close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Яҳудийларнинг бизни ҳайратга соладиган ҳикоялари

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига Умар розияллоҳу анҳу келиб: «Биз яҳудийлардан бизни ҳайратга соладиган ҳикояларни эшитяпмиз. Уларнинг айримларини ёзиб олсак бўладими? (ёзиб олишимизга изн берасизми?)», дедилар. Шунда у зот: «Яҳудий ва насронийлар ҳайратда қолганидек, сизлар ҳам ҳайратда қолувчмисизлар!? Батаҳқиқ, мен сизларга уни (динни)аниқ-тиниқ, соф ҳолида келтирдим. Агар Мусо тирик бўлганда эди, менга эргашишдан бошқаси унга жоиз бўлмасди», дедилар» (Имом Аҳмад ривоят қилган). Байҳақий ҳам «Шуъабул иймон»да ривоят қилган.

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб яҳуд ва насоролардан эшитган айрим гап-сўзлари уларни ажаблантирганини айтдилар ва у зот алайҳиссаломдан бу гап-сўзларни ёзиб олишга маслаҳат сўрадилар. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг норозиликларини билдирдилар ва уларга динни соф ҳолда олиб келганларини айдилар. Бу ерда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз норозиликларини изҳор қилишларининг сабаби шу эдики, «Уларнинг айримларини ёзиб олсак бўладими?» деган саволнинг замирида ўз динини ноқис деб билиб, гўёки улардан ҳам баъзи нарсаларни олсак бўладими, деган маъно ётарди. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиснинг давомида агар яҳудийларнинг улуғ пайғамбари Мусо алайҳиссалом ҳам тирик бўлганида эди, унга ҳам мен олиб келган динга эргашишдан бошқа нарса жоиз бўлмасди, дедилар. Сабаби, Мусо алайҳиссаломнинг шариатлари мансух бўлган эди.
Савол: Салафийлар ушбу ҳадисни далил қилиб шундай дейишади: Шундай улуғ пайғамбарларга эргашиш жоиз бўлмагач, қандай қилиб мужтаҳид имомларга эргашиш дуруст бўлади?
Жавоб: Уларнинг бу қиёси тўғри эмас. Чунки Мусо алайҳиссаломнинг шариатига эргашиш жоиз эмаслигининг сабаби, унинг шариати мансух бўлгани учундир. Мужтаҳид имомларнинг шариатларига келсак, бу шариат уларнинг ўзларининг мустақил шариатлари эмас. Балки бу шариат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатларидир. Шу эътибордан мужтаҳид имомларга эргашиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш ҳисобланади.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг
"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Миссионерлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase