close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Иллат

Иллат (102)

Жума, Окт 25 2019

Тошкентда 35 яшар Абдуваҳоб.Н 37 яшар Шаҳло.Т.ни шантаж қилган. Эркак аёлни унинг эрига хиёнат қилганлиги ҳақида миш-мишлар тарқатиш билан шантаж қилган ва 700 доллар талаб қилган. Айтилган пул берилмаган тақдирда Абдуваҳоб маҳаллада миш-миш тарқатиш билан қўрқитган.

Пайшанба, Окт 24 2019

Ўзбекистонда Президент маъмурияти умумий бўлими собиқ бошлиғи қўлга олинди. Асатулла Дўстов жиноий уюшма ташкил этишда айбланяпти. Дўстовга қарши жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича айбловлар қўйилган: 165 (тамагирлик), 168 (фирибгарлик), 209 (мансаб сохтакорлиги), 28, 211 (пора беришда иштирок этиш), 242 (жиноий уюшма ташкил этиш) ва 243 (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш). Собиқ амалдор ўзининг хизмат ваколатларидан фойдаланиб, раҳбарлик лавозимларини сотиш билан шуғулланган.

Пайшанба, Окт 24 2019

Ўзбек ТВ шоуларидан бирининг ғолиби ваъда қилинган автомобилни ололмаганди. Бу ҳақида UPL хабар қилади. Фуқаро Аброров.Ш   Tracker маркали автомобилни 23 июль куни ютиб олган. У «Маҳалла» канали орқали эфирга чиқадиган Кафил-шоу ғолиби бўлганди.

Пайшанба, Окт 24 2019

Наманган вилоят ИИБ олтинчи сонли тергов изоляторида аёл киши вафот этди. Бу ҳақида UPL мухбири хабар қилади. 43 яшар Шоҳиста.М 22 октябрь куни соат тахминан 02:30 да вафот этди. Аёл фирибгарлик ҳолати бўйича қамоққа олинганди. У авваллари ҳам 168-модда бўйича (фирибгарлик) айбдор деб топилган.

Пайшанба, Окт 24 2019

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган фотосуратларда Шаҳрисабздаги кўп асрлик тарихга эга бўлган карвонсаройда қизларнинг эҳтиросли (эротик) рақсини кўриш мумкин. Расм телеграм-каналларда тарқалди. Кўплаб интернет фойдаланувчилари тадбир ташкилотчиларини танқид қилди. Фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, ушбу карвонсарой катта тарихга эга бўлиб, туристлар Ўзбекистонда интим-туризм ривожланяпти деган ўйга бориши мумкин.

Чоршанба, Окт 23 2019

Биз аввалроқ Юнусобод туман ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушгани ҳақида ёзгандик. Ҳокимнниг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари 5 минг доллар пора олаётганида қўлга олинди. ОАВда  ушбу ишнинг янги тафсилотлари пайдо бўлди. Jahon нашрининг маълумотларига кўра, ҳоким  ўринбосарининг уйидан 1,5 млн доллар пул ва авиачипта топилган.

Сешанба, Окт 01 2019

Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ихтисослашган маданият мактабида ўқувчи қизлар муштлашув уюштирдилар. Бу ҳақида ОАВ хабар қилади. Воқеа жорий йилнинг 17 сентябрида рўй берди. 17 ёшли Мадина исмли қиз синфдош қизлари томонидан калтакланди. Жабрланувчининг онаси айтган сўзларига кўра, Мадинани тўртта қиз  кастет билан калтаклаган. Қиз касалхонага ётқизилган, унинг боши ва юзи жароҳатланган.

Сешанба, Окт 01 2019

23 яшар Нодира Қодирова Туркия Адолат ва тараққиёт партияси депутати Ширин Уналнинг уйида пистолетдан ўз юрагига ўқ узган. Қодирова турк амалдорининг уйида уй бекаси бўлиб ишлаган. У депутатнинг бемор хотинига қарарди. 26 сентябрь куни Туркия прокуратураси ушбу ҳолат бўйича ишни ўргана бошлади. Прокуратурада қайд этишларича, воқеа жойидан барча далиллар олинган.

Душанба, Сен 30 2019

Биз аввалроқ Сенатда Фарғона вилояти ҳокими масаласи кўриб чиқилгани ҳақида ёзгандик. Шуҳрат Ғаниев жанжал марказига тушиб қолди. Ҳокимнинг сўзлари ёзилган аудио ОАВда кенг тарқалиб кетди. Аудиоёзувда Шуҳрат Ғаниев аввал беморни касалхонадан иштон сабабли ҳайдаб юборгани ҳақида гапириб берди, сўнгра соқол ва рўмолга қарши фикр билдирди. Ғаниевнинг сўзлари тармоқдан фойдаланувчилар орасида жуда кўп танқидларга сабабчи бўлди.

Якшанба, Сен 29 2019

Ўзбекистонда тўйлар ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг иштирокисиз ўтмайди. ОАВ ходимлари ўзбек артистларининг тўйларги чиқишлари нархини билиб олишга эришдилар.

Якшанба, Сен 29 2019

Францияда теннисчи Альбина Хабибулина қўлга олинди. Бу ҳақида UPL мухбири хабар берди. Теннисчи Март ойида Гоннесда бўлиб ўтиши лозим бўлган келишилган ўйинда айблов бўйича қўлга олинди. Франция полицияси ишни британиялик букмекерлар кўрсатмаси бўйича бошлади.

Пайшанба, Сен 26 2019

Биз аввалроқ Наманганда рўй берган фожиа ҳақида ёзгандик. Туғруқхонада туғилган боласи ногирон бўлиб чиқкан аёл қизини ойндан улоқтириб юборган. 23 яшар аёл шунингдек, палата бўйича қўшнисининг қизини ҳам ойнадан отиб юборган. Махсус гуруҳ воқеа сабабларини  ўрганди. Ушбу даҳшатли хатти-ҳаракатни содир этган аёл ҳамма нарсада доимо унинг тасаввурида пайдо бўлган шайтонни барча муаммоларда айблади.

Чоршанба, Сен 25 2019

Навоий вилоятида талончилик  жинояти содир этилди. Воқеа 18 сентябрь куни Учқудуқ туманида рўй берди. Икки нафар номаълум шахс ўзини коммунал хизмат ходимлари деб таништириб, Геологлар кўчасида жойлашган хонадонга кирдилар. Хонадонда 5 яшар болагина бор экан.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase