Тергов давомида прокуратура Нодиранинг дугонаси Лайло Ниязовани сўроқ қилди. Эслатиб ўтамизки, Нодира ўлими олдидан Лайлога қўнғироқ қилиб, унда муаммолар пайдо бўлгани ҳақида айтган, лекин тафсилотларни баён қилмаган.
"Прокуратура мени ва марҳума Нодирани фоҳишалик билан шуғулланишда айбламоқда. Бу жуда нотўғри. Мен ҳалол ишлаб топган пулларимга яшайман. Мен Тошкентга тўқимачилик маҳсулотлари жўнатаман ва ушбу бизнесда пул ишлаб топаман. Менда ҳамма чеклар бор ва ўз сўзларимни исботлай оламан. Нодира ҳам ҳалол ишларди ва ҳеч қачон фоҳишалик билан шуғулланмаган. Бундан ташқари, у ҳеч қачон менинг уйимда қолмаган", — деди Лайло.
Туркия прокуратураси депутатнинг уйида ўз жонига суиқасд қилган ўзбекистонлик аёлни фоҳишаликда айблади
23 яшар Нодира Қодирова Туркия Адолат ва тараққиёт партияси депутати Ширин Уналнинг уйида пистолетдан ўз юрагига ўқ узган. Қодирова турк амалдорининг уйида уй бекаси бўлиб ишлаган. У депутатнинг бемор хотинига қарарди. 26 сентябрь куни Туркия прокуратураси ушбу ҳолат бўйича ишни ўргана бошлади. Прокуратурада қайд этишларича, воқеа жойидан барча далиллар олинган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иллат
|
Калит сўзлар