close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуръон, ёмғир ва юрак

Ёмғир – ажойиб неъмат, лекин буни ёмғир камдан-кам ёғадиган жойларда яшайдиган одамларгина тушунади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ёмғир мавзусига бир неча марта зикр қилинган. «Аллоҳ осмонлару ерни яратган, осмондан сув тушириб, у ила меваларни сизга ризқ қилиб чиқарган, Ўз амри ила денгизда сузмоғи учун кемаларни сизга бўйсундирган ва анҳорларни сизга бўйсундирган зотдир» (Иброҳим сураси, 32-оят)

«Биз шамолларни урчитувчилар этиб юбордик. Бас, осмондан сув тушириб, у ила сизларни сероб қилдик. Сизлар уни тўплаб олувчи эмассиз» (Хижр сураси, 22-оят)
Бу ва бошқа оятларда Аллоҳ қандай қилиб ёмғир ердаги ҳаётни таъминлаши ҳақида зикр қилган.
Ҳаммамизга маълумки, жуда катта майдондаги қуруқлик қуруқшаб кетган ерлари ёрилиб кетган сувсиз чўллардан иборат бўлиб, бу ерда ёш кўкатлар учратиш ёки нам ер ҳидини ҳис қилишнинг имкони йўқдир. Бу ерлар ўликдай ва бу ерда биронта тирик жонзот бўлиши мумкин эмасдай кўринади.
Бироқ Аллоҳ ёмғир жўнатганда ҳаттоки бу оғир иқлимли ерларда ҳам ҳаёт уйғонади:
«У зот осмондан ўлчов ила сув туширди. Бас, Биз у(сув) ила ўлик юртни тирилтирдик. Сиз ҳам шунга ўхшаш чиқарилурсиз» (Зуҳруф  сураси, 11-оят).
Асаларилар, қушлар, ҳайвонлар ер бўйлаб ҳаракатланар экан, қуруқ ва қаттиқ уруғларни ҳар жойларга тарқатади. Ерга тушган уруғлар то ёмғир ёғмагунча у ерда ётади. Кейин улар ўсиб, ажойиб ўсимликларни беради. Лекин бу ўсимликлар асло бир хил эмас.
Eр юзида ўсимликларнинг жуда кўп ва хилма-хил турлари мавжуд. Ҳеч бўлмаса одам озиқа сифатида истеъмол қиладиган ўсимликларни эсланг: бошокли ўсимликлар, ўтсимон ўсимликлар, сабзавотлар, мевалар...  Уларнинг ҳаммаси осмондан тушган ёмғир туфайли пайдо бўлади.
«У осмондан сув нозил қилган Зотдир. Бас, у(сув ) ила турли набототлар чиқардик: Ундан яшил гиёҳларни чиқардик. Ундан ғужум-ғужум бошоқлар чиқарамиз. Ва хурмодан, унинг новдаларидан яқин шингиллар чиқарамиз ва узум боғлари чиқарамиз. Бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни чиқарамиз. Унинг мева қилиш пайтидаги мевасига ва пишишига назар солинг. Албатта, бундай нарсаларда иймон келтирадиган қавм учун оят-белгилар бордир» (Анъом  сураси, 99-оят).
Зотан, бу Аллоҳдан ажойиб неъматдир! Аммо Қуръонда ёмғирнинг кўплаб эсга олинишлари чуқурроқ маъжозий маънога эга. Гап шундаки, ёмғир Қуръоннинг рамзи ҳисобланади: ёмғир ер юзини юмшатади, Қуръон инсон қалбини.
"Ҳадид" сурасининг қуйидаги сатрларини эсланг: «Иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа қалблари юмшаш, айни чоқда, олдин китоб берилган, сўнг муддат ўтиши билан қалблари қотиб қолган, кўплари фосиқ бўлганларга ўхшамаслик вақти келмадими?! Билингларки, албатта Аллоҳ ўлик ерни тирилтирур. Дарҳақиқат, сизларга оятларни баён қилдик, шоядки ақл юритсангизлар.» (Ҳадид сураси, 16-17)
Ёмғир туфайли гуллайдиган кўплаб ўсимлик турлари мавжуд бўлгани каби, Қуръон туфайли гуллаб-яшнаётган имонлиларнинг кўп турлари мавжуд. Тасаввур қилинг-ки, мўминнинг юраги бу - ердир, иймон эса ўсиш учун муборак Қурбоннинг ёмғирини кутиб турадиган уруғдир. Лекин юракдаги иймон янги куртаклар беришни бошлаши билан, бу юрак умуман бошқача эканлиги маълум бўлади.
Ҳар бир диндор бу – ўзига хос савоб ва гуноҳлар тўпламига, ўзининг ҳаётий тажрибасига, дунёқарашига, хоҳиш-истакларига, орзу-умидларига эга бўлган ноёб шахсдир. Ҳамманинг мақсади битта – Жаннат ва Аллоҳнинг розилиги, лекин ҳамма ўз мақсадига ўзининг йўли билан ҳаракатланади.
Эҳтимол, бир синглимиз бу мақсадга таълим бериш, билимларни тарқатиш ва китобларни ёзиш билан келишни афзал кўради. Иккинчиси эса ҳар душанба ва пайшанба тунлари рўза тутиш ва ибодат қилишни афзал кўради. Учинчиси, эрига хизмат қилиш йўлини танлайди. Тўртинчиси, ногирон биродарни қўллаб-қувватлаш учун стюардесса бўлиб хизмат қилади. Бешинчиси ҳеч нарса қилмайди, фақат жиддий сурункали касалликни енгиб, ҳар куни ўн етти ракаат намоз ўқийди.
Сизнингча, қайси аёл биринчи бўлиб жаннатга киради? Қиёмуллайл ибодат қиладиган аёлми ёки фақат бешта фарз намоз ўқийдиган аёлми? Ёзувчими ёки стюардессами? Ким ҳукм қила олади? Бу ердаги мезон нима? Ибодатлар соними? Билимми? Кийим-бошми?
Аслида, ягона мезон бу – соғлом юракдир ва кимнинг қалби энг жонли экани, кимнинг қалби ҳақиқатда Қуръон рутубати билан чиндан ҳам йўғрилган эканлигини фақат Аллоҳ билади.
Нима яхшироқ: буғдойми ёки анор? Пиёзми ёки кокос? Атиргулми ёки пальма?
Бемаъни савол, чунки ҳар хил турдаги ўсимликларни таққослаб бўлмайди. Худди шу тарзда, ҳар хил турдаги юракларни таққослаб бўлмайди.
Агар ер юзида минглаб ўсимлик турлари мавжудлигини тан олсак, унда нима учун қалбларнинг хилма-хил эканлиги ҳақидаги фикрга рози бўлмайсиз? Ўсимлик турлари сингари, ҳар бир юрак бу дунёда алоҳида рол ўйнайди, ҳар бир юрак ўз-ўзидан бошқа юракларни қўллаб-қувватлайди ва мустаҳкамлайди ва биргаликда иймоннинг мустаҳкам тузилишини шакллантиради. Ҳар ҳолда, шундай бўлиши керак.
Иймоннинг тузилиши якка ҳолда яратилиши мумкин эмас. Лекин бунга ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин. Бунинг учун Қуръонга сизнинг ва бошқаларнинг юрагини жонлантириш, барча юраклар ва иймоннинг намоён бўлиши хилма-хиллигини инобатга олиб, ҳамжиҳатликда яшаш керак.

Манба: About Islam
Абу Муслим таржимаси

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase