close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Олимлар қиёмат ҳақидаги хабарнинг ҳақиқатлигини исботладилар

Олимлар қиёмат куни танамиз қандай қилиб бизга қарши гувоҳлик беришини аниқладилар

Олимлар бактериялар ДНКсида минг йиллар давомида сақланиши мумкин бўлган маълумот яратишга муваффақ бўлишди. Янги техника мутахассисларга, масалан, инсон ҳужайраси ёки ҳатто сув молекуласидаги маълумотларни ёзиб олиш имконини беради. Яъни, бугунги кунда ахборот ҳар қандай организмда сақланиши мумкин. Шундай қилиб, Парвардигор танамиз ҳужайраларида ҳар қандай маълумотни сақлашга имкон берган.
Буни қиёмат куни инсон танасининг аъзолари унга қарши гувоҳлик бериши ҳам тасдиқлайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:
"У кунда тиллари, қўллари ва оёқлари қилиб юрган амаллари ҳақида уларга қарши гувоҳлик берур".

Фан

"Бу жазо Қиёмат кунида бўлади. Шунда гуноҳни инкор этиб бўлмайди ва у кунда тиллар, қўллар ва оёқлар қилган барча гуноҳлари ҳақида уларга қарши гувоҳлик беради, чунки бу гуноҳларнинг оқибати тананинг бу қисмларида кўринади ёки Аллоҳ ҳар қандай нарсага қодир бўлганидек, тананинг бу аъзоларини гапиришга буюради" ("Нур" сураси 24 оятининг маъноси, "ал-Мунтаҳаб" тафсири).

Қуръоннинг ушбу ояти, шунингдек, инсон танаси ҳужайраларида маълумотни сақлаш имкониятини тасдиқловчи сўнгги илмий тадқиқотлар натижалари қиёмат кунини ва унинг қисмлари тана "гапириши"ни инкор этувчи ҳар нарсага ишончсизлик билан қарайдиган барча шахсларнинг шубҳаларини тарқатиб юборади.
Бундай аниқ далил олдида биз фақат Аллоҳ Таолони улуғлашимиз мумкин, холос!

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase