close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мунофиқ

Масжиддан ўтирган эдим, бировларнинг мени мақтаётганлари қулоғимга илиниб қолди: «Мошо Аллоҳ! Бу акамиз жуда чиройли мақолалар ёзади да. Ёрворади, ўзиям. Ўқиганмисан, бомба! Бомба! Албатта ўқиб чиққин. Ҳозир, мен уни чақираман...»

Масжиддан ўтирган эдим, бировларнинг мени мақтаётганлари қулоғимга илиниб қолди: «Мошо Аллоҳ! Бу акамиз жуда чиройли мақолалар ёзади да. Ёрворади, ўзиям. Ўқиганмисан, бомба! Бомба! Албатта ўқиб чиққин. Ҳозир, мен уни чақираман...»

Мағрурлигим тўлқини тамоғимгача келди ва унга ғарқ бўла бошладим. Мен ўзимни уларни эшитмаётгандек тутардим. Беғубор ва беозор бўлиб, китоб ўқишга «қаттиқ киришиб кетдим». Ўша вақтда китоб нима ҳақида деб сўраганларида борми, валлоҳи, бирон нарса дейишга ожиз бўлардим, чунки менга ёғилаётган ўша мақтовлардан бошим айланиб турган эди.
– Ака, буёққа келинг, деди бир биродар. Мен эса «гўё ёқтирмагандек», китобимни бир четга қўйиб, ўрнимдан турдим ва улар тарафига қараб юра бошладим.
Ижтимоий тармоқларда ёзганларим, улашганларим (шейр) ҳақида сўрай бошлашди. Барака топинг, Мошо Аллоҳ! Сизга ўхшаган мусулмонлар янада кўп бўлса эди... Кучли, довюрак, мустаҳкам иймонли...
Мен ортиқ чидай олмадим... Кучли, иймонли мусулмон бўлиб кўринган қобиғим худди тухумнинг пўчоғи каби дарз кета бошлади.
Кўзларим, бошим тир тирс этиб, «яхши мақолалар ёзадиган, фойдали нарсаларни бошқаларга улашадиган» қўлларим қалтирашга тушди. Пўстимнинг ёрилишидан ҳосил бўлган шовқин оламни тутди. Вазият жуда мушкул эди. Мана, масжиддагиларнинг ҳаммаси мени томоша қиляпти. Бироқ, ҳеч ким олдимга келмаётир, чунки атрофим олов, аланга. Ҳамма ёқда шиддатли олов. Ўтдан бошқа нарса йўқ. Бирдан «иймонли йигит»нинг пўчоғини бузиб, ичидан мунофиқ чиқиб келди. Бадбашара, хунук, қўрқинчли. Даҳшат! Бутун масжид аҳли уни кўриб, ёқа ушлади. Кимдир уни телефонига ҳам ёзиб олмоқчи бўлди...
Мунофиқ... Намозга туриши керак бўлган вақтда чуқур мудроқда ётарди. Мунофиқ... кунларини намозсиз ўтказарди... Бир кун эмас, балки ҳафталаб шундай эди... Мунофиқ... Аллоҳ номи билан бошлашни унитиб, қўлига тушган барча нарсани бебасмала паққос тушурар эди. Мунофиқ... очиқчасига номаҳрам қизларга гап отар, уялмасдан кўзи билан еб ташлар эди. Мунофиқ... Мақтов эшитиш учунгина мақолалар ёзарди... Мунофиқ... Қуръон ўрнига қалбига фақат мусиқа сиғар эди... Мунофиқ... ҳаромдан кўзини олиб қочмайдиган, қўлини тортмайдиган ва оёғини тиймайдиган... Мунофиқ!
Пўст охиригача парчаланиб тушди. Ундан бирон бир нишон ҳам қолмади... Аллоҳнинг уйининг энг ўртасида бутун «чиройи» билан турибди... Шайтонлари уни бир зум ҳам тарк этаётгани йўқ. Улар унинг бошини, қалбини, қулоқ ва кўзларини ўзига боғлаб олишган... Мунофиқ! Ижтимоий тармоқларнинг кенг майдонларида фақат нафсинг учун кезардинг. Мана бугун нафсинг бироз қонганидек... Мунофиқ!
«Ака, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом қачон туғилганларини айтиб бера олмайсизми?» деган саволни ўқиб, тезда «излаш хизматларини» ишга соласан, ҳаёлингда эса, яхшиям бу саволни тўғри ўзимдан сўрамабди, деб қўясан... Сўраганида нима деб жавоб берардинг, эй мунофиқ? Ҳозир бир дақиқа, (кредитга олинган) андроидимга қараб кўрай...
Мунофиқ... нашидаларни бошқа ҳаром мусиқалар билан аралаштириб юборган... Қуръони Каримни эса уятсиз журналлар билан бирга ўқийдиган... Ёқди ёқдиларни (лайкларни) ҳисоблаб мароқ оладиган... ҳар бир лайк босган қиз ёки аёл саҳифасига ўтиб, уни кузатадиган... Мунофиқ... кимгадир «Салом, қалайсан?» деб салом йўллайсан, кимлар биландир «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ, биродар», деб саломлашасан... Кўчада ўранган қизларни кўрсанг, хурсанд бўласан да, қирилган соқолларинг ўрнини қашлаб қўясан...
Уят... Сени мағрурлик эмас, ҳаё тўлқини қамраб олиши керак эди...
Мен шу нарсаларнинг туш эканини жуда жуда хоҳлар эдим... Бироқ, афсуски, буларнинг барчаси азобли... мудҳиш... чидаб бўлмас туш эмас, рўё... Рўёдир...

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase