
Тазкия (299)
Руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – «нафсни поклаш» деб аталиб, унда мўминларнинг нафсларини, яъни шахсиятларини поклаш, уларга фазийлатларни касб қилдириш ва разолатлардан холий қилиш киради.
Мусулмонларнинг ҳисоблашича, ер юзида ҳаёт пайдо бўлишидан олдин ҳамма оламлар Аллоҳ мавжудлигининг гувоҳи бўлган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтадики: «Роббинг Бани Одамнинг умуртқа поғонасидан, қиёмат куни, бундан ғофил эдик, демасликларингиз учун, зурриётларини олиб, ўзларига ўзларини гувоҳ қилиб: «Роббингиз эмасманми?» деганида; «Худди шундай! Гувоҳ бўлдик!» деганларини эсла» (Аъроф сураси, 172).
Ваҳб бин Мунаббиҳдан ривоят қилинади, кунлардан бир кун шайтон пайғамбар Яҳё бин Закариё алайҳиссалом билан учрашиб қолган. Яҳё унга савол берган: «Сен одамларни қайси тоифаларга бўласан?» Шайтон жавоб берган: «Шундай тоифадаги одамлар бор-ки, улар сен каби адашмайди ва биз улар билан ҳеч нарса қила олмаймиз.
"Дин мени чеклайди, куфр эса чорлайди,
Ортимда Каъба, олдимда эса черков" (Мирзо Ғолиб)
Эй инсон! Қачонлардир сен бу оламда бўлмагансан. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтганидай: “Ўша инсон Биз уни бундан олдин ҳеч нарса бўлмай турганида яратганимизни эсламайдими?!” (Марям сураси, 67). Кейин Аллоҳ сени кичкинагина томчидан яратди ва сенга эшитиш ва кўриш қобилиятини берди. “Ҳақиқатда инсонга, у эсга олинадиган нарса бўлмаган бир замон келмадими? Албатта, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик. Синаш учун, бас, уни эшитадиган, кўрадиган қилдик” (Инсон сураси, 1-2).
Барча шартларга амал қилган ҳолда Қуръон ўқиш Аллоҳни зикр қилишнинг энг яхши тури ҳисобланади. Инсон, шунингдек, ўқиётган нарсалари ҳақида фикрлаши ҳам лозим. Қуръон ўқишда маълум бўлган ўз одоб-қоидаларига қатъий риоя қилиш ва белгиланган мақсадларни кўзлаш зарур.
Бугунги кунда иймон заифлиги устидан шикоятлар қилиш мусулмонлар учун одатий ҳолга айланди. Бу ерда ҳеч қандай даҳшатли нарса йўқ. Бу, агар инсон фақат иймоннинг заифлиги ҳақида шикоят билан чекланиб қолмасдан, уни тиклаш учун чоралар кўришни бошласа – аломатларни аниқлаш ва тегишли даво чораларини излашга киришса, соғлом ҳодиса ҳисобланади.
Масжиддан ўтирган эдим, бировларнинг мени мақтаётганлари қулоғимга илиниб қолди: «Мошо Аллоҳ! Бу акамиз жуда чиройли мақолалар ёзади да. Ёрворади, ўзиям. Ўқиганмисан, бомба! Бомба! Албатта ўқиб чиққин. Ҳозир, мен уни чақираман...»
Қайси дўстим менга яқин эканлигини ким айта олади: ёнимдагисими ёки узоқларда мени эслайдиганими? Ким менга бойликларимдан қай бири ҳақиқатда ўзимга тегишли эканлигини айта олади? Бизни ўраб турган бу оламда ҳамма нарса нисбий ва ҳар нарса ҳам кўринганидай эмас. Ҳеч нарсага ишониб бўлмайдиган бу дунё эътиқод синови учун мукаммалдир.
Ёмғир – ажойиб неъмат, лекин буни ёмғир камдан-кам ёғадиган жойларда яшайдиган одамларгина тушунади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ёмғир мавзусига бир неча марта зикр қилинган. «Аллоҳ осмонлару ерни яратган, осмондан сув тушириб, у ила меваларни сизга ризқ қилиб чиқарган, Ўз амри ила денгизда сузмоғи учун кемаларни сизга бўйсундирган ва анҳорларни сизга бўйсундирган зотдир» (Иброҳим сураси, 32-оят)
Иймонимиз доим ҳам биз истагандай кучли ва мустаҳкам бўлавермайди. У кўпинча турли ҳаётий вазиятларга қараб ўзгариб туради. Иймоннинг сусайишига шайтоннинг айёрона васавасалари ва ибодатдаги камчиликлар каби бир неча хил сабаблар бор. Сабабидан қатъи назар, ҳар биримиз ўзимизга қараб боришимиз ва Иймонимиз сусая бошлаганини ҳис қилишимиз билан уни кучайтириш бўйича чоралар кўришимиз зарур. Бунинг учун иймонни нималар сусайтиришини ва бунга қандай қилиб чап беришни, шунингдек, уни нима кучайтиришини билиш зарур.
Тўғри яшаяпман, деб ўйлайдиган одамлар ўзига-ўзи саволлар бериб, уларга жавоб излайдими? Афсуски, ҳаётда ҳамма ҳам бундай қилавермайди экан. Ўзининг ҳақлигига юз фоиз ишониш эса инсонни заиф ва суст қилиб, тўғри йўлдан адаштиради. Тўғри йўлдан адашиб кетмаслигимиз учун Аллоҳ таоло ҳар доим, ҳар намозимизда "Бизни тўғри бошла", деб айтишга ўргатади. Биз ҳам тўғри йўлни кўрсатиб, ундаги хавф-хатарлардан омон сақлашини сўраб дуо қиламиз.
Сени ҳафа қилиб, устингдан кулиб, камситиб, хўрлашдими? Ёки сенга нисабатан адолатсизлик қилиб, сенинг ҳаққинг бўлган нарсаларга ҳамла қилишдими? Ўкинма, чунки Аллоҳ таоло айтади: "Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сен яхшилик бўлган нарса ила даф қил. Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса, худди содиқ дўстдек бўлур" (Фуссилат, 34).
Аллоҳ таолодан ҳар куни бизни тўғри йўлга бошлаб, залолатдан сақлаши ҳақида сўраймиз. Ҳар бир намозимизда Аллоҳ таолонинг ғазабига учраган ва адашганлардан бўлиб қолмоқдан паноҳ сўраймиз. Бироқ, тўғри йўлда бўлиш нима экани ҳақида тааммул қилиб кўрганмизми?