close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Суд иккита хотини бор бухоролик 53 яшар фуқарога ҳукм эълон қилди

Шу кунларда суд Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи, кўп хотинлиликда айбланган шахсга ҳукм эълон қилди. Daryo нашрининг хабар беришича, эркак узоқ вақтдан буён оиласи билан яшаган, икки нафар қизи бўлган. Расмий никоҳда эканлигига қарамай, 2016 йил у Самарқанда яшайдиган бошқа бир аёлга никоҳдан ўтиш йўли билан уйланишга қарор қилади.

Бунинг асосий сабаби унинг қонуний хотини касал бўлиб қолгани ва унга ўғил туғиб бера олмаслиги кўрсатилган. 2018 йил иккинчи хотин унга ўғил туғиб берди. Суд давомида эркак ўз айбини тан олди.
Айбланувчининг айтишича, иккинчи никоҳга қарамай, у биринчи оиласи, жумладан, икки нафар қизи учун барча зарур шартларни яратиб берган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддасига мувофиқ (кўп хотинлилик), суд  бир йил муддатга унинг озодлигини чеклаб қўйди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase