close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

027. Намл сураси

Ушбу сурайи карима Маккада нозил қилинган бўлиб, тўқсон уч оятдан иборатдир. Унда пайғамбарлардан Мусо, Солиҳ, Лут алайҳис-саломларнинг қиссалари зикр қилинади ва хусусан Довуд ва Сулаймон пайғамбарлар ҳақида бир қадар батафсил тўхталиб, Сулаймон алайҳис-салом Оллоҳ таолонинг пайғамбари бўлиш билан бирга яна жамийки инсу-жин ва паррандаю-дарранда оламига подшоҳ ҳам қилингани тўғрисида ҳикоя қилинади ҳамда у зот билан Сабаъ мамлакатининг маликаси Билқийс ўртасида бўлиб ўтган воқеалар ҳам тасвирланади.
Яна бу сурада Қуръондаги панд-насиҳат, ибрат-эслатмалардан фақат кўнгил кўзлари очиқ бўлган кишиларгина фойдаланишлари мумкинлиги айрича таъкидлаб ўтилади.
Шунингдек, Қиёмат қойим бўлиши олдидан Ер юзига чиқадиган жонивор ҳақидаги хабар ҳамда мўмин ва кофирларнинг Қиёмат Кунидаги аҳволи хусусидаги ибратли оятлар ҳам шу сурадан жой олгандир.
Ушбу сурада Оллоҳ таолонинг энг заиф ва заҳматкаш махлуқларидан бири бўлган чумоли ҳақида ҳам зикр қилингани сабабли уни «Намл - Чумолилар» сураси деб аталгандир.

Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан

1. То, Син. Ушбу (оятлар) Қуръоннинг - Китоби Мубийннинг оятларидир.
“То. Сийн”.
Сурайи кариманинг илк оятида келган ушбу алоҳида-алоҳида ҳарфлар яна бошқа бир неча суралар аввалида ҳам келганки, улар хусусида дастлаб Бақара сурасининг илк ояти тафсирида баён қилинди.
“Ушбу (оятлар) Куръоннинг - Китоби Мубийннинг оятларидир”.
Ҳақ субҳонаҳу ва таоло Ўзининг сўнгги Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилган Қуръонини «Китоби Мубийн - очиқ-равшан Китоб деб сифатлашига сабаб, ушбу Китобни иймон ва ихлос билан тиловат қилган ва унинг оятларини англаб билган инсонга икки олам сирлари очилади, Ҳақ таолонинг Ҳақ Йўли очиқ-равшан бўла-ди, яхшилик нима-ю, ёмонлик нима, қай бир иш савоб-у, қай бир иш гу-ноҳ, нима ҳалол-у, нима ҳаром - барчаси аён бўлади.
Қолаверса, дунё ва Охират, Ер-у осмонлар ҳамда улардаги бор жонли-жонсиз махлуқот ҳақида, ўтмиш ва келажак ҳақида ҳеч бир китоб Қуръо-ни Мубийн каби аниқ-равшан баён қилиб бера олмагани ҳам ушбу Китобнинг барча нарсани Билгувчи Зот томонидан нозил бўлганига ва ягона очиқ-равшан Китоб эканига далолат қилади.

2-3. (Ушбу Китоб оятлари) намозни тўкис адо этадиган, закотни (ҳақдорларга) ато этадиган ва Охиратга аниқ ишонадиган зотлар бўлмиш - мўминлар учун Ҳидоят ва Хушхабардир.
Баски, Қуръони Азимда ҳар бир мусулмон билиши лозим бўлган барча нарса аниқ баён қилинган экан, демак, бу Китоб мўминларга Тўғри Йўлни - Ҳидоят йўлини аниқ кўрсатиб бергувчидир, мўминлардан ким Қуръон кўрсатган мана шу Ҳидоят Йўлида барқарор бўлар экан, у албатта, Оллоҳ таолоннинг Раҳматига эришгувчидир. Бас, маълум бўладики, Қуръон тўласича мусулмонлар учун жаннат ҳақидаги Мужда - Хушхабардир. Ҳидоят Йўлидаги мўмин-мусулмонларнинг сифатлари эса, Оллоҳ таоло буюрган намоз ибодатини буюрилганидек ва Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам кўрсатиб берганларидек тўла-тўкис ваўз вақтида адо этишлари, бойлари камбағалларига Оллоҳ таоло буюрган закотни йил сайин қолдирмасдан бериб боришлари ҳамда ушбу ҳаёти дунёнинг ўткинчи эканлигига ва кейин албатта Охират ҳаёти келишига аниқ ишонишларидир.
Охиратга аниқ ишониш иймонимизнинг асосларидан биридир. Охиратнинг луғавий маъноси «кейинги» деганидир. Бу дунё олдинги дунё, Охират эса кейинги дунёдир. Бизлар нафақат Охират борлигига, балки, ҳақиқий ҳаёт Охиратда эканлигига иймон келтирамиз. Зотан, ҳар қандай яхши иш, агар охирига етмаган бўлса, яхши иш бўлмайди. Охир сўзи зоҳирда кейинги бўлиб кўринса ҳам, маънода мукаммаллик белгисидир. Оллоҳ таоло Одамни яратиш учун аввал Одам яшайдиган бутун оламларни яратиб, шарт-шароитларини тайёрлади. Сўнгра охирида Одамни яратиб, уни Ерга халифа қилди ҳамда барча махлуқот одамга хизмат қиладиган бўлди. Худди шунингдек, Дини Ислом ҳам охирги ва энг мукаммал Диндир. Пайғамбарларнинг сўнггиси бўлмиш Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва саллам эса, саййидул-анбиё - пайғамбарлар саййиди, энг улуғидирлар. Шундай экан, Охират дунёси хдм мана шу мантикдан келиб чиқиб, энг мукаммал дунёдир.
Бу дунё бўлса ўткинчи, кам-кўстли дунёдир. Дунё ҳаёти бир нафас тўхтамай ўтиб кетади. Ўткинчи нарсанинг на баҳоси, на қиймати бўлади. Аммо Охират ҳеч туганмас дунёдир. Жонимиз баданимизни тарк қилиб, вафот топишимиз соатида биз янги бир ҳаётни бошлаган бўламиз. Биз Охиратга ишонар эканмиз, қабрдаги савол-жавоб, у ердаги роҳат ёки азобдан тортиб, Қиёмат Куни бўладиган ҳар бир ишга аниқ ишонишимиз фарздир.

4. Албатта, Охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар учун Биз (қилаётган қабиҳ) амалларини чиройли кўрсатиб қўйдик. Бас, улар адашиб-улоқиб юраверадилар.
Юқоридаги оятларда Охират диёрида қайта тирилиш ҳақлигига аниқ ишонадиган мўминлар учун Оллоҳ таолонинг Китобидаги оятлар Тўғри Йўлни кўрсатиб турадиган маёқ ва уларга Парвардигорнинг Раҳмат-Марҳамати хдқида дарак бергувчи Хушхабар эканлиги айтилгач, энди ушбу ва куйидаги ояти каримада аввалгиларнинг акси, яъни, Охират диёрида қайта тирилишга ишонмайдиган иймонсиз кимсалар ҳақида сўз боради ва Жаноби Ҳақ уларга кофир бўлганлари сабабли мана шу дунёнинг ўзида ҳам жазо борлигини ва у жазо Оллоҳ таоло улар қилаётган ҳар қандай қабиҳ-гуноҳ ишларини ҳам кўзларига чиройли кўрсатиб қўйиши, шундан кейин у динсиз кимсалар бир умр оқни қора, қорани оқ деб, ёмон амаллардан тийилмай адашиб-улоқиб юраверадиган бўлиб қолишлари эканлигини таъкидлайди.

5. Ана ўша кимсалар учун ёмон азоб бордир ва улар Охиратда энг кўп зиён кўргувчи кимсалардир.
Яъни, албатта, мазкур золим кимсалар Қиёмат Кунида одамларнинг энг кўп зиён кўргани ва энг бахтсизи бўладилар.
Чунки улар ўткинчи дунёни мангу Охиратдан устун қўйдилар, балки Охират борлигини бутунлай инкор қилдилар ва бу қилмишлари билан жаннатларда мангу роҳат қилиш ўрнига дўзах оловига гирифтор бўлдилар, жаннатлардаги хурлар, мислсиз тотли ноз-неъматлар ўрнига дўзахдаги қон ва йирингни таом қилиб танладилар, олий ва муҳташам қасрларда абадий бахт-саодат ичида яшаш ўрнига дўзах чукурларида мангу ёнишни афзал билдилар, энг муҳими у золимлар Раҳмоннинг ризосига эришиш ўрнига унинг ғазаб ва азобига дучор бўлдилар! Энг катта зиён мана шу эмасми?!

6. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), шак-шубҳасиз, Сиз ушбу Куръонни Доно ва Билгувчи Зот даргоҳидан қабул қилиб олмоқдадирсиз.
Ушбу ояти карима мазмунидан Қуръони Каримнинг шаъну шарафи нақадар улуғлиги ва Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳақ таоло ҳузуридаги манзилатлари қанчалар юксаклиги аён бўлгани каби, қуйидаги оятдан бошланадиган ўтмишдаги пайғамбарлар қиссалари тенгсиз Доно ва ҳамма нарсани - ўтмишни ҳам, келажакни ҳам - Билгувчи Зот томонидан сўзланишига, демак, у Илоҳий қиссаларни чин ихлос ва диққат эътибор билан ўқиб-ўрганиш лозим эканлигига ишорат қилинади.

7. Мусо аҳли-оиласига: «Мен олов кўриб қолдим. Сизларга ундан бирон хабар келтирурман ёки сизлар исиниб олишингиз учун ўтчўғ келтирурман», деганини эсланг!
Аксари тафсир китобларида ривоят қилинишича, қачонки Мусо алайҳис-салом Мадян шаҳридан Мисрга волидаси ва оғасини зиёрат қилиб келгани бориш учун Шуайб алайҳис-саломдан изн сўраганида, у изн берди.
(Мусо алайҳис-саломнинг қандай қилиб Мисрдан Мадянга келиб қолгани ва у жойда Шуайб алайҳис-саломнинг қизларидан бирига уйлангани ҳақида Қасас сурасининг 20-29-оятларида хабар берилади). Бас, у қишнинг совуқ кунларидан бирида аҳли-оиласини олиб, қўй-молини олдига солиб йўлга чиқади. Шом ўлкаларининг подшоҳларидан хавфсираб серқатнов йўлдан юрмасдан сахродаги нотаниш йўллардан кетадилар. Ўша кунларда Мусонинг аёли ҳомиладор бўлиб, ойкуни яқин қолган, кечасими ёки кун-дузими кўзи ёришини билмасдан турган вақтлари эди. Бас, қишнинг қаҳратон ва қоп-қоронғу бир кечасида Тур тоғининг ғарбий томонига яқин келиб қолганларида Мусонинг аёлини тўлғоқ тутиб, тўхтадилар ва бир ўғил фарзанд дунёга келди. Улар тўхтаганларида мол-қўйлари қоронғуда ҳар тарафга тарқалиб кетган эди. Мусо олов ёқиш учун қўлидаги чақмоқ-тошини ҳарчанд чақиб ҳаракат қилмасин, ҳеч ёнмасдан қийналиб турган чоғида баногоҳ Тур тоғи томонидан бир оловни кўради ва аёлига: “Сизлар мана шу ердан жилмасдан тура туринглар, менинг кўзимга олисдан олов кўринди, бориб кўрайчи, ажабмас, сизларга ўша оловдан бирон чўғ олиб қайтсам ёки борар манзилимизга олиб борадиган йўлни кўрсатиб кўядиган бирор кишини топсам”, деб олов кўринган томонга қараб йўл олди.

8-9. Энди қачонки у (оловнинг олдига) келгач, унга нидо қилинди: “Олов олдидаги кишига (яъни, Мусога) ва унинг атрофидаги зотларга (фаришталарга) хайру-баракот бўлсин. Барча оламларнинг Парвардигори - Оллоҳ (айбу-нуқсондан) Покдир. Эй Мусо, шак-шубҳасиз, Мен Кудрат ва Ҳикмат Соҳиби - Оллоҳдирман!”.
Яъни, қачонки Мусо олисдан кўзига олов бўлиб кўринган нарса яқинига келгач, пастидан шохларининг учигача ям-яшил бўлган бир дарахтни ва уни ҳар тарафидан ўраб олиб оппоқ бўлиб ёниб турган оловни кўрди. Ажабки, на оловнинг ёруғлиги дарахтнинг яшиллигини ўзгартирар ва на дарахтнинг яшиллиги оловнинг ёруғлигини ўзгартирар эди.
Аҳли тафсир айтадилар: “Мусога олисдан кўринган нарса олов эмас, балки нур эди. Мусо уни олов деб ўйлагани боис оятда олов дейилди”.
Ибн Аббос розияллоҳу анхумо, Икрима ва бошқалардан ривоят қилинишича, у Оллоҳ азза ва жалланинг нури эди.
Саид ибн Жубайр эса: “У олов эди, чунки олов Оллоҳтаолонинг пардаларидан бир пардадир. Бу сўзимизга Абу Мусо Ашъарий розияллоху анхудан ривоят қилганимиз мана бу ҳадиси шариф хдм далолат қилади: Пайғамбар соллоллоҳу алайҳ ва саллам айтдилар: “Олов ҳам Унинг Юзини тўсиб тургувчи бир пардадирки, агар уни очса, Юзининг ёруғлиги маҳлуқотидан кўз етганча жойни, яъни, бутун борлиқни куйдириб юборур”. (Муслим ривояти).
Мусо алайҳис-салом қиссасида айтилишича, у қўлига бир тутам куриган хас-хашак олиб ёндириб олиш учун халиги дарахтга қараб юрганида, дарахт ундан узоқлашди, орқасига чекинганида эса, яна эски жойига қайтди. Мусо бу ҳолдан лолу ҳайрон бўлиб тўхтаганида, кулоғига малоикаларнинг тасбеҳлари эшитилди ва шу онда унинг кўнглига бир ором-осойишталик тушди. Мусо мана шундай ҳолда турар экан, баногоҳ ғойибдан унга бир нидо келди: “Эй Мусо, Мен сенинг Парвардигорингдирман”.
Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимахуллоҳ айтади: “Эй Мусо”, деган ушбу нидо унга ўша дарахтдан келди. Мусо ким нидо қилаётганини билмай дарҳол: “Мен овозингни эшитмоқдаман, аммо турган жойингни кўра олмаяпман, қаердасан?” деган эди, “Мен устингда ва ёнингда, олдингда ва ортингдадирман, Мен сенга ўзингдан ҳам яқинрокдирман”, деган жавоб бўлди. Бас, Мусо бу Ёлғиз Оллоҳ таолога лойиқ бўлган ҳол эканини билиб, Унга аниқ ишонди.

10. Асойингни ерга ташлагин! Бас, қачонки (Мусо) унинг худди илондек қимирлаётганини кўргач, ортига қарамай қочди. (Шунда Биз дедик): Эй Мусо, қўрқмагин! Зеро, Менинг ҳузуримда пайғамбарларим қўрқмаслар.
“Асойингни (ерга) ташлагин!”
Ҳақ таоло ушбу амри билан Мусо алайҳис-саломни элчи-пайғамбар қилиб сайлаганини билдирди ва шу билан баробар унга илк Илоҳий Мўьжизасини ато этди. Дарҳақиқат, Мусо асосини ерга ташлаган эди, баногоҳу тирик жониворга - кичкина илонга айланиб қимирлай бошлади. Шунда Мусо куруқ ёғоч бир лаҳзада тирик илонга айланиб қолганини кўриб қаттиқ қўрқиб кетди ва ортига қарамасдан қоча бошлади. Бас, Оллоҳ азза ва жалла унга гўё шундай нидо қилди: “Эй Мусо, сен қўрқмагин ортингга қайтгин. Сен Менинг ҳузуримдасан. Бу “илон”нинг сенга ҳеч қандай зиёни тегмайди. Бу сен элчиликка танланганингга далолат қилгувчи бир мўъжизадир. Энди сен Менинг элчимдирсан. Менинг даргоҳимда элчиларим Мендан ўзга ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан қўрқмайдилар, Улар зиммаларига юкланган рисолат -элчилик вазифасини яхши идрок қилиб, тўла-тўкис адо этишга шу қадар шўнғиб кетадиларки, бирон махлукдан қўрқиш хаёлларига ҳам келмайди.

11. Илло ким зулм қилган бўлса-ю, сўнгра - ёмонликдан кейин, уни чиройли (амалга) алмаштирса, бас, албатта Мен Кечиргувчидирман, Меҳрибондирман.
Яъни, магар бирон гуноҳ иш билан ўз жонига жабр қилган кимсаларгина қўрқурлар. Аммо ўша гуноҳкор банда ҳам агар йўл қўйган хатосидан кейин тавба қилиб, Оллоҳ таолодан мағфират сўраб, ёмонлик ўрнига ях-шилик, гуноҳ ўрнига савоб амаллар қилишга ўтса, албатта Оллоҳ таоло унинг аввал қилган гуноҳларини кечириб юборади ва унга Ўз хузуридан Меҳр-Марҳамат ато этади. Чунки У гуноҳларни Кечиргувчи ва бандалари-га бениҳоя Меҳрибон бўлган Зотдир.
Уламолар айтадилар: “Мусо алайҳис-саломнинг Оллоҳтаоло ҳузурида турган ҳолида ўзи ташлаган асо илонга айланиб қолганидан қўрқиб қочи-шига сабаб, унинг хдм пайғамбар бўлишидан илгари йўл қўйган бир хатоси бор эди - у ўзи билмаган ҳолида бир қибтликни ўлдириб қўйган ва қўрққанидан Мисрдан қочиб чиқиб кетган эди (бу воқеа бошқа сураларда зикр қилинади). Мусо ана ўша хатосини орадан ўн йил ўтиб кетган бўлса ҳам ҳеч унута олмас ва доим бошига бирон бало-мусибат қилган гуноҳига жазо бўлиб келиб қолишидан қўрқиб юрар эди. Шунинг учун ҳам асо бир лаҳзада илонга айланиб қолганида у қўрқиб кетган эди. Ояти каримада Ҳақ таоло Ўзининг бандаларига бениҳоя Меҳрибон эканлигини, агар улар қилган гуноҳларидан астойдил тавба қилиб, чиройли амаллар қилсалар, албатта уларни кечириб юборишини айтиб, Ўз элчисини хотиржам қилади”.

12. Кулингни чўнтагингга солгин, у ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқур. (Бу мўъжизалар сен) Фиръавн ва унинг қавмига (олиб борадиган) тўққиз оят-мўъжиза ичида (бордир). Дарҳақиқат, улар итоатсиз қавм бўлдилар.
Оятдаги “ёмонликсиз” калимаси муфассирларнинг айтишларича, “бирон касалликсиз” деган маънода бўлиб, одатда одамлар жирканадиган тери оқариб қолиши касалига дучор бўлмаган ҳолида деганидир. Ривоят қилинишича, Мусо алайҳис-салом ўзи қорамтир-бутдойранг киши бўлиб, қачон ўнг қўлини сўл қўлтиғига қисиб, сўнгра қайта чиқарганида, у қўл атрофга худди қуёш шуъласидек ўткир шуъла сочиб, қараган кўзни қамаштириб юборар ва ўз ёруғлиги билан уфқни тўсиб қўяр эди. Сўнгра қайтадан қўлтиғига солиб олганида эса, яна аввалги ҳолига - оддий қўлга айланиб қолар эди. (“Танвийрул-азҳон” тафсиридан).
Оллоҳ таоло бани Исроил қавмига элчи қилиб юборган Мусо алайҳис-саломга ато этилган мўъжизалардан бири, Мусонинг асоси - у ерга ташлаши билан одамлар кўз ўнгида ҳақиқий аждарҳога айланиб қоладиган, тошни урса, ундан чашма отилиб чиқадиган мўъжиза асо, иккинчиси, Мусонинг қўли - чўнтагидан чиқарганида оппоқ нур сочиб оламни ёритиб юборадиган, қўлтиғига қисиб олганида яна ўз ҳолига қайтадиган мўъжиза қўлдир.
Қолган етти мўъжиза - Фиръавн одамларининг бошига тушган қаҳатчилик, дон-дун ва мева-чеваларнинг йўқ бўлиб кетиши, тўфон, чигиртка, бит, бақа ва қон балолари бўлиб, бу ҳақда Аъроф сурасида хабар берилгандир: “Дарҳақиқат, Биз Фиръавн одамларини панд-насиҳат олишлари учун (қаҳатчилик) йиллари билан ва мева-чеваларнинг ҳосилини камайтириш билан ушладик.” (Аъроф сураси, 130-оят).
Яъни, Ҳақ таоло Фиръавн ва унинг одамларини дарёга чўктириб ҳалок қилиб юборишидан илгари ибрат олишлари, кўзлари очилиб, куфрдан, зулмдан қайтишлари учун уларнинг бошларига бир неча йил давомида пайдар-пай қаҳатчилик, очарчилик балоларини туширди, ер ва боғлари ҳосил бермай қўйди. Дала-даштларида гиёҳ ўсмай, чорва ҳайвонлари қирилди, ерларида дон-дун битмай, боғлари мева тугмай, одамлар қийналдилар, аммо улардан ҳеч бирининг хаёлига: “Нега йил сайин бошимизга устма-уст балолар тушаяпти, қандай қилмишимиз учун биз Яратганнинг қаҳрига қолдик? Бу машаққат-мусибатларнинг сабабчиси ўзимиз эмасмизми? Балки Холиқни кўйиб махлуққа сиғиниб юрганимиз сабабли мана шундай балоларга йўлиқаётгандирмиз? Балки Фиръавнга қуллик қилишни тарк этиб, Мусога эргашсак ва Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилсак,УнингЎзи бошимиздан бу балоларни аритар?” деган ўй келмади. Чунки берган неъматлари учун Яратганга шукр қилиш, бошга бало-мусибат тушганида эса, “бу балолар ўзимнинг қилмишим сабабли бўляпти”, деб тавба-тазарруъ қилиш, ўзини ўнглаб, Тўғри Йўлга тушиш саодатли кишиларнинг насибасидир. Бахтсиз кимсалар эса, худди неъматларга шукр қилмаганларидек, бошларига тушган бало-мусибатлардан ҳам ибрат-насиҳат олмайдилар, ўзларининг қилмишлари сабабли шундай балоларга гирифтор бўлганларини хдм билмайдилар.
“Бас, Биз уларнинг устларига тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа ва қон (балоларини Бизнинг Қудратимизга далолат қиладиган) очиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик. (Лекин) улар кибр-ҳаво қилдилар ва жиноятчи - осий қавм бўлдилар.” (Аъроф сураси, 133-оят).

13-14. Бас, қачонки уларга Бизнинг оят-мўъжизаларимиз равшан ҳолда етиб келгач, улар: «Бу очиқ сеҳрдир», дедилар ва ўзлари у (мўъжизаларни) аниқ кўриб турган ҳолларида зулм ва кибр қилиб, у (мўъжиза)ларни инкор этдилар. Энди (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), у бузғунчи кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг!
Яъни, қачонки золим подшоҳ Фиръавн ва унинг қавмига Бизнинг тўққиз оятимиз - Мусо ва Ҳорун алайҳимас-саломнинг ҳақ пайғамбар эканликларига аниқ-равшан далолат қилгувчи тўққиз мўъжизамиз етиб келгач ва у қавм ўша Илоҳий мўъжизаларни ўз кўзлари билан кўргач, дарҳол иймон келтириш ўрнига: “эй буларнингҳаммаси очиқ сеҳр - кўзбўямачи-ликку”, дедилар ва гарчи дилларида уларнинг Оллоҳ томонидан юборилган ҳақ мўъжтзалар эканлигига аниқ ишониб турган бўлсалар-да, тилларида кибр ва қайсарлик билан уларни инкор этдилар. Фиръавн қавмининг Тўғри Йўлга юрмайдиган кимсалар эканлиги ҳақида мана бу оятларда ҳам айтилган: “Сўнгра Биз Мусо ва унинг биродари Ҳорунни Ўз оят-мўъжизаларимиз ва очиқ ҳужжат билан Фиръавн ва унинг одамларига элчи қилиб юборган эдик, улар кибр ҳаво қилдилар. Улар мутакаббир қавм эдилар”. (Мўминун сураси, 45-46-оятлар).
“Энди (эй Муҳаммад алайҳис-салом), у бузғунчи кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг!”
Яъни, у бузуқ қавмнинг оқибати бу дунёда биронталари қолдирилмас-дан денгизга ғарқ қилинишлари, Охиратда эса жаҳаннамда мангу ёнишлари бўлди!

15. Дарҳақиқат, Биз Довуд ва Сулаймонга Илм ато этдик ва улар: «Бизни кўп мўмин бандаларидан афзал қилиб қўйган Зотга - Оллоҳга ҳамду сано бўлсин», дедилар.
Ушбу ояти каримадан Оллоҳ таолонинг улуғ пайғамбарларидан бўлмиш Довуд ва унинг ўғли Сулаймон алайҳимас-салом қиссалари бошланади. Ҳақ таоло дастлаб у икки солиҳ бандасига Илм ато этгани ва улар ўзларига ато этилган ушбу улуғ неъмати Илоҳийя учун Оллоҳ таолога шукроналар айтиб: “Ушбу неъмати билан бизнинг мартабамизни кўп мўмин бандаларидан баланд қилиб қўйган Парвардигоримизга ҳамду санолар бўлсин”, дея шод-хуррам бўлганлари ҳақида хабар беради. Дарҳақиқат, илм соҳиби бўлиш барча инсонлар учун бениҳоя улуғ ва юксак мартабадир. Бу ҳақда бошқа оятларда ҳам айтилган: “Оллоҳ сизларнинг орангиздаги иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур. (Мужодала сураси, 11-оятдан). Ушбу ояти каримада илмнинг фазилати алоҳида таъкидлаб ўтилдики, бу борада Пайғамбар алайҳис-салом томонларидан ҳам кўпдан-кўп ҳадислар ривоят қилинган бўлиб, улардан бири мана бу ҳадиси шарифдир: «Олимнинг обид устидаги фазилати худди тўлин ойнинг бошқа юлдузлар устидаги фазилати кабидир». Ҳукамолардан бирининг қуйидаги сўзлари ҳам ибратлидир: «Мен илм топа олмаган одам нима топганини, илм топган одам эса нима йўқотганини билсам эди».
Яна Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламнинг: “Илм дунёда иззат ва Охиратда шарофатдир”, деган муборак ҳадислари ҳам илмнинг инсоният ҳар икки дунё саодатига эришиши учун нақадар зарур бўлган неъмат эканлигидан хабар беради. Албатта ушбу оят ва ҳадисларда зикр қилинган илм инсонларга дунё ва Охиратларида фойда берадиган диний ва дунёвий илмлардир. Хусусан, Довуд ва Сулаймон пайғамбарларга ато этилган илм бошқа ҳеч кимга ато этилмаган эди. Ҳақ таоло у икки солиҳ бандасига пайғамбарлик билан бирга подшоҳлик мартабасини ҳам ато этди хдмда уларга Шариат аҳкомлари ва одамлар ўртасида тўғри хукм чиқариш илмларини таълим бериш билан бирга дунёвий илмлардан бошқа инсонлар яқин ҳам кела олмайдиган билим-малака ва касб-ҳунарларни ўргатди. Масалан, Довуд алайҳис-салом ўзига нозил қилинган Забур ва Таврот китобларини шу қадар гўзал савт, хуш нафас билан қироат қилар эдики, уни тинглаган инсонларгина эмас, осмонда учиб кетаётган қушлар ҳам тош қотар ва чор-атрофдаги тоғ-тошлар жўр нафас бўлар эдилар. Шунингдек, Довуд алайҳис-салом замонасинингтенги йўқ совутсоз устаси бўлиб, совуқ темир унинг кўлида бамисоли хамирдек юмшоқ нарсага айланар ва ҳазрати Довуд ундан жуда осонлик билан ўхшаши йўқ гўзал ва пишшиқ-пухта асбоб-анжомлар ясар ҳамда оиласини ўзининг қўл меҳнати билан боқар эди. Бу ҳакда бошқа оятларда ҳам хабар берилган: “Аниқки, Биз Довудга Ўз томонимиздан (улуғ) бир фазл-мартаба (пайғамбарлик) ато этдик ва дедик: «Эй тоғлар ва қушлар, (Довуд) билан бирга тасбеҳ айтинглар!» Ва Биз унинг учун темирни (хамирдек) юмшоқ қилиб қўйдик. (Ва унга дедик); «Совутлар ясагин ва (уларни) тўқишда аниқ-пухта иш қилгин! (Эй Довуд хонадони), яхши амал қилинглар! Зеро, Мен қилаётган амалларингизни Кўриб тургувчидирман». (Сабаъ сураси, 10-11-оятлар).
Унинг ўғилларидан бири бўлган Сулаймон алайҳис-саломга Жаноби Ҳақ қандай илм маърифат, фазилат ва мартабалар ато этгани ҳақида эса, қуйидаги оятларда хабар берилади -

16. Сулаймон Довудга ворис бўлди ва айтди: «Эй одамлар, бизга қушларнинг (ва барча жониворларнинг) тили таълим берилди ҳамда (пайғамбар ва подшоҳларга бериладиган) барча нарсалардан берилди. Албатта, бу очиқ Фазлу Марҳаматнинг ўзидир”.
Яъни, Сулаймон алайҳис-саломга ҳам отаси Довуд алайҳис-саломга ато этилган пайғамбарлик, илм ва подшоҳлик ато этилди. Уламоларнинг иттифоқича, ояти каримада зикр қилинган ворислик мол-дунёга ворис бўлди дегани эмас, чунки пайғамбарлар мол-дунёни мерос қилиб қолдирмайдилар, улардан қоладиган мерос илмдир. Бу ҳақда Ҳазрати Муҳаммад Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: “Уламо-лар пайғамбарларнинг ворисларидир”. “Биз - пайғамбарлар жамоаси мерос қолдирмаймиз, биздан қолган нарса садақадир”. (Муттафакун алайҳ). Дарҳақиқат, Оллоҳ таоло Сулаймон алайҳис-саломни ҳам отаси Довуд алайҳис-салом каби пайғамбар қилиб танлади, уни ҳам Довуд каби Ер юзига подшоҳ қилди, балки подшоҳликда Сулаймонга отасидан ҳам зиёда мартаба ато этди - Сулаймон алайҳис-салом на фақат инсонларга, балки жин-шайтонларга ҳам подшоҳ бўлди. Шунингдек, Сулаймонга шамоллар ҳам бўйсундириб кўйилдики, унинг амрисиз шамол эсмайдиган бўлди! Жаноби Ҳақ яна у солиҳ бандасига Ерда яшайдиган парранда-ю даррандаларнинг, ҳатто қурт-қумурсқаларнинг ҳам тил-забонларини ўргатди, яъни, подшоҳ ўзининг қўл остидаги жамийки фуқароларининг тилларини тушунадиган, ҳатто чумолилар билан ҳам сўзлашадиган бўлди. Ва Сулаймон алайҳис-салом Ҳақ таолонинг: “Парвардигорингизнинг неъмати ҳақида сўзланг!” (Ваз-зуҳа сураси, 11-оят) деган Амрига биноан ўзига барча нарса ато этилгани ва бу бошқа ҳеч кимга берилмаган Фазл - Марҳамат эканлиги ҳақида халққа сўзлаб, Ҳаққа шукроналар айтди. У улуғ пайғамбарга нечоғли буюк мулку давлат ато этилгани ҳақида бошқа оятларда ҳам айтилган: “Деди: «Парвардигорим, Ўзинг мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин биронтаси учун муяссар бўлмайдиган бир мулку давлат ҳадя этгин. Зеро, Ёлғиз Сенинг Ўзинггина (барча яхшиликларни) Ҳадя этгувчисан». Бас, Биз (Сулаймонга) унинг амри билан, у истаган томонга майин эсаверадиган шамолни бўйинсундирдик. Яна барча (баланд қасрларни) бино қилгувчи ва (денгизларнинг қаъридан дурру гавҳарларни топиб чикувчи) ғаввос шайтонларни (яъни, жинларни ҳам Сулаймонга бўйинсундириб қўйдик)”. (Сод сураси, 35-37-оятлар). “Сулаймонга эрталаб бир ойлик, кечки пайт бир ойлик (масофани босиб ўтадиган) шамолни (бўйсундирдик) ва унинг учун мис булоғини оқи-зиб қўйдик. Яна жинлардан ҳам Парвардигорининг Изни-Иродаси билан унинг қўл остида ишлайдиган кимсаларни (бўйсундириб қўйгандирмиз). Улардан ким Бизнинг амримиздан тойилса, Биз унга ўт-олов азобидан тотдириб қўюрмиз. Улар (Сулаймонга мисдан) у хоҳлаган нарсаларни - ибодатхоналарни, ҳайкалларни, ҳовузлар каби (катта) лаганларни ва (ўчоқларга) ўрнашган (вазмин) қозонларни қилиб берурлар. (Эй) Довуд хонадони, (Оллоҳ сизларга ато этган бу неъмат-ларнинг) шукронаси учун амал-ибодат қилинглар! Бандаларим орасида шукр қилгувчи (зотлар жуда) оздир”. (Сабаъ сураси, 12-13-оятлар).

17. Ва Сулаймоннинг (амри билан) унинг жин, инс ва қушлардан бўлган лашкарлари тўпланиб, тартиб билан тизилдилар.
Ушбу ояти карима Ҳақ таоло томонидан Сулаймон алайҳис-саломга ато этилган мулку салтанат нечоғли қудратли бўлганини очиқ-ойдин кўрсатиб турганидек, у улуғ пайғамбарнинг Яратганга илтижо қилиб: “менга ўзимдан кейин ҳеч ким учун муяссар бўлмайдиган бир мулку давлат ҳадя этгин”, (Сод сураси, 35-оятдан) деб сўраган дуоси мустажоб бўлганини ҳам кўрсатади.
Маълум бўладики, Сулаймон алайҳис-саломга ундан бошқа ҳеч кимга насиб этмаган подшоҳлик берилган эди, унинг амрига на фақат инсонлар, балки жин-шайтонлар ва жамийки қушлар ҳам итоат қилар эдилар. У зот “тўпланинглар”, дейиши билан жинлар ҳам, инсонлар ҳам, кушлар ҳам бир жойга тўпланар, «сафланинглар», деганида, у сон-саноқсиз лашкарлар текис сафланиб, теварак-атрофларига кўз-кулоқ бўлиб, бир-бирларини тартибга солиб, подшоҳнинг амрига мунтазир бўлиб турар эдилар. Ояти каримадаги “ювзаувн” калимасининг маъноси, улар ҳар қандай тартибсизлик, бош-бошдоқликдан тўсилган-тўхтатилган ҳолда интизом ва итоаткорлик билан турар эдилар, деганидир. Зотан, ҳар қандай подшоҳнинг энг муҳим вазифаларидан бири, фуқароларини ўз тартибига бўйинсундириб, бош-бошдоқликдан, итоатсизликдан тўсиб-тўхтатиб туришдир. Шунинг учун хдм буюк саҳобий Усмон Зуннурайн розияллоху анху: “Одамларни Қуръондан ҳам кўпроқ султон тўсиб-тўхтатиб туради”, дегандир. (“Тафсири Мунийр”дан). Бас, Сулаймон алайҳис-салом нақадар буюк салтанат эгаси бўлганининг бир далили, ояти карима гувоҳлик берганидек, унинг лашкарлари, гарчи сон-саноқсиз бўлсалар-да, гарчи фақат инсонлардан иборат бўлмай, улар билан жин ва жамийки қушлар ҳам бирга бўлсаларда, яъни, шу қадар беадад ва қурама жамоат бўлсаларда, ҳеч қандай тартибсизликка йўл қўймай, ўзлари бир-бирларини тергаб, ҳеч кимни сафларидан чиқишга йўл кўймай тўсиб-тўғрилаб, у улуғ подшоҳнинг амрига мунтазир бўлиб турадилар.

18. То қачонки улар чумолилар водийсига келганларида, бир чумоли: «Эй чумолилар, уяларингизга кириб олинглар, яна Сулаймон ва унинг лашкарлари ўзлари сезмаган ҳолларида сизларни босиб-янчиб кетмасинлар», деди.
Яъни, қачонки Сулаймон алайҳи-салом ўзининг лашкарлари билан қилган юришларидан бирида чумоли уялари билан тўла бир водийдан ўтишларига тўғри келганида, сон-саноқсиз отлиқ ва пиёда лашкар бостириб келаёт-ганини кўрган чумолилар маликаси бўлмиш бир оқсоқ чумоли оёқ ости бўлиб кетмаслик учун жон-жахди билан қочар экан, қўл остидаги барча чумолиларга қараб нидо қилдики, эй чумолилар, тезлик билан ер остидаги уяларингизга кириб кетинглар, тағин Сулаймон подшоҳ ва унинг лашкарлари оёқлари остида сизлар борлигингизни сезмай босиб-янчиб кетмасинлар! Ушбу гўзал ва ибратли ояти карима Оллоҳтаолонинг мана шу жажжи махлуқоти ҳам бир-бирлари билан сўзлашишлари, уларда ҳам ўзларига яраша ақл ва фаҳм-фаросат борлигига бир Илоҳий далилдир. Мазкур мисолдан чумолилар маликасининг фаҳму заковати ва ўз қавмига одамзот ҳам ўрнак олса бўлгудек, меҳрибонлиги яққол кўринади: у Сулаймон алайҳис-саломнинг раҳмдил пайғамбар ва подшоҳ эканлигини, у одил подшоҳ ва лашкарлари ҳеч кимга қасддан озор етказмасликларини билади, шундай бўлсада, ҳар эҳгимолга қарши ўз қавмини “айюҳаннамл - эй чумолилар”, деб огоҳлантиради, “уйларингизга кириб олинглар”, деб уларга йўл кўрсатади, “Сулаймон ва лашкарлари сизларни босиб-янчиб кетмасин”, деб эҳтиёт чорасини кў-ришга чақиради ва шу билан баробар улар “ўзлари сезмаган ҳолларида” чумолиларни босиб кетишлари мумкинлигини айтиб, инсонларнинг бу ишда узрли эканликларини ҳам баён қилади! Субҳоналлоҳ! Оёғимиз остидаги мана шу митти ҳашаротга бу қадар фаҳму фаросат ато этган Зотнинг Қудратига салламно! Дарвокеъ, чумолиларнинг яхшигина “тадбиркор” эканликларига яна бошқа мисоллар ҳам йўқ эмас. Чунончи улар омборларига йиғиб-тўплаган буғдойларини кўклаб кетмаслиги учун албатта ҳар битта донни ўртасидан бўлиб-майдалаб қўядилар, агар донга нам тегиб қолган бўлса, уни уяларидан ташқарига чиқариб қуритиб оладилар! Яратганнинг бу янглиғ ҳикматларидан ҳайратларга тушмасдан иложимиз йўқ. Шу ўринда, азиз ўқувчим, тафсир мутолаасидан бир нафас тин олсангизда, ушбу ояти каримани ўқиб-ўрганиш ва шарҳлаш асносида содир бўлган ва мени бениҳоя ҳайратларга солган бир воқеани Сизга ҳикоя қилиб ўтсам: Ажабо, ўрганаётганимиз “Чумолилар” деб аталган суранинг мана шу, чумолилар ҳақидаги 18-ояти тафсирини бошлаган соатимда иш столимда турган 5-6 қадимий тафсир китобларининг очиқ саҳифалари ва столнинг бутун сатҳи кутилмаганда қумурсқалар билан тўлиб кетди. Юзлаб қумурсқалар гўё мен ёзаётган чумолилар қиссасини ўқимоқчи бўлгандек саҳифадаги битилган сатрлар устида югуриб юришар эди. Аввалига мен бу ҳолга кўп ҳам кўнгил бурмасдан ўз ишимда давом этавердим. Аммо дарсхонамга кириб қолган набирам: “Вуй мунча бу жой қумурсқабозор бўлиб кетибди, келинг, тозалаб берай”, деб қўлидаги дока билан стол устидаги биронта кумурсқани қолдирмай сидириб олганидан кейин, саноқли дақиқаларда бу жой яна худди аввалгидек “қумурсқабозор”га айланганини кўрганимдан кейин ва хонанинг бошқа жойларида, хдтто қўл узатса етгудек жойдаги устида мева-чева ва ширинликлар турган хонтахтада ҳам бирон кумурсқа йўқлигини кўрганимдан кейин бу митти, меҳнаткаш ва фаросатли жониворларнинг тафсиримизга ташриф буюришлари беҳикмат бўлмаса керак, деб ўйланиб қолдим. Бироқ, бу ташрифни бирон нарса деб таъвил қилишга ожиз эдим. Дастлаб наҳотки мана шу митти жониворлар ояти карима маъносини тушунсалар, сўз улар тўғрисида бораётганини билсалар, деб ажабландим, бир оздан кейин “Тафсири Бағавий”дан “намл” сўзининг маъноси “кичкина чумоли яъни, кумурсқадир”, деган иборани ўқиб, ёки улар оятда зикр қилинган жонивор чумоли эмас - у жойда биз қумурсқалар ҳақида сўз боради, деб таржимадаги хатойимизни кўрсатиш учун тўпланиб келганмиканлар, деб ўйладим. Ҳаммадан ҳам қизиғи мен ўша оят тафсирини битириб, навбатдаги оятга ўтганимда содир бўлди - ҳамма ёқни тўлдириб югуриб юрган қумурсқалар “қўшини” саноқли сонияларда, қандай пайдо бўлган бўлсалар, худди шу тарзда ғойиб бўлиб қолишди, мен фақир бўлсам, дарҳол у ёқ бу ёқни қараб-истаб бирон қумурсқани топа олмасдан бу хдйратомуз воқеанинг қандай сир-синоати борлигини билолмай ҳайрону хаста бўлганимча қолавердим, ўзимча бу митти махлуқот ўзлари ҳақида сўзланган биргина оят очилганида бир зумда йиғилиб-тўпланишлари билан биз инсонларга тўласича биз учун, бизнинг дунё ва Охиратда бахт-саодатга эришимиз йўлини кўрсатиш учун нозил қилинган Қуръон оятлари атрофида қандай жамланишимиз лозимлигини ўргатгани келдилармикан, деб ўйладим ва ушбу ҳайратли лавҳани сиз азизларимга ҳам илиниб қоғозга тушириб қўйишга жазм этдим. Эҳтимол, бу ҳодисанинг тамоман бошқа ҳикмати бордир, валлоҳу аълам.

19. Бас, (Сулаймон) унинг сўзидан жилмайиб кулди ва деди: «Парвардигорим, Ўзинг менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишимга ва Сен рози бўладиган солиҳ амалларни қилишимга илҳомлантиргин ва Фазлу Раҳматинг билан мени ҳам солиҳ бандаларинг қаторига киритгин».
Яъни, Сулаймон алайҳис-саломга бошқа инсонларга берилмаган Раббоний илм ато этилган эди - у жониворларнинг тилини билар эди, шу боисдан чумоли айтган сўзларни эшитиб ва унинг ўз қавмига бунчалар меҳрибон эканлигини кўриб кулди, сўнгра ўзига шундай илм ато этган Парвардигорга ҳамду санолар айтди.
Эътибор қилсак, ояти каримада Сулаймон пайғамбарнинг кулгуси табассум-жилмайиш бўлгани айтилди. Албатта, бирон калимаси беҳуда бўлмаган Каломуллоҳдаги бу таъриф ҳам беҳикмат эмаслиги аниқдир. Зотан, Оллоҳ таолонинг маъсум - бегуноҳ бандалари бўлмиш пайғамбарларнинг қилган ишлари ва ўрганган одатлари бошқалар учун ибратдир. Қолаверса, у маъсум зотлар ўзларига нозил бўлган Илоҳий ваҳий орқали Яратганнинг нақадар Буюк Қудрат Эгаси эканлигини, Унинг бандаларига бўлган Меҳру Раҳмати бениҳоя кенг бўлгани каби азоби ҳам беҳад қаттиқ эканлигини аниқ билганлари учун ҳеч қачон беғам кимсалар каби оғизларини катта очиб, қаҳқаҳ уриб кулмас эдилар. Бежиз эмаски, Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар сизлар ҳам мен биладиган нарсаларни билганларингизда эди, албатта оз кулган ва кўп йиғлаган бўлар эдингизлар”, деб насиҳат қилган эдилар.
Оиша розияллоҳу анҳо айтади: “Мен ҳеч қачон Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг хотиржам ҳолда шод-хуррам кулганларини кўрган эмасман, у зот фақат табассум қилар эдилар”. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоху анҳу деди: “Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан кўпроқ табассум қиладиган кишини кўрган эмасман”. (Термизий ривояти).
«Парвардигорим, Ўзинг менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишимга ва Сен рози бўладиган солиҳ амалларни қилишимга илҳомлантиргин ва Фазлу Раҳматинг билан мени ҳам солиҳ бандаларинг қаторига киритгин».
Ушбу жумлада Оллоҳ таоло ато этган неъматга шукр қилиш ҳам улуғ Илоҳий неъмат эканлигига, агар шукр қилинмаса, кўлдаги неъмат кетиб, энди бериладиган неъматларнинг йўли тўсилиб қолишига ишора бор! Шунингдек, киши Парвардигорга шукроналар айтар экан, дуолар қилар экан, фақат ўзи учун эмас, балки унинг вужудига сабаб бўлган ота-онаси учун ҳам, уларга ато этилган неъматлар учун ҳам шукроналар айтиши лозимлиги таълим берилади.
Дуо сўнггида келган: “... ва Фазлу Раҳматинг билан мени ҳам солиҳ бандаларинг қаторига киритгин”, деган сўзлари билан Сулаймон алайҳис-салом, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо тафсир қилишича, мени ҳам Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва улардан кейинги пайғамбарлар қаторига кўшгин, деб илтижо қилади. Бошқа муфассирлар эса ушбу жумлани мени ҳам Ўз Раҳматинг билан солиҳ бандаларинг қаторида жаннатга киритгин, деб тафсир қилганлар. (“Маолимут-танзил”тафсиридан).

20-21. (Сулаймон) қушларни йўқлаб назоратидан ўтказаркан (уларнинг бири ўз ўрнида эмаслигига кўзи тушгач): «Нега мен ҳудҳудни кўрмаяпман, балки у (мендан беизн) ғойиб бўлгувчилардандир?! Албатта, мен уни (бу қилмиши учун) қаттиқ азоб билан азоблайман ё сўйиб юбораман ёки у менга (ўз узрини баён қилиб) очиқ ҳужжат келтиради», деди.
Ушбу оятлар Сулаймон алайҳис-саломнинг нақадар қудратли ва шу билан баробар нақадар адолатли подшоҳ бўлганини баён қилади. Унга Оллоҳ таоло томонидан тенгсиз буюк салтанат - инсу жиндан тортиб жамийки парранда-ю дарранда, ҳатто курт-кумурсқалар устида ҳам ҳукмронлик ато этилгач, ҳатто шамоллар ҳам унга бўйсундириб қўйилгач, у улуғ подшоҳ ўзининг қўл остидаги ҳар бир фуқаросининг ҳолидан хабар олиб, додига қулоқ солиб турадиган бўлди. Ўзининг мана шундай муаззам қўшини билан сафар устида эканлар, чумолилар водийсидан ўтишгач, бир куни у қушлар орасида ҳудҳуд йўқ эканлигидан хабардор бўлди ва ниҳоят даражада ғазабланиб агар у дарҳол келиб, ўзининг йўқолиб қолганига жўяли сабаб - ҳужжат кўрсатмаса, бесўроқ ғойиб бўлиб қолгани учун албатта унга қаттиқ жазо беришини - қанот ва думларини юлиб, танасини қурт-кумурсқаларга ташлаб беришини ёки бира тўла бошини танасидан жудо қилишини айтди. Сулаймон алайҳис-саломнинг бу сўзлари биринчидан унинг ҳар бир фуқаросини шахсшан танишлигига далолат қилса, иккинчидан, у зот қўл остидаги раийятни қаттиқ-қўллик билан тутиб тургувчи кучли сиёсатчи эканлигини кўрсатар эди. Унинг нима сабабдан ўша куни ҳудҳудни излагани эса, барча тафсир китобларида келтирилган мана бу ривоятдан аён бўлади: Сулаймон алайҳис-салом қачонки Масжидул-Ақсони бино қилиб битиргач, ўзининг барча лашкарлари билан ҳаж қилишга бел боғлади. Бас, саноқли соатларда Маккайи мукаррамага етиб, Каъбатуллоҳни тавоф қилгач, ўша жойда Оллоҳ хоҳлаганича турди, сўнгра Яман мамлакатига юриш қилмоқчи бўлди ва Санъо шаҳрига яқин келганида бир гўзал манзилни кўриб, намоз ўқиш учун ўша ерга тушди, аммо у жойда сув йўқ эди. Шундаунинг ёдига худхуд тушди. Ибн Аббос розияллоху анҳумодан ривоят қилинишича, Сулаймон подшоҳга қаерда сув борлигини кўрсатиш ҳудхуднинг вазифаси эди. У сув бор жойни жуда осон топар, ернинг остидаги сувни худди ойнадан кўргандек кўрар эди. Ҳатто у ажойиб куш ер остидаги сувнинг қанчаликузоқ ёки яқин масофада жойлашганини ҳам аниқ билар ва ўша жойни чўқиб белгилаб берар, сўнгра девлар келиб, саноқли соатларда у жойни ковлаб сув чиқариб берар эдилар. (“Тафсири Бағавий”дан).
Шунинг учун Сулаймон алайҳис-салом қушларга қаердан бўлса ҳам ҳудҳудни топиб келишни буюрди.

