Қуйида Асатулла Дўстов уларни содир этишда айбланаётган жиноятлар келтирилган:
Жазога ҳукм қилинган жиноятчиларни озод этишда ва колониядаги режимни бузган маҳбусларни жазодан озод этишда ёрдамлашган;
«Чкалов» номидаги авиация бирлашмаси мулкини харид қилишда ёрдамлашган;
Давлат маслаҳатчиси Р.Муҳиддиновнинг хуш кўришидан фойдаланиб, жазога ҳукм қилинган кишиларни авф этишни ташкиллаштирган;
Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирини тайинлашда ёрдамлашган;
Нукус педагогика институти ректорини тайинлашга ёрдамлашган;
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирини тайинлашда ёрдамлашган;
Қарши давлат университети ректорини тайинлашга ёрдамлашган;
Нарпай туман ҳокимни тайинлашга ёрдамлашган;
«Андижонпахтасаноат» АЭга ишга жойлаштиришда ёрдамлашган;
Бош прокуратура қошидаги Департаментда суриштирувчи лавозимига тайинлашда ёрдамлашган.
ОАВ маълумотларига кўра, Дўстов ўз хизматлари учун фуқаролардан 1,6 млн доллар пул олган. Айни пайтда ишнинг бошқа тафсилотлари ўрганиляпти.