close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

I. Қуръон илоҳий ҳақиқатми ёки инсон томонидан муваффақиятли тарзда ўйлаб топилганми?

 1. Қуръон Исломда илоҳий манба ҳисобланиб, Исломнинг асосини ташкил этувчи иймон ва Исломнинг ҳам маънавияти, ҳам маърифати бўлмиш асосий диний ақидалар ва қонунларни жамлагандир. Агар Қуръон ҳеч қандай хатоликлари йўқ бўлган бир илоҳий манба эканлиги исботланган тақдирда, унинг ўзига ўхшаши йўқлиги ва унга иймон келтириш кераклиги шарт бўлади.    

Ислом душманлари ўтмишдан то бугунга қадар Қуръоннинг асл илоҳий манбалигига ва унинг асллигига бўлган ишончга путур етказиш учун қўлларидан келган барча ҳаракатларни қилиб келмоқдалар. Ўтмишда Макка мушриклари Қуръоннинг илоҳий каломлигини инкор қилиб, унга бўлган ишончни йўқ қилишга ҳам бор имкониятларини ишга солганлар. Уларнинг даъволари қуйидагича эди: “Бу бошқалар ёрдамида ўзи ўйлаб топган ёлғондан бошқа нарса эмас”.  Бундан ташқари,  улар Қуръонни қадимдан қолган эртаклардан иборат бўлиб, буларни Муҳаммадга (с.а.в.) эртаю кеч кимдир ўқиб бериб турган, шу туфайли ёзма ҳолатга келган дейишган. Ҳатто улар Қуръонни Муҳаммадга (с.а.в.) инсониятни ҳидоят қилиш учун туширилганлигини рад этиш мақсадида бир сеҳргар ёки руҳонийнинг асаридир каби даъволарни ҳам қилишган.

Исломга қарши бўлган кўплаб шарқшунослар уларнинг айбларини қўллаб-қувватлади ҳамда Қуръон илоҳий китоб эмас, балки Муҳаммад (с.а.в.) уни ўйлаб топган, деган фикрни дунёда кенг ёйиш учун кўплаб ҳаракатларни амалга оширганлар. Ушбу шарқшунослар Қуръоннинг аслий ва аниқ далилларига қарши бўлганларнинг асоссиз даъволарини такрорлашади одатда.

Муҳаммад (с.а.в.) саводи йўқ инсон бўлган бўлсаларда, ваҳий қилинган оятларни ўзларининг баъзи саҳобаларига ёзиб боришларини топширганлар. Агар у киши саводли бўлганларида бирор кишини ўзларига тушган оятларни ёзиб боришга бюрмасди. Яҳудий ва насронийларнинг ёзувларига ишонганлиги ҳақидаги чақириқ нафақат нотўғри, балки кулгили бўлиб, бир саводи йўқ киши қандай қилиб бошқа муқаддас динлардаги китобларда мавжуд бўлган фикрларни ўзлаштириши, ўқиб тушуниши мумкин? Бу ҳолат қачон ва қаерда содир бўлган? Бу каби чақириқлар ҳеч қандай ҳужжат ва далилларга асосланган эмас.

2. Муҳаммад (с.а.в.) ўз даъватларини Маккада ўн уч йил олиб борди. Бу давр мобайнида у киши билан яҳудийлар ўртасида ҳеч қандай алоқа мавжуд эмаслиги тарихий манбаларда аниқ кўрсатилгандир. У кишининг насронийлар билан алоқаси ҳам номутаносиб ҳолатда кенгайган. Бу шу билан боғликки, ул зот 11 ёшларида тоғаси Абдул Мутталиб билан бирга карвонда Сурияга сайёҳат қилади. Карвон тин олиш мақсадида бироз муддат тўхтар экан, бир насроний руҳонийси Баҳиро келиб, у киши билан қисқа муддатли суҳбат уюштиради. Қандай қилиб ўша ёшдаги бола қисқа муддатли суҳбат натижасида дин йўриқлари, унинг асосларини ва қонун-қоидаларини тушуниб олиб, ўзлаштириб кетиши мумкин? Нима учун Баҳири бутун карвон орасидан айнан ёш Муҳаммадни танлаб олиб, унга насроний дини тамойилларини ўргатар экан? Нима учун Муҳаммад (с.а.в.) Баҳири билан суҳбатдан сўнг ўз нубувватларини тарқатиш учун ўттиз йил кутишлари керак? Бу каби маълумотлар ишонишга ҳам лойиқ эмас.

3. Қуръон ўзидан олдинги самовий китоблар каби ягона илоҳ Аллоҳлиги, у коинот ва барча мувжудотларнинг холиқи эканлиги ҳамда ушбу мавжудотлар Унинг ўзигагина қайтарилиши ҳақида хабар беради. Аллоҳ барча илоҳий динларнинг моҳияти ҳиобланади, шунинг учун асосий диний ақидаларда тафовут кузатилмайди.
Бунинг устига, Қуръон ҳам яҳудийлар, ҳам насронийларнинг ақидавий манбаларига эргашган одамлар орасидаги кўплаб эътиқодларга қарши чиққан. Бу эса ўз моҳиятига кўра, Муҳаммаднинг (с.а.в.) яҳудий ва насронийларнинг ақидавий манбаларини ўзлаштириб олган деган даъволарнинг асоссиз эканлигини кўрсатади. Агар бу сабаб бўлганида эди, эътиқодлар ўртасидаги бу фарқ аҳамиятли бўлиши ҳамда асосий эътиқодларни ўз ичига олмаган бўлур эди.

4. Бундан 14 аср олдин Қуръондан бошқа бирор илоҳий манба илмий далиллар, фазовий ҳамда биологик ҳодисалар ҳақида ўз оятларида маълумотлар бермаган. Ушбу оятларнинг соф  илмийлиги фақатгина бугунга келиб олимлар томонидан ўрганилиб, тан олинди.
Астрономлар фазовий ҳодисалар олдида ожиз қолишганида, “Бу Илоҳнинг Қудрати” дея ўз ожизлигини изҳор қилишган эди. Саводи йўқ бўлган сўнгги пайғамбар бу каби юқори илмий маълумотларни қаердан олиши мумкин? Яҳудийлар ва насронийларнинг бундай маълумотларга ишора қилмайдиган манбаларидан олинган деган даъволар жуда асоссизлиги шу ерда аниқ бўлади.

 

 

 

V. Муҳаммад (а.с.) Исломни фақат арабларга олиб келдими ёки бутун инсониятга?

 1. Муҳаммад (а.с.) илк бор одамларга даъват билан мурожаат қилганларида, шундай деган эдилар: “Мен Аллоҳ тарафидан бутун инсониятга, жумладан, сизларга ҳам пайғамбар этиб юборилдим”. Демак, бу илоҳий даъват аввал бошдан айтилганидек, бутун инсониятга келди. Муҳаммад (а.с.) ҳеч қачон бу дин фақат арабларнинг ўзларигагина келди деб айтмаганлар. Муҳаммад (а.с.) бир ҳадисларида дейди: “Ҳар бир пайғамбар ўз қавмига юборилди, мен эса бутун инсониятга юборилдим”. (Бухорий ривояти).

2. Қуръонни ўқиган ҳар бир киши унинг бутун инсониятга юборилганлигини ҳамда барча-барчани Аллоҳнинг динига иймон келтиришга чақирганлигини тушунади. Муҳаммад (а.с.) Мадинага ҳижрат қилишларидан олдин Маккада нозил бўлган оятларда бутун инсониятга қаратилган бу чақириқ куннинг ёруғидек аниқдир. Мисол учун, Анбиё суранинг 107 оятида шундай дейилади:
“Дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик”.
Фотиҳа сурасида эса: “Оламларнинг Роббиси, Раҳмон ва Раҳим Аллоҳга ҳамду сано бўлсин”, деб келади. Буларнинг барчаси ҳижратдан олдин Муҳаммадга (а.с.) ваҳий бўлган.

3. Юқорида келтирилган далил-ҳужжатлардан биз Пайғамбар (а.с.) замон шароитларидан келиб чиққан ҳолда ўз режаларини ўзгартирган деган даъволарнинг асоссиз эканлигини кўрамиз. Бу ерда ҳам мантиқий, ҳам муътадил бўлган қонуннинг тадрижий ривожланиши мавжуддир. Ҳар қандай инсон учун ўз хулқ-атвори, ўзини тутиши, маънавиятини, одатларини ўзгартириши ҳеч қандай иложсиздир. Ёки бир кечада характери, хулқи, чуқур илдиз отган одатларидан воз кечиб юбориши жуда-жуда қийиндир. Ислом дини инсонларнинг онгларида ва юракларида Аллоҳга бўлган иймоннинг қарор топиши билан бошланди. Бу эса одамлар ҳаёт йўлининг босқичма-босқич ўзгаришига асос бўлиши учун бир мустаҳкам пойдевор эди. Қулчиликка барҳам бериш, судхўрлик, ичувчиликни секинлик билан таъқиқлаш каби кўплаб диний қонун-қоидаларга етакловчи бир сиёсат эди. Ҳақиқатда, Макка даври иймон қарор топган ва тасдиқланган бир давр бўлди. Шунга асосан кейинги қонун ва қоидалар Мадина даврида юзага келди.

II. Қуръон ўзидан олдинги муқаддас манбалардан ўйлаб топилганми?

1. Агар Қуръон аввалги муқаддас манбалардан кўчириб олинган бўлса, Муҳаммаднинг (с.а.в.) душманлари маълумотларга эътиборсиз бўлиб, жимгина юраверардилар. Улар бу имкониятдан фойдаланиб, у кишини ёлғончига чиқарар эди. Уларнинг барча чиқишлари асоссиз бўлиб, уларга исбот-далиллар етишмади. Қуръоннинг ўзи эса мана шу каби чиқишлар бўлишини, у кишини ёлғонга чиқаришларига ишоралар қилган эди.

2. Қуръон олдинги муқаддас манбаларда мавжуд бўлмаган кўплаб буйруқ ва қўлланмаларни, қонун ва қоидаларни ўзида жамлаган. Бундан ташқари, Қуръон олдин ўтган пайғамбарлик фаолиятларига қўшимча равишда, аждодларнинг батафсил ҳикояларини ҳам жамлаган. Бунга мисол қилиб Муҳаммадга (с.а.в.) насроний ва яҳудий дини тарафдорларига номаълум бўлган воқеа-румликлар ва форслар ўртасидаги зиддиятнинг сўнгги натижасининг хабари келтирилганлигини айтсак бўлади.

3. Қуръон инсонларни билим олишга ҳамда инсон онгги ва салоҳиятини қадрашга чорлайди. Шунга кўра, Исломнинг янги таълимотлари ва қоидаларига асосланган ҳолда, мусулмонлар қисқа муддат ичида жоҳилий маданиятлар ўрнига кўп-кўп асрлар ривожланиб келган Ислом маданиятини барпо этди. Агар Қуръон олдинги илоҳий динлардан келиб чиққан бўлса, унда нима учун мазкур динлар юқорида зикр этилган Қуръоний йўриқлар ва таълимотларни ўз ичига олмаган ҳамда Исломдек муҳим рол ўйнамаган?

4. Қуръон услубан фасоҳатли ҳамда узвий мантиқли бўлган бир китобдир. Агар у бошқа муқаддас манбалардан ўзлаштирилганда эди, манбаларнинг ҳар хиллиги туфайли  тушунарсиз, бир-бирига зид ҳамда номувофиқ бир ҳолда бўлур эди.
Бундан ташқари, Қуръон ҳар доим кишилик моҳияти ва сабабига диққат қаратиб, ўзида масал ва мифларни қамрамаган. Ўз душманларидан худди шундай ҳужжат ва далиллар келтириб беришларини талаб қилади: “...Айтинг: “агар ҳақ бўлсангизлар, ўз исбот-далилларингизни келтиринг”. (27:64)
Бу каби ёндашув бутунлай янгича ёндашув бўлиб, аввалги манбаларда мавжуд бўлмаган.

5. Шу нарса равшанки, Ислом бутпарастликнинг ваҳшиёна эътиқоди, унинг ҳаёт йўлини, ҳамда қўпол одатларини ботил этиб, ўрнига ҳақиқий иймон йўлини ва қадри бўлган ҳаётни олиб кирди. Исломни ўзидан олдинги бутпарастликдан ўзлашганликда айблаган бутпарастлик маданияти энди қаерда қолди?

VI. Пайғамбарнинг (а.с.) кўп никоҳлиларига сабаблар нима эди?

1. Муҳаммад (а.с.) Ҳадича онамизга уйланганларида 25 ёшда эдилар.Ул зотнинг илк завжаи мутоҳҳаралари бўлиб, Расулуллоҳдан 15 ёш катта эдилар. Ҳадича (р.а.) унгача икки маротаба турмуш қурган эдилар. Ҳадича онамиз Раусуллоҳнинг никоҳларида 28 йил умр кўрдилар ва вафот этдилар. Расулуллоҳ ҳам Ҳадича онамиз вафотларига қадар бошқа ҳеч ким билан турмуш қурмадилар. Ҳадича онмизни Расулуллоҳ (с.а.в.) ўз хотираларида кўп тутганлари ва ҳатто кейинги завжаи мутоҳҳараларининг орасида рашк қўзғалишига сабаб бўлгани китобларда келтирилади.

2. Нубувватдан олдин ҳам, кейин ҳам Муҳаммаднинг (а.с.) табиати, хулқ-атвори ҳамда ҳаёт йўли у зотнинг ҳеч қандай шаҳватпараст ёки ҳиссиётларга берилмаганликларини исботлаб туради. Қандоқ қилиб 50 ёшдан ошган инсон тўсатдан ўзгариб, шаҳват қулига айланиб қолади? Ахир бу ишни ёшлик чоғларида, ҳамма шароитлар мавжуд бўлганда қилса бўларди-ку! Аксинча, Муҳаммад (а.с.) хулқлари гўзалликда машҳур бўлиб, уйланганлари орасидан фақат бокира бўлгани бу Абу Бакрнинг қизлари Оиша онамиз эди. Ул зот кўпинча бева аёлларга инсонийлик сабаблари ёки диний рукнларни адо этиш учун уйланганлар.

3. Расулуллоҳ (а.с.) Замъа қизи Савдо онамизга уйланганликларини эсланг. Бу аёл на гўзал эди, на бой-бадавлат ва на насабли эди. Муҳаммад (а.с.) бу аёлга уйланганларида 50 ёшдан ошган эдилар. Савдо онамизга уйланишларидан мурод Аллоҳ йўлида шаҳид кетган саҳобийнинг оиласини қарамоғига олиш, ёрдам бериб туриш эди. Абу Бакрнинг қизи Оиша (р.а.) ҳамда Умарнинг (р.а.) қизи Ҳафсага уйланганларида сўнгги вақтларда улар билан ўзларининг ҳамда икки асҳобнинг ўрталаридаги ришталарни янада мустаҳкамлаш эди.  

4. Умму Салама онамизга келадиган бўлсак, бу аёл Уҳуд жангида шаҳид бўлган саҳобийнинг беваси эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Умму Саламага таклиф билдирганида, ўзининг ёши ўтиб қолганлигидан ҳижолат чекиб, таклифни қабул қилишга ожиз эканлигини айтишга ҳаракат қилган эди. Лекин Расулуллоҳ (с.а.) Умму Саламани юпатиб, инсонийлик юзасидан турмуш қурдилар.

5. Исломдан юз ўгириб, насроний бўлган эри билан Ҳабашистонга кўчиб ўтган Абу Суфённинг қизи Умму Ҳабиба онамизни эри ҳеч нарсасиз ташлаб кетади. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳабашистон подшоҳи Ал-Нажошийга хат ёзиб, унда Маккадаги даҳрий қавмининг таъқибига учраган ва ўзга юртда ўзини ўз она юртидан узоқлашиб кетган ҳис қилган Рамлаҳга ёрдам бериб ортга қайтаришни сўраганлар. Бу билан Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг Маккадаги таъсири кучли отасини Исломга нисбатан мойиллигига умид қилганлар.
6. Бани ал-Мустлақ жангида аср тушганлар орасида ал-Ҳариснинг қизи Жаваиййага уйланган эдилар. Унинг отаси қабиланинг етакчиси ва раҳбари бўлиб, Расулуллоҳ (с.а.в.) унга уйланганларидан сўнг уни озод қилди ва шу орқали мусулмонлардан асирга тушганларни ҳам озод қилишни сўрадилар.
7. Пайғамбар (а.с.) Бану Қурайза яҳудийлари қабиласи бошлиғининг қизи бўлмиш Сафиййага ҳам уйланган эдилар. Бу аёлга ўз ортига, яъни қабиласига қайтиб кетиш рухсати берилган эди ёки Пайғамбарга (а.с.) турмушга чиқиб, шу ерда эркин қолиш имконияти берилган эди. Сафиййа эса иккинчи имкониятни афзал билди ва Пайғамбарга (а.с.) турмушга чиқди.

8. Пайғамбар (а.с.) Жаҳшнинг қизи  Зайнабга уйланишдан кўзланган мақсад диний қоидани қарор топтириш эди. Зайнаб олдин Пайғамбарнинг (а.с.) асранди ўғиллари Зайд ибн Собитга турмушга чиққан эди. Уларнинг турмуши узоққа чўзилмай ажрашишди. Ўша вақтда ўз асранди ўғлининг ажрашган хотини билан турмуш қуриш араблар орасида мумкин эмас эди. Шу қоидани бартараф этиш Аллоҳ Пайғамбарни (а.с.) Зайнабга уйланишини буюрган эди. Қуръонда бу масалада қуйидаги оят келади:
 
“Бас, қачонки Зайд ундан (яъни Зайнабдан) ҳожатини адо қилгач (яъни уни талоқ қилгач), Биз сизни унга уйлантирдик. Токи муминларга асранди болалари ўз хотинларидан хожатларини адо қилишгач (яъни уларни талоқ қилишгач) уларнинг (хотинларига уйланишларида танглик бўлмасликлари учун (шундай) қилдик). Ва Аллоҳнинг амри иродаси қилингувчи бўлди”.(33:37)

III. Қуръон бирорта янги диний йўриқлар ва қоидаларни илгари сурмаганлиги тўғрими?

 

 

 

1. Қуръон бошқа илоҳий китоб аҳлларига умуман номаълум бўлган далил-ҳужжатларни баён қилади. Мисол учун, Закариё (а.с.) ҳақида, Биби Марямнинг туғилиши ва ҳ.к. Қуръонда Тавротда йўқ бўлган бокира Марям ҳақида алоҳида сура мавжуд. Пайғамбар Муҳаммад (а.с.) бу далилларни қаердан олишлари мумкин?

2. Тавротда ҳикоя қилинадики, Мусони (а.с.) Фиръавннинг қизи фарзанд қилиб асраб олган. Қуръон эса Фиръавннинг хотини уни топиб олиб асраб олган дейди. Яна Тавротда шу каби жумлалар учрайди: “Ҳорун олтин билан зийнатланди ва бузоққа ибодат қилди”. Қуръонда дейиладики, Сомирийни (Samirri) айбдор эди, Ҳорун эса айбсиз эди.

3. Агар Қуръон яҳудий ва насороларнинг муқаддас китобларидан олинган бўлса, у ҳолда нега насронийликнинг асосларидан бўлган (ўғли, отаси ва Худо) тамойилини инкор этади? Нима учун Ислом Ийсонинг (а.с.) хочга михланганлигини, уни қутқариш ҳаракатлари ҳамда Ийсонинг (а.с.) илоҳлигини рад қилади?

4. Қуръон пайғамбарларни гуноҳлари кечирилган ҳамда гўзал хулқли дея таърифлайди. Тавротда эса уларнинг баъзилари гуноҳ қилишлари келтирилган.

5. Қуръонда буюрилган намоз, рўза, закот ва ҳаж қилиш каби диний ибодатлар қандай бажарилиши муҳокама тарзда баён этилган бўлиб, бошқа бирор динда ушбу батафсил баёнлар-изоҳлар келтирилмаган. Бир кунда беш вақт намоз маълум белгиланган соатларда, Қуръондан маълум оятларни тиловат қилиш ҳамда талаб қилинган ҳолат ва тартибда барпо этилади. Рўза эса саҳардан то қуёш ботгунига қадар ейиш, ичиш ва жисмоний қониқишлардан мутлақ тийилиш орқали амалга оширилади. Садақа ва закот ҳам миқдорига қараб фарқ қилади. Ҳаж ибодати Каъба атрофида айланиш, Арафот тоғи, Сафо ва Марво тоғи орасида 7 маротаба бориб келиш ҳамда шайтонга тош отиш кабиларни ўз ичига олади. Буларнинг барчаси исломий амаллардир. Айтингчи, дунёда яна қайси дин бу каби диний ибодатларнинг манбаи ҳисобланади?!

