Миссионерлар (105)
«Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра уни арзон баҳога сотиш учун: «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», - дейдиганларга вайл бўлсин! Қўллари билан ёзган нарсалари туфайли уларга вайл бўлсин! Касб қилган нарсалари туфайли уларга вайл бўлсин!»
(«Бақара» сураси, 79-оят.)
«Исломни қабул қилмас экансан, сенга қарашли бутун бошли арийчи халқнинг гуноҳи устингга тушади».(Бухорий, 2941; Муслим, 1773; «Саҳиҳи Ибн Ҳиббон», 6555.)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рум подилоҳи Ҳиракрга юборган номаларидан
Бу бобда Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ еттита ҳадис келтирган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аҳли китоблар Тавротни иброний тилида ўқишар ва Ислом аҳлига уни араб тилида тафсир қилиб беришар эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли китобларни тасдиқ ҳам қилманглар, ёлғончига ҳам чиқарманглар, «Аллоҳга иймон келтирдик ва бизга нозил қилинган нарсага ҳам», деганлар», дедилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига Умар розияллоҳу анҳу келиб: «Биз яҳудийлардан бизни ҳайратга соладиган ҳикояларни эшитяпмиз. Уларнинг айримларини ёзиб олсак бўладими? (ёзиб олишимизга изн берасизми?)», дедилар. Шунда у зот: «Яҳудий ва насронийлар ҳайратда қолганидек, сизлар ҳам ҳайратда қолувчмисизлар!? Батаҳқиқ, мен сизларга уни (динни)аниқ-тиниқ, соф ҳолида келтирдим. Агар Мусо тирик бўлганда эди, менга эргашишдан бошқаси унга жоиз бўлмасди», дедилар» (Имом Аҳмад ривоят қилган). Байҳақий ҳам «Шуъабул иймон»да ривоят қилган.
Бу "айсбергнинг фақат учи", дейди тадқиқот муаллифлари. Қурбонларнинг ҳақиқий сони 10 минг кишига етиши мумкин.
Православ черкови Аммандаги умумправослав конференциясида мағлубиятга учради, унга фақат Москвага "қарам" бўлган черковларнинг вакиллари жавоб беришди.
Vicarius Filii Dei (лотинча: "Худонинг Ўғлининг халифаси") - бу ибора ўрта асрларда Константиннинг сохта ҳадясида фойдаланилган ва ҳаворий Петрга алоқадор саналган. Бу, шунингдек, Апокалипсис билан "Иблис рақами" ни (666) кўрган ва шунга мос равишда Папани Дажжол билан боғлаган бир қатор протестант гуруҳларнинг далилларида ҳам ўз аксини топган.
Инжил Исо алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан туширилган муқаддас китобнинг номи. Инжил лафзининг маъносида турли фикрлар мавжуд. Баъзилар уни иброний (яҳудий) сўз, баъзилар сурёний (Сурия араб луғати) дейдилар. Баъзилар эса соф араб сўзи бўлиб, «нажл», яъни «асл» маъносида, деганлар. Баъзилар: «Инжил сўзи юнонча бўлиб, маъноси хушхабар келтирганга бериладиган суюнчидир, кейинчалик хушхабарнинг айни ўзига ишлатила бошланди», дейдилар.
Рисолат ва жаҳолат ўртасидаги маърака дунё тугагунча давом этади, пайғамбарлар фосиқ қавмларга мана шу йўлда курашган эди, бу рисолат ва жаҳолат ўртасидаги жанг эди.
Таврот ибрий (қадимий яҳудий) тилида юборилган. «Тора» — «қонун, шариат», деганидир.
Шундай қилиб, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг ушбу Рождествода черковларга ташриф буюрганлар сони тўғрисидаги маълумотларига кўра, русларнинг атиги 1 фоизи православ христианлар учун иккинчи ўринда турадиган энг муҳим байрамда черковларга келган.
Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга Забур номли муқаддас китоб нозил қилган. Аллоҳ таолонинг сўзи: «Довудга Забурни ато этдик». (Нисо, 163)