22-23. Бас, узоқ қолмасдан (ҳудҳуд етиб келиб) деди: «Мен сен хабардор бўлмаган нарсадан хабардор бўлдим ва сенга (Яман мамлакатидаги) Сабаъ (шаҳри)дан ишончли бир хабар келтирдим. Аниқки, мен бир аёлни кўрдим. У (Сабаъ қабиласининг) маликаси экан. Унга барча нарсадан ато этилган бўлиб, муаззам тахти ҳам бор.
Ҳудҳуд келтирган ушбу хабари билан йўқлов пайтида йўқ бўлиб қолгани учун бўйнига тушиши хавфи бўлган қаттиқ жазодан қутулиб қолгани каби Сулаймон алайҳис-саломга у билмаган ажойиб маълумотни ҳам етказади. Бу хабар пайғамбарлар ғойибни биладилар деб даъво қиладиган кишилар учун раддия ҳамдир. Албатта, Ҳақ таолонинг Сулаймон алайҳис-саломга унча узоқ бўлмаган жойдаги (у турган жойдан уч кунлик масофадаги) Сабаъ шаҳри хдқидаги хабарни махфий қилиб қўйгани ҳам худди Яъқуб алайҳис-саломга Юсуф алайҳис-салом турган жойни махфий қилиб қўйгани каби беҳикмат эмасдир. Ҳудхуд айтган Сабаъ шаҳри ўша жойда яшайдиган қавмнинг каттаси номи билан аталган бўлиб, унинг вафотидан кейин авлодлари оталари бино қилган мамлакатни бошқариб келар эдилар. Қачонки Сабаъ авлодларидан бўлган подшоҳ Шароҳийл дунёдан ўтгач, унинг қизи малика Билқийс отасидан мерос бўлиб қолган давлат устига келади. Ҳудхуд Сулай-мон алайҳис-саломга хабар беришича, Сабаъ мамлакати ҳамма нарсаси бор, бениҳоя бой-бадавлат, шунингдек, кучли куролли қўшинга эга давлат бўлиб, шунга яраша подшоҳ саройи ҳам ғоят улуғвор ва музайян, сарой тўрида жойлашган малика Билқийснинг тахти эса беҳад катта ва чиройли эди. Унинг сатҳи “Танвийрул-азхон”да зикр қилинишича, саксонга саксон газ бўлиб, чор-атрофи олтин ва дурру гавхдрлар билан зийнатланган эди.
Ҳудҳуд Сулаймон пайғамбар йўқлаган вақтида йўқ бўлиб қолгани учун узр тариқасида ва подшоҳ жазосидан жонини қутқариш умидида Сабаъ мамлакатида кўрганлари ҳақида тўлиб-тошиб сайрар экан, сўзининг ниҳоясида бундай деди -

24-25. Мен у ва унинг қавми Оллоҳни қўйиб, қуёшга сажда қилаётганларини кўрдим. Шайтон Оллоҳга сажда қилмасинлар деб уларга (қилаётган ботил) амалларини чиройли кўрсатиб, уларни (Ҳақ) Йўлдан тўсиб қўйгандир. Бас, улар (то) Ёлғиз Оллоҳга сажда қилмагунлари (Ҳақ Йўлга) ҳидоят топмаслар. (Оллоҳ) осмонлар ва Ердаги сир бўлган нарсани сиртга чиқарадиган ҳамда сизлар яширадиган нарсаларни ҳам, ошкор қиладиган нарсаларни ҳам биладиган Зотдир.
Яъни, мен малика Билқийс ва унинг қавми мушрик бир қавм эканини, улар Ёлғиз Оллоҳ таолога ибодат қилиш ўрнига Унинг махлуқотидан бўлган қуёшга сиғинишларини кўрдим. Улар Оллоҳнинг эмас, шайтоннинг сўзига қулоқ соладиган кимсалардир. Малъун шайтон у қавм Оллоҳтаолога сажда қилмасликлари учун уларга қилаётган қабиҳ амалларини - Оллоҳни кўйиб қуёшга сиғинишларини чиройли кўрсатиб, Тўғри Йўлдан - Танҳо Оллоҳга ибодат қилишдан тўсиб қўйибди. Бас, улар модомики шайтоннинг алдовига мубтало эканлар, Ҳидоят Йўлига юрмайдилар, Тўғри Йўл, Оллоҳ таоло яратган турли сайёра - юлдузларга сиғиниш эмас, балки Яратганнинг Ўзига чин ихлос билан сажда қилиш эканлигини билмайдилар. Ҳолбуки, бутун борлиқни ва жамийки жонли-жонсиз мавжудотни йўқдан бор қилган ҳам, осмонлар ва Ердаги одамлар кўзидан яширин бўлган - улар қачон пайдо бўлишини билмайдиган нарсаларни, масалан, осмондан ёмғирни, ердан ўт-ўланни пайдо қиладиган ҳам, инсонларнинг яширин ва ошкора бўлган барча ишларини биладиган ҳам Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзидир. Демак, инсонлар Ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишлари фарздир. Ҳақтаолонингушбу оятда зикр қилинган Сифатлари ҳақида бошқа оятларда ҳам айтилгандир: “Кеча ва кундуз, қуёш ва ой Унинг (Танҳолиги ва Қудратига далолат қиладиган) оят-аломатларидандир. Агар сизлар (Ол-лоҳга) ибодат қилгувчи бўлсанглар, куёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманглар, (балки) уларни(нг барчасини) яратган Зотга - Оллоҳга сажда қилинглар!” (Фуссилат сураси, 37-оят). “Сизларнинг орангиздаги сўз яширган (яъни, уни ичида сир қилиб сақлаган) киши ҳам, уни ошкора қилган киши ҳам, кеча қоронғусида яширинувчи ҳам, кундузи очиқ-ошкора юрувчи ҳам (У Зот учун) баробардир”. (Раъд сураси, 10-оят).
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло инсонларга Ўзининг ғайбу шаҳодатни Билгувчи эканини шарҳлаб, Ёлғиз УнингЎзига хос бўлган, бошқа ҳеч кимда топилиши мумкин бўлмаган бир Сифатини баён қилади - У тенгсиз Юксак ва Буюк Зот ўтмиш ва келажакни ҳам худди ҳозирни билгани каби билиб турганидек, инсонлар сўзларини яширадиларми, ўзларини яширадиларми, уларнинг ўзларигагина маълум бўлган бу сирлари Оллоҳ таоло учун худди уларнинг ошкора айтадиган сўзлари ва бошқалар гувоҳлигида қиладиган ишлари каби аниқ маълумдир. Яъни, У Зотдан ҳеч ким, ҳеч қачон, ҳеч нарсани яшира олмайди.
“Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадирким, уларни Ёлғиз Ўзигина билур. У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шохидан узилиб) тушмас, магар У билур. Ер тубларидаги ҳар бир дон, бор ҳўлу куруқ нарса, албатта, Очиқ Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда) мавжуддир.” (Анъом сураси, 59-оят).
Ояти каримадаги “Мафотиҳ” калимасининг икки маъноси бўлиб, бири хазиналар, иккинчи маъно калитлар - очқичлар деганидир.
Ушбу ояти карима ғайб оламига иймон келтириш вожиб эканига ва ҳар иш Оллоҳ таолонинг тақдири - ўлчови билан бўлишига, жамийки нарса Оллоҳ таоло ҳузуридаги - Унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган ва ўзгартира олмайдиган Лавҳул-Маҳфузда битиб кўйилганига аниқ ишониш вожиб эканига далилдир.
Бухорий Ўз “Саҳиҳи”да ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ғайбнинг (яъни, инсон ақл-идрокидан ташқари оламнинг) очқичлари бештадир. Уларни Ёлғиз Оллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди: Бачадонлардаги нарсани (ҳомила пайдо бўлдими-йўқми эканини) Ёлғиз Оллоҳ билур, эртага нима бўлишини Ёлғиз Оллоҳ билур, қачон ёмғир келишини Ёлғиз Оллоҳ билур, ҳар бир жоннинг қаерда ўлишини Ёлғиз Оллоҳ билур, Қиёмат қачон бўлишини Ёлғиз Оллоҳ билур”.
Ушбу оят сажда ояти бўлиб, уни ўқувчига ҳам, эшитгувчига ҳам бир марта сажда қилиш вожибдир.

26. Оллоҳ - ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзи бордир. (Оллоҳ) Улуг Арш Эгасидир».
Яъни, ҳудҳуд юқорида малика Билқийснинг аршитахти ердаги бошқа подшоҳларнинг тахтига нисбатан муаззам - катта эканлигини айтгач, сўзининг охирида энг Улуғ Арш ҳеч қандай шериги бўлмаган Танҳо Маъбуди Барҳақ Оллоҳтаолонинг Арши Аълоси эканини таъкидлайди. Жаноби Ҳақнинг Арши нақадар буюклигини мана бу ҳадиси шарифни ўқига-нимиздан кейин янада аниқроқ англаб етамиз: Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анху Жаноби Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан Оллоҳ таолонинг Курсиси ҳақида сўраганида шундай жавоб қилдилар: “Эй Абу Зарр, етти қат осмон, етти қават Ер, шуларнинг ҳаммаси ёзилиб, текисланиб, бир-бирига уланган ҳолида Курси рўбарўсига қўйилсалар - худди бепоён даштга ташланган бир эшикнинг ҳалқаси эгаллаган жойни эгаллайдилар. Энди Аршнинг Курсига нисбатан буюклиги худди даштнинг ҳалқага нисбатан буюклиги кабидир”.

27. (Сулаймон) деди: «Сен рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми, - кўрурмиз”.
Яъни, қачонки Сулаймон алайҳис-салом ҳудҳуднинг келтирган хабарини тинглагач, унинг узрини қабул қилиб жазодан халос қилди. Сўнгра худҳуд уларга остида сув бор ерни кўрсатди ва ўша жойда қудуқ кавланиб, одамлар ҳам, от-уловлари ҳам ташналикларини қондирдилар. Шундан кейин Сулаймон алайҳис-салом ҳудҳудга: “Энди сен бизга рост сўзладингми ёки бизларни алдагувчи бўлдингми, текшириб кўрамиз”, деди ва унга бир мактуб (мактубда қандай сўзлар ёзилгани 30-31-оятларда зикр қилинади) бердида буюрди -

28. Мана бу мактубимни олиб бориб (ўша малика ва унинг қавмига) ташлагин, сўнгра улардан четроққа чиқиб қараб тургинчи, нима (жавоб) қайтарар эканлар».
Бас, ҳудҳуд Сулаймон алайҳис-салом ёзиб берган хатни олиб, дарҳол Санъодан уч кунлик масофада жойлашган малика Билқийснинг шаҳри Маърибга қараб учиб кетди. У жойга етиб борганида малика ўзининг муаззам қасридаги хос хонасида истироҳатда эди. Ҳудҳуд хона туйнугидан ташлаган хат Билқийснинг қучоғига тушганида у чўчиб уйғонди ва мактубни олиб устидаги Сулаймон алайҳис-саломнинг муҳрини кўргач яна бир сесканди. Чунки у мактубдаги Сулаймоннинг беқиёс мулку давлат соҳиби эканини англатадиган ҳайбатли муҳрдан унинг жуда улуғ бир подшоҳтомонидан юборилганини англаган эди. Сўнграухатни ўқиди-ю, ўша онда хизматкорларига дарҳол барча сарой аъёнларини йиғишни буюрди ва барча аркону давлат жамлангач, -

29-30-31. (Малика Билқийс) деди: «Эй жамоа, ҳақиқатан, менга улуғ бир мактуб ташланди. У Сулаймондандир ва у (мактубда куйидаги сўзлар битилгандир): «Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан. Сизлар менга кибр-ҳаво қилмай, ҳузуримга таслим бўлган ҳолларингизда келингиз!».
Билқийснинг қавм зодагонларига Сулаймон алайҳис-саломдан келган хатни “улуғ бир мактуб” дейишига сабаб, у “Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан” битилган эдики, бу улуғ жумла мактубнинг оддий хатлардан эмаслигини очиқ кўрсатиб турар эди. Шунингдек, мактуб устига босилган муҳр ҳам ушбу хат улуғ пайғамбар ва подшоҳ томонидан юборилганини ва унга буюрилган Фармони Олийга албатта итоат этиш лозимлигини тақозо этарди. Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам Табароний ривоят қилган ҳадиси шарифларида: “Мактуб муҳри билан улуғдир”, деганлар. (“Тафсири Мунийр”дан).
У зоти бобаракот ажам мамлакатлари подшохдарига мактублар жўнатганларида саҳобалар: “Улар муҳрсиз мактубни қабул қилмайдилар”, дейишади. Шунда Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам ўзлари учун кумушдан бир узук ясаттириб, унинг кўзига “Муҳаммад Расулуллоҳ” деган нақш солдирган ва у узукни чап қўлларининг чимчилоғига тақиб юрар эдилар. (Анас ибнМоликрозияллоҳу анҳуривояти, “Танвирул-азҳон”тафсиридан).
Сулаймон алайҳис-салом Билқийс ва унинг қавмига юборган мактуб улуғ деб сифатланишининг сирларидан яна бири, муфассирларнинг ай-тишларича, у мактубда Сулаймон пайғамбар ниҳоят даражада улуғворлик ва ишонч билан: “Сизлар менга кибр-ҳаво қилмай, ҳузуримга бўйинсунган ҳолларингизда келингиз!” деб фармон берилган эди. У мактубни чопар инсон эмас, бир қуш уларнинг олдига келтириб ташлаб, сўнгра ўзи бир четга чиқиб қандай жавоб қилишларини кутиб тургани ҳам бу хат оддий бир подшоҳ томонидан келмаганини кўрсатиб турар эди.

32. (Малика) айтди: «Эй жамоа, менга бу ишимда фатво-маслаҳат беринглар. Мен то сизлар гувоҳ бўлмагунингизча бирон иш ҳақида ҳукм қилгувчи эмасман».
Яъни, ушбу мактуб бениҳоя кучли курол-аслаҳа ва сон-саноқсиз қў-шинга эга бўлган маликани қўрқувга солди ва у хатга қандай жавоб қилишини билмай қолди. Шу боисдан қавм катталарини ва ҳарбий қўмондонларини йиғиб: “Қани, энди сизлар менга маслаҳат беринглар-чи, бу хатга қандай жавоб қилайлик? Уни юборган подшоҳ устига бутун лашкаримиз билан бостириб бориб унга қарши уруш эълон қилайликми ёки мактубда буюрилганидек, кибр-ҳавога берилмасдан унга таслим бўлиб, бўйнимизни эгиб борганимиз, унга буйинсунишимизни тан олганимиз маъқулми? Мен то сизлар бир қарорга келиб, барчаларингиз гувоҳ бўлган ҳолларингизда қайси йўлни тутиш кераклиги ҳақида фатво бермагунларингизча бу ишда ҳеч қандай хукм чиқармайман”, деди.

33. Улар дедилар: «Бизлар куч-қувват ва метин матонат эгаларидирмиз. (Қандай ишга) буюриш сенинг ўзингга ҳавола. Бас, ўзинг нимага буюришни қараб кўргин, (бизлар эса сенга итоат этурмиз)».
Қавм катталари бу сўзлари билан аввало ўзларининг ҳеч қандай душмандан қўрқмасликларини, куч-қувватлари ҳам, матонат - жасоратлари ҳам ҳеч кимдан кам эмаслигини айтиб, маликага ўзларининг Сулаймон пайғамбарга қарши жанг қилишга мойил эканликларини ишора қилдилар, лекин кейин ихтиёрни яна Билқийснинг ўзига бериб, сен нимага буюрсанг бизнинг ишимиз итоат этиш дедилар. Малика қавмнинг Сулаймон алайҳис-саломга қарши уруш қилишга мойил эканликларини билгач, уларнинг бу гал кимга қарши турмоқчи бўлаётганларидан ғафлатда эканликларини тушунди ва ўзининг ўша мактуб эгаси бўлган подшоҳ билан сулҳу салоҳда яшашга рағбати борлигини билдирмоқчи бўлди -

34-35. У айтди: «Подшоҳлар қачон бирон қишлоққа (бостириб) кирсалар, албатта, уни вайрон этурлар, аҳолисининг иззат-эътиборлиларини эса хор-зор қилурлар. Уларнинг қиладиган ишлари шудир. Мен уларга бир ҳадя юборурман. Сўнг кўрайинчи, элчиларим нима (хабар) билан қайтар эканлар».
Билқийс доно малика эди. У ҳадя юбориш билан Сулаймон алайҳис-саломнинг ҳақиқий пайғамбарми ёки юқоридаги оятда айтилганидек, оддий босқинчи подшоҳми эканлигини синаб кўрмоқчи бўлади. Маликанинг фикри шундай эди: «Сулаймон агар оддий подшоҳ бўлса, ҳадяни дарҳол қабул қилади, демак, унга қарши жанг қилиш ҳам мумкин бўлади. Энди агар у Оллоҳ таолонинг пайғамбари бўлса ҳадя қабул қилмайди, у ҳолда унга иймон келтириш ва бўйсуниш лозим бўлади».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ва бошқа муфассирлар айтдилар: “Малика Билқийс қавмига деди: «Сизлар Сулаймон ва унинг қўшинига қарши уруш қилишни истамоқдасиз. Агар у биз юборган ҳадяни қабул қилса, демак у ҳам бошқа подшоҳлар каби бир подшоҳлиги маълум бўладики, бу ҳолда унга қарши жанг қилаверинглар. Аммо агар қабул қилмайдиган бўлса, демак, у пайғамбардир. Бас, унга итоат қилиб эргашинглар. Қатода раҳимаҳуллоҳ айтади: “Билқийс мусулмон бўлганида ҳам, аввал мушриклик пайтида ҳам жуда ақл-фаросатли эди. У ҳадя инсонларга қандай таъсир қилишини яхши билар эди. Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Бир-бирларингизга ҳадялар берингиз, ўрталарингизда меҳр-муҳаббат бўлади, бир-бирларингиз билан қўл бериб кўришинглар, кўнгилларингиздан ғилли-ғашлик кетади”, деган муборак сўзлари ҳам шуни тасдиқлайди. (Абу Ҳарайра розияллоҳу анҳу ривояти “Тафсири Мунийр”дан).
Шундай қилиб, малика Билқийс Сулаймон алайҳис-саломга шоҳона қимматбаҳо совға-саломлари билан элчи юборди.

36. Бас, қачонки (Билқийснинг элчиси унинг юборган ҳадясини олиб) Сулаймон ҳузурига келгач, у деди: «Сизлар менга мол-дунё билан мадад бермоқчимисиз?! У ҳолда (билингизки), Оллоҳ менга ато этган (пайғамбарлик ва мулку-давлат) У Зот сизларга берган (мол-дунёдан) яхшироқдир. Балки сизлар хдцяларингиз билан хурсанд бўларсизлар, (лекин менингунга эҳтиёжим йўқдир).
Яъни, қачонки элчи ўзининг ёрдамчилари билан малика Билқийс юборган қимматбаҳо ҳадяларни келтирганларида, Сулаймон алайҳис-салом у ҳадяларга қиё ҳам боқмасдан юз ўгирди ва норози ҳолда деди: “Сизлар менга мол-дунё билан мадад бериб рози қилмоқчимисизлар?! Шундай қилсак Сулаймон бизни мушрик ҳолимизда ташлаб қўяверади, бизларга тегмайди, деб ўйладингларми?! У ҳолда катта хато қилибсизлар. Чунки Оллоҳ таоло менга энг улуғ неъмати бўлган пайғамбарлик билан бирга шу қадар кенг мол-давлат ато этганки, менинг бойлигим У зот сизларга берган молу давлатдан яхшироқ, яъни, сон-саноқсиздир. Бас, менинг мол-дунёга ҳеч қандай ҳожатим йўкдир. Балки мол-дунё ва совға-салом учун бўйин эгадиган, хурсанд бўладиган сизлардирсиз. Мен бўлсам, ўткинчи дунёни истамасман, мен сизлардан фақат Оллоҳнинг Динига киришларингизни ва қуёшга ибодат қилишни тарк этишларингизни тилаб қолурман!”

37. Сен (қавмингга) қайтиб боргин (ва айтгинки, агар улар хузуримга таслим бўлган ҳолларида келмасалар), албатта биз уларга шундай қўшин билан борурмизки, унга асло бас кела олмаслар ва албатта биз уларни (қишлоқларидан) мағлуб ва хор қилиб қувиб чиқарурмиз».
Билқийснинг элчиси унинг олдига ҳадя билан қайтиб бориб Сулаймон алайҳис-саломнинг жавобини етказгач, малика: «Бу оддий подшоҳ эмаслигини ва биз унга бас кела олмаслигимизни билган эдим», деди ва Сулаймон пайғамбарга: «Мен сенинг кимлигингни ва даъват қилаётган дининг қандай дин эканлигини билиш учун ўз аъёнларим билан хузурингга бормоқдаман», деган хабар билан чопар юбориб, ўзи ўн икки минг одам билан йўлга тушди. Қачонки улар Сулаймон алайҳис-саломнинг қароргоҳига етиб келишларига бир фарсах (олти чақирим атрофида) қолганида, у зот бундан хабар топиб, уларга ўзининг ҳақ пайғамбар эканли-гини исботлайдиган бир мўъжиза кўрсатиш ва малика Билқийснинг фаҳму-фаросатини имтиҳон қилиш, яъни, ўзининг аршини пайғамбар хузурида кўрганида таний оладими, йўқми синаш мақсадида қўл остидаги инсу жиндан иборат қўшинларини йиғиб -

38. «Эй жамоа, улар менинг хузуримга таслим бўлган ҳолларида келишларидан илгари сизлардан қайси бирингиз менга унинг (яъни, Билқийснинг ўз шаҳрида қолган) тахтини келтира олур», деди.
Ояти карима “Танвийрул-азҳон” тафсирида бундай таъвийл қилина-ди: “Сулаймон алайҳис-саломга малика Билқийснинг мусулмон бўлиши, яъни, мушрикликдан воз кечиб, Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилиши ваҳий би-лан маълум қилинган эди. Лекин у зот Оллоҳ таоло унингўзига хос қилиб берган ажойиб мўъжизаларидан айримларини маликага бир кўрсатиб кўйишни ва бу билан Оллоҳ таолонинг Қудрати нақадар улуғлигини ҳамда ўзининг ҳақиқатан ҳам Оллоҳнинг элчиси эканлигини яна бир марта эслатиб қўйишни ирода қилиб маликанинг ҳудҳуд таърифлаб берган “муаззам арши”ни ҳузурига келтиришларини буюрди”.

39. (Шунда) жин қавмидан бир баҳайбат дев айтди: «Мен уни сен мақомингдан (яъни, мажлисингдан) туришингдан илгари сенга келтирурман. Албатта, мен бу иш устида ишончли, қувват эгасидирман».
Сулаймон алайҳис-салом Шоми шарифдаги муҳташам қасри олийсида ҳар куни куннингярмигача сарой аъёнлари билан ҳукумат мажлиси ўтказар, кундалик вазифаларни вазир-вузароларига топширар эди. Шундай мажлисларнинг бирида юқоридаги оятда зикр қилинган саволни ўртага ташлаганида, ўша жойда ҳозир бўлган жинлардан бир баҳайбат жин: “Мен Билқийснинг аршини сен мана шу мажлисингдан тургунинггача, яъни, куннинг ярмигача ҳузурингга келтириб бераман. Бу ишга менинг куч-қувватим етарлидир, у аршнинг зебу-зийнатлари ва дурру гавҳарларидан бирон нарсага кўл теккизмасдан бус-бутун ҳолида келтириб беришга ҳам кафилдирман”, деди. Лекин Сулаймон алайҳис-салом: “Мен у аршни бундан ҳам қисқароқ муддатда келтирилишини хоҳлайман”, деди. Шунда -

40. Китобдан огоҳлиги бор бўлган бир зот: «Мен уни кўзинг ўзингга қайтгунича (яъни, кўз очиб юмгунча бўлган муддатда) сенга келтирурман», деди. Энди қачонки (Сулаймон тахтнинг) ўз ҳузурида турганини кўргач, деди: «Бу Парвардигоримнинг мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учун берган Фазлу Марҳаматидандир. Ким шукр қилса, бас, албатта у ўз (фойдаси) учун шукр қилур. Ким куфрони неъмат қилса, бас, албатта, Парвардигорим (унинг шукр қилишидан) Беҳожат ва фазлу карам Эгасидир».
Уламолар ояти карима аввалидаги “Китобдан огоҳлиги бор бўлган бир зот” иборасини турлича тафсир қиладилар. Яъни, мазкур “Китоб”дан мурод қайси китоб ва ундан огоҳ бўлган олим зот ким эди, деган саволга турлича жавоб қилганлар. “Тафсири Насафий”да мазкур зот фаришта Жаброил, “Китоб”дан мурод эса, “Лавхул-Маҳфуз”, яъни, барча махлуқот тақдири битилган Китоб эканлиги айтилади. “Ал-Жомиъ лиаҳкомил-Қуръон” тафсирида ҳам ояти каримада зикр қилинган зот Жаброил алайҳис-салом эканлиги Иброҳим Нахаий раҳимахуллоҳдан ривоят қилинган. Лекин аксари тафсир китобларида мазкур зот Сулаймон алайҳис-саломнинг вазири ва котиби бўлмиш Осаф ибн Бурхаё исмли киши эканлиги, у аввал нозил қилинган Илоҳий Китоблардан яхши хабардор, ростгўй инсон бўлгани айтилади. У киши Оллоҳ таолонинг Исми Аъзамини - Энг Буюк Исмини билгувчи олим бўлиб, у Буюк Исм билан Оллоҳдан нима илтижо қилиб сўралса берилар эди. “Ал-Муқтатаф мин уювнит-тафосийр” китобида айтилишича, агар Осаф ибн Бурхаё Билқийснинг аршини кўз очиб юмгунча бўлган муддатда Сулаймон пайғамбар қошига келтира олишига шубҳа қиладиганлар: “Қандай қилиб Осаф у аршни келтира олсин, ахир у пайғамбар эмас, оддий инсонку?!” дейдиган бўлсалар, жавоб шуки, Ҳақ таоло Ўзининг солиҳ бандалари орасидаги пайғамбар бўлмаган инсонларга ҳам шундай кароматларни ато этиши жоиздир. Бунинг бир мисоли, Марям алайҳис-салом бўлиб, Ол-и Имрон сурасида зикр қилинганидек, Оллоҳ таоло Марямга мана шу дунёнинг ўзида жаннат мевала-рини ризқ қилиб берган, аммо унинг тарбиячиси бўлган пайғамбар Закариё алайҳис-саломга мазкур неъматлар ризқ қилиб берилмаган эди. Лекин бундан Марямнинг Закариёдан афзаллиги келиб чиқмайди. Яна шу гап ҳам борки, шогирднинг ютуғи устоз ютуқларидан биридир.
Ояти каримада хабар берилишича, ўша инсон Сулаймон алайҳис-саломга: “Мен уни кўзинг ўзингга қайтгунича (яъни, кўз очиб юмгунча бўлган муддатда) сенга келтирурман”, деган сўзларини айтиб тугатиши билан Сулаймон арш ўз хузурида турганини кўрди ва деди: “Бу иш, яъни, икки ойлик масофада турган шундай буюк арш бир лаҳзада менинг олдимда пайдо бўлиб қолиши мен бундай кароматга ҳақли бўлганим учун эмас, балки Парвардигор Эгамнинг Фазл-Марҳаматидандир. У Зот мен бу ишни қилишга на кучим ва на қувватим борлигини эътироф этиб Унга шукр қиламанми ёки бу ишни ўзимга нисбат бериб бу менинг ишим деб куфрони неъмат қиламанми синаш учун бир зумда мана бу аршни ҳузуримда ҳозир қилиб қўйди. Ким Парвардигор ато этган неъматлар учун шукр қилса, ўз фойдаси учун шукр қилган бўлади, аммо агар шукр ўрнига куфрони неъмат қиладиган бўлса, Парвардигорим ундай кимсанинг шукрига муҳтож эмасдир, ўшанда ҳам нонкўр бандасини дарҳол азоб-уқубатга дучор қилмасдан Ўзининг Фазлу Карам - Улуғ Марҳамат Соҳиби эканлигини намойиш қилиб яна Ўз неъматларини ато этавергувчи Зотдир.
Яратганга шукр қилиш банданинг бахти эканлиги мана бу ояти каримада ҳам таъкидланади: “Яна Парвардигорингиз билдирган (бу сўзларни) эслангиз: «Қасамки, агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангизлар, албатта, Мен (уларни янада) зиёда қилурман. Энди агар куфрони (неъмат) қилсангизлар, албатта, Менинг азобим жуда қаттиқдир» (Иброҳим сураси, 7-оят).
Ушбу ояти карима гарчи Мусо алайҳис-салом ва унинг қавми ўртасида бўлиб ўтган можаролар баён қилинган оятлар қаторида келган бўлсада, ундаги хитоб нафақат бани Исроил қавмига, балки барча инсонларга қаратилгандир.
Оят, бандаларнинг Оллоҳ таолога ато этган неъматлари учун шукр қилишлари албатта у неъматларнинг янада кўпайишига сабаб бўлиши, куфрони неъмат - ношукурлик эса, нонкўр кимсаларнингу неъматлардан маҳрум бўлиб, Яратганнинг қаттиқ азобига дучор қилинишларига сабаб бўлиши ҳақида эълон қилинган Илоҳий Ҳужжатдир.
Бас, маълум бўладики, агар каттами-кичикми, ҳар бир неъмат учун шукр қилиш у неъматнинг янада кўпайишига сабаб бўлса, демак, неъматга шукр қилишнинг ўзи ҳам неъматдир. Ҳикоя қилишларича, Довуд алайҳис-салом: “Ё Роббим, мен Сенга қандай шукр қила оламан, ҳолбуки, менинг Сенга шукр қилишимнингўзи ҳам Сен томондан менга ато этилган яна бир неъматку!” деганида, Ҳақтаоло: “Эй Довуд, мана ҳозир (яъни, шукрнингўзи ҳам неъмат эканини англаш билан) сен Менга шукр қилдинг”, деди.
Бу ўринда аниқ билишимиз лозимки, Оллоҳ таолога шукр қилиш фақат тилимизда “Алҳамдулиллоҳ - Худога шукр”, деб қўйишимизнинг ўзи эмасдир, балки шу билан баробар зиммамизда бизга берилган ҳар бир неъмат учун амалий шукр қилиш вожиби ҳам бордир.
Яна ўрганаётганимиз ояти карима тафсирига қайтсак, Ҳофиз Ибн Касийр ўз тафсирида айтади: “Маълум бўладики, Сулаймон алайҳис-саломнинг малика Билқийс аршини ўз ҳузурида кўришни исташига сабаб, у улуғ пайғамбар ва подшоҳ Оллоҳ таоло унга нақадар буюк мулку давлат ато этганини, ундан олдин ҳам, ундан кейин ҳам ҳеч кимга насиб этмаган қўшинларни унга бўйсундириб қўйганини намойиш қилмоқчи ва бу мўъжиза билан малика Билқийсга ўзининг бошқа подшоҳлар каби оддий подшоҳ эмас, балки Оллоҳ таолонинг пайғамбари ҳам эканлигини кўрсатиб қўймоқчи эди, чунки Сулаймон алайҳис-салом қилган иш, яъни, малика ўз саройининг энг тўрига қамаб-қулфлаб келган тахтини ҳали унинг ўзи етиб келмасидан келтириб қўйиш бирон подшоҳнинг кўлидан келмаслиги аниқ эди. Шунинг учун ҳам Сулаймон у тахтни ярим кунда келтириб беришни ваъда қилган девнинг сўзига жавобан: “Мен у аршнинг бундан ҳам тезроқ фурсатда хузуримда ҳозир бўлишини хоҳлайман”, деди ва вазири Осаф ибн Бурҳаёнинг қилган дуоси билан тахт ўша онда унинг олдида пайдо бўлди”.