 

 

 

VII. Пайғамбар (а.с.) ҳадислари ривоят қилинаркан, саҳиҳлигига исбот нима?

Баъзи ғарб шарқшунослари Пайғамбар (а.с.) ҳадисларининг аслийлигига шубҳа қилганлар. Мисол учун, Голдзихер бу ҳадисларни мусулмонлар Исломнинг аввалида ўйлаб топганлар дейди. Бу даъволарнинг барчасига қуйидаги жавоблар берилади:

1. Пайғамбарнинг (а.с.) ҳадислари Исломда Қуръондан кейинги ўринда турувчи иккинчи манба ҳисобланади. Пайғамбар (а.с.) ўзларига тушган ҳар бир ваҳийни одамларга етказиб беришга, шу жумладан Қуръон оятлари маъноларини ҳам етказишга буюрилган эдилар. Пайғамбарнинг (а.с.) Қуръон борасидаги изоҳлари, хулқлари, ҳаракатлари ҳамда маслаҳатларининг барчаси ҳадисларда муҳим жиҳатлар ҳисобланади. Пайғамбар (а.с.) ўзларининг машҳур видолашув нутқларида ҳадис-суннатларга содиқ қолишнинг зарурлигига ишора қилиб шундай деганлар: “Мен ўзимдан сўнг сизларга иккита нарсани қолдириб кетаяпман. Агар сизлар уларга содиқ қолсангиз, ҳеч қачон адашиб кетмайсизлар. Улар Аллоҳнинг китоби Қуръон ҳамда менинг суннатимдир.”

2. Инкор этиб бўлмайдики, Пайғамбарнинг (а.с.) номларидан кўплаб ёлғондан тўқилган ҳадислар ва ривоятлар мавжуд. Лекин Ислом олимлари доимо бундан хабардор бўлиб борганлар ҳамда Пайғамбарнинг (а.с.) номларидан деб айтилган нақлларни текшириб чиққанлар. Қуръоннинг ўзи ҳар қандай омилни одилона кўриб чиқишнинг жуда муҳим усулини кўрсатган:
       
“Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб текшириб кўринглар”.(4:96)

Ҳадисларни нақл қилувчининг шахси, хулқ-атвори ўша ҳадиснинг аслийлигини баҳолашда жуда муҳим омил ҳисобланган. Бу қоида бўйича ҳадис илмини эгаллаган мутахассисларга мурожаат қилинса, ёрдам беради. Мазкур танқидий усул фанларни тадқиқ қилишда ҳам муваффақиятларга етаклади.  

3. Пайғамбар (а.с.) ҳадислари муҳимлигининг натижаси ўлароқ, мусулмон олимлари саҳиҳ ҳадисларни тасдиқлаш ҳамда тўқималарини рад қилиб фош қилиш йўлида имкони борича ҳаракат қилиб келмоқдалар. Ҳатто улар Пайғамбар (а.с.) ҳадисларини ўрганишнинг янги тармоқларини жорий қилдилар. Ушбу янги усуллар Пайғамбар (а.с.) ҳадисларини нақл қилувчиларнинг ишончлилиги, хулқ-атворини ҳар томонлама ўрганишга чорловчи ва баҳс юритувчи ҳамда ҳаттотлик санъати илмини ўз ичига олган. Пайғамбар (а.с.) одамларни шундай тўқима ҳадислар пайдо бўлишидан огоҳлантириб, деганларки: “Кимки менинг номимдан ёлғон гапирса, унинг жойи жаҳаннамдадир.”

4. Ўзининг ҳаётини Пайғамбар (а.с.) ҳадисларини ўрганишга бағишлаган олимлардан бири Имом ал-Бухорийдир. Бу зот 500 мингдан ортиқ ҳадисларни йиғиб, диққат билан текшириб,  сермашаққат ила ўрганиб чиққан. Жуда ҳушёрлик ва юксак илмий услуб билан ўрганиб чиққач, шубҳали ҳадисларни йўқ қилди. Натижада, 9 минг ҳадисни саҳиҳ дея эътироф этди.

5. Ҳадисларнинг саҳиҳлиги борасида мусулмон олимлари томонидан ишлаб чиқилган мазкур сермашаққат қоидага асосан қуйидаги олтита китоб тан олинган: Саҳиҳ ал-Бухорий, Саҳиҳ ал-Муслим, Саҳиҳ ан-Насаий, Абу Довуд, ат-Термизий ва ибн ал-Можа. Булардан ташқари, тўқима ҳадисларни кўрсатиб берувчи ва рад қилувчи кўплаб китоблар мавжуд.

IV. Қуръоннинг жамланиш жараёни ундаги оятларининг аслийлигига таъсир қилганми?

1. Пайғамбар (а.с.) нозил бўлган илоҳий ваҳийларни ёзиб бориш учун саҳобалари орасидан танлаб олганлар. Улар ёзиш мумкин бўлган ҳар қандай нарсаларга, жумладан пергамент, ёғоч, тери парчалари, тошлар ёки ясси суякларга ёзиб боришган. Ишончли ислом манбаларига кўра, ўша пайтда 29 та котиб бўлган. Уларнинг орасидан энг машҳурлари 4 халифа, Муовия, аз-Зубайр ибн ал-Аввом, Саид ибн ал-Ос, Амр ибн ал-Ос, Убай ибн Каъб ҳамда Зайд ибн Собитлардир.

2. Қуръон оятлари ваҳий бўлиши биланоқ ёзиб борган саҳобалардан ташқари ўша пайтда оятлар бошқалар томонидан ҳам ёдлаб борилган. Мазкур анъана то бугунга қадар давом этиб келмоқда. Ўша пайтларда юзлаб мусулмонлар Қуръонни ёдлаган эдилар ҳамда Пайғамбарнинг (а.с.) ҳаётлик чоғларида тиловат қилиб беришарди. Пайғамбарнинг (а.с.) ўзлари ҳар йили Рамазон ойида Жаброилга (а.с.) бир маротаба тиловат қилиб берардилар. Умрларининг сўнгги Рамазон ойида эса Жаброилга (а.с.) икки маротаба тиловат қилиб берганлар. Шундай қилиб  Қуръон ўзининг сўнгги кўринишида ҳар бир ояти Пайғамбарга (а.с.) буюрилганидек тартиб олган.

3. Пайғамбар (а.с.) вафотларидан бир йил ўтиб Қуръонни ёд олган саҳобалардан 70 таси Мусайлима ёлғончиларига қарши кечган Ал-Ямома жангида шаҳид кетдилар. Ўшанда ҳазрат Умар (р.а.) халифа Абу Бакр Сиддиқ билан маслаҳатлашиб, котиблардан бири бўлмиш Зайд ибн Собитга Қуръон ёзилган ҳужжатларни йиғишни ҳамда мукаммал битта нусха тайёрлашни тайинлашди. Шунга эътиборан, ҳақиқий деб ҳисобланган қўлёзмалар қабул қилинди, ишонарли эмас деб топилганлари рад қилинди. Ишонарли қўлёзма оятлар шулар эдики, Пайғамбар (а.с.) иккита одам гувоҳлигида айтиб берганлар. Табиийки, Қуръон ёдлаган саҳобалар бу масалада жуда муҳим ўрин эгаллаган. Зайд ибн Собит мазкур бурчни тамомига етказиб, битта ёзма нусха ҳолида жамлагач, Абу Бакрга берган. Бу зот вафотларидан олдин Умарга (р.а.), Умар (р.а.) эса вафотларидан олдин қизлари Ҳафсага (р.а.) бериб кетганлар.

4. Халифа Усмон (р.а.) даврида таркибидан Зайд ибн Собит ўрин олган 4 котибдан иборат қўмита тузилди. Ушбу котиблар гуруҳи “Ишонч онаси” бўлган Ҳафса (р.а.) сақлаб келган асл Қуръон қўлёзмадан 5 нусха кўчириб тайёрлашди. Битта нусхаси Маккага, бошқаси Мадинага ва учинчи нусхаси Басрага юборилди. Тўртинчи ҳамда бешинчи нусхалари Куфа ва Дамашққа жўнатилган эди. Тўрт котиб ўзлари кўчирган нусхаларни Расулуллоҳ (с.а.в.) даврида Қуръон ёдлаган ҳофизлар билан текширишган. Мана шу Мусҳафи Шариф нусхалари ўшандан бери мусулмон дунёсида айланиб юради.

Шу кунгача бирор инсон мана 14 асрдан ошибдики, Қуръоннинг аслийлигига шубҳа қилиб, хато чиқара олмаган. Бу нуқтаи назар ҳатто Мур, Лаблюс каби машҳур шарқшунослар томонидан маъқулланган. Замондошимиз олмон шарқшуноси Руди Парет Қуръон таржимаси муқаддимасида шундай ёзади: “Қуръондаги ҳар қандай оят Муҳаммаддан бошқа бир киши ижод қилган деб шубҳа қилишга ҳеч қандай асос ва сабаб йўқ”. Олмон олими   Муҳаммад (а.с.) вафотларидан сўнг бирор инсон Қуръоннинг бир оятидаги бир сўзни олиб ҳам ёки қўшиб ҳам қўйгани йўқ деган маънони берган.  
Халифа Усмон (р.а.) даврида кўчирилган Қуръон нусхаларини ёлғонга ёки хатога ёки уларни инкор қилишга ҳеч қандай исбот-далил тақдим қилинмаган бугунга қадар. Агар саҳобалардан бирортасининг қўлида бошқа қўлёзма бўлганида уни тақдим қилган бўлар эди. Бу каби ҳолатлар Ислом тарихида умуман бўлмаган.  Ҳатто замонамиз вакиллари Аҳмадийлар дея аталувчи секталар ҳам Қуръоннинг аслий нусхасини эътироф этишган.

VIII. Пайғамбар (а.с.) ҳадисларида бирор тафавут мавжудми?

Пайғамбар (а.с.) ҳадисларининг аслийлигига нисбатан энг катта қаршиликлардан бири бу тафовутлар бор деган даъводир.

1. Қуръон мусулмонларни Пайғамбар (а.с.) келтирган барча нарсаларга эргашишга, айтганларини бажаришга ҳамда у кишини мукаммал бир инсон сифатида кўришга чақиради. Бу қуйидаги Қуръон оятида келтирилган:
 
“Кимки Пайғамбарга итоат этса, демак Аллоҳга итоат этибди. Кимки юз ўгирса (унинг сизга зарари йўқдир. Зеро) Биз сизни уларнинг устига қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ”.(4:80)
 
“Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир”.(59:7)

Пайғамбарнинг (а.с.) ҳадислари ул зотнинг бизларга буюрган амрлари ҳамда қайтариқларидан иборат. Шунинг учун Исломда ҳадисларнинг мавқаи баланд. Агар биз уларга бепарво бўлсак, Қуръонга буйинсунмаслик бўлади.

2. Бундан кўп асрлар олдин мусулмон олимлари томонидан ишлаб чиқилган қоидалардан сўнг тўқима ҳадислардан саҳиҳ ҳадисларни ажратиб олиш мураккаб бўлмай қолди. Биз ҳадисларга диққатли бўлишимиз талаб қилинади. Агар бирор ҳадисга шубҳа қилинган тақдирда уламоларга мурожаат қилинса, унинг саҳиҳ ёки саҳиҳмаслигига аниқлик киритилади.

3. Пайғамбар (а.с.) ҳадислари Қуръонни тафсир қилишда, уни тушунишда энг муҳим ва аниқ изоҳлар бўлиб ҳисобланади. Шундай экан, ўзимизча тушунишимиз эвазига ул зотнинг изоҳларидан қандоқ қилиб воз кечамиз? Мусулмонлар ҳар кунлик намозини Пайғамбар (а.с.) ҳадисларида кўрсатилганидек адо этишади. Намоз тартиби Қуръонда келтирилмаган бўлсада, ҳадисларда шу ва шунга ўхшаш кўплаб масалалар ёритиб берилган.

4. Исломдан олдин келган илоҳий динларнинг ёзувлари Пайғамбар (а.с.) ҳадислари сингари усул ва услубда ёзилган эди. Яҳудий ва насороларнинг бирортаси шу кунга қадар ўша ёзувлар маълум диний анъаналардаги тафовутлар ҳамда баъзи воқеликларга нисбатан саҳиҳликнинг ноқислик даражаси кўплиги туфайли рад этилишини талаб қилиб чиқмади. Бу каби масалалар диққат билан ўрганилиши керак, бир-бирига тўғри келмайдиган нақлларга тегишли бўлган саҳиҳ далиллар аниқланиши керак. Бу усул мусулмон олимлари томонидан асрлар олдин ўрнатилган услубдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase