close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ томонидан Москвага ядровий зарба оқибатлари кўрсатилди: Путин режими учун ҳалокат

 

 

 

АҚШ ядровий зарба оқибатида Москванинг қандай аҳволга тушишини моделлаштирган ҳолда, инфратузилма ва аҳолига етказиладиган зарарни ҳисоблаб чиқди.

АҚШ ядровий зарба оқибатида Москванинг қандай аҳволга тушишини моделлаштирган ҳолда, инфратузилма ва аҳолига етказиладиган зарарни ҳисоблаб чиқди.

Newsweek журнали АҚШ томонидан Россия пойтахтига ядровий зарба берилган тақдирдаги оқибатларни таҳлил қилди. Ядровий технологиялар бўйича тарихчи ва профессор Алекс Веллерштейн моделлаштириш асосида бу зарба Москвага қандай миқёсда зарар етказишини намойиш этди. Мазкур таҳлил Россиянинг ядровий қурол билан дунёни доимий таҳдид остига қўяётганини, аммо жавоб зарбалари мамлакатнинг йирик шаҳарларини радиоактив кулга айлантиришини яна бир бор эслатиб ўтди.

Таҳлил учун АҚШ арсеналидаги энг кучли ядровий қурол — B-83 бомбаси ҳисобга олинди. Харита 3,3 км баландликдаги ҳаво портлаши сенарийси асосида яратилди, бу катта шаҳарга ҳужум қилишда эҳтимолий сценарий ҳисобланади.

Зарба таъсир доиралари:
- Ёнғинли доира (радиуси 4,1 км): Бу зонада ҳамма нарса юқори даражадаги ҳарорат туфайли бутунлай йўқ бўлади. Ҳарорат бир неча миллион даражага етади.
- Портлаш тўлқини (175 км²): Бино ва иншоотларнинг вайрон бўлиши, кенг кўламли ёнғинлар.
- Иссиқлик нурланиши (546 км²): Учинчи даражали куйишлар, жароҳатларнинг оғирлашиши ва ампутация ҳолатлари.
- Портлаш тўлқинидан енгил шикастланишлар (1385 км²): Ойналар синши ва уларнинг парчалари йирик масофада одамларга жароҳат етказиши.

Москвадаги қурбонлар:
Newsweek ҳисоб-китобига кўра, ядровий зарба 1,37 миллион кишининг ҳалок бўлишига ва 3,75 миллион аҳоли жароҳат олишига олиб келади. Бу кўрсаткичлар Москва аҳолисининг ўртача зичлигига асосланган бўлиб, шаҳарда кунига тахминан 10,2 миллион одам бўлади.

Россиянинг таҳдидлари ва оқибатлари
Россия ядровий қуролни бир неча бор қўллаш эҳтимолини тилга олган ва буни таҳдид сифатида ишлатган. Бироқ, Newsweek таҳлили кўрсатадики, бундай қадамга жавоб зарбалари Россиянинг асосий шаҳарларини тўлиқ йўқотишга олиб келади, жумладан, Москва ҳам яшаш учун яроқсиз ҳудудга айланади.

Экспертлар бундай материаллар Россия раҳбариятига ядровий можаро оқибатларининг ҳалокатлилиги ҳақида сигнал беришини таъкидламоқда. АҚШ ва унинг иттифоқчилари шундай кучга эгаки, уларнинг жавоб зарбалари Россия режими ва унинг йирик шаҳарларини бутунлай йўқ қила олади.

Бу таҳдид халқаро ҳамжамиятга огоҳлик сифатида қабул қилиниши керак: Россия томонидан ядровий эскалация у учун ҳалокатга олиб келади.

Абу Муслим

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase