Бу газлар ўзаро реакцияга киришмайди. Лекин оз миқдорда реакцияга киришиб, азот оксидлари ҳосил бўлиши ҳаётимиз учун жуда муҳим. Ҳаводаги газлар ўзаро таъсирлашиши учун жуда катта энергия зарур (2000-2500 °С юқори). Бизни ўраб турган атмосферада барча газларнинг ўзаро реакцияга киришиши учун юқори энергия йўқ! Бу шароит қачон бўлишини бизга Аллоҳнинг Ўзи билдирган.
Ҳозирги кунда ҳаво таркибидаги азот ва кислороднинг ўзаро реакциясидан олинадиган азот диоксид-NO2, нитрат кислота (nitric acid)-HNO3 саноат учун жуда муҳим моддалар ҳисобланади. Мисол, турли доривор моддалар олишда (фармацевтика саноати), лак-бўёқлар олишда, қишлоқ хўжалиги учун жуда зарур бўлган минерал ўғитлар олишда, ноёб металларни (олтин, уран ва бошқа) маъданлардан олишда ва бошқа муҳим аҳамиятга эга бўлган соҳаларда қўлланилади. Ҳаво таркибидаги инерт газлар (неон-Ne, аргон-Ar, криптон-Kr, ксенон-Xe) ҳозирги кунда кундалик турмушимиз учун зарур бўлган турли рангли чироқлар, машиналарнинг чироқларида (халқ тилида галоген фара дейиладиганлари ҳам) ва бошқа кўплаб соҳаларда ишлатилмоқда.
Шулардан келиб чиқиб, ҳаво таркибидаги бизга оддий бўлиб кўринган азот ва кислород нафақат тирик организмларнинг яшаши (нафас олиши) балки, бошқа ҳаёт учун зарур бўлган эҳтиёжлар учун ҳам керак экан.
Буюк Аллоҳ Қуръони Каримнинг, Ар-Раҳмон сураси 37-оятида “Осмон ёрилиб қирмизи мойга айланган вақтда” дея марҳамат қилади. Яъни, Қиёмат куни осмон қирмизи рангга кириб оқиб тушиш ҳодисаси зикр қилинган. Бу улкан ҳақиқатни ҳозирги замон илми ҳам тасдиқлаб турибди. Қуйида шуни қўлимиздан келгунча тушунтиришга ҳаркат қиламиз.
Ҳаво таркибидаги асосий газлар азот ва кислород ўзаро реакцияга киришиши жуда қийин, агар реакцияга киришганида биз учун яшаш имконини берадиган шароит бузилади. Натижада барча тирик организмлар нобуд бўлади.
Бу газлар қуйидагича реакцияга киришади:
1. I. N2+O2→2NO; NO–бу азот моноксид гази бўлиб, табиати (хоссаси)бўйича ҳаводаги кислород билан ўз-ўзидан реакцияга киришади.
II.2NO+O2→2NO2;
2. Ҳаводаги азот ва кислород тўғридан тўғри таъсирлашиши ҳам мумкин N2+O2→NO2;
NO2–азот диоксид гази, қўнғир-қирмизи рангли газ!
NO2 гази.
Ар-Раҳмон сурасида айтилган, осмон қирмизи рангга киришини юқоридаги кимёвий реакциялардан тушиниш жуда осон. Буни шу соҳа мутахассислари жуда яхши тушинадилар.
Бу икки газнинг (азот ва кислород) ўзаро реакцияга киришиши бизнинг ҳаётимиз учун жуда муҳим бўлиб, момоқалдироқ (чақмоқ чаққанида) вақтида реакцияга киришиб олади (N2+O2→NO2). Ҳосил бўлган газ NO2 ўз-ўзидан ҳаводаги кислород ва сув буғи билан реакцияга киришиб, ёмғир таркибида учрайдиган нитрат кислотани ҳосил қилади (4NO2+O2+2H2O→4HNO3). Нитрат кислота ёмғир билан тупроққа тушиб, тупроқдаги сувда эримайдиган минерал тузлар билан сувда эрувчан тузларни ҳосил қилади.
Буюк Аллоҳнинг иноятини қарангки, нитрат кислотанинг барча тузлари сувда эрийди, бу тузлар ўсимлик дунёси учун минерал ўғит ҳисобланади, илм-фанда селитралар дейилади. Одамлар бу моддаларни олиш учун мураккаб технологиялар, заводлар қурдилар. Ушбу заводларда текин махсулотлар яъни азот ва кислородни тўғридан-тўғри таъсирлашувидан саноат учун зарур бўлган нитрат кислота олишни йўлга қўйиш жуда катта муаммо. Чунки бунинг учун юқори энергия зарур, юқори энергия учун янада мураккаб технология, кучли энергия манбаи ва бошқа кўплаб нарсалар керак. Шунинг учун мутахассилар тўғридан-тўғри усулдан воз кечиб, билвосита йўлни танлаганлар.
Кўриниб турибдики, биз ожиз бандалар заводларда ёки кичик идишда қилишимиз қийин бўлган ишни Буюк Аллоҳ Ўзининг китобида жуда осонлик билан бўлишини ва бўлганда ҳам атмосферадаги барча газлар (азот ва кислород) ўзаро таъсирлашишини бир оятнинг ўзида бизга билдирган.
Агар осмондаги газлар бирдан реакцияга киришса, қуйидаги расмдаги ранг ҳосил бўлиши тасаввур қилиш қийин эмас!
***
Google images
Олимлар яқин 100 йилликда бу газларнинг реакцияга киришишини кашф этдилар. Кичик кимёвий идишда олиб борилган реакцияга жуда катта тайёргарлик кўриб (шароит, технология ва катта энергия манбаи) натижа олганлар. Лекин бизга бир оятнинг ўзида бу жараён бўлиши билдирилмоқда.
Маълумки табиатда учрайдаган моддалар аралашма ҳолатда учрайди. Ош тузи ҳам табиатда “тош тузи-галит минерали” ҳолатида учрайди (ранги оқ эмас). Лекин овқатга ишлатиладиган тузга маълум ишловлар берилганида, оппоқ туз олинади.
Ташқаридан қараганда нитрат кислота (суюқ модда) идишда рангсиз бўлиб кўринади. Бунинг сабаби эса, нитрат кислотанинг кимёвий жиҳатдан тозаланишидир. Лекин бу кислота қисман беқарор бўлиб, оҳиста парчаланиб ўзидан қўнғир-қирмизи газ (NO2) ажратиб туради (4HNO3→4NO2+O2+2H2O) расмга қаранг!. Заводларда олинган кислота (nitric acid) дастлаб аралашма ҳолатда ранги эса қирмизи бўлади. Сўнгра тозаланади. Чунки эҳтиёжимиз учун ишлатиладиган махсулотларни олишда тоза моддалар ишлатилиши ҳаммамизга маълум.
Табиатда учрайдиган (тупроқда ва ҳавода) моддалар аралашма ҳолатида эканлиги, Қиёматда атмосферадаги барча газлар ўзаро реакцияга киришиб, оқиб тушадиган қирмизи рангли модда бу нитрат кислота (nitric acid) эканилигини тушиниш осон. Буни қуйидаги рангдан кўришингиз мумкин.
нитрат кислота (Nitric acid)
Нитрат кислотанинг оҳиста парчаланиши. Идиш юқорисида қўнғир-қирмизи газ модда азот диоксид.
нитрат кислота (Nitric acid)
Бу маълумотларни 1400 йил олдин Аллоҳ бизга билдирмаса, ким ҳам билдирар эди?!
Ҳозирги кунда қуёшдаги ички ва ташқи ҳароратни ҳаммамиз биламиз! Ер сайёрасига бироз яқинлашса нима бўлишини ҳам биламиз.
Илм-фанннинг ривожланиши Буюк Аллоҳнинг ҳикматидир. Буюк Аллоҳнинг китоби Қуръони Каримнинг мўжизакорлиги, инсониятни ҳайратда қолдиришда қиёматгача давом этади, дейилган. Бу сўзнинг ўзи буюк ҳикмат!
Агар атомосферадаги азот ва кислороднинг барчаси таъсирлашиб, ҳосил бўлган NO2 гази денгизлар ва океанларга тушганида қуйидагича ранг бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас! Чунки NO2 массаси (46 г/м) жиҳатдан ҳаводан тахминан 1.6 марта оғир. Бу газ атмосферада ҳосил бўлганда ҳам пастга тушиши табиий! Ҳаводаги газларнинг ўртача молекуляр оғирлиги 29 г/м деб олинган.
Юқоридаги расмдан денгиз ва океанларнинг атиги бир қисми қирмизи рангда эканлигини кўрамиз. Энди эса ҳаводаги газлардан олинган кислота сувга тушиб эришидан қирмизи рангга бўялишини тасаввур қилиш қийин эмас. Қизил денгизнинг ранги ундаги эриган тузлардан ва бошқа моддалар сабаб шундай.
Хулоса қилиб шуни айтиш мукинки, бир оятда келтирилган улкан ҳақиқатни мактабда олган билимимиз ёрдамида тасаввур қилишимиз жуда осон. Ўтмишда буюк аждодларимиз бу ҳикматларни тасаввур қилганлари учун юксак натижага эришганлар ва юритимизни дунёга танитганлар.
Шаҳобиддин Адизов