close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
  • Талоқ

    Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

    Оламлар роббиси, шариъат, ҳукм ва намозни адо қилиш амрини қилган ягона Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Махлуқотларининг энг яхшиси Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга солавоту саломлар бўлсин. Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни инкор қилувчиларга ҳужжат, нубувват эшигини хотимаси қилиб юборди. У зотнинг улуғ аҳлига ва буюк саҳобийларига саломлар бўлсин.
    Биз ҳаннон ва маннон бўлган жалол эгаси бўлган Роббимизга сажда қиламиз. У мендай хом ақл эгасига (Қуръон ва ҳадис денгизи қаридан чиқариб олинган бебахо дур ва шариат хулосалари бўлмиш) фиқҳнинг бир неча бобларида қалам тебратиш тавфиқини ато этди. Оламлар Роббиси Аллоҳ таолога ҳамд, Унинг барҳақ Расули, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга солавоту саломлар, унинг аҳлига ва барча саҳобийларига ҳамда чиройли тарзда улар йўлини тутганларга қиёмат кунигача саломлар бўлсин.
    Эй, Аллоҳим! Сенга ҳамдлар айтаман ва Сендан ушбу китобни ёзишга ёрдам, кўмак сўрайман.

    Абдуманнон Қосимий

    Бўлимдаги мақолалар сони:
    425
  • Қурбонлик
    Бўлимдаги мақолалар сони:
    32
  • Савоб йўллашнинг ҳақиқати
    Бўлимдаги мақолалар сони:
    15
  • Гуноҳи кабиралар

    Оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар, тақводорлар пешвоси саййидимиз Муҳаммадга саловот ва саломлар бўлсин!
    Ушбу китобда қайтарилган ва ҳаром қилинган бир қанча улкан гуноҳлар – гуноҳи кабиралар ҳақида сўз боради.
    Аллоҳ ва Унинг Расули Китобу суннатда қайтарган ишлар гуноҳи кабирадир. (Бундай гуноҳлар учун дунёда ҳад-жазо белгиланган, охиратда таҳдид солинган, ёки уни содир қилган кишининг иймони инкор қилинган, ёки лаънатланган, ёки «биз ундан покмиз», «у биздан эмас», каби сўзлар билан сифатланган.)
    Аллоҳ таоло гуноҳи кабиралардан четланган кишининг кичик гуноҳларини кечиб юборишини, сўнг уни жаннатга дохил этишини хабар қилади:
    «Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг (Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, бировни ноҳақ ўлдириш каби) катталаридан сақлансангизлар, қилган (кичик) гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил – жаннатга киритурмиз» (Нисо сураси, 31).
    «Улар катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан четланадиган, ғазабланган вақтларида эса кечириб юборадиган зотлардир» (Шўро сураси, 37).
    «Улар (яъни, жаннатга сазовор бўлганлар) кичик хатолардан бошқа катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан йироқ бўладиган зотлардир. Албатта, Парвардигорингиз мағфирати кенг зотдир...» (Ван-нажм сураси, 32).
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Модомики, банда катта гуноҳлардан четланар экан, беш вақт намоз, жума кейинги жумагача ва рамазон кейинги рамазонгача бўлган кичик гуноҳларга каффоратдир» (Муслим ва Термизий ривояти).
    Демак, қайси гуноҳлар кабира эканини билиб олишимиз жуда муҳим. Токи улардан четланайлик ва Раббимиз раҳматига мушарраф бўлайлик.

    Имоми Ҳофиз Шамсуддин Заҳабий, роҳимаҳуллоҳ

    Бўлимдаги мақолалар сони:
    68
  • Қиёмат аломатлари

    Бисмиллаҳир роҳманир Роҳийм
    Қиёмат қоим шартлари ва уларнинг сир-асрорлари
    Бағишлов:
    Аллоҳ йўлидаги биродарларимга.
    Зеро, мен уларни Аллоҳ учун яхши кўраман.
    Уларни яхши кўриш билан Аллоҳ таъолога янада яқинроқ бўламан
    Аллоҳ йўлида муҳожир бўлган биродарларимга
    Аллоҳнинг душманлари зулмидан динларини олиб Аллоҳ томон қочган азизларимга
    Аллоҳга берган аҳд-паймонларида содиқ турган мўминларга
    Уларнинг қанчаси бугун марҳум
    Ва яна қанчалари ҳали ҳаёт
    Улар ҳақ устида ҳамиша собит турдилар
    Ушбу китобимни бағишлайман.

    Муҳаммад Саламат Жабар.

    Бўлимдаги мақолалар сони:
    30
  • Ислом ҳақида ҳужжат-далиллар

    Саволлар ва жавоблар
    Проф. Маҳмуд Захзук
    Абу Муслим тайёрлади

    Бўлимдаги мақолалар сони:
    11
  • Сияру аъламин нубало
    Бўлимдаги мақолалар сони:
    21
  • Қуръон – қалблар шифоси

    БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ!
    МУҚАДДИМА

    Инсонни энг гўзал суратда яратган, уни имон неъмати билан шарафлаган, Қуръони каримни башарият учун саодат манбаи қилиб нозил этган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар айтамиз!
    Аллоҳнинг Китобини бизларга омонат билан етказган, ҳаётга татбиқ этиб кўрсатиб берган, хулқлари Қуръон Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ҳазратларига, у зот оила аъзоларига, саҳобаларига салавотлар, саломлар йўллаймиз!
    Шикаста дилларнинг моҳир табиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Огоҳ бўлинглар! Инсон танасида бир парча эт бор. Агар у тузалса, (одамнинг) бутун танаси тузалади. Агар бузилса, тананинг ҳамма аъзоси бузилади. Огоҳ бўлинглар, у қалбдир”, деганлар .
    Қалб танадаги ҳар бир аъзонинг ишини бошқариб туради. Қалби соғлом одамнинг ҳамма аъзоси саломат бўлади. Дили пок банданинг қилаётган иши ҳам тўғри бўлади. Кўнгли тоза, нияти холис инсонларни Яратганнинг Ўзи қўллайди, турли шикаст-балолардан асрайди.
    Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Аллоҳ сизларнинг (ташқи) кўринишингизга ҳам, бойликларингизга ҳам қарамайди, қалбингизга, амалингизга қарайди ”.
    Одатда, биз одамлар кўзи тушадиган жойларни чиннидек тоза тутишга ҳаракат қиламиз. Бу яхши албатта. Лекин Аллоҳнинг назари тушадиган қалбимиз поклигига кўпинча бепарво бўламиз. Ваҳоланки Қуръонда шундай дейилган: “У кунда на мол-давлат, на бола-чақа фойда беради. Магар Аллоҳ ҳузурига салим – тоза қалб билан келган кишиларгагина (фойда беради )”.
    Охиратда бандага қалбидаги имони, тириклик чоғида қилган солиҳ амаллари наф келтиради. Кўнгли тоза инсон қиёмат куни нажот топади, Аллоҳ розилигига эришади. Дунёда ҳам, охиратда ҳам бахтли бўлиш учун қалбни поклаш керак. Уламолар руҳий тарбияга бот-бот урғу беришларининг сабаби шунда.
    Энди савол туғилади: қалбни қандай покланади? Танамизда дард бўлса, шифокорга мурожаат қиламиз, керакли муолажаларни оламиз, дори-дармон ичамиз. Қалбимиз оғриса-чи, бунга қандай чора кўрамиз?
    Бу саволга Каломуллоҳдан жавоб топамиз. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: “Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз ”.
    Қуръон қалблар шифосидир. Қуръон ўқиган, Каломуллоҳни имон, ихлос билан эшитган одамнинг қалби иллатлардан покланади. Инсоннинг гавҳари бўлмиш қалб тузалдими, бошқа ҳамма аъзолар фаолияти жойида бўлади. Қалби пок инсон ҳаромдан ҳазар қилади, эзгу амалларга мойил бўлади.
    Қуръон ўқиган одамнинг қалби шифо оятларидан қувват олади, имони мустаҳкамланади. Қуръон тиловати дилдаги шубҳа-гумонларни аритади. Қуръон ўқувчининг қалби секин-аста дукиллаб уриб турадиган юракка айланади. Қуръонга ошно кишининг кўнгли ҳаёт чашмасидан сув ичади.
    Қалбни поклашда биз учун асосий манба Қуръони каримдир. Қуръон қалбимизга аниқ ташхис қўяди, қалбни иллатлардан халос этиш йўлларини кўрсатади, инсонни асл фитратига мос ҳолда яшашга ундайди.
    Аниқланишича, Қуръон ўқиш турли ёмон ўй-хаёлларни миядан чиқариб ташлайди, хотира пасайиши олдини олади, инсонни мушоҳада юритишга ўргатади, фикрини тиниқлаштиради, ақлини чархлайди, заковатини ўстиради.
    Қуръон том маънода шифо манбаидир. Бу мўъжизавий Калом эътиқодимизни тўғрилайди, қалбимизни нурга тўлдиради, дилимизни равшан қилади, тасаввуримизни бойитади, дунёқарашимизни кенгайтиради. Қуръон тиловати билан хонадонимизга файз киради, умримиз баракали бўлади. Бир сўз билан айтганда, Аллоҳнинг мўъжизавий Каломи бизни икки дунё саодатига бошлайди.
    “Қуръон – қалблар шифоси” китобининг қайта нашрида руҳий тарбияга, қалбни поклашга алоҳида урғу берилди. Шунингдек, Қуръон ўқиш, ёдлаш, эшитиш хосияти билан боғлиқ маълумотлар ҳам келтирилди. Қуръони карим суралари фазилати ҳақида ҳам имкон қадар тўхталиб ўтилди .
    Ушбу ожизона ҳаракатларимизни мўмин-мусулмонлар учун фойдали қилишини, саҳву хатоларини кечириб, фазли ила ҳусни қабул этишини Аллоҳ таолодан сўраймиз!

    Зиёвуддин Раҳим

    Бўлимдаги мақолалар сони:
    198
  • Расулуллоҳ с.а.в

    Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

    Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога У зотнинг улуғлигига муносиб ҳамду санолар бўлсин!
    Аллоҳнинг охирги Расули Муҳаммад Мустафога мукаммал саловоту саломлар бўлсин!
    Зарарли бўлиб кўринган баъзи нарсалар ортидан яхшиликлар келиши ҳам мумкин. Ҳамма нарса Аллоҳ азза ва жалланинг иродаси ила бўлади. Баъзи давлатларда Аллоҳ таолонинг Набийларининг афзали ва охиргиси Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан беодоблик содир бўлиб, у зотга ёмонлик соғиниб масхара қилиш учун расмлар чоп этилганда ҳамма хафа бўлди. Дунёнинг барча тарафларида мусулмонларнинг норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Мазкур намойишлар баъзи ҳолатларда кўнгилсиз оқибатларга ҳам сабаб бўлди. Баъзида ўлим ҳолатлари ҳам содир бўлди. Баъзида биноларга ўт қўйилди ва ҳоказо.
    Аммо мазкур беодобликка қарши юксак одобни ишга солганлар ҳам оз эмас эди. Бу жумладаги кучлар ўша ҳассос вазиятда кўпчиликка Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсиятларини ўзига хос услубда танитиш зарурлигини англаб етганлар эди. Биз ҳам уларнинг жумласидан эдик. Беодобларга қарши кўриладиган энг яхши чоралардан бири ҳаммага – мусулмонларга ҳам, бошқаларга ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхшилаб танитиш керак, деган фикрни қатъият ила ушладик. Ўша вақтда чоп қилинадиган «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумидаги китобларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишланган йигирманчи жузини «Оламларга раҳмат Пайғамбар» номи ила чоп этдик. Турли маърузалар қилдик. Жумладан, мавлуд муносабати билан уюштирилган илмий суҳбатларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, сифатлари ва суннатлари ҳақида кенгроқ маълумот беришга ҳаракат қилдик. Ушбу мавзуга бағишланган халқаро анжуманларда ватанимиз мусулмонлари номидан қатнашдик.
    Ўша пайтларда Баҳрайн давлатида бўлиб ўтган анжуманда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёрдам маъносини англатувчи «Дунё нусрат ташкилоти» тузилган эди. Яхши ният билан тузилган бу ташкилот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга яхшироқ таништиришни ўзига вазифа қилиб олган эди.
    Милодий 2008 йилнинг ноябр ойи бошида Кувайт давлатида «Дунё нусрат ташкилоти»нинг иккинчи умумжаҳон анжумани бўлиб ўтди. Унда ходимингиз, ушбу сатрларнинг ёзувчиси ҳам иштирок этиш бахтига муяссар бўлди. Мажлисларда биринчи анжумандан буён қилинган ишлар ҳақида сўзлаб ўтилди. Бу ҳақидаги маълумотлар кишини қувонтирадиган даражада катта ва кенг кўламлилиги билан ажралиб турарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мусулмонларга ҳам, бошқаларга ҳам таништириш борасида ибратли ва самарали ишлар олиб борилгани яққол кўриниб турарди.
    Анжуманнинг иккинчи ярмида келажакда қилинадиган ишлар ҳақида сўз борди. Турли ташкилотлар ва шахслар ўзлари амалга оширишни кўзлаётган режалар ҳақида сўзладилар. Режалар кўлами қилинган ишлардан кўра бир неча марта кўп ва катталиги билан ажралиб турарди. Бу ҳамма учун қувончли эди.
    «Дунё нусрат ташкилоти»нинг иккинчи умумжаҳон анжуманида шу пайтгача қилинган ишлар ҳақидаги маърузалардан бирида ташкилот томонидан «Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» номли китоб тайёрлангани ҳақидаги ахборот ҳам тақдим этилди. Мазкур маърузаларда айтилишича, мазкур китобда «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсиятлари, рисолатлари у зотнинг энг муҳим ва васийқали сўзлари ва ишлари орқали» баён қилинган. Унда фақат ишончли ҳадислардан фойдаланилган. Ҳеч қандай шарҳ ва тафсилотлар йўқлиги ҳам айтиб ўтилди. Китобда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан  танишмоқчи бўлган кишига асл матнларни ўзи баҳолаш имконияти берилиши кўзда тутилган.
    Анжуманда кейинчалик қилинадиган ишлар ҳақида сўзланганда мен ҳам ушбу китобни она тилимизга таржима қилишни ният қилдим. Ушбу эзгу ниятнинг амалга ошишида Аллоҳ таолонинг Ўзидан мадад сўраб дуолар қилдим.
    «Дунё нусрат ташкилоти»нинг иккинчи умумжаҳон анжуманидан қайтгандан кейин Аллоҳ азза ва жалланинг инояти ва ёрдами билан Усулул фиқҳ илмига оид китобимни ёзиб битирдим. Шундан сўнг яна Аллоҳ таолонинг Ўзидан мадад сўраган ҳолда «Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобини таржима қилишни бошладим. Шу билан бирга иш давомида баъзи мулоҳазалар ҳам хаёлдан ўтди.
    Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларига оид бир минг бир юз йигирма тўртта энг сара ҳадислар матнининг бир китобда жамланиши катта илмий бойликдир. Бу бойликдан бизнинг азиз халқимиз ҳам дунёнинг бошқа халқлари билан бир қаторда ўз тилида фойдаланиш имконига эга бўлиши катта бахтимиздир.
    Ушбу китобда келтирилган ҳадисларнинг кўп қисмини айнан бизнинг ватанимиз фарзандлари, буюк муҳаддислар Бухорий, Термизий ва Насаий каби боболаримиз ривоят қилгани биз учун алоҳида фахр ва эъзоз боисидир.
    Ушбу китобни тузувчилар ўзларининг муқаддималарида: «Аллоҳнинг изни ила китоб оламий тилларга таржима қилинади ва дунёдаги кутубхона ва илмий марказларга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятлари, суннатлари, сийратлари ва шариатлари билан танишишнинг бевосита васийласи бўлиши учун юборилади», дейдилар.
    Ана ўша китобнинг режа қилинаётган таржималарининг биринчиларидан бўлиши умид қилинаётган ушбу она тилимдаги таржимаси ватанимиз мусулмонларининг Аллоҳнинг изни ила Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нусратларига қўшган ҳиссалари бўлади, деган ниятдамиз.
    Аллоҳим, бу ожизона хизматларимизни даргоҳингда қабул этгин ва уни ҳаммамиз учун фойдали қилгин!     

    Шайх Муҳаммад Содиқ  Муҳаммад Юсуф

     

    Бўлимдаги мақолалар сони:
    2
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase