Одамзотнинг 1969 йилда Ойга парвоз қилиши ва унинг сатҳига қадам қўйиши тўғрисида Қуръонда айтиб кетилган.
“(Қиёмат) Соати яқинлашиб қолди ва ой ҳам бўлинди”. (“Қамар” сураси, 1-оят)
Мазкур оятдаги “Шаққа” сўзи араб тилида “бўлиниш”, “ўйилиш” маъноларидан ташқари, “ерни ҳайдаш, кавлаш, ёриш” маъноларида ҳам ишлатилади.
“Биз (осмондан) сув-ёмғирни қуйдирдик. Сўнгра ерни (гиёҳлар билан ёрдик. Сўнг биз унда дон-дунни, узум ва кўкларни, зайтун ва хурмоларни, қуюқ дарахтзор боғларни, мева-чеваю, ўт-ўланларни сизлар учун ва чорва-ҳайвонларингиз учун манфаат бўлсин деб ундириб-ўстириб қўйдик”. (“Абаса” сураси, 25-32-оятлар)
Бундан кўриниб турибдики, ушбу оятдаги “шаққа” сўзи “Қамар” сурасидаги каби бўлиниш маъносида эмас, балки “ёриш ва ундан ҳар хил экинларни ўстириш” маъносида ҳам келади. Мана шу моҳиятдан келиб чиққан ҳолда, “Қамар” сурасининг 1-оятидаги “... соат яқинлашиб қолди ва ой ҳам бўлинди” сўзларини абжад ҳисобига айлантирсак, ҳижрий 1390, мелодий 1969 ҳосил бўлади.
Дарҳақиқат, 1969 йилда америкалик астронавтлар биринчи марта ой сатҳига қўнишди ва бурғулаш ёрдамида ой тупроғини олиб, Ерга қайтишди.
Ойга парвоз
Одамзотнинг 1969 йилда Ойга парвоз қилиши ва унинг сатҳига қадам қўйиши тўғрисида Қуръонда айтиб кетилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|