўзининг Илоҳий асосларида узлуксиз қурбон ва шу билан бир вақтда узлуксиз равишда ўзини босиб ўтиш ҳисобланади. Зўравонлик реал воқеликнинг яширин олтини бўлиб, борлиқ ва онг орасида унга эришиш учун доимий кураш олиб борилади.

Азоб
Азоб борлиқнинг инсон моҳиятига тўғридан-тўғри таъсири намоён бўлишидир. Бу таъсир доимо ёндирадиган муҳаббат сифатида намоён бўлади. Борлиқ танани ҳам, қалбларни ҳам олов билан ёндиради. Шу сабабли жисмоний азоб ва руҳий оазоб умумий бир табиатга эга:  вайрон қиладиган оловни экзистенциал бошдан кечириш. Академик мерос – Одам Атога киритилган Аллоҳнинг Руҳи бир қисми – Буюк мавжудот устидан ғалаба қозонилгач, жаҳаннам олови ғолиб чиққан онг алангасига айланади, жаҳаннамга тушган ҳар нарсани, яъни борлиқда тўғри, лекин бу яқин ҳаётга Руҳга нотўғри бўлган ҳар нарсани ўтда ёндиради ва куйдиради.

Сиёсий радикал учун оғриқ йўл кўрсатадиган маёқ ҳисобланади, чунки у соф борлиқ билан жанг қилиш учун у билан учрашувни қидиради. Оғриқ бу руҳ ва аксилруҳ ўртасидаги буюк қарама-қаршиликдан гувоҳликдир. Мана шу сабабдан радикал учун оғриқ аксилқулайлик стигмати, уйқуни инкор қилиш, ўзининг мавжудлиги билан хушсиз ҳолатга келтирилган, лойдан бунёд бўлган инсониятга ташланган чақирувдир.

Адолат
Жамиятнинг кўп сонли танқидчилари учун адолат асл радикаллар учун эга бўлган маънонинг ғирт тескарисини англатади. Инсонлар ғорда яшаб келган ва яшайди ҳам. Улар назоратчилари учун очиқ бўлган моддий неъматлар даражасидан маҳрум, ҳукмдорлар ҳақида эса гапирмасак ҳам бўлади. Элита вакиллари даражаси Қадимги Римдан замонавий Ғарбгача ўзгариб келади, лекин қуйи қатламлар ҳамма нарсадан маҳрумлиги худди шундай бўлиб қолавермоқда, баъзи жойларда эса ўсмоқда ҳам (масалан, инглизлар бостириб киргандан кейин Ҳиндистонда). Бундай бебаҳралик биз юқорида гапириб ўтган соф экзистенциал субстратда ўз-ўзидан оғриқ эмас. Бу ўт билан куйдирадиган борлиқ билан учрашув эмас. Бу, оғриқнинг кўзгудаги негативи, исталган лаҳзада одамлар устига ёпирилиши мумкин бўлган кулини кўкка совурадиган имкниятларнинг қандайдир салқин бир соясидир.
Одамлар моддий неъматларни бўлиб олиш борасида юзага келган амалиётга чақирув ташлаган ҳолда жиноий структуралар ташкил қилиб, қашшоқликка жавоб қайтаради. Шу тариқа улар оғриқни ўзларининг кундалик ҳаётига «таклиф қилади». Айнан оғриқ қуролланган жиноят маконини оддий уйсизларнинг бемаъни ҳаёт кечиришидан фарқлаб туради.
Бироқ сиёсий радикал учун адолат моддий неъматларни тақсимлашга алоқадор эмас. Сиёсий радикал ўз олдига ҳаёт ҳукмдорларидан ўзининг қулайликларини фақирлар ва қашшоқлар билан ўртоқлашишни сўраш ёки талаб қилиш мақсадини ўз олдига қўймайди. Шинамлик ҳам, моддий неъматлар ҳам сиёсий радикал учун онгдан ташқари мавжудлик атрибутлари ҳисобланади.

Сиёсий радикал учун адолат бу доим ва фақат маънодир

Маъно нима? Бу жиннича чексизликнинг якунидир. Бу беъманликнинг интиҳосидир. Бу «тавсифлар» тизимидан бошқа нарса ҳисобланмаган реал воқеликдан тўқилган чексиз ёлғон тўрининг узилишидир. Қисқача қилиб айтганда, маъно ҳар қандай ички, барча бир-бирига айнан ўхшаш нарсаларга сўзсиз қўйиладиган финализм кучининг трансцендент гуноҳларни ювадиган кучида мужассам топган бўлиб, маълум бўлган ҳамма нарса йўқ бўлиб кетган жойга эшикларни очади.
Ҳар бир жонзот «Мен – мавжудотман – Аллоҳ эмасман!» деб гувоҳлик бериш учунгина яратилган. Аллоҳ чексиз имкониятларда берилган ҳар қандай нарсага нисбатан ўзгачадир. Бу эса қабул қилиниши мумкин бўлмаган Аллоҳ ҳақидаги рўйирост гапларнинг ўзи борлиқ томонидан тушунилгани, рўйирост гаплар эса мутлақ финал эканлигини англатади. Айнан ўлим, онг сифатида – радикал мафкурасининг бириничи банди сифатида – бу финал номасини қабул қилади ва уни ўзи учун гуноҳлардан фориғ қиладиган маъно сифатида очади. Мана шу мутлақ адолат бўлиб, у туфайли Бу мутлақ адолатдир, чунки бу Аллоҳнинг Руҳи билан бу аҳд туфайли мўминнинг у восита саналган режа билан алоқаси амалга оширилади. Айнан шу орқали онгнинг (ҳақиқий мазлумларнинг) борлиқ (ҳақиқий золим) устидан ғалабасига эришилади.

Хайдар Жамол
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Муносабат
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase