Тазкия (295)
Руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – «нафсни поклаш» деб аталиб, унда мўминларнинг нафсларини, яъни шахсиятларини поклаш, уларга фазийлатларни касб қилдириш ва разолатлардан холий қилиш киради.
Аллоҳнинг тоати йўлига молини сарфлайдиган киши Қуръонда бундай тасвирланади: “Аллоҳ йўлида молларини эҳсон қилувчилар (савобининг) мисоли гўё бир донга ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқаради. Аллоҳ хоҳлаган кишиларга (савобини) янада кўпайтириб беради. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон Зотдир” (Бақара, 261). Худди шу каби Аллоҳ учун ўз молини садақа қиладиган кишига ҳам булар тааллуқлидир. Аллоҳ кимга хоҳласа кўпайтириб беради. Яъни, унга савобини охиратда бирдан етти юзгача ёки миллионгача ёки Аллоҳ ўзи хоҳлаганича чексиз ошириб беради, Аллоҳ карамлидир. Мана шу зиёдаликлар билан сахийдир. Садақага бериладиган зиёдаликлар қандай ният билан қилинганига кўра бўлади.
Инсон ҳаётини бирдек равон, мусибатларсиз ўтишини истайди. Шу сабабли, баъзилар бошига бирор кулфат етса тушкунликка тушади, ноумид бўлиб нима қилишни билмайди. Баъзилар бу мусибатларнинг ечимини топа олмаганидан сиқилиб фолбиннинг ҳузурига боради, бошқаси эса ичкиликка берилади. Натижада, ўзига ҳам, яқинларига ҳам зарар етади.
Ҳузурида ёрдам сўраб турган ва қалбида Аллоҳ таолодан ўзгаси йўқ бўлган бандага У Зот қандай тез ижобат қилган ва ёрдами қандай катта бўлган?!
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Имом Аҳмад ва бошқалар зикр қилишича, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло фаришталаридан бирига “Шундай-шундай қишлоқни қулат (яксон қил)” деб ваҳий юборганда у (фаришта): “Роббим, қандай қилиб, ахир уларнинг ичида фалон обид бор-ку?” деган. Шунда: “Ўшандан бошла. Чунки унинг юзи Мен учун бирор кун ўзгармади”, деган.
Эҳтиросли ва ҳиссиётли муҳаббат ўзгарувчан бўлиб, манфаат ёки кўзланган мақсад рўёбга чиқмаса, тезда заволга учрайди ва уни барбод қилиш ҳам осон бўлади. Аммо иймоний муҳаббат виқорли тоғлар каби қалбга мустаҳкам ўрнашган бўлади, чунки у инсон такдири ва келажак ҳаётига тааллуқли бўлади.
Аллоҳ таоло аҳдида турмаган кимса ҳақида мисол келтиради: “Сизлар бир жамоа бошқа бир жамоадан (сон ё бойлик жиҳатидан) ортиқроқ бўлгани учун қасамларингизни (бузиб) уни алдов воситаси қилишингиз билан худди ўзи тўқиган нарсасини пухта чиққанидан сўнг парчалаб бузиб ташлаган аёлга ўхшаб қолмангиз! Албатта, Аллоҳ бу билан сизларни синовдан ўтказур ва албатта, қиёмат кунида сизларга (келиша олмай) ихтилоф қилиб юрган нарсаларингизни баён қилиб берур” (Наҳл, 92).
Ҳеч шубҳа йўқки, «ҳамма ишларимни Аллоҳ кузатиб турибди» деб эътиқод қилгувчи мўмин кишининг хатолари кам бўлади. Лекин гоҳида адашиб баъзи бир нолойиқ ишларни қилиб қўйса, дар-ҳол Аллоҳни эслайди, хатосини тан олади, надомат чекади, истиғфор айтиб, иккинчи бу ишни такрорламасликка аҳд қилади. Исломда гуноҳни ювиш учун дин арбоблари ҳузурида эътироф этиш (тан олиш)нинг ҳожати йўқ. Шунингдек, қилган гуноҳи кишига доимо ёпишиб юради, ундан қочиб қутулиб бўлмайди, деган эътиқод ҳам йўқ. Ҳар бир мусулмон бевосита Аллоҳга дуо қилиб, ўз надоматини изҳор қилиб, гуноҳидан ўтишини сўраш имконига эга. Қуръони Каримда шундай дейилган:
Чуқур майдалашишлик ёки ўта эътиборсизликдан қочган ҳолда, Ислом ихлосни талаб қилишни, ниятни Аллоҳга хос қилишни таъкидлаш ва У Зотга юзланишни тўғирлашга чуқур урғу бериш билангина кифояланиб қолмайди. Албатта ҳаёт ихлосли инсонлар билангина тўғри бўлади ва ривож топади.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: Мен тўрт кишини тақдирлашга ожизман. Менга биринчи бўлиб салом берган кишини, менга мажлисда силжиброқ ўтириб жой берган кишини ва менинг ҳожатимда юриб қадамлари чанг бўлган кишини.
1- Ширкона калималарни талаффуз этиш.
Мисол дуо қилаётган кишининг "пири устозлар қўлласин", сафарга кузатувчининг "руҳи арвоҳлар ёр бўлсин, аждодлар мададкор бўлсин", ўрнидан тураётган кишининг "Ё Али, ё пирим", деб айтиши, овқат пиширувчининг "Менинг қўлим эмас палончи пирнинг қўли", дейишдек ширкона сўзлар.
Бир одамга бор муҳаббатинг ва умидларингни тўкиб соласан. Сен бутунлай унинг олдида таслим бўласан, хатто заиф тарафларинги ҳам очиб ташлайсан. Сен унинг ягона эканига шубҳа ҳам қилмайсан. Яъни, ишонса бўладиган ягона инсон, устоз деб биласан. Ич-ичингдаги сир-асрорларингни айтиш мумкин бўлган ягона инсон ва сен унга барча нарсангни ишониб топширишинг мумкин.