41. (Қачонки малика Шоми шарифга яқинлашиб қолгач, Сулаймон унинг фаҳму-фаросатини синаш учун) деди: «Унинг тахтини танимайдиган қилиб - ўзгартириб қўйинглар! Кўрайликчи, у (ўзининг тахтини танишга) йўл топурми ёки йўл топа олмайдиган кимсалардан бўлурми».
Яъни, малика Билқийс мамлакат пойтахтига кириб келгани хабар қилингач, Сулаймон алайхис-салом инсу жиндан бўлган ходимларига гўё шундай деди: “Маликанинг тахтини айрим жойларини ўзгартириб таний олмайдиган қилиб қўйинглар, биз унинг ақлий имкониятлари, фикрий мулоҳазакорлиги ва фаҳму фаросати қай даражада эканлигини синаб кўрамиз. Қани у таниб бўлмайдиган қилиб қўйилган тахтини таниб олиш йўлини топармикан ёки уни танимасдан ўзининг Тўғри Йўлни топа олмайдиган кимсалардан эканлигини кўрсатармикан?”

42-43. Энди қачонки у келгач: «Сенинг тахтинг шундаймиди?», дейилди. У (ҳайратга тушиб): «Худди ўшанинг ўзику», деди. (Шунда Сулаймон айтди: «Алҳамдулиллоҳки), бизларга ундан илгари илм-маърифат берилиб, мусулмон бўлганмиз. Уни эса ўзи Оллоҳни қўйиб ибодат қилган нарсаси (яъни, қуёшга сиғиниши Оллоҳга иймон келтириб, мусулмон бўлишдан) тўсгандир. Чунки у кофир қавмдан эди».
Яъни, қачонки малика Билқийс Сулаймон алайҳис-салом хузурига келганида, рўбарўсида турган тахтга қараб бир зум тўхтаб қолди. Шунда унга: “Сенинг тахтинг ҳам шунга ўхшармиди?” дейилган эди, у хдйратини яшира олмай: “Худди ўшанинг ўзику!” деди ва бу жавоби билан Сулаймон алайҳис-саломга ва ўша жойда ҳозир бўлган сарой аъёнига ўзининг ўткир фаросат ва бутун ақл соҳибаси эканини кўрсатди, яъни, у биринчи имтиҳондан муваф-фақият билан ўтди. Маликанинг кесиб: “Бу менинг тахтимку”, демасдан: “Худци ўшанинг ўзику”, яъни, “Менинг тахтимга куйиб қўйгандек ўхшаркан”, деб эҳгимолли тарзда жавоб қилиши, биринчидан у доно аёлнингўткир сиёсатчи эканлигидан дарак берса, (чунки одатда уста сиёсатчилар агар қалтис вазиятга тушиб қолсалар осон кутулиб чиқиб кетиш учун йўл қолдириб, сўзларини бир неча маъноларга далолат қиладиган тарзда айтадилар), иккинчидан, Билқийснинг Шоми шарифдан икки ойлик масофадаги саройида қолган, устма-уст кулфланган етти хона ичида қолдирилган тахтининг бу жойда туриши ва бунингустига ҳеч таниб бўлмайдиган даражада ўзгартириб юборилгани маликанинг жазм билан “Бу менинг тахтим”, дейишдан тўсиб турар эди.
“(Шунда Сулаймон айтди: «Алҳамдулиллоҳки), бизларга ундан илгари илм-маърифат берилиб, мусулмон бўлганмиз. Уни эса ўзи Оллоҳни қўйиб ибодат қилган нарсаси (яъни, куёшга сиғиниши Оллоҳга иймон келтириб, мусулмон бўлишдан) тўсгандир. Чунки у кофир қавмдан эди”.
Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ушбу сўзлар Сулаймон алайҳис-са-ломнинг сўзлари бўлиб, у зот Оллоҳ таолога ато этган неъмати учун ҳамду санолар айтиб, дейди: Алҳамдулиллаҳ, бизларга у аёлдан илгари Оллоҳ таолонинг Борлиги, Бирлиги ва Танҳо Маъбуди Барҳақ Ёлғиз Унинг Ўзи эканлиги, У Зот тенгсиз Қудрат Эгаси эканлиги хусусида билим берилди ва бизлар ундан аввал мусулмон бўлдик, уни Ёлғиз Оллоҳ таолога ибодат қилишдан тўсган нарса эса, Оллоҳни қўйиб, қуёшга сиғиниши бўлди. Бунга сабаб, у аёл қуёшга сиғинадиган бутпараст қавмдан эди”. Шу сабабдан униб-ўсган шароити унга таъсир ўтказиб, то Сулаймон алайҳис-салом ҳузурига келмагунича ўша ботил эътиқодини ўзгартира олмади, балки қуёшга сиғиниш мутлақо дуруст эмаслигини, ҳақиқий Тўғри Ақийда Ёлғиз Оллоҳ таолога ибодат қилиш эканлигини ҳам билмади. Аммо, қачоннки Сулаймон пайғамбардан ҳудҳуд қуши етказиб берган хатни олгач ва у мактубдаги: “Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан” деган сўзларни ўқигач, ҳамма нарсанинг ва бутун борлиқнинг Эгаси қуёш эмас, балки Оллоҳ эканлиги хаёлига келди ва кейин Сулаймон алайҳис-салом хузурида ўзининг тахтини кўрганида эса, Оллоҳ таолонинг Қудрати нақа-дар улуғлигини ўз кўзи билан кўрди. Энди маликани яна бир улуғ Илоҳий Мўъжиза - унинг иймон келтириши ва чин мусулмон бўлиши учун сўнгги туртки бўладиган яна бир фавқул-одат воқеа кутиб турар эди -

44. (Маликага): «Қасрга киргин», дейилди. Энди қачонки у (қасрни) кўргач, уни сув (устида бино қилинган) деб ўйлаб оёқларини очган эди, (Сулаймон): «Бу баланд қаср (ва унинг сахни) ойнадан ясалган», деди. (Шунда малика) айтди: «Парвардигорим, дарҳақиқат, мен (қуёшга сиғиниш билан) жонимга жабр қилибман, (энди) Сулаймон билан бирга барча оламлар Парвардигори - Оллоҳга бўйинсундим».
Ривоят қилинишича, Сулаймон алайҳис-салом малика Билқийс кели-ши олдидан бир томондан унинг фаҳму заковатини яна бир бор имтиҳон қилиш мақсадида, иккинчи томондан маликага ўзининг оддий подшоҳлардан бири эмаслигини намойиш қилиш учун ўша замонда мисли кў-рилмаган бир осмонўпар қаср бино қилишни буюради ва саноқли соатларда унинг хукми остидаги девлар буюрилган қасрни бино қиладилар. Қаср саҳни тип-тиниқ шишадан ясалиб, остидан мўл-кўл сув оқизиб қўйилган унда балиқлар сузиб юрар эдилар. Шиша бениҳоя тиниқлигидан кўрган одам унинг остида оқаётган сув устида ҳеч нарса йўқ деб ўйлар эди. Шунинг учун ҳам малика Билқийс сарой аъёнлари томонидан қасрга қадам ранжида қилишга таклиф этилганида сув устидан шиша қопланганини билмасдан сув тегмасин деб этакларини бир оз кўтарган эди, оёқболдирлари очилиб қолди. Шунда қаср саҳнининг тўрисида беқиёс гўзал ва муҳташам тахтда ўтирган Сулаймон алайҳис-салом унга: “Бу баланд қаср (ва унинг саҳни) ойнадан ясалган”, деди. Ушбу сўзларни эшитган малика ўзининг яна бир марта хато қилганини англаб етди ва Ҳақ таолога муножот қилиб, йўл қўйган хатоларининг энг каттасини эътироф этди: «Парвардигорим, дарҳақиқат, мен (қуёшга сиғиниш билан) жонимга жабр қилибман, (энди) Сулаймон билан бирга барча оламлар Парвардигори - Оллоҳга бўйинсундим».
Шундай қилиб, мазкур гўзал манзара билан - малика Билқийснинг Сулаймон алайҳис-салом даъват этган Ҳақ Динни қабул қилиб мусулмон бўлгани ҳақидаги Илоҳий хабар билан ушбу сурадаги Сулаймон пайғамбар қиссаси ўз ниҳоясига етади. Лекин у улуғ пайғамбарга Ҳақ таоло ато этган яна бошқа мўъжизалар, унинг кўрган-кечирганлари ҳақида бошқа сураларда ҳам кўп ибратли хабарлар берилади, Қуръони Каримда жамъи ўн олти ўринда Сулаймон алайҳис-салом номи зикр қилинади. Шундай қиссалардан бири Анбиё сурасининг 78 - 82-оятларида ҳам баён қилинган бўлиб, ўз ўрнида алақадриҳол тафсир қилиб ўтилди, алҳамдулилллоҳ.

45. Қасамки, Биз Самуд (қабиласи)га биродарлари Солиҳни элчи қилиб юбордик. (У): «Оллоҳга ибодат қилингиз», (деди). Бас, баногоҳ улар(нинг бир қисми мўмин, бир қисми кофирга айланиб), бир-бирлари билан талашиб-тортишадиган икки гуруҳ бўлиб олдилар.
“Маолимут-танзийл” ва “Танвийрул-азҳон” тафсирларида ривоят қилинишича, Ҳуд пайғамбарни ёлғончи қилган Од қабиласи Оллоҳ таолониннг ғазабига дучор бўлиб ҳалок қилиб юборилгач, Самуд қабиласи улардан қолган ерларни эгаллаб кенгчилик ва роҳат-фароғатда яшай бошладилар.
Аммо улар ҳам бутпараст мушриклар бўлганлари учун Оллоҳ таолога ибодат қилмасдан, Ерда фисқу фасод ишларни кўпайтириб бузғунчилик қилишар эди. Бас, Оллоҳ таоло уларга ўз қабиладошлари бўлган Солиҳ алайҳис-саломни пайғамбар қилиб юборди. У Самуд қабиласини Оллоҳ таолога ибодат қилишга даъват этиб: “Эй қавмим, Оллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир”, деганида улардан оз саноқли камбағал-бечора кишиларгина унга эргашиб, кўпчилик мушриклигича қолди.
Шунда Солиҳ уларни кофирларга Оллоҳ таолонинг азоби тушиши ҳақида огоҳлантириб, Ҳақ Йўлга чақирганида, улар Солиҳдан унинг ҳақиқатдан ҳам Оллоҳ томонидан юборилган элчи эканини тасдиқлайдиган бирон ҳужжат келтиришини талаб қилдилар.У: “Сизларга қандай ҳужжат кўрсатишимни истайсизлар”, деб сўраганида, қавми тоғ четида ётган бир харсанг тошни кўрсатиб: “Сен бизга мана шу тошни қорнида ўн ойлик боласи бўлган бир туяга айлантириб берсанг, ана ўшанда биз сенинг ҳақ пайғамбар эканингга ишонамиз”, дейишди. Солиҳ алайҳис-салом: “Агар мен шу ишни қилсам сизлар иймон келтириб мени тасдиқлашингиз аниқми”, деб сўраган эди, улар: “Ҳа”, дейишиб қасам ичишди. Шунда Солиҳ икки ракъат намоз ўқиб, Парвардигорга дуо қилган эди, уларнинг кўз ўнгида ҳалиги тош ёрилди ва унинг ичидан қорнида ўн ойлик боласи бор бир улкан туя чиқди, сўнгра худди ўзига ўхшаган кўркам бўталоқ туғди. Кўз олдиларида рўй берган бу буюк мўъжизани кўргач, Самуд қабиласидан бир гуруҳ одамлар иймон келтирдилар, аммо у қавмдан кўпчилиги ичган қасамларини ҳам бузишиб, иймон келтиришдан бош тортишди.

46. (Самуд қабиласидаги кофир бўлган гуруҳ Солиҳга: «Агар чин пайғамбар бўлсанг, бизларни қўрқитаётган азобингни келтирчи», деганлари-да) у айтди: «Эй қавмим, нега сизлар яхшилик - раҳмат (сўраш)дан илгари шошқалоқлик қилиб ёмонлик - азобни сўрамоқдасизлар?! Сизлар Оллоҳдан мағфират сўрасангизлар бўлмасми?! (Ана ўшанда) шояд сизларга раҳм қилинса”.
Солиҳ алайҳис-саломнинг бу сўзлари Самуд қабиласидаги Оллоҳ таолога иймон келтиришдан бош тортган кофир - мутакаббир кимсаларга қаратилган эди. Уларнинг айтган сўзлари ҳақида мана бу ояти каримада ҳам хабар берилган: “Мутакаббир кимсалар эса: «Биз сизлар иймон келтирган нарсага кофирмиз», дейишдида, туяни сўйиб юборишди ва Парвардигорларининг Амридан юз ўгиришди ҳамда: «Эй Солиҳ, агар сен (ростдан ҳам) пайғамбарлардан бўлсанг, бизга ваъда қилган нарсангни (яъни, Оллоҳнинг азобини) келтирчи?» дейишди”. (Аъроф сураси, 76-77-оятлар).
Ушбу оятларда Ҳақ таоло кофирларнинг мутакаббирлик билан ҳақиқатни инкор қилишганини ва итоат қилишлари керак бўлган кишини Солиҳ пайғамбарни ҳақорат қилишиб, у айтган: “Оллоҳнинг туясини Оллоҳнинг Ерида еб-ичиб юрган ҳолида қўйиб юборинглар ва унга бирон ёмонлик етказмангларки, у ҳолда сизларни аламли азоб ушлайди”, деган сўзларни қулоқларига олмай Илоҳий мўъжиза бўлган туяни сўйиб юборишганини ҳамда пайғамабарни масхара қилишиб: “Эй Солиҳ, агар сен ростдан ҳам элчилардан бўлсанг, бизга ваъда қилган нарсангни (яъни, Оллоҳнинг азобини) келтирчи”, дейишганини кескин қоралайди ва мўминларни эса, Ҳақ Динда собитқадам бўлганлари учун ҳамда гарчи ўзлари кучсиз ва саноқлари оз бўлсада, мутакаббир кофир-ларга қаршилик кўрсата олганлари учун мадҳ қилади.
Ана ўшанда Солиҳ алайҳис-салом қавмидаги кофир кимсаларга хитоб қилиб ояти каримада мазкур бўлган сўзларини айтиб гўё: ахир Ҳақ Динга иймон келтириб Унинг Раҳматига эришиш имконингиз бўла туриб нега сизлар Оллоҳнинг Раҳмат-Марҳаматига етиш учун шошилиш ўрнига Унинг азобини шоштирмоқдасизлар?!” деб уларни огоҳлантирди.

47. Улар дедилар: «Бизлар (бошимизга тушган очарчилик-қаҳатчилик) сенинг ва сен билан бирга бўлган (мўминларнинг) шумқадамли-гидан деган гумондамиз». У айтди: «Сизларнинг бахтсизликларингиз Оллоҳ ҳузурида (ёзилгандир). Балки сизлар фитнага - алдовга учаётган қавмдирсиз».
Самуд қабиласи Солиҳ алайҳис-саломнинг даъватига қулоқ солмасдан куфр-исёнларида оёқ тираб тураверганларидан кейин уларнинг бошларига қаҳатчилик, очарчилик каби бало-офатлар тушиб, ҳалокат ёқасига келиб қолдилар. Лекин у жоҳил қавм бу кўргуликларни ўзларининг қилмишларидан деб билмасдан, “бу балоларнинг барчаси мана шу Солиҳ ва уни пайғамбар деб билган кимсаларнинг касофатидан келмоқда”, дейишганида, Солиҳ алайҳис-салом уларга бундай жавоб қилди: “Сизларга етаётган ёмонлик - балоларга сабаб бўлган нарса Оллоҳтаоло ҳузурида ёзиб қўйилган - у сизларнинг қилган гуноҳ-маъсиятларингиз, ёмон амалларингиздир. Энди сизларнинг қилмишларингиздан тавба қилиб, Ҳақ Динга иймон келтириш ўрнига бошларингизга тушаётган балоларда бизни айбдор қилмоқчи бўлаётганларингиз эса, сизлар шайтоннинг васвасасига учиб алданаётган қавм эканлигингиздандир”.
Оятда зикр қилинган “иттойярна” ибораси “татойюр” деган масдар - ўзақцан чиққан бўлиб, қушларнинг учишига қараб ёмон фол очиш деган маънони англатади. Бу қабиҳ одат жоҳилият даврида арабларда жуда ривожланган бўлиб, улар бирон ишни бошламоқчи ёки сафарга чиқмоқчи бўлсалар, қушларнинг уясига бирон нарса суқиб уларни индан чиқишга мажбур қилишар, агар уясидан чиққан қуш ўнг тарафга қараб учса, улар кўзлаган ишларини бажаришга киришар, аммо агар у қуш чап тарафга қараб учадиган бўлса, буни ёмонлик аломати деб билиб, бошламоқчи бўлган ишларини тўхтатар эдилар.
Бас, Пайғамбар алайҳис-салом: “Қушларни ўз уяларида тинч қўйинглар!”, деб бундай жоҳилона одатлардан, яъни, турли нарсаларга қараб фолибад олишдан - ёмон фол очишдан барча мусулмонларни қайтардилар. (Таёлисий, Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).
Ҳатто бир ҳадиси шарифда “Фолибад олиш ширкдир”, деб уч бор такрорладилар. (Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад Абдуллоҳ ибн Масуъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда ҳам Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимни қушга қараб олган фолибади қилмоқчи бўлган ишидан қайтарса, у кимса мушрик бўлгани аниқдир”, дедилар. “Нима бунинг каффорати бўлади”, (яъни, бундай фоли бад олган одам нима қилса гуноҳи кечирилади)”, деб сўралган эди, “У кимса: “Оллоҳим, ҳар бир кўргулик ёлғиз Ўзинг кўрсатган кўргуликдир, ҳар бир яхшилик ҳам Ёлғиз Ўзингнинг Изнинг биландир, Сендан ўзга илоҳ йўкдир”, десинда, сўнгра ишида давом этаверсин”, дедилар. (Аҳмад ва Ибн Ваҳб ривояти).
Абу Довуд ривоят қилган мана бу ҳадиси шарифда у зоти бобаракот соллоллоҳу алайҳи ва саллам биз мўмин-мусулмонларга: “Қачон сизлардан бировингиз мана шундай (кўнглини ғаш қиладиган) нарсани кўрса: “Оллоҳим, яхшиликларни Ёлғиз Ўзинг етказасан, ёмонликларни ҳам фақат Ўзинг кетказасан, Сенсиз ҳеч қандай куч ҳам, қувват ҳам йўқдир (яъни, Сенинг Изнинг бўлмаса ҳеч ким ҳеч нарса қила олмайди)”, деб Оллоҳнинг Ўзига таваккул қилишини, буюрдилар.
Абуд-Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилган яна бир ҳадисда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кўрмаган тушини кўрдим деса ёки фолбинлик қилса ёхуд бирон нарсадан фоли бад олиб сафаридан қайтса, ундай кимса биздан эмасдир”, деб огоҳлантирдилар.

48-49. У шаҳарда Ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган, бирон тузук иш қилмайдиган тўққиз нафар кимса бор эди. Ўшалар Оллоҳ номига қасам ичишиб (бир-бирларига) айтдилар: «Албатта (Солиҳни) ва унинг аҳли-тобеъларини тунда ҳалок қилурмиз, сўнгра унинг валий-ҳомийсига: «Бизлар (на Солиҳнинг ва на) унинг аҳли-тобеъларининг ҳалокатига гувоҳ бўлган эмасмиз. Албатта, бизлар ростгўй кишилардирмиз», деймиз».
Яъни, Солиҳ алайҳис-салом яшаган Ҳижр шаҳрида қиладиган ишлари бузғунчилик бўлган, бирон ўнглик иш қилмайдиган тўққиз кимса бор бўлиб, ҳаммалари Самуд қавми зодагонларининг болалари эди. Улар доимо қавмни залолат ва куфрга, Солиҳ пайғамбарни ёлғончи қилишга даъват этишар, улар учун Илоҳий мўъжиза ўлароқ харсанг тошдан пайдо бўлган туяни сўйиб юборишга тил бириктирганлар ҳам ана ўшалар эди.
“Тафсири Бағавий”, “Тафсири Қуртубий” ва бошқа тафсир китобларида ривоят қилинишича, Солиҳ пайғамбарнинг дуоси билан харсанг тошдан тирик туя чиқиб, болалаганидан кейин Солиҳ уларга туяни ўзи хоҳлаган ерда ўтлашига тўсқинлик қилмасликларини буюрди ва қабила сув ичадиган қудуқ бир кун уларники, бир кун туяники эканини айтиб, у қабиладагилардан ҳеч ким туяга бирон ёмонлик қилмаслиги кераклигини тайинлади. Шундай қилиб, пайғамбарнинг мўъжизаси бўлиб келган туя бўталоғи билан Самуд қабиласида яшай бошлади. У шу қадар улкан эдики, навбати келган кунда қудуққа бошини солганича, то унда бирон томчи сув қолмагунича бош кўтармай ичиб тугатар эди, сўнгра ёнбошлаб ётар ва бутун қабила уни соғиб, ҳамма идишларини тўлдириб олганидан кейингина ўрнидан туриб ётоғига кетар эди. Улар ўша куни сув ўрнига сут ичар эдилар. Самуд қабиласидаги бадбахт кимсалар ҳамма учун кут-барака бўлиб яралган ана ўша туяни сўйиб юбордилар. Улардан бири туяни тор жойга қамади, яна бири найза отиб унинг оёқларини яралаб тиз чўктиргач, кўкрагига пичоқ тортиб сўйиб юбордилар. Кофирларнинг бу йиртқичлигини кўрган бўталоқ улардан қочиб онаси чиққан харсанг олдига бориб уч марта ўкирган эди, харсанг ёрилди ва бўталоқ унинг ичига кириб кўздан ғойиб бўлди.
Воқеадан хабар топган Солиҳ пайғамбар у кофирларга қараб: “Сизлар уй-жойларингизда уч кун (тирикчилик неъматидан) фойдаланиб қолинглар. Мана шу ёлгон бўлмаган (яъни, чин) ваъдадир”. (Ҳуд сураси, 65-оят). “Бўталоқнинг уч марта ўкириши сизларнинг уч кунгина ҳаётингиз қолганига ишорадир. Мана шу уч кун ўтганидан кейин албатта устингизга Оллоҳнинг азоби тушиб биронтангиз қолмасдан ҳалок бўлишингиз муқаррар”, деган эди, туяни ўлдиришга қатнашган тўққиз нафар кофир ўзаро тил бириктиришиб Солиҳни ўлдирмоқчи бўлишди ва: “Келинглар Солиҳни ўлдирайлик, агар у айтган сўзлар рост чиқиб, ҳаммамиз уч кундан кейин ҳалок қилинадиган бўлсак, у ҳолда уни ўлишимиздан аввал ҳалок қилайлик, агар у бизни алдаб қўрқитаётган бўлса, у ҳолда бу ёлғончилиги учун уни туясига қўшиб кўяйлик”, дейишди. У бадбахт кимсалар қилмоқчи бўлган жиноятлари одамларга ошкор бўлиб қолмаслиги учун бу қабиҳ режаларини қоронғу тунда амалга оширмоқчи бўлиб, ояти каримада зикр қилинганидек бир-бирларига қасам ичишиб аҳд-паймон қилишди.

50-51. Улар (Солиҳ ва унинг тобеъларига қарши) макр қилдилар. Биз ҳам бир «макр» қилдикки, улар сезганлари ҳам йўқ. Бас, уларнинг қилган макрлари оқибати қандай бўлганини кўринг - Биз уларни ҳам барча қавмларини ҳам қириб - ҳалок қилиб юбордик.
Яъни, Самуд кофирлари Солиҳ алайҳис-саломни ўлдириш учун бир ҳийла ишлатмоқчи бўлдилар. Биз эса қилмоқчи бўлган ҳийла-найрангларини уларнинг хаёл-хотирларига келмайдиган ҳолда ўзларининг ҳалокатларига сабаб қилиб қўйдик.
Бас, энди Сиз, эй Муҳаммад алайҳис-салом ва сиз, эй мўминлар, Биз уларнинг қилган макр-ҳийлаларига оқибатда қандай жазо берганимизни бир кўринг - улардан Солиҳ пайғамбарни ўлдирмоқчи бўлган ўша тўққиз бузғунчини ҳам, Самуд қабиласидаги қолган кофир кимсаларни ҳам биронтасини қолдирмасдан ҳалок қилиб юбордик.
Ривоят қилинишича, Солиҳ алайҳис-саломнинг Ҳижр шаҳридаги бир маҳаллада масжиди бўлиб, у ўша жойда намоз ўқир эди. Мазкур тўққиз бузғунчи кимса ўзлари тузган қабиҳ режаларини амалга оширмоқчи бўлиб ана ўша маҳалла бошига чиқдилар ва: “Қачон Солиҳ намоз ўқиш учун келганида уни ўлдирамиз”, деб пойлаб турдилар. Бас, Оллоҳ таолонинг амри билан уларнинг устига осмондан буюк бир харсанг тош тушдида, бир лаҳзада маҳалла йўли тўсилди ва у бузғунчилардан нишон ҳам қолмади. На улар қавмлари аҳволидан хабар топдилар ва на қавм уларнинг қаёққа йўқолганларини билдилар. Сўнгра у итоатсиз қавм ҳам бир даҳшатли қичқириқ билан қирилиб битдилар. (“Ал-Мук,татафминуювнит-тафосийр”тафсиридан).

52. Мана, уларнинг уйлари қилган зулму ситамлари сабабли бўм-бўш бўлиб ҳувиллаб қолди! Албатта, бунда биладиган қавм учун оят-ибрат бордир.
Ушбу оятнинг энг яхши тафсири мана бу ояти каримадир: Парварди-горингиз (аҳли-эгалари) золим (бўлган) шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши - азоби аламли ва қаттиқдир. (Худ сураси, 102-оят).
Ҳақ таоло ушбу оятида юқорида ўтган оятларда зикр қилинган воқеа-ҳодисалар, золим-кофир қавмларнинг қирилиб кетганлари улар яшаган қишлоқ-шаҳарларнинг айримлари култепаларга, харобаларга айланти-рилгани ва айримлари бутунлай йўқ қилиб юборилгани - буларнинг ҳаммаси одамзотнингузун тарихи давомида Яратганнинг Ҳақ Йўлига юрмасдан зулм-куфр йўлини тутганлари сабабли Унинг Қаҳрига учраган бахтсиз кимсаларнинг фожиали тарихи эканини эслатиб, бундан кейин ҳам қай бир қишлоқ-шаҳар аҳли мазкур қавмлар каби Ҳақ Йўлдан юз ўгириб, золимлик-динсизликда оёқ тираб туриб оладиган бўлсалар, уларнинг бошларига ҳам худди ўша аввал ўтган золим қавмларнинг куни тушиб ҳалок бўлиб кетишлари аниқ эканини айтиб огоҳлантиради.
Уламолар ояти каримадаги “золим шаҳарлар” иборасини тафсир қилиб: “Аслида ўша шаҳарларда яшаган одамлар золим бўлсалар-да, золимлик нисбати шаҳарларга берилиши билан қай бир қишлоқ-шаҳарда золим-иймонсиз одамлар яшасалар, уларнинг касофатидан бутун шаҳар золим ҳисобланиб, унинг устига Оллоҳ таолонинг турли балолари ёғили-ши эканлигига ишора қилинмоқда”, дейдилар.
Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ушбу оят тафсирида: “Албатта Оллоҳ таоло золим кимсага ҳам умр-муҳлат бериб қўйиб имтиҳон қилади. Аммо қачонки уни ушлаганида, у Оллоҳнинг қаҳридан ҳеч қаёққа қочиб қутула олмай ҳалок бўлади”, дедилар ва ўқидилар: “Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлагани-да, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши - азоби аламли ва қаттиқдир”. (Бухорий, Муслпм ва Термизийлар Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят ҳилишган).

53. Иймон келтирган ва тақводор бўлган зотларга эса нажот бердик.
“Тафсири Бағавий”да зикр қилинишича, Оллоҳнинг азоби у кофир қавмга тушишига саноқли соатлар қолганида у жойдан Солиҳ алайҳи-салом билан бирга чиқиб кетиб нажот топган мўминларнинг сони тўрт мингта эди. Айрим аҳли илмларнинг айтишларича, Солиҳ пайғамбар унга иймон келтирган мўминлар билан бирга йўлга тушгач: “Эй қавмим, бу диёр Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлди. Энди биз Оллоҳтаолонинг ҳарамига, Унинг Ўзи тинчлик ва омонлик маскани қилиб қўйган шаҳарга йўл оламиз”, деди. Бас, ўша соатда барчалари ҳажга иҳром боғладилар ва Маккайи мукаррамага етиб боришиб, то умрларининг охиригача ўша шаҳарда турдилар. Солиҳ алайҳис-салом ҳам ўз қавми орасида яна йигирма йил яшади ва эллик саккиз ёшида Маккада вафот қилди.
Имом Бухорий ва Муслим Ибн Умар розияллоҳу анхумодан ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Табук ғазотида Ҳижрга тушганларида (Самуд қабиласи Оллоҳ таолонинг қаҳрига учраб ҳалок бўлган жой) асҳобларига у ердаги қудуқдан сув олиб ичмасликни ва ишлатмасликни буюрдилар.
Саҳобалар: “Биз ундан сув олиб ҳамир ҳам қилиб қўйган эдик”, дейишган эди, олган сувларини тўкиб ташлашни, ҳамирни ҳам ташлаб юборишни буюрдилар.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Пайғамбар алайҳис-салоту вассалом саҳобаларига: “Оллоҳнинг азобига гирифтор бўлган бу қишлоққа ҳеч бирингиз кирмасин. Агар билмай кириб қолсангизлар, сизларга ҳам ўшаларга етган азоб етмаслиги учун Оллоҳ таолога илтижо қилиб йиғлаган ҳолда ўтиб кетинглар, унинг сувидан ҳам ичманглар”, дедилар. (Бухорий, Муслим ва Аҳмад ривоятлари).

54-55. Лутни (эсланг)! Ўшанда у қавмига айтган эди: «Сизлар кўриб-билиб турган ҳолингизда шундай бузуқлик қиласизларми?! Сизлар хотинларингизни қўйиб шаҳват билан эркакларга борурмисизлар?! Йўқ, сизлар жоҳил қавмдирсиз!».
Юқоридаги оятларда Нуҳ, Ҳуд ва Солиҳ алайҳимус-саломнинг қавмлари ўзларига юборилган Оллоҳнинг элчиларига итоат этмаганлари учун Унинг даҳшатли азобларига гирифтор қилиниб ҳалок бўлганлари ҳақида хабар берилгач, энди бу оятларда тўртинчи қисса - Лут алайҳис-салом ва унинг қавми ҳақида сўз боради ва унинг панд-насиҳатларини олмасдан дунёда мисли кўрилмаган бузуқлик қилганлари учун ҳалок бўлган қавм ҳақида хабар берилади.
Лут алайҳис-салом Иброҳим алайҳис-саломнинг оғаси Ҳороннинг ўғли бўлиб, Иброҳим алайҳис-салом кофирлар томонидан оловга ташланганида ёнмасдан, бирон жойи лат ҳам емасдан соғ-омон чиққанини кўргач, унинг ҳақ пайғамбар эканни билиб, биринчи бўлиб иймон келтиради. Бу ҳақда Ҳақ таоло шундай хабар берилади: “Бас, Лут унга (Яъни, Иброҳим алайҳис-саломга) иймон келтирди. (Иброҳим) айтди: “Албатта, мен Парвардигорим (буюрган томон)га ҳижрат қилгувчидирман. Албатта, Унинг Ўзигина Кудрат ва Ҳикмат Эгасидир”. (Анкабут сураси, 26-оят).
Иброҳим алайҳис-саломнинг бу сўзларини эшитгач, Лут ҳам у билан бирга ҳижрат қилади, у билан икки дарё оралиғида, сўнгра Мисрда, сўнгра Шом шаҳарларида бирга бўлиб, Урдуннинг шарқида жойлашган Саддум деган шаҳарда туриб қолади. Оллоҳ таоло Лут алайҳис-саломга ваҳий юбориб, уни ўша шаҳар аҳлига элчи қилади.
Саддум аҳолиси ўта бадхулқ кимсалар бўлиб, одамлар олдида ҳеч уялмасдан, ҳаё қилмасдан ҳайвонлар ҳам ҳазар қиладиган бузуқликларни қилишар - эркаклар аёлларга уйланиб оила қуриш ўрнига эркаклар билан бесоқолбозлик қилишар, савдогарларнинг йўлини тўсиб, молларини талон-тарож қилиш ва қароқчилик билан шуғулланишар эди.
Бу ҳақда Ҳақ таоло Ўз Китобида хабар беради: “Лут ўз қавмига: «Албатта, сизлар шундай бузуқлик қилмоқдасизларки, сизлардан илгари бутун оламлардан бирон кимса бундай қилмаган эди. Ҳақиқатан ҳам сизлар (хотинларингизни қўйиб) эркакларга борурмисизлар; йўлтўсарлик - қароқчилик қилурмисизлар; мажлисларингизда ёмон ишлар қилурмисизлар?», деганини эсланг!». Бас, (Лут) қавмининг жавоби фақат «Агар сен ростгўй кишилардан бўлсанг, бизларга Оллоҳнинг азобини келтирчи», дейишлари бўлди.” (Анкабут сураси, 28-29-оятлар).
Лут алайҳис-салом уларни бундай бузуқ ишлардан қайтариб панд-насиҳатлар қилади, Оллоҳнинг балоси бошларига тушиб қолиши мумкинлигини, қилаётган бу жиноятлари исроф - чегарадан чиқиш эканини ай-тиб уларни қайта-қайта огоҳлантиради, аммо улар пайғамбарнинг сўзларига парво ҳам қилмай ўз бузуқчиликларини давом эттираверадилар, ҳатто Лут уларга насиҳат қилишини тўхтатмагач, у бузуқ қавм бир уни ва тобеъларини шаҳардан ҳайдаб чиқариш билан, бир тошбўрон қилиб ўл-дириш билан қўрқитиб таҳдид қила бошлайдилар.

56. (Лут) қавмининг жавоби эса фақат «Лутнинг аҳли-тобеъларини қишлоғингиздан (қувиб) чиқарингиз! Дарҳақиқат, улар ҳаддан ортиқ покиза кишилардир», дейишлари бўлди.
Яъни, Саддум аҳли - шаҳватнинг қулига айланиб, бузуқлик ботқоғига ботиб бўлган бу қавм Лут алайҳис-саломнинг холис панд-насиҳатларидан мутлақо таъсирланмадилар - бузуқликларидан қайтмадилар, балки аксинча, уларни покликка, инсоний ҳаёт кечиришга даъват қилган Зотни ва унга иймон келтирган инсонларни: “Булар ҳаддан ташқари покиза одамлар эканми?”, деб масхара қилдилар ва покиза, диндор одамлар билан бир шаҳарда туришни ҳам истамасликларини айтишиб, - (эътибор қилайлик, уларнинг нопок ва жирканч кирдикорлари, айтаётган сўзлари ҳозирги замондаги - мелодий йигирма биринчи асрдаги ўзлари учун динсизликни “дин”, ахлоқсизликни “ахлоқ” қилиб олган жамиятлардаги кимсаларнинг аҳволларига нақадар ўхшаш), - Лут пайғамбарни ва унга тобеъ бўлган оз сонли мўминларни шаҳардан ҳайдаб чиқармоқчи бўлдилар.
Ҳатто Лут алайҳис-саломга: “Агар сен ростгўй кишилардан бўлсанг, бизларга Оллоҳнинг азобини келтирчи”, дейишгача боришди. Шунда Лут: “Парвардигорим, бу бузғунчи қавм устига Ўзинг мени ғолиб қилгин”, деб Оллоҳга илтижо қилди. (Анкабут сураси, 30-оят).
Албатта Ҳақ таоло Ўз элчисининг бу дуосини ижобат қилди ва унинг ҳузурига кофир қавмнинг қилмишига яраша жазо бериш - уларни ҳалок қилиш учун малоикаларини юборди. Лут пайғамбарга иймон келтирмаган кофир қавмни ҳалок қилиш учун юборилган фаришталар йўл устида ўзларига Ҳақ таоло томонидан буюрилган яна бир вазифани адо қилиб ўтдилар - улар Иброҳим алайҳис-салоту вассаломни зиёрат қилдилар ва унга кексалик чоғида яна бир фарзандли бўлиши - Исҳоқ исмли ўғил кўриши ҳамда ундан Яъқуб исмли бола дунёга келиб, Яъқубдан тарқаган зурриётлар ичидан жуда кўп пайғамбарлар чиқиши ҳақида хушхабар бердилар. Сўнгра унга ўзларининг Лут қавмини ҳалок қилиш учун юбо-рилганларини айтадилар. Иброҳим алайҳис-салом биродари Лутга ҳам бирон азийят етиб қолмаса эди, деб хавотирга тушганида улар Лут алай-ҳиссалом ва унга иймон келтирган кишиларга Оллоҳ таоло нажот беришини айтиб Иброҳимни хотиржам қиладилар. Қуйидаги оятларда Ҳақ таоло шу ҳақда хабар беради.

57-58. Бас, Биз (Лутга) ва унинг аҳли-тобеъларига нажот бердик. Магар унинг хотини (нажот топмади, чунки) Биз уни (ўша жойда) қол-гувчи - ҳалок бўлгувчилардан эканини тақдир қилиб - белгилаб қўйгандирмиз. Ва уларнинг устига бир ёмғир (яъни, тош) ёғдирдик! Бас, (азобдан) огоҳлантирилгувчилар ёмғири нақадар ёмон бўлди!
Ушбу оятларда Ҳақ таоло Лут алайҳис-салом қавмидаги кофирларни ҳалок қилиб, мўминларга нажот бергани ҳақида хабар берар экан, ҳар бир кўнгил кўзи кўр бўлмаган, кўрганидан ибратли хулоса чиқаришга қодир бўлган инсонни осий-жиноятчи қавмнинг оқибати қандай бўлганини кўришга буюради, лўттибозлик - эркак эркак билан жинсий алоқада бўлиши - шу дунёнинг ўзидаёқ Оллоҳ таолонинг интиқомига дучор қиладиган энг оғир жиноят экани тўғрисида қатъий огоҳлантиради.
Лут алайҳис-салом у қавмда ўттиз йил туриб, уларни бундай нопокликни тарк этиб, инсоний ҳаёт кечиришга даъват қилди, аммо улар ўзлари учун холис насиҳатгўй бўлган пайғамбарнинг сўзига қулоқ солмай, оқибатда қирилиб кетдилар.
Заҳрий ривоят қилишича, у бузуқ қавм Оллоҳнинг азобига гирифтор бўлгач, Лут алайҳис-салом амакиси Иброҳим алайҳис-салоту вассаломнинг хузурига бориб умрининг охиригича унинг ёнида бўлган.
Лут алайҳис-саломнинг қавми қандай қилиб Оллоҳнинг балосига учраганлари ҳақида Ҳуд сурасининг 69-оятидан бошлаб, 83-оятигача батафсил баён қилинган ва алақадри ҳол тафсир қилиб ўтилган эди.
Ҳадиси шарифда ҳам бу ҳақда кўп огоҳлантиришлар бор:
Байҳақий ва Ҳоким Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу адайҳи ва саллам дедилар: “Оллоҳтаоло халқидан етти тоифасини етти осмон устида туриб лаънатлади. У етти тоифадан олтитасини бир мартадан лаънатлади, бир тоифани эса уч марта лаънатлаб: “Ким Лут қавми қилган ишни қилса, у малъундир, малъундир, малъундир”, деди”.
Ибн Можжа ва Ҳоким Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Лут қавми қилган ишни қилса, қилувчини ҳам, қилинувчини ҳам тошбўрон қилинглар!”, деб буюрдилар.
Ибн Адий ва Байҳақий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар: Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом: “Тўрт тоифа эрта-ю кеч Оллоҳнинг ғазабида бўлади”, дедилар. “Улар кимлар, ё Расулуллоҳ”, деб сўралган эди: “Ўзларини аёлларга ўхшатиб олган эркаклар, ўзларини эркакларга ўх-шатиб олган аёллар, ҳайвонга ётган кимса ва эркакка ётган эркак”, дедилар.
Халифа Усмон ибн Аффон розияллоху анху одамларга хутба қилар экан, деди: “Билиб олинглар,тўрттоифа мусулмоннинг қони хдлолдир: Бировни ноҳақ ўлдирган қотил қатл қилинади, оилали киши зино қилса тошбўрон қилинади, Исломга кирганидан кейин муртад бўлган кимсага ўлим жазоси берилади ва Лут қавми қилган ишни қилган кимса ҳам ўлдирилади”.
Тобеинлардан бўлган улуғ муфассир Мужоҳид: “Лут қавми қилган ишни қилган кимса агар осмон ва Ердаги бор сув билан ғусл қилса ҳам нажаслигича қолади”, деди.

59. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: «Оллоҳга ҳамду сано бўлсин ва Унинг Ўзи (пайғамбарлик учун) танлаган бандаларига дуо-ю салом бўлсин». Оллоҳ яхшироқми ёки улар (яъни, мушриклар Оллоҳга) шерик қилаётган бутларими?!
Юқоридаги оятларда Ҳақ субҳонаҳу ва таоло Ўзининг сўнгги Элчиси Ҳазрати Мухдммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга у зотдан илгари ўтган бир неча пайғамбарлар қиссаларини ва уларга иймон келтирмаган қавмлар ҳалокатга дучор бўлганларини сўзлаб бергач, ушбу ояти каримада Пайғамбар алайҳис-саломга хитоб қилиб, Оллоҳ таолога берган неъматлари учун доимо шукроналар айтишни ва У Зот одамлар орасидан танлаб олган элчи ва пайғамбарларга салом-салавотлар айтишни буюради. Ушбу Амри Илоҳий бошқа бир сурада мана бу тарзда буюрилган: “Кудрат Эгаси бўлмиш Парвардигорингиз улар айтаётган сифатлардан (яъни, ҳар қандай айбу нуқсондан) Покдир. (Барча) пайғамбарларга (Оллоҳтомонидан) салом бўлгай! Ҳамду сано барча оламларнинг Парвардигори - Оллоҳ учундир!”. (Вас-саффот сураси, 180-182-оятлар). Бас, маълум бўладики, доимо Оллоҳ таолога ҳамду сано ва Унинг элчи-пайғамбарларига салом ва салавотлар айтиш ҳар бир мўмин зиммасидаги вазифасидир.
“Оллоҳ яхшироқми ёки улар (яъни, мушриклар Оллоҳга) шерик қилаётган бутларими?!”.
Ояти каримадаги ушбу жумла барча инсонларга қаратилган бўлиб, унда чек-чегарасиз Илоҳий Қудрат ва жамийки гўзал сифатлар Эгаси бўлган Оллоҳ таоло яхшими ёки мушриклар сиғинадиган, қўлларидан ҳеч нарса келмайдиган жонсиз бутларми? деб сўралади. Табиийки, ушбу саволга ҳар бир ақл эгасининг (агар у чиндан ҳам ақл эгаси бўлса) берадиган жавоби аниқдир: Оллоҳтаоло ҳамма нарсадан Яхшидир. Шунингучун ҳам Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам қачон ушбу оятни ўқисалар, “Албатта Оллоҳ Яхшироқ, Боқийроқ, Буюкроқ ва Улуғроқдир”, дер эдилар. (“Танвирул-азҳон” тафсиридан). Ушбу ояти каримадаги мавзу қуйидаги оятларда ҳам давом этади ва Оллоҳ таолонинг тенгсиз ва Танҳо Илоҳ эканлиги гўзал мисоллар билан баён қилиб берилади.

60. Ёки осмонлар ва Ерни яратган ҳамда сизлар учун осмондан сув-ёмғир ёғдириб қўйган Зотми?! Бас, Биз унинг ёрдамида гўзал боғ-бўстонларни ундириб-ўстирдик. Акс ҳолда сизлар учун у (боғларнинг) дов-дарахтини ўстириш имкони йўқ эди. Оллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?! Йўқ, улар (Оллоҳга ўзгаларни) тенг биладиган қавмдирлар!
Яъни, эй мушрик кимсалар, айтингларчи, сизлар сиғиниб-чўқинадиган, кўлидан ҳеч нарса келмайдиган жонсиз бут-санамларингиз яхшироқми ёки осмонларни ҳам, Ерни ҳам йўқдан бор қилган ҳамда сизлар учун осмондан оби ҳаёт бўлган сувни туширган Зот - Оллоҳ таоло яхшироқми?! У Зот ана ўша сув ёрдамида Ерда сон-саноқсиз боғ-бўстонларни ундириб ўстириб қўйди. Сизлар уларнинг бирон дарахтини ҳам кўкартиришга қодир эмас, эдингизлар. Бас, мана шу ҳақиқатни кўриб-билиб туриб ҳам сизлар Оллоҳ таолодан ўзга яна бирон илоҳ бор деб даъво қиласизларми?! Йўқ! Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзи бордир! Аммо мушриклар шундай қавмдирларки, Ҳақдан юз ўгириб, ботилга мойил бўладилар ва Тўғри Йўлдан озиб, “Оллоҳнинг тенглари - шериклари бор”, деб юраверадилар.
Ўрганаётганимиз ушбу ояти кариманинг энг яхши тафсири мана бу оятдир: “У Зот сизлар учун Ерни қароргоҳ, осмонни том қилиб қўйди ва осмондан сув тушириб, унинг ёрдамида сизларга ризқ бўлсин, деб мевалар чиқарди. Бас, билиб туриб ўзгаларни Оллоҳга тенглаштирмангиз!”. (Бақара сураси, 22-оят).
Оллоҳ таолонинг биз ибодат-қуллик қилишимизга лойиқ ва мустаҳиқ бўлган Танҳо Маъбуди Барҳақ экани фақат У бизни йўқдан бор қилгани -яратгани учунгина эмас, балки ато этган яна бошқа санаб саноғига етиб бўлмайдиган неъматларига шукрона келтириш учун ҳам барча махлуқот, хусусан инсоният Яратганга ибодат қилиши фарздир. Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло, ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолиши ҳеч қандай ақлга сиғмайдиган, шу билан баробар Оллоҳдан ўзга ҳеч ким «мен яратганман», деб даъво қи-лиши мумкин бўлмаган уч буюк неъматини эслатади. Улардан бири оёғи-миз остидаги қароргоҳимиз, бизга ҳаётлик пайтимизда устидан, ўлгани-миздан кейин бағридан жой берадиган она замин - Ер бўлса, яна бири устимиздаги том - гумбаз янглиғ ташқаридан - бошқа сайёралар томонидан келадиган ҳар қандай зиён-офатлардан бизни ҳимоя қилиб турадиган Осмон, учинчиси эса Ердаги барча жонзотларнинг ва хусусан биз инсонларнинг ризку насибамиз манбаи бўлмиш, осмондан ёғадиган оби ҳаёт - сув неъматидир. Демак, инсонларни, Еру осмонларни ва улардаги бор нарсани яратишда бирон ёрдамчига муҳтож бўлмаган Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло-нинг тенгги бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам оят ниҳоясида «Бас, билиб туриб ўзгаларни Оллоҳга тенглаштирмангиз!» деб буюрилади.

61. Ёки Ерни (унда яшайдиган жонзотлар учун) барқарор маскан қилиб, унинг ўртасида дарёлар пайдо қилган ва унинг учун тутқи-тоғлар барпо қилган ҳамда икки (яъни, шўр-чучук) денгиз-дарё ўртасида тўсиқ-тўгон иншо қилган Зот (яхшироқми)?! Оллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?! Йўқ, уларнинг кўплари билмайдилар!
Ушбу ояти каримада зикр қилинган, Оллоҳ таолонинг тенгсиз Қудра-тига ва бандаларига бениҳоя Меҳрибон Зот эканлигига очиқ далолат қи-либ турган оят-аломатлар - Ер, дарёлар ва тоғу тошлар ҳақида, уларнинг инсонлар учун нақадар зарур неъматлар эканлиги хусусида бошқа оятларда, жумладан Наҳл сурасининг 15-16-оятларида ҳам зикр қилинган ва ўша суранинг 17-оятида бундай дейилган эди: (Эй мушриклар), ахир (барча мавжудотни) Яратгувчи Зот - Оллоҳ билан (ҳеч нарса) ярата олмайдиган (бутларингиз) баробарми?! Ўйламайсизларми?!”. Ушбу ояти каримада Ёлғиз Оллоҳни қўйиб ўзлари ясаб олган бут-санамларга сиғинадиган мушрик-кофир кимсаларга хитоб қилиниб, гўё шундай де-йилади: эй мушриклар, сизларнинг ақл-хушларингиз ўз жойидами, кўрган нарсаларингиздан тўғри хулосалар чиқара оласизларми? Агар шундай бўлса, у ҳолда нега Яратгувчи - Холиққа ибодат қилиш ўрнига ҳеч нарса ярата олмайдиган, бирон кимсага фойда ёки зиён етказиши мутлақо мумкин бўлмаган жонсиз махлуқларга сиғинасизлар, уларга дуо-илтижолар қилиб ҳожатларингизни сўрайсизлар?! Ёки сизларнинг назарингизда Яратгувчи билан яралгувчи махлуқлар баробарми?! Ахир бундай дейиш ақлли кишиларнинг иши эмас-ку!
Ояти каримада Оллоҳ таоло яна: “...икки (яъни, шўр-чучук) денгиз-дарё ўртасида тўсиқ-тўғон иншо қилгани” ҳақида хабар беради. Ҳақ таолонинг тенгсиз Қудрат Эгаси эканлигига яна бир ёрқин далил мана шу Ҳақиқатдир. Албатта, ҳар бир ақли расо инсон бу ҳолни мулоҳаза қилиб кўрганда хаёлига “Нега бундай бўлди? Ахир шўр денгизнинг суви ёнгинасида оқиб турган чучук сувли дарёга уриб, уни ҳам шўр-тахир қилиб қўйиши керак эди-ку? деган ўй келиши аниқдир. Ояти карима мана шу ҳақли саволимизга Ҳақ таолонинг жавобидир. Мен денгиз-дарёнинг ўртасига бирининг шўри иккинчисига ўтиб кетмаслиги учун тўсиқ-парда қилиб қўйганман, лекин сизлар, эй инсонлар, у пардани кўришга қодир эмассизлар”, дейди Жаноби Ҳақ.

62. Ёки музтар-чорасиз қолган одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат этиб, (унинг) мушкулини осон қиладиган ҳамда сизларни Ерда (ўтиб кетган ота-боболарингиздан) кейин халифа -ўринбосарлар қилиб қўядиган Зот (яхшироқми)?! Оллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?! Камдан-кам эслатма-ибрат олурсизлар!
Дарҳақиқат, бошига касалликми, йўқчиликми ёки бошқа бирон бало-мусибатми тушиб чорасиз қолган инсонки бор, Ёлғиз Оллоҳ таолога ялиниб-ёлвориб дуо-илтижо қилади, устидан бу балони кетказишини сўрайди. Аммо У Зот Ўз Раҳмати билан уларнинг бошларидан балони аритиб, яна тинчлик, саломатлик ва хотиржамлик неъматини ато этганида эса, мушрик кимсалар Оллоҳ таолога шукроналар айтиш, мушкилларини осон қилгани учун Меҳрибон Парвардигорга янада астойдил тоат-ибодат қилиш ўрнига жирканч нонкўрлик йўлини тутадилар - Яратганга шукр келтириш ўрнига ширк келтирадилар, У Зот ато этган неъматнинг раҳматини бошқаларга - ўзлари сиғинадиган, қўлидан ҳеч нарса келмайдиган жонсиз бутларига айтадилар! Худди дарди оғирлашиб, азоб чекаётганида тинмай: “Оллоҳим, дардимга шифо бергин. Агар Ўзинг шифо бермасанг, ҳеч қандай дори-дармон кор қилмаяпти”, деб дуо-илтижо қилиб, сўнгра, Оллоҳтаоло шифо бериб, тузалиб кетганидан кейин: “Мени мана будори тузатди”, деб юрадиган аҳмоқ кимсалар каби!
Бу ҳақда бошқа бир ояти каримада шундай дейилади: “Қачон Биз инсонга (неъмат - давлат) инъом қилсак, у (Бизга шукр қилишдан) юз ўгирар ва ўз томонига кетар (яъни, Бизни унутар). Кдчон унга ёмонлик (камбағаллик-кулфат) етиб қолса эса у узундан-узоқ дуо-илтижо эгасидир”. (Фуссилат сураси, 51-оят).
Ояти карима давомида то Қиёмат қойим бўлгунича Ер юзида инсонлар ҳаёти узлуксиз давом этиши, Оллоҳ таоло давомли равишда ҳаёти дунёдан кетганлар ўрнини тулдириб, аждодлар ўрнига авлодларни ўринбосар қилиб бориши ҳақида хабар берилади. Демак, ҳар бир инсон учун ўзи яшаб ўтган давр - аср унга ато этилган ғанимат фурсатдир, ажр-мукофотларга лойиқ амаллар қилиб олиш учун берилган имкониятдир. Мана шу фурсатнинг омонат эканини, ўзига берилган умр муваққат эканини билган ва уни иймон билан, солиҳ амалларга тўлдириб яшаган инсон, ўзининг аждодлар ўрнига келган ўринбосар эканини ва яқинда унинг даври ҳам ўтиб, ўрнига бошқа ўрин-босарлар келиши аниқ эканини ҳис қилиб яшаган инсон албатта Оллоҳ таоло унга синов - имтиҳон учун ато этган ҳаётда зафарларга эришиб, Охиратда нажот топгувчи - том маънода бахтли инсондир. Аммо мушрик-кофир кимсалар эса, ўзларини Ерда хдлифа қилиб кўйган Оллоҳ таолога ибодат қилиш ўрнига ўзлари қўллари билан ясаб олган бут-санамларига сиғиниб, Танҳо Маъбуди Бархдқ Зотга ширк келтирадилар - ўзларининг Ҳақ билан нохдқни, Холиқ билан махлуқни ажрата олмайдиган, кўрганларидан эслатма-ибрат ола билмайдиган ақлсиз ва билимсиз кимсалар эканликларини кўрсатадилар.

63. Ёки сизларга қуруқлик ва денгиз зулматларида Тўғри Йўлни кўрсатадиган ва Ўз Раҳматининг (яъни, ёмғирнинг) олдидан хушхабар қилиб шамолларни юборадиган Зотми?! Оллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?! Оллоҳ уларнинг ширк келтирган нарсаларидан Юксакдир!
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло бандаларига ато этган яна бошқа самовий неъматларини зикр қилади - Ўзининг камоли Қудратини яна бир бор эслатади. У Зот самога сочиб юборган юлдузларни ҳам инсонлар учун яратганини айтади. Аввал айтилган Қуёш ва Ойнинг хусусиятларидан бири вақт ўлчови эканликлари бўлса, юлдузларнинг инсонлар учун қила-диган хизматларидан бири - улар йўл белгилари экани айтилади.
Дарҳақиқат, ердаги, инсонлар йўлидаги ва мусофирлар қўлидаги йўл кўрсаткичлар йўқ бўлса ёки бузилиб, яроқсиз ҳолатга келиб қолса, улар йўлларини йўқотиб қўймасликлари, издан чиқиб кетмасликлари учун Меҳрибон Парвардигор осмонга ҳеч бузилмайдиган, уларнинг чин маънода қоронғу бўлиб қолган йўлларини ёритиб, йўл кўрсатиб турадиган “чироқ”ларни илиб қўйди. Ўша “чироқ”лар ёрдамида ой чиқмаган кечаларда ҳам мусулмонлар қибла қаёқда эканини билиб оладилар, мусофирлар қуруқликда бўладиларми, денгиз-дарёлардами ўша юлдузларга қараб борар манзилларини топиб борадилар.
Ояти каримада шамоллар ёмғир ёғишини билдирадиган хушхабар экани айтилди. Мўмин инсон ўша шамолларга нисбатан қандай муносабатда бўлиши лозимлиги ҳақида Имом Бухорий ривоят қилган бир ҳадисда шундай дейилади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтди: “Умар розияллоҳу анҳу билан ҳаж сафарига чиққанимизда Макка йўлида қаттиқ шамол турди. Шунда Умар атрофидаги кишилардан: “Сизларга Қуръон ёки Ҳадисда шамол тўғрисида айтилган бирон хабар етганми”, деб сўраган эди, улар ҳеч нарса дея олмадилар. Мен одамларнинг охирида кетаётган эдим. Умар сўраган савол менга етиб келиши билан туямни тезлатиб унга етиб олдим ва: “Ё амирал-мўминийн, шамол ҳақида сўрабсиз. Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Шамол ҳам Оллоҳнинг Раҳматидандир. У раҳмат ҳам, азоб ҳам келтириши мумкин. Бас, сизлар шамолни сўкманглар, балки Оллоҳдан унинг яхшилигини сўранглар, ёмонлигидан паноҳ тиланглар”, деяётганларини эшитганман”, дедим”.

64. Ёки аввал-бошда Ўзи яратиб, сўнгра (Охиратда) қайта яратадиган Зотми?! Ким сизларга осмон ва заминдан ризқу рўз берур? Оллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?! (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, у кофирларга) айтинг: «Агар сизлар (Оллоҳнинг шериги бор, деган сўзларингизда) ростгўй бўлсангизлар, ҳужжатларингизни келтирингиз!».
Ушбу ояти каримани бизга Юнус сурасидаги мана бу оят тафсир қилиб беради: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг (сўранг): «Бутларингиз орасида аввал-бошда ўзи яратиб, сўнгра яна қайта ярата оладиган биров борми?!» Айтинг: «Оллоҳ аввал-бошда Ўзи яратиб, сўнгра Ўзи яна қайта яратур. Бас, қаёққа ўгирилиб кетмоқдасизлар?!». (Юнус сураси, 34-оят).
Ушбу ояти карима Оллоҳ таолонинг Танҳо Маъбуди Барҳақ эканига, Унга бирон нарсани ширк келтириш эса ботил иш эканига яна бошқа бир Ҳужжатдир. Ҳақ таоло ўз Расулига буюради: “Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз мушриклардан шундай деб сўранг: “Айтинглар-чи, сизлар “илоҳ” деб сиғинаётган бут-санамларингиздан биронтаси бирон нарсани аввал йўқдан бор қилиб яратиб, сўнгра ўзи хоҳлаган соатда уни яна қайтадан яратиб жон ато эта оладими?!”.
Албатта, мушрик кимсаларнинг бу саволга: “Ҳа”, деб жавоб қила олмасликлари тайиндир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам уларга мана бу сўзларни айтишга буюрилдилар: “Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзи барча нарсани аввал-бошда йўқдан бор қилиб яратади, сўнгра Ўзи хоҳлаган соатда уни яна қайтадан яратади - қайтадан тирилтиради. Бас, шундай экан, яъни, яратадиган хам, сўнгра қайтадан тирилтириб, ҳисоб-китоб қилиб, жаннат ёки дўзахга киритадиган ҳам Оллоҳ таолонинг Ўзи экан, сизлар, эй мушриклар, Ўша Зотнинг Танҳо Ўзига ибодат қилиш ўрнига қаёқ-қа ўгирилиб кетмокдасизлар?! Нега сизлар Ҳақни ташлаб ботилга бурилиб кетмоқдасизлар, Ҳидоятни тарк этиб залолатни танламоқдасизлар?!”
Ушбу оятда мушриклар сиғинадиган нарсалар - улар бут-санамлар бўладими, ёки қуёш, ой, юлдузлар бўладими, ёки фаришта ё жинлар бўладими, нима бўлса бўлсин, улардан биронтаси холиқ - яратувчи эмаслиги, балки барчалари махлуқ - яралгувчи эканлиги, бинобарин, Холиқни қўйиб махлуқларга сиғиниш албатта Ҳақ Йўлдан юз ўгириб кетиш эканлиги таъкидланади.

65. Айтинг: «Осмонлар ва Ердаги бирон кимса ғайбни билмас, магар Оллоҳ (билур)». Улар қачон қайта тирилишларини сезмаслар ҳам!
Ояти карима Макка мушриклари Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан Қиёмат қачон қойим бўлишини айтиб беришни талаб қилганларида нозил бўлди.
Ушбу ояти карима ғайб оламига иймон келтириш вожиб эканига ва ҳар иш Оллоҳ таолонинг тақдири - ўлчови билан бўлишига, жамийки нарса Оллоҳ таоло хузуридаги - Унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган ва ўзгартира олмайдиган Лавхул-Маҳфузда битиб қўйилганига аниқ ишониш вожиб эканига далилдир.
Бухорий Ўз “Саҳиҳи”да ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ғайбнинг (яъни, инсон ақл-идрокидан ташқари оламнинг) очқичлари бештадир. Уларни Ёлғиз Оллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди: Бачадонлардаги нарсани (ҳомила пайдо бўлдими-йўқми эканини) Ёлғиз Оллоҳ билур, эртага нима бўлишини Ёлғиз Оллоҳ билур, қачон ёмғир келишини Ёлғиз Оллоҳ билур, ҳар бир жоннинг қаерда ўлишини Ёлғиз Оллоҳ билур, Қиёмат қачон бўлишини Ёлғиз Оллоҳ билур”.
Бу ҳақда Ҳақ таоло бошқа бир оятда шундай хабар берган: “Дарҳақиқат, Ёлғиз Оллоҳнинг ҳузуридагина (Қиёмат) Соати (қачон бўлиши тўғрисидаги) билим бордир. У (Ўзи хоҳлаган вақтда, Ўзи хоҳлаган жойга) ёмғир ёғдирур ва (оналарнинг) бачадонларидаги ҳомилаларини (ўғилми-қизми, расоми-нуқсонлими, бахтлими-бахтсизми эканини) билур. Бирон жон эртага нима иш қилишини била олмас. Бирон жон қай ерда ўлишини ҳам била олмас. Фақат Оллоҳгина Билгувчи ва Огоҳдир”. (Лукуион сураси, 34-оят).
“Саҳиҳи Муслим”да ривоят қилинган ҳадиси шарифда Оиша розияллоху анҳо айтади: “Ким “Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам эртага нима бўлиши ҳақида хабар беради”, деб даъво қилса, у кимса Оллоҳ шаънига энг катта ёлғон тўқибди. Ахир Оллоҳтаоло айтган-ку: “Айтинг: «Осмонлар ва Ердаги бирон кимса ғайбни билмас, магар Оллоҳгина (билур)». Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмаслар.” (Намл сураси, 65-оят).
Мана бу ояти карима ҳам мазкур мазмунни таъкидлайди: “(У Зот) ғайбни Билгувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас.” (Жин сураси, 26-оят).
Демак, ғайбни биламан деб даъво қиладиган, ўтмиш ва келажакдан фол очадиган бахши-фолбинлар ёлғончилардир, уларнинг ёлғонларига ишонадиганлар эса ақлсиз кимсалардир.
“Саҳиҳи Муслим”да Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфти ҳалолларидан биридан ривоят қилинди: Пайғамбар алайҳис-салом: “Ким аррофнинг, яъни, фолбин-бахши ёки мунажжимнинг олдига бориб, ундан бирон нарса сўраса, у кимсанинг қирқ кеча намози қабул қилинмайди”, дедилар.
Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: “Ким Аррофнинг олдига борса ва у айтган сўзни тасдиқласа, бас, у кимса биздан эмасдир!”, деганлар.

66. Балки уларнинг Охират ҳақидаги билимлари пишиб етилгандир?! Йўқ, улар (Охиратдан) шак-шубҳададирлар! Йўқ, улар ундан кўрдирлар!
Яъни, ёки мушриклар Охират ва унда рўй берадиган воқеа ҳодисалар ҳақида, Оллоҳ таолога ширк келтириб сиғинаётган бут-санамлари Охиратда уларни шафоат қилиб дўзах ўтидан сақлаб қолиши ҳақида биронта пишиқ-пухта билимга эга эканларми?! Асло ундоқ эмасдир. Чунки мушрик-кофир кимсалар Охират борлигига ҳам, унда бўладиган ҳисоб-китобга ҳам комил ишонч билан ишонмасдан доимо шак-шубҳада яшайдилар, уларнинг қалблари шу қадар кўр бўлиб қолганки, Охират нима эканлигини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайдилар!

67-68. Кофир бўлган кимсалар дедилар: «Бизлар, ота-боболаримиз ҳам, тупроққа айланиб кетган вақтимизда (қайта тирилиб, қабрларимиздан) чиқарилгувчи-дирмизми?! Дарҳақиқат, бизларнинг ўзимизга ҳам, биздан илгари ўтган ота-боболаримизга ҳам мана шу ваъда қилингандир. (Лекин ҳеч ким ўлганларнинг қайта тирилганини кўргани йўқ. Демак), бу фақат ўтганларнинг афсоналаридир».
Яъни, улар ҳаёти дунёдан бошқа яна бир дунё - Охират борлигига ишонмаганлари, ўлгандан кейин қайта тирилиш, Қиёмат Кунида тўпланиш, ҳисоб-китоб ва жазо-мукофот борлигига иймон келтирмаганлари сабабли Оллоҳ таолонинг элчиларини ёлғончи қиладилар, улар келтирган Илоҳий ваҳий-огоҳлантиришларни инкор этадилар, айримлари Танҳо Яратгувчи борлигини инкор қилиб: “Бизлар маймундан тарқаганмиз, бизни ҳеч ким яратган эмас”, деб сафсата сотсалар, бошқалари “Сени ва дунёдаги барча нарсаларни ким яратган?”деб сўралганида: “Оллоҳ”, дейдилар-у, сўнгра ҳамма нарсани йўкдан бор қилишга Қодир бўлган Оллоҳтаоло уларни ўлиб тупроққа айланганларидан кейин қайта тирилтиришга ҳам албатта Қодир эканлигини ёлғон деб, бу ҳақиқатдан жуда узоқ нарса деб тураверадилар.
Ахир йўқдан бор қилишга Қодир бўлган Зот учун тупроқ остида ётган жонсиз жасадларга қайтадан жон ато этиш жуда осон иш эканлигини -мана шу аён ҳақиқатни у кофир-мушрик кимсалар билмайдиларми?!
Ушбу икки оят юқоридаги оятда зикр қилинган ҳақиқатни, яъни, динсиз ва мушрик бўлган кимсалар Охират ҳаёти борлигига ишонмайдиган шаккок ва қалб кўзлари кўр махлуқлар эканликларини уларнинг ўзлари айтган сўзлари билан баён қилиб беради.

69. Айтинг: «Сизлар Ерни айланинглар-да, жиноятчи кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар!».
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло Ўзининг сўнгги Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга Макка мушрикларини, балки ҳамма замонлардаги Охират диёрида албатта қайта тирилиш борлигини инкор этадиган жиноятчи кимсаларни яна бир марта қаттиқ огоҳлантиришни амр қилди.
Яъни, “Ернинг ҳар тарафларига саёҳат қилиб, Оллоҳ таоло айтган сўзлар ҳақ эканини - ўзларига юборилган пайғамбарларни ёлғончи қилган, уларнинг устидан масхара қилиб кулган қавмлар қандай ҳалок қилинган-ларини улардан қолган вайроналардан кўриб, кўзларингиз очилиб, ибрат олиб келинглар”, деб айтишни буюрди.
Дарҳақиқат, Ернинг ҳар тарафларида кўрган одамларга асрлар қаърида қолиб кетган олис ўтмишдан ҳикоя қилгувчи осори атиқалар жуда кўпдир. Уларнинг орасида ўз замонида мисли бўлмаган муҳташам қаср-у саройлар осмондан ёғилган харсанг тошлар остида вайроналарга айланиб қолганини ҳам, тўфон балосига дучор бўлиб сув остида қолган бутун-бутун шаҳарларни ҳам, ўнлаб қулоч қалинликдаги қум, тош ёки тупроқ билан кўмиб қўйилган қалъаларни ҳам кўриш мумкин. Ибрат олгувчи инсон учун бундай мудҳиш манзаралар Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавмларнинг оқибати қандай даҳшатли эканига очиқ далолат қилиб туради. Пайғамбар алайҳис-саломни ёлғончи деб масхара қилган мушрикларга ҳам Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлмасликлари учун ўтган кофир қавмларнинг топган оқибатларидан ибрат олиш буюрилди. Аммо уларнинг кўплари ибрат олмадилар ва натижада ҳалокатга юз тутдилар ва ўзлари бошқалар учун “ибрат”га айландилар.
“Танвийрул-азҳон мин тафсири руҳул-баён” тафсирида ривоят қилинишича, Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам Масжидул-Ҳаромда Билол, Суҳайб ва Аммор каби бечорамискин саҳобалари билан ўтирган эдилар, мушрикларнинг катталаридан бўлган Абу Жаҳл бир тўда қурайшликлар билан ўтиб қолди ва: “Муҳаммад мана шуларни жаннат подшоҳлари, деб ҳисоблайди”, деб фақир мусулмонларни масхара қилиб кулди ва ҳеч қанча вақт ўтмай Бадрда бу истеҳзосининг жазосини олди - ҳалок қилинди. Бу воқеа ҳам ақл эгалари учун ибрат ўрнидир.

70. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз уларнинг (иймон келтирмаганлари) устида маҳзун бўлманг ва улар қилаётган макрлардан сиқилманг ҳам!
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло яна Расулуллоҳ соллоллоҳу алайи ва салламга хитоб қилиб, у зотни зиммаларидаги Ҳақ Динга даъват қилишдек буюк вазифани адо этиш асносида мушрик-кофир кимсалар томонидан етадиган ҳар қандай алам-азийятларга, уларнинг Ҳақ Диндан юз ўгиришларига сабр қилишни буюрди ва сабр қилиш осон - ҳар кимнинг кўлидан келаверадиган иш эмаслигини, балки банда фақат Оллоҳ таолонинг ёрдами билангина қийинчиликларга сабр қила олиши мумкинлигини таъкидлади. Албатта, бу Амри Илоҳий беҳикмат эмас эди. Чунки жаҳолат ботқоғига ботиб қолган оламни дафъатан Исломнинг Тўғри ва Мунаввар Йўлига олиб чиқиш осон иш эмас эди. Бу улуғ мақсадга фақат тоғдек сабр билангина етиш мумкин эди. Қолаверса, Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам у зотга ҳақ Пайғамбар, деб иймон келтирган саноқли кишилар учун бирдан-бир намуна, ибрат бўлиб, агар у зот сабр-тоқатли бўлсалар, бу бошқалар учун бир гўзал андоза бўлар ва ҳаммалари биргаликда олдинда дуч келиши муқаррар бўлган тўсиқ ва камчиликларни енгиб ўтишлари осон бўлар эди. Шунингдек, Ҳақ таоло Ўз Элчисига кофир қавмнинг ҳар қандай қилмишидан маҳзун бўлиб тушкунликка тушмасликни ва уларнинг Ҳақ Динга ва ҳақ Пайғамбарга қарши қилаётган турли-туман макр-ҳийлаларидан сиқилмасликни буюрди. Чунки кофирнинг иши кофирлик, душманнинг иши душманлик қилишдир. Бас, уларнинг Ҳақ Йўлга юрмаётганларидан, Ҳақ Сўзни уқмаётганларидан маҳзун бўлиб, сустлашмаслик керак. Уларнинг куфру исёнлари фақат ўзларига зиён қилади.
Ҳақ таолонинг ушбу Фармони аввало Пайғамбар алайҳис-саломга, қолаверса, барча уммати Муҳаммадга Ҳақ Йўлида сабр-матонат билан собитқадам бўлиш, ҳеч қандай вазийятда сусткашлик қилмаслик ва кофирларнинг қилмишларидан қайғуга тушмаслик ҳақида буюрилган ўта ҳикматли Илоҳий йўл-йўриқдир.

71.    Улар: «Агар ростгўй бўлсангизлар (айтингларчи), мана шу ваъда (қилинган азоб) қачон бўлади?», дейдилар.
Яъни, Макка мушриклари ҳам, ҳамма замонлардаги кофирлар ҳам шундай дейдилар. Улар Ҳақ Йўлга - Нажот Йўлига даъват қилган Пайғамбар алайҳис-саломга ва у зотнинг издошлари бўлган мўминларга: “Ҳадеб бизни Оллоҳнинг азоби тушади, деб, Қиёмат келади, деб қўрқита-сизлар. Қани агар мана шу сўзларингиз рост бўлса, ўша айтган азобларингиз қачон тушишини, Қиёмат қачон келишини айтиб берингчи?” дейдилар. Улар бу сўзларни қачон азоб тушишини, Қиёмат қачон келишини аниқ билиб олиш учун эмас, балки Оллоҳ таолонинг бу ваъдасига ишонмаганликлари учун ва Пайғамбар сололлоҳу алайҳи ва салламни масхара қилиб кулиш учун айтадилар.

72.    Айтинг: «Эҳтимол сизлар шоштираётган (азобнинг) баъзиси сизларга яқин келиб қолгандир».
Ояти каримада Макка мушриклари Пайғамбар алайҳис-салом орқали яна бир бор очиқ тарзда огоҳлантирилдилар, улар шоштираётган азоб бошларига тушишига жуда оз вақт қолгани айтилди, лекин улар бу Сўзга ишонмадилар, куфру исёнларидан қайтмадилар ва ушбу оятлар нозил бўлганидан ҳеч қанча ўтмасдан, Бадр жангида ўша мушриклардан етмиш нафари ўзлари масхара қилиб, қачон келади деб кутаётган азобларига гирифтор бўлдилар, қирилиб кетдилар. Айрим муфассирлар оятда мушрик-кофирларга яқинлашиб қолгани ҳақида хабар берилган азобдан мурод қабр азоби эканлигини айтадилар. (“Тафсири Куртубий”). Демак, ҳар бир динсиз-даҳрий кимса эртами-кечми ўлади ва албатта ўзлари ишонмасдан шаккоклик қилаётган азобга - қабр азобига гирифтор бўладилар.

73.    Албатта, Парвардигорингиз одамларга Фазлу Марҳамат Соҳибидир. Лекин уларнинг кўплари шукр қилмайдилар.
Дарҳақиқат, Ҳақ таолонинг инсонларга Фазлу Марҳамати беқиёс ва бениҳоядир. Меҳрибон Парвардигоримиз Ўз Марҳаматини ҳаёти дунёда нафақат мўмин бандаларидан, хатто мушрик-кофир кимсалардан ҳам дариғ тутмайди. Оллоҳ таоло шаънига ёлғон тўқиганлари учун уларга мана шу ҳаёти дунёнинг ўзида дарҳол жазо бермасдан, тавба қилишларига, ўзларини тузатиб олишларига муҳлат бергани Ҳақтаолонинг Фазлу Марҳамат Соҳиби эканлигидандир. У Зот инсонларга Фазлу Марҳамат Соҳиби бўлгани учун ҳам уларга тавба-тазарруъ қилиб Тўғри Йўлга тушишлари учун муҳлат берди, яхши билан ёмонни, ҳақ билан ботилни ажратсинлар деб ақл неъматини ато қилди, Ўз ҳузуридан элчилар юбориб, Туғри Йўлни кўрсатди, Китоблар нозил қилиб, дунё ва Охират ишларидан уларнинг ақллари қосирлик қиладиган ҳукмларни очиқ-равшан баён қилди, нима ҳалол-у, нима ҳаром эканини билдирди, улар учун манфаатли бўлган барча нарсаларни ҳалол қилди, фақат зиёнли нарсаларни уларга ҳаром қилди, Оллоҳтаолога қандай тоат-ибодат қилишни таълим берди, уларни ризку рўз билан таъминлашни Ўз зиммасига олди ва яна бошқа сон-саноқсиз неъматлар ато қилди.
“Лекин уларнинг кўплари шукр қилмайдилар”.
Яъни, Оллоҳ таоло кўрсатган Тўғри Йўлга юрмайдидар, Оллоҳ ҳалол қилган айрим нарсаларни ҳаром қилиб олиб ўзларини қийнайдилар, куч-қувват ва имкониятларини Ҳақ таоло буюрган солиҳ амалларга сарф қилмайдилар.

74. Албатта, Парвардигорингиз уларнинг диллари яширадиган нарсани ҳам, улар ошкор қиладиган нарсани ҳам билур.
Дарҳақиқат, зоҳирни ҳам ботинни ҳам, ҳозирни ҳам ғойибни ҳам, кеч-мишни ҳам, келмишни ҳам баробар Билгувчи Зот Ёлғиз Оллоҳ субҳонаху ва таолодир. Ҳар қандай ёлғон-яшиқ сўзлар билан динсиз кимсалар одамларни алдашлари мумкин, аммо Оллоҳни алдаб бўлмайди. Инсон қиладиган ҳар қандай сўз ё амал учун - у амалларнинг энг катталарига ҳам, зарра каби кичкиналарига ҳам, ошкораларига ҳам, ҳеч ким билмайдиган яширинларига ҳам мукофот - жазо берадиган УнингЎзидир. Мана шу ҳақиқатни билганлар, унга амал қилганлар ҳақиқий мўминлардир. Шунинг учун иймонли инсоннинг тили ҳам, дили ҳам тўғри бўлади. Зоҳири - сурати ҳам, ички олами ҳам мунаввар, гўзал ва обод бўлади. У ўйлаганини ҳам, сўйлаганини ҳам Оллоҳ кўриб-билиб туришига аниқ ишонади. Демак, у сўзлаганида дилидагини сўзлайди, одамлар олдида ҳам, ёлғиз қолганида ҳам иш-амали бир хил бўлади, балки унинг ошкора қиладиган амалларидан ҳам махфий - ёлғиз ҳолда қилган амаллари яхшироқ - чиройлироқ бўлади, чунки у ҳар икки ҳолида ҳам Энг Улуғ Гувоҳ ҳозиру нозир эканини билади, барча ҳаракатларини, ибодатларини Унинг ризосини истаб қилади.
Аммо Охиратга иймон келтирмайдиган кофир-мушрик кимсалар эса, мана шу аён Ҳақиқатни тан олишдан кибр қиладилар, Оллоҳ таолонинг Танҳо Маъбуди Барҳақ эканини ва ошкора-ю яширин бўлган барча нарсани Билгувчи эканини инкор этадилар.

75. Осмон ва заминда бирон ғоиба - яширин нарса йўқдир, магар бўлса, у Очиқ Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда) мавжуддир.
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло Ўз Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга, сўнгра у зотнинг умматларига хитоб қилиб, улар-нинг каттами, кичикми, яхшими-ёмонми барча амалларига Унинг Ўзи Гувоҳ экани ҳақида, шунингдек, осмонлар ва Ердаги - жамийки коинотдаги ҳар бир мавжудот, у бир зарра вазничалик бўладими ёки ундан ҳам кичикроқми ё каттароқми, барча-барчаси У Зотга аниқ маълум экани, Унинг тақдир Китоби Лавҳул-Маҳфузда ёзиб қўйилгани ҳақида хабар беради.
Оллоҳ таолонинг коинотдаги жонли-жонсиз барча нарсадан Хабардор эканига далолат қилгувчи оятлар бошқа сураларда ҳам келган: “Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадирким, уларни Ёлғиз Ўзигина билур. У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шохидан узилиб) тушмас, магар У билур. Ер тубларидаги ҳар бир дон, бор ҳўлу қуруқ нарса, албатта, Очиқ Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда) мавжуддир”. (Анъом сураси, 59-оят).

76-77. Албатта, ушбу Куръон бани Исроилга улар ихтилоф қилиб ўзаро талашиб-тортишадиган нарсаларнинг кўпини сўйлаб - баён қилиб берур. Ва албатта у мўминлар учун Ҳидоят ва Раҳматдир.
Ушбу икки ояти карима Қуръони Азимнинг Оллоҳ таоло томонидан нозил қилинган Калом эканлигини исботлайдиган икки буюк Ҳужжатдир. Чунки ушбу Китоб оятлари яҳудий ва насронийлар ўртасида талаш бўлиб келаётган жуда кўп ихтилофли масъалаларнинг аниқ жавобини баён қилиб беради. Ҳолбуки, Қуръон нозил бўлган Инсон - Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам хат-саводи бўлмаган уммий Пайғамбар эди-лар. У зоти бобаракот бирон олимга шогирд тушиб илм ўрганган эмасдилар. Лекин у зот келтирган Сўз бани Исроил қавмининг не-не уламолари тагига ета олмаган масъалаларни ҳал қилар ва энг тўғри жавобни баён қилиб берар эди. Икки қавм ўртасида мавжуд бўлган энг катта ихтилофлардан бири, масалан, Ийсо алайҳис-салом хусусида бўлиб, яҳудийлар Ийсони валади зино деб, унинг онаси Марямни бузуқ аёл деб ҳақоратлар қилишар, насронийлар бўлса, аксинча, “Ийсо - Худонинг ўғли, Марям -Худонинг аёли”, деб ҳадларидан ошар ва Танҳо Маъбуди Барҳақ Оллоҳ таолога ширк келтирар эдилар. Сўнгра Қуръони Азим нозил бўлиб, у икки адашган қавм тинмасдан талашиб-тортишиб ётган масъалага ойдинлик киритди ва Ийсо ибн Марям алайҳис-салом Оллоҳ таолонинг солиҳ бандаларидан ва танлаган элчиларидан бири эканлигини, унинг онаси Марям эса, Парвардигорнинг покдоман ва иффатли бир чўриси эканлигини баён қилиб берди. Албатта, ушбу Ҳақиқат, Қуръон хат-саводи бўлмаган Муҳаммад алайҳис-саломнинг сўзи эмас, балки ҳамма нарсани Билгувчи Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг Каломи эканлигига очиқ-ойдин далиллардан биридир. Дарҳақиқат, Қуръони Карим оятларини ўқиб ўргансак, ундан илгари нозил қилинган Таврот, Инжил каби Илоҳий Китобларда ай-тилган, лекин аҳли Китоблар - яҳудий ва насронийлар томонидан ўчириб, бузиб, ўзгартириб юборилган жуда кўп ҳукм ва хабарлар ушбу Ки-тобда аниқ-тиниқ қилиб айтиб берилганига гувоҳ бўламиз. Бас, маълум бўладики, Қуръони Карим унинг Каломуллоҳ эканлигига аниқ ишонади-ган мўминлар учун ҳар жабҳада Тўғри Йўлни кўрсатиб тургувчи Китобдир, Оллоҳ таолонинг мўмин бандаларига ато этган Буюк Раҳмат - Марҳаматидир.

78. Албатта, Парвардигорингиз улар (яъни, бани Исроил қавми) ўртасида Ўз Ҳукми (яъни, Ўзининг Илоҳий Адолати) билан ҳукм қилур. У Ғолибдир, Билгувчидир.
Ушбу ояти карима мазмунини биз Юнус сурасидаги мана бу оят ва унинг тафсиридан билиб оламиз: Ояти каримадаги: “Сўнг то уларга билим келгунича ихтилоф қилмадилар” жумласини Табарий, Қуртубий ва бошқа муфассир уламолар шундай тафсир қиладилар: “Бу жумлада сўз Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга замондош бўлган Бани Қурайза, Бани Назийр ва Бани Қайнақоъ каби Мадина атрофида яшайдиган яҳуд қабилалари ҳақида боради.
Уларга келган “билим”дан мурод, Муҳаммад алайҳис-саломдирлар. Чунки яхудлар Таврот Китобидан охир замон Пайғамбари бўлмиш Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам тўғрисида, у зотнинг сифатлари ҳақида аниқ билимга эга эдилар. Ҳатто улар Қуръони Карим нозил бўлишидан аввал мушрик араблар томонидан хўрлик, ҳақоратлар кўрган-ларида “Яқинда охирзамон пайғамбари юборилади, ана ўшанда бизлар у пайғамбар билан бирга сенларни қириб юборамиз”, дер эдилар. Энди қачонки ўзлари таниган-билган Пайғамбар - Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва саллам келганларида ва у зотга Тавротни тасдиқ этгувчи Қуръони Азим нозил бўлганида улар дарҳол иймон келтириш ўрнига ихтилоф қилиб, талашиб-тортиша бошладилар, ўзлари жуда яхши билган ҳақиқатдан тондилар. Шунинг учун ҳам Абдуллоҳ ибн Салом - асли яҳудлардан бўлган, Оллоҳ таолонинг Тавфиқ-Ҳидояти билан Дини Исломни қабул қилган буюк саҳобий розияллоху анҳу шундай деди: “Эй яҳудлар жамоаси, Оллоҳдан қўрқинглар! Ҳеч қандай илоҳ йўқ, Ёлғиз Ўзи бўлган Оллоҳга қасамёд қилиб айтаманки, сизлар у зотни, яъни, Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламни Оллоҳнинг Элчиси эканини ва у келтирган Ислом Ҳақ Дин эканини жуда яхши биласизлар”. (Имом Бухорий ривояти).
“Қачонки уларга Оллоҳнинг ҳузуридан ўзларида бор нарсани (Тавротни) тасдиқ этувчи Китоб келганда (яъни, Ҳазрати Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламга Қуръон нозил бўлиб, у зот Пайғамбар бўлганларида) - ҳолбуки, илгари улар кофирларга қарши (ўша Пайғамбардан) ёрдам кутардилар - бас, қачонки уларга ўзлари билган нарса келганда, унга кофир бўлдилар. Кофирларга Оллоҳнинг лаънати бўлғай”. (Бақара сураси, 89-оят).
Ояти карима сўнггида Ҳақ таоло: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), албатта Парвардигорингиз Қиёмат Кунида талашиб-тортишган нарсалари ҳақида уларнинг ўртасида Ўзи Ҳакамлик қилур”, деб Ўз Расулига таскин-тасаллий беради.

79. Бас, Сиз Оллоҳга таваккул қилинг! Албатта, Сиз аниқ-равшан Ҳақиқат устидадирсиз.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, аниқки, Сиз очиқ-равшан ва Ҳақ Диндадирсиз. Бас, Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзига суянингда, ҳеч иккинланмасдан ва ҳеч кимдан қўрқмасдан зиммангиздаги элчилик рисолатини адо этаверинг!
Албатта, Қиёмат Кунида ҳаёти дунёда бўлиб ўтган барча иш-амаллар, воқеа-ҳодисалар Ёлғиз Унга қайтарилиб, У Зот ҳар бир иш хусусида Ўзининг Адолатли Ҳукмини чиқарур - яхши ишларга жаннат мукофотини, ёмон ишларга дўзах азобини берур.
Жумладан, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сизнинг ишингиз ҳам, Сизга иймон келтирмаган кимсаларнинг иши ҳам Унинг Ўзига қайтарилур ва У Зот Сизга улардан интиқом олиб берур. Бас, Сиз Ёлғиз Унга ибодат қилинг, иймонда устивор бўлинг ва УнингЎзига таваккул қилиб, барча ишларингизни Унга топширинг! Зотан, Унинг Ўзи Сизга Кифоя қилгувчидир, ёмонларнинг ёмонликларидан Сизни Сақловчидир. Сизнинг вазифангиз эса, фақат ўзингизга ваҳий қилинган Қуръон оятларини инсонларга етказишдир.

80-81. Албатта, Сиз «ўлик»ларга эшиттира олмайсиз ва юз ўгириб кетаётган «кар»ларга ҳам ушбу даъватни уқтира олмайсиз. Яна Сиз «кўр»ларни залолатларидан (чиқариб, Ҳақ Йўлга) ҳидоят қила олгувчи ҳам эмасдирсиз. Сиз фақат Бизнинг оятларимизга иймон келтирадиган кишиларгагина (ушбу даъватни) уқтира олурсиз. Бас, ана ўшалар мусулмонлардир.
Мазкур оятларда тақдирларига ҳаёти дунёдан кофир ҳолларида ўтишлик ёзиб қўйилган кимсалар ўликлар деб аталди. Чунки улар худди ўликлар каби ҳеч қандай сўздан, ҳатто Каломуллоҳдан ҳам заррача таъсирланмайдилар.
Ушбу икки оят мушрикларнинг Ҳақ Сўзни - Каломуллоҳни англашни, Ҳақ Йўлни кўришни истамаётганларидан озурда дил бўлган Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга таскин-тасаллий бериш учун нозил қилингандир.
Дарвоқеъ, Пайғамбар алайҳис-салом ўзларига кўкдан, Оллоҳтаоло ҳузуридан нозил бўлаётган Куръон оятларини одамларга тиловат қилиб берар эканлар, бу Ҳақ Сўзни эшитган ҳар бир одам, бу Илоҳий Мўъжизага гувоҳ бўлган ҳар бир инсон албатта Унга иймон келтиради деб умид қилганлари учун, иш бунинг акси бўлаётганини кўргач, одамларнинг аксариси Куръонни эшитиб туриб, бу Буюк Китоб кўрсатган йўл Ҳақ Йўл эканини кўриб-билиб туриб хотиржан ундан юз ўгириб, гўё ҳеч нарсани эшитмагандек, кўрмагандек ўзларининг ширк ва жаҳолатларидан ажрамасдан залолатларида кетаёт-ганларини кўргач, бу ҳақсизлиқцан ниҳоят даражада изтироб чекиб, ғамга ботдилар. Ҳатто мен зиммамдаги рисолат-элчилик вазифамни тўла адо қила олмаяпманми, одамларга Оллоҳнинг Динини комил суратда етказа билмаяпманми, акс ҳолда Оллоҳнинг Каломини эшитган кишилар дарҳол иймон келтиришлари керак эдику, деган ўйларга ҳам борганларида Ҳақ таоло: “(Эй Мухдммад алайҳис-салом), эҳтимол Сиз (Макка мушриклари) мўмин бўлмаганлари учун ўзингизни ҳалок қилгувчидирсиз. (Ундок қилманг)”, (Шуаро сураси, 3-оят), деб, ўрганаётганимиз ушбу оятларда мушрикларнинг мўмин бўлмаётганларига уларнинг диллари муҳрлаб қўйилгани сабаб эка-нини, шу боисдан улар қалб кулоқлари эшитмайдиган, кўнгил кўзлари кўрмайдиган кар ва кўр кимсаларга айланиб қолганларини айтиб, Ўз Элчисига Сиз ҳеч қачон эшитиш ва англашни истамайдиган “кар” кимсаларга Ҳақ Сўзни эшиттира олмайсиз, Ҳақ Йўлни кўришни истамайдиган “кўр” кимсаларга Тўғри Йўлни кўрсата олмайсиз, демак, Сиз уларнинг иймон келтирмаётганларидан ғам чекманг, улар сўзни эшитганлари билан унинг маъносини англай олмайдиган ожиз махлуқлардир, деб таскин-тасаллий беради.
Бу ҳақда бошқа оятларда ҳам айтилган: “Куфр йўлидаги кимсаларни (Ҳақ Йўлга даъват қилувчи кишининг) мисоли худди фақат овоз ва чақириқни эшитадиган ҳайвонларга қичқираётган кишининг мисолидир. (Яъни, улар худди жониворлар каби чақириқ ва овозларни эшитадилар-у, лекин ҳеч нарсани англамайдилар. Бинобарин, уларни Ҳақ Йўлга чорлашнинг ҳеч фойдаси йўқ.)
Улар кар, соқов, кўрдирлар. Демак, тушунмайдилар. (Бақара сураси, 171-оят).
Ушбу ояти каримада тинглаб туриб Ҳақни эшитмайдиган, билиб туриб Ҳақни айтмайдиган, қараб туриб Ҳақни кўрмайдиган динсиз кимсалар чў-поннинг овоз ва қийқириғини эшитадиган, аммо нима деяётганини, ту-шунмайдиган ақлсиз, қаёққа қараб ҳайдалса, ўша ёққа қараб кетаверадиган подага ўхшатилмокда. Аммо жуда ўхшатиб ўхшатилмоқца! Уларнинг ҳолларини тасвирлашда бундан аниқроқ ташбеҳ қилишнинг имкони йўкдир.
Ахир ҳамма нарсада жуда яхши ишлайдиган қулоқ-тил-кўзлари Динга даъват қилинганларида бирдан ишламай қолса, ҳамма нарсада жуда ўткир бўлган ақллари ҳам Ҳаққа чақирилганларида бирдан ишламай қолса, уларни ақлсиз ҳайвонлар демай, ақлли инсонлар дейиш мумкинми?! Дунёвий ишларни яхши билмаслик, тушунмасликнинг, бошқача айтганда, дунёдан мол-давлат ва юксак мартабаларга эришмасдан ўтиб кетишнинг зиёни камдир, чунки уни ўнгласа бўлади, агар ўнглай олмаса ҳам зиёни камдир, чунки у мана шу тўрт кунлик дунёнинг зиёнидир. Аммо Охират иши бўлган Динда зиёнкор бўлиш, яъни, Ҳақ Динга кирмасликдан, мусулмон бўлмасликдан кўриладиган зиён кейин ҳеч қачон ўнглаб бўлмас зиёндирки, бунга рози бўлган кимсани ақлли деб бўлмас. “Аниқки, Биз жин ва инсдан кўпларини жаҳаннам учун яратганмиз. Уларнинг диллари бор-у англай олмайдилар, кўзлари бор-у кўра олмайдилар, қулоқлари бор-у эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар, йўқ, улар (беақл, бефаҳмликда чорвалардан ҳам) адашганроқдирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир”. (Аъроф сураси, 179-оят).

82. Қачон (кофирларнинг) устига Сўз - Оллоҳнинг азоби тушганида, (яъни, Қиёмат яқинлашиб қолганида) Биз улар учун Ердан бир жонивор чиқарурмиз. У уларга одамлар Бизнинг (Қиёмат албатта келиши ҳақида хабар берган) оятларимизга ишонмаганлари (мана энди ўша ваъда қилинган соат етиб келгани) ҳақида сўзлар.
Яъни, қачонки Оллоҳ таолонинг кофирларни албатта азоб-уқубатга гирифтор қилиши ҳақида айтган Сўзи уларнинг устига тушадиган вақт келганида - Қиёмат яқинлашиб қолганида, Ҳақ таоло улар учун Ер қаъридан мисли кўрилмаган бир ғаройиб жониворни чиқаради ва ўша махлуқ тилга кириб, кофир кимсаларга уларнинг Оллоҳ таоло Қиёмат Соати албатта келиши ҳақида нозил қилган оятларга ишонмаганликларини, мана энди улар учун ўша ваъда қилинган азоб вақти етиб келганини сўзлайди. Ҳадисларда хабар берилишича, мазкур жониворнинг Ер остидан чиқиши Ийсо алайҳис-салом самодан ерга тушганидан кейин содир бўлади. (“Тан-вийрул-азҳон” тафсиридан). Яъни, тавба дарвозалари беркитилган, энди иймон келтирган кимсаларнинг иймон ва амаллари қабул қилинмайди-ган чин маънодаги охир замонда, дунё бутунлай бузулиб, диндорлар хору ҳақийр бўлиб, Тўғри Сўзга ҳеч ким қулоқ солмайдиган, шу боисдан Тўғри Йўлга даъват қилиш ҳам тўхтаган энг кир ва машъум бир замонда, кофир ва мушрик жиноятчилар дунёни эгаллаб олган, Оллоҳ таолонинг Дини тамоман ғариб бўлиб қолган кунларнинг бирида ногаҳон Ер ёрилади-ю, ундан ушбу ояти каримада ва Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида Қиёмат аломатларидан бири деб хабар берилган бир баҳайбат жонивор чиқиб келади!
Айрим уламолар Қиёмат қойим бўлиши олдида Ер остидан чиқадиган жонивор қандай жонзот эканлиги хдқида сўзлаб: “у қадимул-айёмда ўтган пайғамбарлардан бири бўлмиш Солиҳ алайҳис-саломнинг қавми Самуд қабиласи ундан ҳақиқий пайғамбар эканлигини исботлаш учун мўъжиза кўрсатишни ва йўл четида ётган оддий харсанг тошдан қорнида ўн ойлик ҳомиласи бўлган бир тирик туя чиқариб беришни талаб қилганларида Солиҳ пайғамбар ОллоҳтаолонингИзни билан ўша харсангдан чиқарган мўъжиза туянинг бўталоғидир”, Қачонки Самуд кофирлари туяни сўйиб юборишгач, унинг бўталоги Қиёмат олдида Оллоҳтаолониннг Амри билан Қиёмат Куни жуда яқинлашиб қолганининг аломати бўлиб яна қайтадан Ер юзига чиқиш учун ўша харсанг тош ичига кириб ғойиб бўлган эди”, дейдилар.
“Тафсири Бағавий”, “Тафсири Қуртубий” ва бошқа тафсир китобларида ривоят қилинишича, Солиҳ пайғамбарнинг дуоси билан харсанг тошдан тирик туя чиқиб, болалаганидан кейин Солиҳ уларга туяни ўзи хоҳлаган ерда ўтлашига тўсқинлик қилмасликларини буюрди ва қабила сув ичадиган қудуқ бир кун уларники, бир кун туяники эканини айтиб, у қабиладагилардан ҳеч ким туяга бирон ёмонлик қилмаслиги кераклигини тайинлади. Шундай қилиб пайғамбарнинг мўъжизаси бўлиб келган туя бўталоғи билан Самуд қабиласида яшай бошлади. У шу қадар улкан эдики, навбати келган кунда қудуққа бошини солганича, то унда бирон томчи сув қолмагунича бош кўтармай ичиб тугатар эди, сўнгра ёнбошлаб ётар ва бутун қабила уни соғиб ҳамма идишларини тўлдириб олганидан кейингина ўрнидан туриб ётоғига кетар эди. Улар ўша куни сув ўрнига сут ичар эдилар. Самуд қабиласидаги бадбахт кимсалар ҳамма учун қут-барака бўлиб яралган ана ўша туяни сўйиб юбордилар. Улардан бири туяни тор жойга қамади, яна бири найза отиб унинг оёқларини яралаб тиз чўктиргач, кўкрагига пичоқ тортиб сўйиб юбордилар. Кофирларнинг бу йиртқичлигини кўрган бўталоқулардан қочиб онаси чиққан харсанг олдига бориб уч марта ўкирган эди харсанг ёрилди ва бўталоқ унинг ичига кириб кўздан ғойиб бўлди.

83-84. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Биз ҳар бир умматдан бир гуруҳни - Бизнинг оятларимизни ёлғон дейдиган кимсаларни тўплайдиган, бас, улар (дўзахга ҳайдалиш учун) тизилиб турадиган Кунни (эсланг). То қачон улар (ҳисоб-китоб қилинадиган жойга) келишгач, (Оллоҳ) айтди: «Сизлар аниқ - пухта билимга эга бўлмаган ҳолингизда Менинг оятларимни ёлғон деявердингизми?! Бўлмаса нима қилгувчи бўлдингизлар?!».
Ушбу оятларда Ҳақ таоло Ўз Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб, Қиёмат Кунида албатта содир бўладиган ўта даҳшатли бир воқеани инсонларга зикр қилиб, эслатиб қўйишни буюради. Бу ўринда сўз иккинчи ҳашр - тўпланиш ҳақида боради яъни, хабар бериладики, Қиёмат қойим бўлганида жамийки ҳалойиқ қайтадан тирилиб, ҳисоб-китоб қилиниш учун маҳшаргоҳга тўпланганларидан кейин ўтган барча пайғамбарларнинг умматлари ичида Оллоҳ таолонинг оятла-рини ёлғон деган, Унинг элчи - пайғамбарларини ёлғончи қилган кофир-ларни аввалидан охиригача ҳамма-ҳаммасини алоҳида бир майдонга тўпланишлари буюрилади ва улар биронталари қолмасдан тўпланиб, жамул-жам бўлиб тизилиб, Ҳақ таолонинг ҳақ жазосини кутиб, қўрқиб-қалтираб турадилар. Бас, қачонки барча кофир кимсалар биронтаси қолмасдан сўроқ-савол қилинадиган жойга келтирилгач, Оллоҳ таоло уларга минг-минг афсусу надоматларга ғарқ қилиб юракларни қон қиладиган мана бу саволни беради: “Сизлар ҳаёти дунёдалик пайтингизда ҳеч бир ўйлаб, тафаккур қилмасдан, бирон-бир билимга эга бўлмасдан туриб мана бу Кунда Менга рўбарў бўлишларингиз ҳақида хабар берган оятларимни ёлғон дия-вердингизларми?! Ахир ақлларингизни ишлатсаларингиз, Мен Ўз элчи-пайғамбарларим орқали сизларга нозил қилган оятларни уқиб-ўргансаларингиз ва Менга иймон келтирсаларингиз бўлмасмиди?! Йўқ, сизлар ҳаёти дунёдан кофир ҳолда ўтдингизлар, Менинг оятларимга ишонмадингизлар, Мен юборган элчи-пайғамбарларни ёлғончи қилдингизлар! Мана Бугун қилиб ўтган жиноятларингизга яраша ҳақли жазога гирифтор қилинасизлар - мангуликка дўзахга ташланасизлар! Ёки сизларни бу азоб-уқубатдан қутқариб қоладиган бирон иш-амалларингиз борми?!”

85. Золим-кофир бўлганлари сабабли уларнинг устига Сўз - азоб тушди. Бас, улар сўзлай олмаслар.
Яъни, ана ўша Кунда Оллоҳ таолонинг оятларини ёлғон деб, Унинг пайғамбарларига иймон келтирмаган кофирларнинг устига золим бўлганлари учун - куфр энг катта зулмдир - Оллоҳтаоло уларга ваъда қилиб, қайта-қайта огоҳлантирган Сўз - азоб тушади, улар эса, лом-мим дея олмасдан, ўзларини оқлаш учун бирон сўз айта олмасдан, гўё оғизларига муҳр уриб қўйилгандек соқов бўлиб тураверадилар! “Бу (Кун) - улар сўзлай олмайдиган ва улар учун узр айтишларига ҳам изн берилмайдиган Кундир! У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!” (Вал-мурсалат сураси, 35-37 оятлар).

86. Биз улар ором олишлари учун кечани (қоронғу), кундузни эса, (касбу кор, сайру саёҳат қилишлари учун) ёруғ қилиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун оят-ибратлар бордир.
Яъни, Оллоҳ таолонинг тенгсиз Қудрат Соҳиби эканига далолат қиладиган белгилардан яна бири шуки, У замонни иккига бўлиб, кеча ва кундуз қилиб қўйди. Кечани одамлар ором олиб чарчоқлари ёзилиши учун, кундузнинг югур-югурларидан тин олиб, кун бўйи қилган ишларини фикрлари сочилмасдан хотиржам мулоҳаза қилиб тўғри хулосаларга келишлари учун ҳеч ким безовта қилмайдиган қоронғу қилиб - “чироқни ўчириб” қўйди.
Замоннинг яна бир бўлагини эса тирикчилик, саъй-ҳаракат, сафар-саёҳат ва бошқа эҳтиёжларни қондириш учун мослаб ёруғ қилиб қўйди.
Бу ҳақда бошқа сураларда ҳам хабар берилган: “Биз уйқуларингизни (баданларингиз ва асабларингиз учун) ором қилдик. Биз Кечани (ўз қоронғуси билан барча нарсани яшириб турадиган) либос қилдик. Кундузни эса тирикчилик (учун белгиланган вақт) қилдик.” (Набаъ сураси, 9-11-оят-лар). “Биз кеча ва кундузни (Ўзимизнинг Кудрати Илоҳийямизни кўрсатиб турадиган) икки оят - аломат қилиб қўйдик. Сўнг (сизлар тунда ором олишларингиз учун) кечанинг аломати (бўлмиш ой)ни “ўчириб” қўйдик (яъни, ой юзини доғ билан қоплаб атрофга нур соча олмайдиган қилиб кўйдик), кундуз аломати (бўлмиш қуёш)ни эса, сизлар Парвардигорингиз-дан фазлу марҳамат (яъни, ризқу рўз) исташларингиз учун ёруғликнур сочувчи қилиб қўйдик. Токи сизлар йилларнинг саноғини ва ҳисоб-китобни билишларингиз учун (кеча ва кундузни пайдар-пай келадиган қилиб қўйдик). Ва Биз барча нарсани (рўзи азалдаёқ) батафсил баён қилиб қўйдик. (Яъни, дунёдаги содир бўладиган бирон иш ёки воқеа-ҳодиса тасодифий бўлмай, балки ҳар бирининг воқеъ бўлиш жойи, вақти ва сабаблари батафсил баён қилиб кўйилгандир).” (Ал-Исро сураси, 12-оят).
“Албатта, бунда қулоқ тут(иб ибрат ол)гувчилар учун оят - ало-матлар бордир” (Юнус сураси, 67-оят).
Яъни, кеча ва кундузнинг яралиш табиатида, доимо бир-бирларини кувиб юришида ва қиладиган хизматлари ҳам турлича эканлигида мана шу ҳужжат-далилларни эшита оладиган, эшитганларидан ибрат ола биладиган кишилар учун Ҳақиқий Маъбуд мана шу кеча ва кундузни яратиб қўйган Ёлғиз Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло эканини очиқ кўрсатиб турадиган белги-аломатлар бордир.

87. Сур чалинадиган, бас, Оллоҳ хоҳлаган зотлардан бошқа ос-монлардаги ва Ердаги бор жонзот даҳшатга тушиб, барча У Зот (ҳу-зурига) бўйни эгилган ҳолда келган Кунни (эсланг)!
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз кофир-мушрик кимсаларга сур чалинадиган Кунни зикр қилинг, эслатинг! У Кун келганида Оллоҳ таолонинг муқарраб малоикаларидан бўлмиш Исрофил алайҳис-салом У Зотнинг Амри билан зиммасидаги вазифани бажаришга киришади - минг-минг йиллар давомида буйруқни кутиб, қўлида тутиб турган беқиёс баҳайбат сурни чалади ва шу онда Оллоҳ таолонинг бир неча яқин фаришталаридан бошқа Ер-у осмонлардаги барча жонзот даҳшатдан тош қотиб, Ер-у осмонларда бирон тирик жон қолмайди! Сўнгра, ҳадиси шарифда хабар берилишича, орадан қирқ йил ўтганидан кейин сур иккинчи бор чалинади-да, жамийки ўликлар қайта тирила-дилар ва ҳисоб-китоб қилиниш учун хор-у забун ҳолларида Ҳақ таоло ҳузурига чиқиб келадилар! Шак-шубҳасиз содир бўладиган бу даҳшат-ли ҳодисалар ҳақида бошқа оятларда ҳам қайта-қайта ваъда қилинади, хабарлар берилади: “Сур чалинди-ю, осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлди, магар Оллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолдилар). Сўнгра у иккинчи бор чалинди-да, баногоҳ улар (яъни, барча халойиқ қайта тирилди ва қабрларидан) туриб, (Оллоҳнинг амрига) кўз тутарлар”. (Зумар сураси, 68-оят). “(Қиёмат Соати келиб фаришта Исрофилнинг) сури чалиниши билан баногоҳ улар қабрларидан Парвардигорлари (ҳузурига ҳисоб-китоб учун) суғурилиб чиқурлар. Улар: «Эй бизларга ўлим бўлсин! Ким бизларни ётган жойимиздан (қабрларимиздан) тургазди?», деганларида, (уларга айтилур): «Мана шу Раҳмон ваъда қилган ва пайғамбарлар рост сўзлаган нарса - Қиёматдир”. (Ёсин сураси, 51-52 оятлар).
Термизий Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен қандай ҳузур-ҳаловатда яшайман, ҳолбуки сур соҳиби (Исрофил алайҳис-салом) сурни оғзига яқинлаштириб, бош-у кулоғи билан қачон сурни чалиш буюрилишига қулоқ солиб кутиб турибди”, дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, у ҳолда бизга нима қилишимизни буюрасиз”, деган эдилар, у зот: “Бизга Оллоҳнинг Ўзи Етарлидир. У нақадар яхши Вакилдир”, деб айтинглар”, дедилар.

88. Сиз тоғларни кўриб тек қотиб турибди, деб ўйларсиз. Ҳолбуки, улар ҳам худди булутлар ўтганидек ўтиб турарлар. (Бу) барча нарсани пухта қилган Зотнинг ҳунаридир. Албатта, У сизлар қилаётган (барча) ишлардан Хабардордир.
Муфассирлардан Муҳаммад Алий Собуний айтади: “Ушбу ояти карима Оллоҳтаолонинг нақадар буюк Қудрат Эгаси ва тенгсиз ҳунар - тадбир Соҳиби эканига далолат қилади. Жаноби Ҳақ биз инсонларнинг кўзимиз-га ўрнашган жойидан жилмасдан қотиб тургандек кўринадиган залворли тоғлар аслида бирон сония тинмасдан-тўхтамасдан юриб туришлари ҳақида хабар бериш билан оёғимиз остидаги Ер ҳам, қуёш, ой ва бошқа барча сайёралар ҳам ўз фазоларида тинимсиз айланиб туришлари ва то рўзи Қиёмат бир-бирлари билан тўқнашиб кетмасликлари ёки тўхтаб қолмасликлари ҳақида огоҳлантиради. Бу ҳусусда бошқа бир ояти кари-мада ҳам айтилгандир: “(Қуёш, ой ва юлдузларнинг) барчалари осмони фалакда сузиб юрурлар”. (Ёсин сураси, 40-оят).
“(Бу) барча нарсани пухта қилган Зотнинг ҳунаридир”. Албатта, шундай. Чунки бутун коинотни, энг буюк сайёралардан тортиб энг кичик заррагача барча мавжудотни Ўз тасарруфида тутиб, уларнинг ҳар бирига ўзига хос вазифа юклаб бошқариб туриш Ёлғиз Оллоҳ таолодан ўзга ҳеч кимнинг қўлидан келмас.
Ушбу оят Ернинг тинмасдан ўз ўқи атрофида айланиб туришига Оллоҳ таоло томонидан нозил қилинган далилдир. “Албатта, бунда ақл эгалари учун оят-ибрат бордир”. Шунингдек, ушбу оят Қуръоннинг беназир Илоҳий Мўъжиза эканлигини исботловчи яна бир буюк Ҳужжатдир. Чунки илм оламида фақат кейинги асрдагина, одамзот фазога Ернинг атрофида айланадиган сунъий йўлдошлар учирганидан кейингина кашф қилинган ҳақиқат - Ер тинимсиз равишда ҳаракатда эканлиги ва доимо ўз ўқи атрофида айланиб туриши ҳақида Қуръон ўн тўрт аср аввал, мазкур оятларда хабар берганлиги ушбу Китоб ҳамма нарсадан Хабардор Зотнинг Каломи эканлигига ҳеч инкор қилиб бўлмайдиган далилдир.

89-90. Ким бирон чиройли амал қилса, бас, унинг учун ўша (яхшилигидан) яхшироқ (мукофот) бўлур. Ва улар ўша Куннинг даҳшатидан омондадирлар. Ким бирон ёмонлик қилса, бас, улар юзтубан ҳолларида дўзахга ташланурлар. (Ва уларга айтилур); «Сизларга фа-қат қилиб ўтган амалларингизнинг жазоси берилур».
Биз: “чиройли амал қилса”, “ёмон иш қилса”, деб таржима қилганимиз ушбу оятлар агар сўзма-сўз ўгирилса: “чиройли амал билан келса”, “ёмонлик билан келса”, бўлади. Яъни, ояти каримада сўз Қиёмат Кунида бандалар қилиб ўтган амалларининг ҳисоб-китоби қандай бўлиши ҳақида боради. Бас, мўмин инсон ҳаёти дунёда холис Оллоҳучун бир чиройли, солиҳ амал қилса ва уни миннат, риёкорлик каби иллатлар билан ҳабата қилиб юбормасдан Қиёмат Кунига ўша амали билан келса, Ҳақтаоло Ўз Фазли Марҳамати билан унга ўн чиройли амалнинг мукофотини ато этади. Аммо Меҳрибон Парвардигоримизнинг Марҳамати бу билан чекланмайди, балки У Зот агар хоҳласа, бир амалга етти юз баробар, ҳатто беҳисоб мукофотлар ато этиши ҳам мумкиндир: “Оллоҳ Йўлида молларини инфоқ-эҳсон қиладиган кишиларнинг мисол и худди ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқарган бир дона донга ўхшайди. (Қилинган бир яхшилик етти юз баробар бўлиб қайтишига ишора қилинмоқда.) Оллоҳ истаган кишиларига бир неча баробар қилиб беради. Оллоҳ (Фазлу Карами) Кенг, Билгувчидир”. (Бақара сураси, 261-оят).
Маълум бўладики, садақанинг, яхшиликнинг катта-кичиги бўлмас экан, муҳими, унинг Оллоҳ Йўлида, бериё, беғараз бўлишида экан. Мана шундай фий сабилиллоҳ қилинган яхшиликларнинг ҳар бирига Оллоҳ таоло етти юз баробаргача ва Ўзи хоҳлаган бандаларига уларнинг ихлос - эътиқодларига қараб яна неча баробар зиёда мукофотлар ато қилар экан. Зотан, инсоннинг қиладиган иш-амаллари турли-тумандир. Бу ҳақда Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Жаноби Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар: “Амаллар Оллоҳ наздида етти турлидир: вожиб қилувчи икки амал, ўзига баробар мукофотланувчи икки амал, ўн баробар мукофотланувчи бир амал, етти юз баробар мукофотланувчи бир амал ва яна шундай амалки, уни қилган одамга бериладиган савобни Ёлғиз Оллоҳнинг Ўзи билур. Вожиб қилувчи икки амалдан бири шуки, ким Оллоҳ таолога чин ихлос билан ибодат қилган ҳолида, Унга бирон нарсани шерик қилмаган ҳолида рўбарў бўлса (яъни оламдан ўтса), унинг учун жаннат вожиб бўлур.
Вожиб қилувчи икки амалдан яна бири шуки, ким Оллоҳ таолога бирон нарсани шерик қилган ҳолида рўбарў бўлса, унинг учун дўзах вожиб бўлади.
Ўзига баробар мукофотланувчи икки амалнинг бири - ким бирон ёмонлик қилса, ўша ёмонлигига баробар жазоланади, ким бирон яхшиликни қилишга ният қилса-ю, аммо қўлидан келмай қолса, ўша яхшиликка баробар мукофотланади.
Ким бирон яхшилик қилса, ўн баробар мукофотланади.
Ким Оллоҳ Йўлида молини инфоқ қилиб юборса, ҳар тангаси, ҳар тиллоси етти юз баробар қилиб берилади.
Оллоҳ учун тутилган рўзанинг тутувчи учун бериладиган савоби қанча бўлишини эса Ёлғиз Оллоҳ азза ва жалланингЎзи билади”.
Энди агар банда Қиёмат Кунига бир ёмон амал билан келса, унга ўша қилган ёмонлигига яраша бир жазо берилади ва у Кунда ҳеч кимга зулм қилинмайди. Яъни, қилинган яхши амалдан бирон нарса камайтирилмайди ва ёмон амалга бирон нарса қўшилмайди.
Имом Бухорий, Муслим ва Насоий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадиси набавийда яхшиликларга бериладиган мукофотлар ва ёмонлик - гуноҳларга бериладиган жазолар меъёри ҳақида сўз боради: Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам Ҳақ таборака ва таолодан ривоят қилиб айтдилар: “Албатта Парвардигорларингиз Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло Раҳмли Зотдир. (У айтди): “Ким бир чиройли амални қилмоқчи бўлса-ю, қила олмаса, Мен унга бир чиройли амални ёзурман, агар ўша амални қиладиган бўлса, Мен унга ўндан етти юзгача ва яна неча баробар чиройли амал ёзурман.
Ким бирон ёмон ишни қилмоқчи бўлса-ю, қилмаса, Мен унга бир чиройли амални ёзурман. Энди агар уни қиладиган бўлса, унга бир гуноҳ ёзилур ёки (агар хоҳласа) Оллоҳ азза ва жалла уни ўчириб юборур”.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Оллоҳ таоло айтди: “Чиройли бир амалга ўн баробар мукофот ато этурман ёки бериладиган ажрни ундан ҳам зиёда қилурман. Бир ёмон амалга эса бир жазо берурман ёки кечириб юборурман. Бас, бирлари (яъни, ёмонлик, гуноҳлари) ўнларидан (яъни, чиройли амалларидан) ғолиб бўлган кимсага ҳалокат бўлгай!”

91-92. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, уларга айтинг): «Мен мана шу шаҳарнинг (яъни, Маккайи мукарраманинг) Парвардигоригагина ибодат қилишга буюрилдим. У Зот (ушбу шаҳарни тинч-осуда) ҳарам қилди, (яъни, бу шаҳарда қон тўкилиши, бирон кишига зулм қилиниши, ов овланиши ва ҳатто ўт юлиниши ҳам ҳаром қилингандир). Барча нарса Уникидир. Яна мен мусулмонлардан бўлишга ва Қуръон тиловат қилишга буюрилдим. Энди ким Тўғри Йўлга юрса фақат ўз (фойдаси) учун юрар. Ким йўлдан озса, бас, (уларга) айтингки: «Мен фақат (Оллоҳнинг азобидан) огоҳлантиргувчилардандирман, холос».
Юқоридаги оятларда Ҳақ таоло бандаларига Ўзини танитиб, нақадар Улуғ Қудрат Соҳиби эканлигини ибратли мисоллар билан баён қилиб, Охират диёри ҳақида - Қиёмат бошланганида бандалар қай ҳолга тушиш-лари ҳақида хабар берганидан ва Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам зиммаларидаги рисолат - вазифани тўла ҳолда адо этиб, маз-кур оятларни қавмларига бекаму кўст етказганларидан кейин, энди, сурайи карима ниҳоясидаги ушбу оятларда Жаноби Ҳақ Ўз Элчисига мана бу сўзларни айтишни буюрди: “Мен Ёлғиз Парвардигоримга, мана шу шаҳарнинг - Маккайи Мукарраманинг Эгасига ибодат қилишга ва Унга ширк келтирмасликка буюрилдим. Яъни, мен сизларга, эй Макка мушриклари, Оллоҳ таоло Танҳо Маъбуди Барҳақ эканлигини аниқ баён қилган оятларни тўла-тўкис етказдим, зиммамдаги элчилик вазифамни бажардим. Сизлар Оллоҳ таоло нозил қилган оятларга иймон келтирасиз-ларми, йўқми, бу энди сизларнинг ишингиз. Мен бўлсам, ўзимга буюрилган ишни қиламан - барча оламларнинг, жумладан мана бу улуғ шаҳарнинг Ёлғиз Эгасига ибодат қиламан. Ушбу шаҳарни Унинг Ўзи ҳарам, яъни, Ер юзида тенги йўқ муҳтарам ва осуда шаҳар қилиб кўйди. Унда қон тўкилиши, бирон кимсага зулм қилиниши, ов овланиши, ҳатто бирон дарахт кесилиши ёки ўт-ўлан юлиниши ҳам ҳаром қилингандир.
Сизлар бўлсангиз, эй Макка мушриклари, мана шундай буюк ва муҳтарам шаҳарнинг Эгасига ибодат қилиш ўрнига бу шаҳарни бут-санамлар билан булғамоқдасизлар, беҳурмат қилмоқдасизлар!”
Ояти каримада Ҳақ таоло Маккайи мукаррамани “ мана бу шаҳар” деб алоҳида зикр қилишига сабаб, ушбу шаҳарнинг ўртасида инсонлар Оллоҳ таолога ибодат қилсинлар деб бино қилинган энг улуғ ва баракотли байт - Байтуллоҳ жойлашгандир. Байтуллоҳ- ОллоҳнингУйи бошқа бир оятда шундай шарафланади: “Улар мана шу Уйнинг Парвардигорига ибодат қилсинлар! У Зот уларни очлиқцан (қутқариб) таомлантирди ва хавфу хатардан тинч қилди”. (Қурайш сураси, 3-4-оятлар).
Яъни, Қурайшга Оллоҳ таоло томонидан жуда кўп неъматлар ато этил-гандир. Агар улар бошқа неъматлар учун Оллоҳтаолога ибодат қилмасалар ҳам, уларга тижорат, олди-сотди қилсинлар, деб қишда Яманга, ёзда эса Шомга сафар қилишлари осон қилиб қўйилгани ва улар бу сафарлардан доимий равишда фойдаланиб келаётганлари учун мана шу Байтуллоҳнинг Парвардигорига ибодат қилишлари лозимдир. Чунки айни мана шу Байтул-лоҳнинг шарофатидан атроф-жавонибдаги одамлар Қурайшликларга тегмайдилар ва: «Қурайш қабиласи Байтуллоҳнинг кўшниларидир. Ким уларга бирон зиён етказса худди Абраҳа ва унинг кўшинига ўхшаб мана шу Уйнинг Эгаси бўлган Оллоҳ таолонинг ғазабига учрайди», дейдилар. Демак, Қурайш одамлари сафар-саёҳатларида бирон кимса уларга зиён бермай, тинчлик ва тўкин-сочинликда яшаётганлари учун мана шу Байтуллоҳдан ва унинг Эгаси бўлмиш Оллоҳ таолодан қарздордирлар. Бас, улар У Зотга ибодат қилиш билан ўзларига ато этилган неъматнинг шукрини адо этсинлар!
“Барча нарса Уникидир”.
Яъни, Оллоҳ таоло нафақат ушбу шаҳарнинг, балки барча нарсанинг Эгасидир. Чунки борлиқда мавжуд бўлган жамийки нарсани, энг кичик заррадан тортиб энг буюк сайёраларга қадар барча-барча жонли-ю жонсиз нарсаларнинг ҳаммасини Унинг Ўзи яратган ва Ўзи тасарруф қилиб туради.
“Яна мен мусулмонлардан бўлишга ва Куръон тиловат қилишга буюрилдим”.
Ушбу жумлада ҳам Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари зикр қилинади. У зоти бобаракот маккаликларга ва жа-мийки инсониятга зиммаларидаги ва ҳар бир мусулмон зиммасидаги Оллоҳ таоло буюрган фарз - мусулмонликда собит-барқарор бўлиш, яъни, ҳар бир ишда Оллоҳ таолога тўла таслимият билан буйинсуниш ва бир умр Қуръон тиловат қилиш эканлигини айтадилар.
Бас, маълум бўладики, ҳар бир мусулмон Ҳақ Йўлидан адашмаслик учун, ҳар икки дунёда бахтли ҳаёт кечириш учун, ўзини қийнаган ҳар қандай саволга энг тўғри жавобни олиш учун ва ниҳоят беҳисоб ажр-савобга эришиш учун доимо Қуръон тиловат қилиши, ушбу азиз Китобга мурожаат қилиши ва унинг кўрсатмаларига эргашиши лозимдир. Дарвоқеъ, тиловат сўзининг бир маъноси эргашиш деганидир.
“Энди ким Тўғри Йўлга юрса, фақат ўз (фойдаси) учун юрар. Ким йўлдан озса, бас, (уларга) айтингки: «Мен фақат (Оллоҳнинг азобидан) огоҳлантиргувчилардандирман, холос».
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз барча инсонларга - Сизни кўриб, сўзларингизни эшитиб турган замондошларингизга ҳам, шунингдек, Сизнинг даъватингиз етиб борадиган, кейинги асрларда дунёга келадиган инсонларга ҳам мана шу Сўзни етказиб кўйинг: “Эй инсонлар, сизларга барча оламларнинг Эгаси бўлмиш Оллоҳтаоло томонидан нозил қилинган, ҳар бир калимаси Ҳақ бўлган, сизларга Ҳақ Йўлни кўрсатадиган Ҳақ -Қуръон келди. Бас, ким ушбу Китоб Каломуллоҳ эканига иймон келтириб, У кўрсатиб берган Тўғри Йўлга юрса, ўзи учун манфаатли йўлга юрган бўлур. Чунки ушбу Китоб кўрсатган соф Исломий ақийдага эга бўлган, У буюрган амалларни қилган, У қайтарган ишлардан ўзини тийган инсон ҳаёти дунёда ҳам, Охират диёрида ҳам шак-шубҳасиз бахт-саодатга эришади.
Аммо ким ушбу Китоб кўрсатган Ҳидоят Йўлини тарк қилиб залолат йўлини танласа, яъни, Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилмай, турли-туман бут-санамларга сиғинса, қаттиқ адашган бўлади ва бу адашиши сабабли фақат унингўзи зиён тортади. Мен сизларнингустингизда вакил эмасман, яъни, менинг зиммамдаги вазифа сизларнинг устингизда қўриқчилик қилиб, сизларни зўрлаб иймон йўлига киритиш эмас, балки мен фақат сизларнинг орангиздаги Ҳақ Йўлдан юз ўгирган ва мени ёлғончи қилган кимсалар учун Оллоҳнинг азоби борлиги ҳақида огоҳлантиргувчи, Ҳақ Йўлга юрган инсонларга жаннат хушхабарини бергувчи бир элчидирман холос”.

93. Айтинг: «Ҳамду сано Оллоҳ учундир”. Яқинда У сизларга Ўз оят-мўъжизаларини кўрсатур. Бас, сизлар у (мўъжиза)ларни тан олурсизлар (лекин у Кунда тан олишингиз сизларга фойда бермас). (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Парвардигорингиз сизларнинг қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир.
Сурайи карима аввало Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни, сўнгра барча инсонларни Оллоҳ таолога доимо ҳамду сано айтишга буюриш билан якунланади.
Дархдқиқат, Яратганнинг бандаларига ато этган неъматлари шу қадар кўпки, ҳадду ҳисобига етиб бўлмайди, шу қадар улуғ ва ҳар бир одам муҳгож бўлган неъматларки, у неъматларнинг Эгасига кеча-ю кундуз ҳамду сано айтмаган кимса, албатта, нонкўрдир. (Бу мавзу тафсиримизнинг илк китобида, “Алҳамду - Фотиҳа” сурасининг илк ояти тафсирида баён қилинган эди).
Ояти карима давомида Ҳақ таоло Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни ёлғончи қиладиган кофир-мушрик кимсаларга тез кунда Ўзининг оят-мўъжизаларини, яъни, улар шоштираётган бало-офатларни кўрсатиб қўйишини айтади.
“Тафсири Бағавий”да ушбу ояти карима айрим мушрик кимсалар ҳақида нозил қилингани айтилади. Улар доимо Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни шоштиришар, ҳатто: “Қани устимизга осмондан тош ёғдиргинчи”, деб талаб қилишар эди. Бас, Оллоҳ таоло ундай кимсаларга: “Сизлар Мендан ҳали вақти-соати келмаган азобни сўраб шошқалоқлик қилманглар. Яқинда Мен сизларга Ўз оят-аломатларимни, яъни, Менга осий бўлган, Элчимни масхара қилиб кулган кофир кимсаларни қандай азоблашимни кўрсатурман”, деб ушбу оятни нозил қилди ва орадан кўп вақт ўтмасдан, Бадр жангида ҳақиқатан ҳам у мушрикларга Ўзининг азоби қандай бўлишини кўрсатиб қўйди - улардан етмиштасини шармандали ҳалокатга дучор қилди.
“(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Парвардигорингиз сизларнинг қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир”.
Яъни, Оллоҳ таоло бандаларининг барча аҳволларидан - сўзларидан ҳам, амалларидан ҳам Хабардор бўлган Зотдир.
Бас, У ҳар бир кишини қилган амалига яраша мукофотлайди - жазолайди, катта-ю кичик ҳар бир иш-амал учун Қиёмат Кунида ҳисоб-китоб сўрайди. Оллоҳ таоло барчамизнинг ўша Кундаги ҳисоб-китобимизни осон қилгай!
Алҳамдулиллоҳ, Оллоҳ таолонинг инояти билан Намл сурасининг тафсири ниҳоясига етди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase