close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўзбекистон Хитойга 3 миллиард доллар қарз экан

2020 йил Ўзбекистоннинг Хитой олдидаги қарзлари $3,006 млрд.га етади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Фуқаролар учун бюджет лойиҳаси»да шундай башоратни тақдим этди. 2015 йил январдан 2019 йил январгача Хитой олдидаги давлат қарзлари йилига $200-300 млн қўшилиб, аста-секинлик билан $1,055 млрд дан $1,964 млрд.гача ўсди. 2020 йил бошига келиб, 12 ой ичида ўсиш $1,042 млрд ёки 53%ни ташкил қилди.

Хитой – Ўзбекистон иқтисодиётига энг йирик инвесторлардан бири. 2018 йил икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси $6,4 млрд.ни ташкил қилди. 2019 йил августида Хитой ва Ўзбекистон устав фонди 1 млрд долларга тенг бўлган қўшима инвестицион фонд ташкил қилди.
Дарвоқе, иккинчи йирик кредитор саналган Япония олдида, 2019 йил 1 январь ҳолатига бўлган маълумотларга кўра, Ўзбекистон $1,490 млрд қарз, 2020 йил бошига келиб, бу сумма $1,831 млрд.га етади.
Учинчи ўринни эгаллайдиган Франция олдидаги давлат қарзлари бир йил ичида 21 баравар ўсди – $27 млн дан $573,1 млн.гача. Жанубий Корея олдидаги қарзлар қарийб беш баравар – $114,1 млн дан $568,2. млн.гача ўсади. Россия олдидаги қарзлар икки баравар ортади – $69,8 млн дан $120,5 млн.гача. АҚШ олдидаги қарз эса $28,9 млн дан $26,7 млн.гача пасаяди.
2020 йил бошига келиб, Ўзбекистоннинг давлат қарзлари умумий миқдори $21,3 млрд (ЯИМ 36%и) баҳоланади ва анча паст ҳисобланади. 2019 йил мартида Raex-Europe халқаро агентлиги миллий ва хорижий валютада мамлакат рейтингини «B+» дан (ҳукумат кредит лаёқати жуда паст кўрсаткичи «BB-» гача (ҳукумат кредит лаёқати етарли даражада юқори) оширди. Сентябрда агентлик Ўзбекистон суверен рейтингини «ВВ-» даражада тасдиқлади. Raex-Europe қайд этишича, ушбу мамлакат давлат қарзларининг ҳозирги даражаси МДҲ мамлакатлари орасида энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase