Мактаб директори ўринбосари Отабек Туйчиевнинг айтишича, Мадинани тўртта қиз урмаган. Шунингдек, Туйчиев қизларда ҳеч қандай кастет бўлмаганини айтди.
"Мадина бошқа ўқувчи қиз билан муштлашган. Воқеанинг қолган қатнашчилари қизларни ажратишга уринган. Мактабга ҳеч ким кастет олиб келмайди, Мадина боши билан бетонга урилиб жароҳат олган", — деди Туйчиев.
Ҳозирги пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари мазкур ишни ўрганишмоқда. Таъкидлаш жоизки, тиббиёт ходимлари металл предмет билан зарба берилганини тасдиқламоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, қизлар бир йигит туфайли уришиб қолган.
Тошкент вилоятида ўқувчи қиз синфдош қизлар томонидан кастет билан калтакланди
Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ихтисослашган маданият мактабида ўқувчи қизлар муштлашув уюштирдилар. Бу ҳақида ОАВ хабар қилади. Воқеа жорий йилнинг 17 сентябрида рўй берди. 17 ёшли Мадина исмли қиз синфдош қизлари томонидан калтакланди. Жабрланувчининг онаси айтган сўзларига кўра, Мадинани тўртта қиз кастет билан калтаклаган. Қиз касалхонага ётқизилган, унинг боши ва юзи жароҳатланган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иллат
|