Одатий жавоб шуки, биз ё намозни мунтазам адо этмаймиз ёки Аллоҳ ва Расули томонидан фарз қилинган ишларни тўғри бажармаймиз. Бу жавоб сизни қониқтирмаслиги мумкин. Шу сабабли муаммони батафсил тушунтираман.
Девор соати циферблати ҳақида масал: унда бир-бирига уланган жуда кўп кичик қисмлар мавжуд. Сиз соатни бураб ишга туширганингизда, барча қисмлар ишлай бошлайди, улар ишлаётганда, натижа циферблатда пайдо бўлади ва сиз буни кузатасиз. Соат милларининг иккаласи ишлайди, ҳам дақиқа ва сонияни кўрсатиш учун ҳаракат қилади. Соатнинг вазифаси - тўғри вақтни кўрсатиш. Бу вазифани бажариш учун зарур бўлган барча қисмлар бирлаштирилган ва ҳар бир қисм керакли даражада ҳаракатланиши учун мурватли механизми ишлаб чиқилган.
Фақат барча қисмлар тўғри йиғилиб, соат тўғри юргазилганида, у қилиши кўзда тутилган ишни бажаришни бошлайди.
Агар сиз уни бураб юргазмасангиз, вақтни кўрсатмайди.
Агар сиз уни йўриқномага мувофиқ бураб юргазмасангиз, тўхтаб қолади ёки ишлашда давом этсада, вақтни нотўғри кўрсатади.
Агар сиз айрим деталларни олиб қўйиб, кейин бураб юргазсангиз, ҳеч нарса рўй бермайди.
Агар сиз баъзи деталларни тикув машинасининг деталлари билан алмаштирсангиз ва кейин бураб юргазсангиз - улар на тўғри вақтни кўрсатади, на кийим тикади.
Агар сиз ҳамма деталларни қолдириб, лекин уларни бир-биридан ажратиб қўйсангиз, ҳатто бураб юргазгандан кейин ҳам ҳеч нарса ишламайди.
Барча деталларнинг мавжудлиги соат мақсадининг бажарилишини таъминлай олмайди, чунки сиз уларнинг тузилишини, шунингдек, ўзаро боғлиқлигини бузасиз. Бу ҳолатларнинг барчасида, соатнинг борлиги, бураб юргазиш ҳаракати бефойда бўлиб қолади, гарчи узоқдан кузатувчи бу соат эмас ёки бураб юргазилмаган, демайди.
Албатта, у соат эканлигини кўради ва ундан соат каби фойда кутади. Худди шу тарзда, сиз уни бураб юргазишингизни узоқдан кўриб, сизнинг ишингизни бажаришга бўлган самимий хоҳишингиз сифатида қабул қилади ва бу ишнинг натижасини кўришни кутади.
Бироқ, фақат масофадан соатга ўхшаб кўринадиган нарса ҳақиқатда ўз мавжудлигини тўхтатган бўлса, бундай умидларни қандай оқлаш мумкин. Мусулмон умматининг вазифаси - Исломни бу соат каби тасаввур қилиш, худди соатнинг мавжуд бўлишидан мақсад - тўғри вақтни кўрсатиш бўлганидай, Исломнинг мақсади - сиз бу дунёда Аллоҳнинг ердаги халифаси, одамлар олдида Аллоҳнинг гувоҳи ва ҳақиқат элтувчи бўлиб яшашингиз керак
Сиз Аллоҳнинг амрларига риоя қилишингиз ва бошқаларни ҳам Унга яқинлаштиришингиз керак: "Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Маъруфга буюрасиз ва мункардан қайтарасиз ҳамда Аллоҳга иймон келтирасиз". (Оли-Имрон сураси, 110). "Ана шундай қилиб, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Расул устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта уммат қилдик". (Бақара, 143). "Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек, халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф-хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди". ( Нур сураси, 55). "Ва улар билан то фитна бўлмагунича ва диннинг ҳаммаси Аллоҳга бўлгунича уруш қилинг". ( Анфол сураси, 39).
Ислом таълимотининг кенг қамровлилиги бундай мақсадларнинг бажарилишини, соатдаги турли қисмлар каби исломда ҳамма нарса бирлаштирилишини таъминлайди. Эътиқод ва ахлоқий тамойиллар, дунёвий қарашлар, Аллоҳнинг ҳақлари, бандаларининг ҳуқуқлари, шахс ҳуқуқлари, бу дунёда сон-саноқсиз ҳамма нарсанинг ҳуқуқлари, пул топиш ва сарфлаш қоидалари, уруш ва тинчлик қонунлари, тамойиллар давлат ва унга бўйсуниш доираси - буларнинг барчаси исломнинг ажралмас қисмидир.
Соатдагидек, улар бир -бирлари билан боғланишади, шунда «бураб юргазиш» билан ҳар бир қисм ҳамма қисмларнинг ҳаракати билан бирга ҳаракатлана бошлайди ва натижага эришилади.
Бу дунёда Худонинг қонуни устунлиги, Исломнинг устунлиги худди соат деталлари ҳаракати каби эълон қилинади ва сизнинг олдингизда циферблатда вақт пайдо бўлади. Винтлар ва металл бўлаклари соатнинг турли деталларини маҳкамлаш учун ишлатилган, худди шу тарзда, исломий қисмларни бир-бирига маҳкамлаш учун "Жамоат" деб номланган қурилма мавжуд.
Мусулмонлар ўзларини ташкил қилишлари, тегишли билим ва иқтидорли раҳбарларга эга бўлишлари керак: онглари уларга ёрдам бериши, органлари уларга бўйсуниши керак, чунки уларнинг барчаси Худога мувофиқ яшашга интилишади. Барча қисмлар бирлаштирилиб, тўғри йиғилганда уларни тўхтовсиз ҳаракатланиши учун мунтазам «бураб юргазиш» керак. Намоз, кунига беш марта, исломий ҳаётни ҳаракатга келтирадиган бундай юргазишни тақдим этади. Соатни тозалаш ҳам зарур - ўттиз кун давом этадиган рўза қалб ва ахлоқни тозалайди. Мойлаб туриш керак - Закот йилига бир марта қисмларни мойлаш учун ишлатиладиган мойга ўхшайди. Вақти-вақти билан таъмирлаш керак бўлади - Ҳаж бу умр бўйи камида бир марта амалга ошириладиган таъмирлашдир. У қанчалик кўп бажарилса, шунча яхши.
Соатни суиистеъмол қилиш. Бурб юргзиш, тозалаш, ойлаш ва тузатиш жараёнлари фақат улар соатни ишлаб чиқарувчи томонидан созланган механизмга бирлаштирилган ва ишга туширилиши билан натижа курсатадиган ҳолдагина фойда келтиради. Афсуски, ҳозирги ҳолат бундан анча фарқ қилади. Жамоат - бошиданоқ, соатнинг барча қисмларини бир-бирига улаш учун яратилган ташкилий тузилма ўз фаолиятини тўхтатди. Натижада, барча мосламалар нотўғри кетди ва ўз йўлида тарқалди.
Ҳар ким хоҳлаган ишини қилади. Ҳеч ким ҳеч кимдан сўрамайди. Ҳар бир инсон ўзича. Агар кимдир Ислом қонунига амал қилмоқчи бўлса, у амал қилиши мумкин: агар хоҳламаса, амал қилмаслиги мумкин.
"Эркинлик" деб номланган нарса сизга мос келмаган пайтдан бошлаб, сиз соатнинг кўп қисмларини чиқариб олдингиз ва уларнинг ўрнига имкон бўлган ҳамма нарсани қўйдингиз: тикув машинасининг бир қисми ёки, эҳтимол, дастгоҳдан, ёки автомобил двигателидан бир деталь ўрнатдингиз.
Гарчи сиз куфрга содиқ қолсангиз, фоиз олсангиз, ҳаётингизни суғурта қилсангиз, ёлғон судларга даъво аризасини бериб, қизларингиз, опа -сингилларингиз ва хотинларингиз исломий хулқ -атворни тарк этишган ва фарзандларингиз дунёвий, моддий таълим олсаларда, сиз ўзингизни мусулмон деб атайсиз.
Айримларингиз Гандининг сафдошларинга айланган, бошқалар Ленинга эргашади. Ислом соат механизмига сиз тиқиштирмаган биронта ноисломий қурилма қолдими?
Шунга қарамай, сиз соатни бураб юргизгандан кейин унинг ишлашини истайсиз. Тозалаш, мойлаш ва тузатиш ҳам фойдали бўлади, деб ўйлайсиз. Шундай бўлса-да, кичик даражадаги шубҳа билан сиз соатингизни шу даражага олиб борадиган шароитда уни тозалашингиз, мойлашингиз ва тузатишингиз мумкин, лекин бу ҳаётингизда ҳеч қандай муваффақият келтирмайди.
Токи бошқа механизмлардан деталларни олиб ташлаб, уларнинг ўрнига бошланғич деталларни қайтармас экансиз, дастлабки устуворликларни тикламас экансиз, ҳеч нарса содир бўлмайди. Кейин ва фақат кейин, бураб юргизиш ва бошқалар баъзи натижага эга бўлади.
Нега намознинг самарасиз бўлиб қолди. Бу ҳолат сизнинг Салот, Закот, Саум ва Ҳажларингиз ҳаётингизга кам таъсир кўрсатишининг асл сабабидир. Биринчидан, бу ибодат амалларини бажарадиганлар орангизда кўп эмас. Ислом жамоатининг парчаланиши туфайли ҳар ким ўз ҳолича бўлиб қолди. Мажбуриятларнгизни бажарасизми ёки йўқми, ҳеч ким қайғурмайди. Эҳтимол, ўз вазифаларини бажарадиган ва тўғри бажарадиган одамлар кўп эмас. Улар жамоат ибодатларда мунтазам қатнашмайди. Одамлар бошқа бирор ишга ярамаганлари учунгина масжид намозларини ўтказишга танланадилар: булар масжидларга қилинадиган эҳсон ҳисобига яшайдиган, ўқимаган, ахлоқи паст одамлардир. Улар бошчилигидаги ибодат қилувчилар йиғини инсониятга қандай йўл тутиши мумкин? Рўза, Садақа ва Ҳаж билан ҳам шундай ҳолат. Бу фактларга қарамай, сиз, ҳеч бўлмаганда, диний бурчларини изчил адо этаётган мусулмонлар кўп деб баҳслашишингиз мумкин. Хўш, нега энди булар ҳаётга ўзгаришлар киритмайди? Айтганимдек, соат деталлари "ақлдан озган" ва уларга жуда кўп бегона деталлар солинганида, сиз уларни бураб юргасасизми, тозалайсизми, мойлайсизми ёки йўқми фарқ қилмайди. Узоқдан улар соатга ўхшаб кўринади. Четдан кузатиб турдан одам: бу ислом, сизни эса, мусулмонлар деб айтиши мумкин. Лекин у ички механизмнинг қанчалик ёмонлигини кўра олмайди.
Эй бахтсизликдаги биродарларим! Сиз нима учун ибодат қилаётганингизни ва рўза тутаётганингизни тушунасиз, лекин барибир шафқатсиз золимларнинг оёклари остида қоласиз. Лекин бундан ҳам баттарроқ тушкунликка туширадиган гапни айтишим керакми? Гарчи кўпчилигингиз бу ҳолатдан пушаймон бўлсангиз ҳам, мен айтардимки, 1000 кишидан 999 таси ўз аҳволини ўзгартиришга тайёр эмас.
Уларнинг калбида ислом соатини тўғри қилиб қайтадан йиғишга эҳтиёж йўқ.
Улар бундай қайта таъмирлаш севимли бўлган импорт деталларни ташлаб юборишни англатишидан қўрқади, бунга улар тайёр эмас.
Улар ҳар хил деталларнинг зўриқиши ўзини интизомга бўйсунириш зарурлигини билдиради, деб қўрқишади ва улар буни қилишни хоҳламайди.
Бунинг ўрнига, улар соат девордаги безакнинг бир қисми бўлиб қолишини, одамларга кўрсатилишини ва улар исломнинг нақадар гўзаллигини, қандай мўъжизалар яратишини айтиб беришни афзал кўришади.
Соатни бошқаларга қараганда кўпроқ яхши кўрадиганлар, уларни қайта бураб юргазишни, тиришқоқлик билан тозалашни хоҳлайдилар, лекин улар деталларни тўғри йиғиш ёки бир-бирига боғлаб қўйиш учун, шунингдек, бошқа деталлардан қутулиш учун ҳеч нарса қилишни хоҳламайдилар.
Мен сизнинг муносабатингиз ва хулқ -атворингизнинг тўғрилигини тасдиқлашни истардим, лекин мен айтганларимни рад қила олмайман.
Ишончим комилки, агар сиз беш вақт намоздан ташқари, таҳажжуд, ишро (қуёш чиққандан кейин), чошгоҳ (тонг ярмида) ибодатларини қўшсангиз, ҳар куни соатлаб Қуръон ўқиб, Рамазондан ташқари қолган ўн бир ойнинг олти ойида рўза тутсангиз ҳам, сиз ҳеч нарсага эриша олмаган бўлар эдингиз.
Соатдаги аввалги деталларни тиклаш ва уларни маҳкамлаб қўйиш талаб қилинади. Шунда, ҳатто қисқа вақт ичида ишга туширилгандан кейин ҳам, улар муаммосиз ишлайди, минимал тозалаш ва мойлашни талаб қилади.
Биз ҳақиқатни етказишдан бошқа нарсага жавобгар эмасмиз.
Абу Муслим таржимаси