close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

028. Қасас сураси

Куръони Карим матнида йигирма саккизинчи тартибда келган ушбу сурайи карима ҳам Макка сураларидан бўлиб, саксон саккиз оятни ташкил этади.
Сура ўз маъно-моҳияти эътибори билан «Шуаро» ва «Намл» сураларининг давомидир.
Ушбу сурада инсонлар ибрат олишлари учун икки золим кимсанинг қилган кирдикорлари ва топган оқибат-ҳалокатлари ҳақида ҳикоя қилинади. Улардан бири қўл остидаги ҳукму-салтанат сабабли ўзидан кетиб, ҳатто ўзини худо, деб аташгача бориб етган золим ва мустабид подшоҳ Фиръавн бўлса, иккинчиси топган мол-у давлатига маст бўлиб, дину-диёнатни унутган Қорундир. Қуръон улардан бирини сув, иккинчисини эса Ер ютгани ҳақида хабар беради.
Бу сурада Оллоҳ таолонинг суюкли пайғамбарларидан бири Мусо алайҳис-саломнинг туғилишидан тортиб, қандай пайғамбар бўлгани ва кўрган-кечирган ибратли саргузаштлари бошқа сураларга нисбатан муфассал ва мукаммал сўйлангани сабабли уни «Қасас - Қисса», деб аталгандир. Сурайи карима икки дунё саодати бўлмиш иймон-эътиқодга даъват қилиш билан хотималанади.

Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан

1. То, Син, Мим.
Қуръони Каримда бир неча суралар мана шундай ёлғиз-ёлғиз ҳарфлар билан бошланади. Бу ҳарфларга аксари муфассир уламолар бирон тафсир айтмайдилар, балки уларнинг маъноси Ёлғиз ОллоҳтаолонингЎзигагина аён, бу Оллоҳ таоло Ўзи биладиган сир, дейдилар.
Ушбу ҳарфлар хусусида Бақара сурасининг илк ояти тафсирида баён қилинди.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтади: “Албатта, ҳар бир Илоҳий Китобнинг (одамлар ақлу-фаҳмидан яширилган) бир сири бўлади. Қуръоннинг сири мана шундай ҳуруфи муқаттаот - маънодан узилган ёлғиз-ёлғиз ҳарфлардадир”. (“Танвийрул-азҳон” тафсиридан).
Аммо уламолар орасида ушбу ҳарфларга маъно айтганлари ҳам бор.
Масалан, “Жомиул-баён, “Маолимут-танзил” ва бошқа тафсирларда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, “Алиф, Лом, Ро”нинг маъноси: “Аналлоҳу аро”, яъни “Мен - Оллоҳ Кўриб тургувчиман”, деганидир.
Заҳҳокдан ҳам шундай тафсир ривоят қилинди.
Саид ибн Жубайр эса: “Суралар аввалида келадиган: “Алиф, Лом, Ро” ва “Ҳо, Мим”, ҳамда “Нун” ҳарфлари бирлашган ҳолда Оллоҳ таолонинг “Ар-Раҳмон” деган Сифатига далолат қилади”, дейди. Дарвоқеъ, Ҳақ таолонинг биз “Меҳрибон” деб маъно айтадиган “Ар-Раҳмон” сифати Алиф, Лом, Ро, Ҳо, Мим ва Нун ҳарфларидан иборатдир.
Ўрганишни бошлаганимиз ушбу суранинг илк ояти бўлмиш “То, Син, Мим” ҳарфлари эса, улуғ муфассир Мужоҳид наздида, суранинг исмидир. Жаъфар ибн Муҳаммад бўлса; “То - Тубо дарахти, Син - Сидратул-мунтаҳо - жаннатдаги нилуфар дарахти, Мим - Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам”, деб тафсир қилади.

2. Ушбу (оятлар) Китоби мубийн оятларидир.
Ояти каримадаги Китоби Мубийндан мурод Қуръони Мубийндир. Чунки бошқа бир сура аввалида Қуръон мубийн сифати билан келгандир: “Алиф, Лом, Ро. Ушбу (оятлар) Китобнинг - Куръони Мубийннинг оятларидир”. (Ҳижр сураси, 1-оят).
Ҳақ субҳонаҳу ва таоло Ўзининг сўнгги Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламга нозил қилган Китобини Китоби Мубийн - очиқ-равшан Китоб, деб сифатлашига сабаб, ушбу Китобни иймон ва ихлос билан тиловат қилган ва унинг оятларини англаб билган инсонга икки олам сирлари очилади, Ҳақ таолонинг Ҳақ Йўли аниқ-равшан кўринади, яхшилик нима-ю, ёмонлик нима, қай бир иш савоб-у, қай бир иш гуноҳ, нима ҳалол-у, нима ҳаром - барчаси аён бўлади.
Қолаверса, дунё ва Охират, Ер-у осмонлар ҳамда улардаги бор жонли-жонсиз махлуқот ҳақида, ўтмиш ва келажак ҳақида ҳеч бир китоб Қуръони Мубийн каби аниқ-равшан баён қилиб бера олмагани ҳам ушбу Китобнинг барча нарсани Билгувчи Зот томонидан нозил бўлганига ва ягона очиқ-равшан Китоб эканига далолат қилади.

3. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Биз Сизга иймон келтирадиган қавм (ўқиб, ибрат олишлари) учун Мусо ва Фиръавн хабаридан ҳаққи-рост тиловат қилиб (сўйлаб) берурмиз.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Бизнинг Амримиз билан Жаброил алайҳис-салом Сизга Мусо ва Фиръавн ҳақидаги хабарлардан айримларини ҳаққи-рост, яъни бирон ҳарфини ўзгартирмасдан тиловат қилиб берур. Ушбу хабарлар Сизнинг ҳақ Пайғамбар эканлигингизга иймон келти-радиган мўминлар учундир. Чунки Қуръон оятларидан фақат мўминлар ибрат-эслатма оладилар, мушрик-кофир кимсалар эса, ушбу Китобнинг Каломуллоҳ эканига ишонмаганлари сабабли ундаги Илоҳий панд-насиҳатларга қулоқ солмайдилар, фойдалана олмайдилар.

4. Дарҳақиқат, Фиръавн (Миср) ерида туғёнга тушди ва унинг аҳолисини бўлак-бўлак қилди. У улардан бир тоифани (яъни, бани Исроил қавмини) хорлаб, ўғилларини сўяр, аёлларини тирик қолдирар. Албатта, у бузғунчи кимсалардан бўлди.
Яъни, Миср подшоҳи Фиръавн одамларга зулму ситам қилишда бени-ҳоя ҳаддидан ошди ва мамлакат аҳолисини бирлаштириш ўрнига бир-бирини ёмон кўрадиган турли тўдаларга айлантириб бўлиб-ёрди. Хусусан, мамлакатнинг туб аҳолиси бўлган қибтийлар билан неча асрлар муқаддам Миср заминига келиб ўрнашиб қолган Бани Исроил қавми ўртасини бузиб, душман тўдаларига айлантириб юборди.
Имом Бағавий “Маолимут-танзил” тафсирида ёзишича, Мусо алайҳис-салом замонларида яшаган подшоҳ - Фиръавннинг асл исми Валид ибн Мусъаб ибн Раййон бўлиб, Миср мамлакатининг туб аҳолиси саналмиш қибтийлардан эди. У тўрт юз йилдан ортиқ умр кўрган. Ўзини “худо” деб эълон қилган бу золим подшоҳ Юсуф алайҳис-салом замонларида Мисрга келиб, шу заминда яшаб қолган бани Исроил қавмини, юқоридаги ояти каримада хабар берилганидек, қаттиқ азоблар билан қийнар, ўғил болаларини сўйиб ҳалок қилар, қизларини эса ҳаёт қолдирар эди. Бунга эса куйидаги воқеа сабаб бўлган эди: Бир куни Фиръавн туш кўрса, бир олов Куддус тарафдан келиб, Мисрни ўраб олган эмиш. У Мисрдаги ҳар бир қибтийни куйдириб юборибди-ю, аммо бани Исроилдан ҳеч кимга тегмабди. Кўрган тушидан даҳшатга тушган Фиръавн коҳин-фолбинларидан унингтаъбирини сўраганида, улар айтадилар: “Кўрган тушингнинг таъбири шундан иборат: бани Исроил қавмида бир бола дунёга келадики, сенингўлиминг хдм, мулку давлатингнинг заволи ҳам ўша боланинг қўлида бўлади”. Бу таъбирни эшитган Фиръавн бани Исроилда туғиладиган ҳар бир ўғил болани ўлдиришга ҳукм чиқаради ва қўл остидаги барча қабилаларни тўплаб, уларга “Қўлларингизга тушган бани Исроилга мансуб ҳар бир ўғил болани ўлдирасизлар, фақат қизларинигина тирик қолдирасизлар”, деб буюради ва ҳар бир қабилага ўзининг бир вакилини тайинлайди. Бани Исроилдан чиқадиган бир бола, яъни, Мусо алайҳис-салом қўлида ҳалок бўлишидан талвасага тушган золим Фиръавннинг зулми шу даражага етадики, айтилишича, Мусони қидириб бани Исроилдан ўн икки минг бола ўлдирилган.
Муфассир уламолардан Ваҳб ибн Мунаббиҳ бундай дейди: “Менга етиб келишича, Мусо алайҳис-саломни қидириб золим Фиръавн томонидан тўқсон минг бола сўйилган”.
Шунда Мисрнинг туб аҳолиси бўлган қибтийларнинг оқсоқоллари Фиръавн олдига кириб: “Бани Исроилнинг гўдакларини сўяверсак, бу ғамни кўтара олмасдан катталари ҳам ўлиб кетмоқдалар. Бу ҳолда биз ўз қулларимиздан ажраб, барча оғир юмушлар ўзимизнинг бўйнимизга тушиб қоладику”, дейишгач, Фиръавн бундан буёғига йил оралаб сўйишга буюради. Шундан кейин Ҳорун - Мусонинг оғаси бола сўйилмайдиган йилда, Мусо эса болалар сўйиладиган йилда дунёга келади.
Дунёдаги барча келган ва келадиган золим подшоҳларнинг “отаси” бўлган Фиръавннинг инсоният тарихида мисли кўрилмаган зулми ҳақида Жаноби Ҳақ хабар берган ушбу оятнинг яна бошқа тафсир-таъвиллари ҳам бор. Шулардан бири, аллома Муҳаммад Жалолиддин Қосимийнинг “Маҳосинут-таъвил” тафсирида зикр қилинишича, Фиръавн бани Исроил қавмининг ўғилларини сўйдиришига сабаб (Тавротда ривоят қилинганига биноан) уларнинг тез кўпайиб, униб-ўсиб кетаётганлари бўлган. Улар шу қадар кўп туғила бошлаганларки, ҳатто Миср ери бани Исроил қўлига ўтиб кетадими, деган хавф пайдо бўлган.
Маълумки, бани Исроил қавмининг Миср заминига келиб қолиш тарихи Юсуф алайҳис-салом билан боғлиқдир. Миср подшоҳининг фармони билан, бу ўлкада ўта иззат-эътиборли вазир бўлган Юсуф алаҳис-салом ота-лари Яъқуб алайҳис-саломни ва оға-иниларини оила аъзолари билан Канъон заминидан Мисрга чақиртирадилар ва уларни энг чиройли, серҳосил ерларга жойлаштирадилар. Бу улуғ зот шарофатларидан бани Исроил Мисрда кўп иззат-ҳурматларга сазовор бўлишиб, жуда тез томир отиб кўпая бошлайдилар. Аммо Юсуф алайҳис-салом ва у зотни ўзига вазир қилиб олган подшоҳ вафот қилишганидан кейин бани Исроил қавмига бўлган муносабат кескин ўзгаради. Улар аввал кўрган хурмат-эътиборларидан маҳрум бўладилар. Ўшанда Миср мамлакати устига келган Фиръавнлардан бири ўз қавми - қибтийларга қараб: “Бу бани Исроил бизнинг юртимизда ўзимиздан ҳам кўпайиб кетди. Энди уларга қарши бирор чора ўйлаб топмасак, агар юртимизга бирон душман уруш очадиган бўлса бу қавм душманларимизга кўшилиб олиб, ўзимизга қарши жанг қилишлари ва бизларни ўз юртимиздан кувиб чиқаришлари мумкин”, дейдида, ўз аъёнлари билан бани Исроилни турли-туман чидаб бўлмас азоб-укубатларга гирифтор қила бошлайди. Лекин бу қавмни қанча хорлаб-зўрламасинлар, улар янада кўпайиб, янада кучайиб кетаверадилар. Шунда Фиръавн - Оллоҳ таоло ушбу ояти каримада хабар берганидек - уларнингўғилларини сўйишга буюради.

5. Биз эса у ерда бечора саналган кишиларга марҳамат қилишни, уларни (хор-бечораликдан чиқариб, барчага) пешво-пешқадам кишиларга айлантиришни ва уларни (Фиръавн мулкининг) ворислари қилишни истаймиз.
Яъни, агар золим подшоҳ Фиръавн кўл остидаги чорасиз бани Исроил қавмини хорлаб, болаларини қириб йўқ қилиб юборишни хоҳлайдиган бўлса, Биз эса, аксинча, у хорланган қавмга Фиръавн зулмидан халос қилиш билан фазлу марҳамат кўргузиб, уларни барчага пешво-пешқадам бўлган мулку давлат эгаларига айлантириб кўйишни истаймиз, шунингдек, Фиръавн ва унинг қавмини ҳалок қилиб, унинг бутун мулку мамлакатини бани Исроил қавмига мерос қилиб беришни истаймиз.

6. Яна Биз уларга (Миср ва Шом заминидан) макон - ватан ато этиб Фиръавн ва (унинг вазири) Ҳомонга ҳамда уларнинг лашкарларига (бани Исроил) томонидан ўзлари қўрқувчи бўлган нарсани (яъни, мулку-давлатлари қўлларидан кетиб, хукму салтанат бани Исроил қавмининг қўлига ўтишини) кўрсатиб қўйишни (истаймиз).
Дарҳақиқат, ҳамма вақт, ҳамма жойда фақат Оллоҳ таоло ирода қилган ишгина рўй беришини, бошқаларнинг хоҳиш истаклари агар Оллоҳ таоло ирода қилмаса, ҳеч қачон амалга ошмаслигини тарих яна бир марта тасдиқлади. Ҳақ таолонинг бани Исроил қавмига ваъда қилган Сўзи тўла-тўкис амалга ошди.
Миср ва Шоми шариф заминининг шарку ғарби куни кеча Фиръавн ва унинг одамлари кўл остида қул ва чўриларга айлантирилган бани Исроил қавмига мерос бўлиб қолди.
Бу ҳақда Жаноб Ҳақ мана бу оятларда хабар беради: “Ва (Миср ва Шомдаги) Ўзимиз баракотли қилган ернинг машриқ ва мағрибларига бечора саналган қавмни (яъни, бани Исроилни) ворис қилиб қўйдик. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сабр-тоқат қилганлари сабабли бани Исроилга Парвардигорингизнинг («Бу ердаги бечора бўлган зотларга инъом қилишни ва уларни одамларга етакчи қилиб қўйишни истаймиз», деган) гўзал Сўзи тўла-тўкис бўлди. Фиръавн ва қавми ясаб - қуриб олган иморатларни ва баланд қилиб кўтарган қасрларни эса вайрон қилдик”. (Аъроф сураси, 137-оят). “Бас, Биз уларни (яъни, Фиръавн ва унга эргашганларни) боғлар ва булоқлардан, хазиналар ва улуғ-гўзал мас-кандан айирдик. Шундай қилиб, Биз у (боғу бўстон ва хазина)ларга бани Исроилни ворис қилдик”. (Шуаро сураси, 57-59-оятлар).
Олис мозийда бўлиб ўтган бу воқеа Оллоҳ Йўлида қийинчилик-машаққатларга сабр қилган бандаларига Ҳақ таоло мана шу дунёнинг ўзида ҳам гўзал мукофотлар ато этишига тарихий ва ибратли бир мисол бўлиб қолди.
Ҳақ таолонинг Амри билан Мусо алайҳис-салом ва унинг оғаси Ҳорун алайҳис-салом Миср ва Шомда тўрт юз йилдан буён ҳукмронлик қилиб келаётган золим подшоҳга, қудратли салтанат, давлат ва саноқсиз лашкарлар эгаси бўлган Фиръавнга - унинг куфру туғёнига қарши чиқдилар. У икки пайғамбарга Миср ерида хорланган, қулга айланган бечора бир қавм - бани Исроил иймон келтириб эргашдилар ва Оллоҳнинг икки элчиси ҳамда уларга иймон келтирган бечора қавм ғолиб бўлди, дунёда энг кучли давлат, саноқсиз лашкарлари билан бирга золим Фиръавн мағлуб бўлди, у динсиз қавмнинг биронталари қолмай ҳалок бўлди, бино қилган қасру саройлари вайроналарга айланди! “Албатта, бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда (яъни, сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бордир.” (Қоф сураси, 37-оят).

7-8-9-10-11-12-13. Биз Мусонинг онасига (Мусони туғиб, уни ҳам Фиръавн одамлари келиб ўлдиришларидан қўрқиб турган пайтида) ваҳий қилдикки: «Уни эмизавергин. Бас, қачон (Фиръавн одамлари ўғил кўрганингни билишиб қолиб, уни ўлдириб кетишларидан) қўрқсанг, уни дарёга ташлагин ва қўрқмагин ҳам, қайғурмагин ҳам. Албатта, Биз уни сенга (яна тирик ҳолида) қайтаргувчидирмиз ва уни пайғамбарлардан қилгувчидирмиз». Бас, уни Фиръавн хонадони (ўсиб-улғайгач), ўзларига душман ва ғам-ташвиш бўлиши учун тутиб олдилар. Албатта (бу ишлари билан), Фиръавн, Хрмон ва уларнинг лашкарлари хато қилган эдилар. Фиръавннинг хотини (унга): «(Бу бола) мен учун хдм, сен учун ҳам кўз қувончику! Уни ўлдирманглар. Шоядки, унинг бизларга нафи тегса ёки уни бола қилиб олсак», деди. Улар (ўзларининг ҳалокатлари шу гўдак кўлида эканини) сезмасдан (уни бола қилиб олдилар). Мусо (дарёда оқиб кетгач), онасининг қалби бўм-бўш бўлиб қолди. Агар Биз («Мусони ўзингга қайтарурмиз», деган ваъдамизга) иймон келтиргувчилардан бўлиши учун унинг кўнглини хотиржам қилмаганимизда, албатта, у (Мусо ўзининг ўғли эканини) очиб қўйган бўлур эди. Ва (Мусонинг онаси) унинг опасига: «Унинг ортидан тушгин», деди. Бас, у (Фиръавн хонадонидагилар) сезмаган ҳолларида (Мусони) узоқдан кўриб-кузатиб турди. Биз аввал (Мусога барча) эмизгувчи аёлларни ҳаром қилдик (бас, у бирон аёлни эммади), шунда (унинг опаси келиб): «Мен сизларга унга кафил бўлиб (эмизадиган) ва унга холис (тарбия берадиган) бир оилани кўрсатайми?», деди. Шундай қилиб, Биз (Мусо онасининг) кўзлари шодланиши ва ғамгин бўлмаслиги учун ҳамда Ол-лоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини билиши учун уни онасига қайтардик. Лекин кўп (одамлар Оллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини) билмайдилар.
Мазкур оятларнинг тафсирида муфассирлар шундай ривоятни келти-радилар. Мунажжимлар Фиръавнга: «Сенинг мулку давлатинг бани Исроил қавмидан туғиладиган бир бола кўлида хароб бўлади», дейишгач, у ўша қавмдан дунёга келган ҳар бир ўғил болани қатл қилишга буйруқ беради. Мусо алайҳис-салом ана ўша бани Исроил учун ҳалокатли бўлган қора йилларда таваллуд топади. Шунда чақалоғининг ҳалок бўлишидан ғамга ботиб қолган онага ғойибдан фармон келиб, боласини бир сандиққа авайлаб соладида, уни Нил дарёсига қўйиб юборади. Иттифоқо ўша пайтда дарё соҳилида ўтирган Фиръавн оқиб келаётган сандиқни кўриб қолади ва ходимларига уни олиб чиқишни буюради. Хизматкорлар сандиқни олиб келишгач, очиб қарасалар, унинг ичида ойдек бир чақалоқ ухлаб ётибди. Шунда Фиръавн хотинининг меҳри тушиб қолиб, ундан болани ўғил қилиб олишга изн сўрайди. У рухсат бергач, болани саройга олиб бориб, шаҳардан бола эмизадиган аёлларни суриштириб топадилар. Лекин Мусо бирон аёлни эммайди. Шу пайт бир қиз келиб Фиръавннинг хотинига: «Мен сизларга шу болани эмизадиган бир аёлни олиб келаман», дейди. У Мусонинг опаси бўлиб, уни боласи дарёда оқиб кетганидан сўнг ғам-андуҳга ботган она Мусо ҳақида бирон дарак топиб келиш учун шаҳарга юборган эди. У қиз саройда Мусони кўриб танигач, ўзининг ким эканлигини яшириб юқоридаги сўзларни айтади ва бориб дарҳол онасини етак-лаб келади. Бу аёл кўкрагини тутганида чақалоқ дарҳол эма бошлаганини кўрган Фиръавннинг хотини бениҳоя хурсанд бўлиб, у аёлдан саройда қолишни илтимос қилади. Лекин у уйи ва бола-чақасини ташлаб кела олмаслигини айтиб, агар рози бўлсалар бу болани ўз уйида эмизиб катта қилиб беришга ваъда қилгач, ноилож қолган малика бу таклифга рози бўлади ва онага кўп хайру саховат кўрсатиб, болани унга қўшиб бериб юборади. Шундай қилиб Оллоҳ таолонинг Марҳамати билан бола туққан онасига қайтарилади. Агар эътибор берилса, бу қиссада яна бир ибратли жиҳат бордир. Фиръавн ўзини ҳалок қиладиган болани - Мусо алайҳис-саломни ўз қўли билан сувга ғарқ бўлишдан қутқариб қолади ва боқиб тарбиялайди. Шу маънода арабларда бир нақл ёйилгандир: «Ликулли Фиръавн Мусо - Ҳар Фиръавнга Мусо бор», яъни, ҳар қандай золим ҳокимнинг пешонасига Оллоҳ таоло уни йўқ қиладиган бир адолатпарвар - Ҳақсевар кишини ёзиб қўйгандир».

14. Қачонки у вояга етиб, (ақли) тўлгач, Биз унга ҳикмат ва билим ато этдик. Биз чиройли амал қилгувчи кишиларни мана шундай мукофотлаймиз.
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло Мусо алайҳис-салом ва унинг онаси огир синов ва балоларга сабр қилганлари, солиҳ амаллар қилиб, гуноҳ ишлардан узоқ бўлганлари учун мукофот қилиб Мусо алайҳис-саломга вояга етиб куч-қувватли бўлганда, яъни, ҳам ақлан, ҳам жисман кучга тўлган вақтида ҳикмат-донишмандлик ва барча сўзларни теран англайдиган чуқур билим ато этгани ҳақида хабар беради ҳамда чиройли амал қилгувчи мўминларни мана шундай мукофотлашини таъкидлайди.
“Ал-Муқтатаф мин уювнит-тафосийр” китобида: “Бу ўриндаги ҳикмат - одамлар ўртасида тўғри ҳукм чиқариш, билим эса, сўралган нарса ҳақида тўғри жавоб беришдир”, дейилади.
Уламолар ўртасида вояга етишлик дейилганида қандай ёшга чиқиш тушинилиши ҳақида ихтилофлар бор.
Мужоҳид: “Йигит ёшининг чўққиси, куч-қувватга тўлган пайти ўттиз уч ёш”, деса, Суддий: “Ўттиз ёш”, дейди. Заҳҳок эса: “Йигирма ёш”, деган. Молик ибн Анасдан сўралганида, у: “Йигитлик аломатлари зоҳир бўлиб, балоғатга етган инсон вояга етган ҳисобланади”, деб жавоб берган.
Имом Табарий уламолар айтган турли сўзларга жавобан: “На Қуръони Каримда ва на Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида вояга етиш ёши неча ёш экани айтилмагани сабабли биз бу ҳақда ихтилоф қилиш ўрнига ояти карима лафзи билан кифояланиб, Мусо алайҳис-салом вояга етиб куч-қувватга тўлганида унга Оллоҳ таоло томонидан ҳикмат ва билим берилган, деб билишимиз, унинг неча ёш экани ҳақида талашиб-тортишмаслигимиз тўғри бўлади”, дейди.

15. (Кунлардан бирида Мусо) шаҳарга унинг аҳолиси ғафлатда бўлган (пешин) пайтида кирган эди, унда икки киши урушаётганини кўрди. (Улардан) бири ўзининг жамоатидан (яъни, бани Исроил қавмидан) ва бири душманидан (яъни, қибтийлардан) эди. Бас, (Мусонинг) жамоатидан бўлган киши душман томондан бўлган кимсага қарши ундан ёрдам сўради. Шунда Мусо бир мушт уриб уни ўлдириб қўйди. (Сўнг қилиб қўйган ишидан пушаймон бўлиб), деди: «Бу шайтоннинг ишидандир. Албатта, у йўлдан оздиргувчидир, очиқ душмандир».
Яъни, Мусо алайҳис-салом бир куни шаҳар четида жойлашган Фиръ-авннинг қасридан чиқиб, (у ўша қасрда Фиръавн хонадонида яшар эди) пешин пайтида, ҳамма иссиқдан қочиб истироҳат қилиш учун уй-уйларига кириб кетган вақтида шаҳарга кирди-ю, бир-бирлари билан уришаётган икки кишини кўрди. Уришаётганларнинг бири Мусонинг қавми бўлмиш бани Исроилдан, иккинчиси эса, баний Исроил қавмининг душмани бўлган мисрлик қибтийлардан эди. Бас, Мусога кўзи тушган Исроилий ундан ўзига зўравонлик қилаётган қибтийга қарши ёрдам беришини, уни душман қўлидан қутқаришини сўраган эди, Мусо халиги қибтийни бир мушт уриб ўлдириб қўйди. Албатта Мусо уни ўлдиришни хаёлига ҳам келтирмаган эди. Мақсади фақат уни зўравонликдан тўсиш эди, холос. Шунингучун ҳам қилиб қўйган ишига афсусланиб: “Бу шайтоннинг ишидандир. Албатта, у йўлдан оздиргувчидир, очиқ душмандир”, деди.

16. (Кейин Оллоҳ таолога илтижо қилиб), деди: «Парвардигорим, шак-шубҳасиз, мен ўз жонимга жабр қилиб қўйдим. Энди Ўзинг мени мағфират қилгин». Бас, (Оллоҳ) уни мағфират қилди. Зотан У Мағфират қилгувчи, Меҳрибон Зотдир.
Яъни, гарчи Мусо алайҳис-салом у кимсани ўлдиришни қасд қилмаган бўлса-да, (чунки одатда бир мушт билан одам ўлмайди), Оллоҳ таолонинг амрисиз бир жонни ногоҳ ўлдириб қўйгани учун беҳад надомат чекиб, бандаларини кечириш Қўлида бўлган Мехрибон Парвардигорига ёлворди: “Ё Раббим, мен ўзим билмаган ҳолимда бировни ноҳақўлдириб қўйиш билан ўз жонимга жабр қилдим. Мен гуноҳкор қулиингни Ўзинг кечиргин!” Бас, кечирим сўраган бандаларининг гуноҳларини Кечиргувчи Ғофури Раҳим у солиҳ бандасининг қилган хатосини кечирди.

17.    (Шунда Мусо) деди: «Парвардигорим, Сен менга қилган инъоминг ҳаққи-ҳурмати энди ҳаргиз жиноятчи кимсаларнинг ёнини олгувчи бўлмасман».
Яъни, ё Раббим, менинг қилиб қўйган гуноҳимни мағфират қилгин, албатта, Сен менга ато этган ушбу неъматинг - мағфиратинг ҳаққи-ҳурмати бундан кейин мен ҳеч қачон осий-кофир кимсаларнинг ёнини олмайман, уларга ёрдам бергучи бўлмайман. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Мусо алайҳис-салом Оллоҳтаолога илтижо қилиб мазкур сўзларини айтар экан, бир сўзни унутди - у “Иншо Оллоҳ - Оллоҳ хоҳласа”, дейишни унутди ва шу сабабли ўша куннинг эртасигаёқ яна худди кечагидек балога йўликди. Бу ҳақда қуйидаги оятларда хабар берилади.

18.    Бас, у эрта тонгда шаҳарда хавфу хатарда, (бирон кори ҳолга) кўз тутган ҳолда кетаётган эди, баногоҳ кеча ундан ёрдам сўраган кимса яна (бир қибтий билан урушаётганини ва яна) уни ёрдамга чақираётганини (кўрди). Мусо унга деди: «Дархдқиқат, сен аниқ гумроҳдирсан».
Яъни, Мусо алайҳис-салом ўша қибтийни бехосдан ўлдириб қўйганининг эртасига тонг-саҳарда шаҳарнинг овлоқ кўчаларидан бирида Фиръавн одамларидан бирон кимса кечаги воқеадан хабар топиб изимга тушмадимикан, деб қўрқиб, кўнгли ғаш ҳолда кетаётган эди, кутилмаганда бировнинг ёрдам сўраб қичқираётганини эшитди. Қараса, яна ўша, кеча ундан ёрдам сўраган бани Исроил қавмидан бўлган кимса яна бошқа бир қибтий билан ёқалашмоқда ва тағин ундан ёрдам сўраб қичқирмоқда эди. Бас, Мусо унга қараб деди: “Дарҳақиқат, сен аниқ йўлдан озган, бузғунчи кимса экансан! Кеча мана шу қибтийлардан бири билан урушиб мендан ёрдам сўраган ва мен сенинг ёнингни оламан деб, кутилмаганда бир зарб билан уни ўлдириб қўйган эдимку! Бугун бўлса яна бошқаси билан ёқалашмоқдасан ва тағин мендан сенга ёрдам беришимни ва бу қибтий билан ҳам урушишимни сўрамоқдасан.

19.    Бас, қачонки (Мусо) икковларига душман бўлган кимсани (яъни, қибтийни) ушламоқчи бўлган эди, (Мусо энди мени урмоқчи шекилли, деб гумон қилган бани Исроилдан бўлган кимса): «Эй Мусо, кеча бир жонни ўлдирганинг каби (бугун) мени ҳам ўлдирмоқчимисан?! Сенинг истаганинг фақат Ер юзида зўравонлик қилиш, холос. Сен ислоҳ қилгувчилардан бўлишни истамайсан!», деди.
Яъни, гарчи Мусо алайҳис-салом исроилийга “Сен бузғунчи гумроҳ-сан”, деб дашном берган бўлса ҳам, яна қавмдошига раҳми келиб, зўравонлик қилаётган қибтийдан қутқариш учун энди унга қўл узатган эди, қўрқоқ исроийлий, Мусо мени урмоқчи шекилли деб ўйлаб: “Эй Мусо, сенга кеча бир бегуноҳ жонни ўлдирганинг етмадими? Энди бугун мени ҳам ўлдирмоқчимисан?! Сен одамларнинг ўртасини ислоҳ қилиб яраштириб қўйиш ўрнига қиладиган ишинг фақат уларга зулм-зўравонлик қилиш, одам ўлдириш эканда!” деб айюҳаннос солди. Ҳақиқатда эса Мусо алайҳис-саломнинг нияти фақат уларни ажратиб қўйиш эди, холос.
“Тафсири Ибн Касийр”да нақл қилинишича, Мусо алайҳис-салом ўртага тушиб қибтий билан исроилийни ажратиб кўйгач, бир кун илгари ўлдирилган қабиладошининг қотили Мусо эканидан хабар топган қибтий бориб Фиръавн ва унинг одамларига бу ҳақда сўзлаб беради. Шунда Фиръавн Мусо алайҳис-саломни қатл қилишга буюриб, уни топиб келиш учун одамларни юборади. Лекин қибтийлар орасидаги бир диёнатли киши келиб Мусони бу ҳақда огоҳлантириб кўяди. Қуйидаги оятда шу тўғрисида ҳикоя қилинади.

20. Ва шаҳарнинг нариги четидан бир киши шошганча келиб: «Эй Мусо, (Фиръавн) одамлари сени ўлдириш учун тил бириктирмоқдалар. Бас, сен (дарҳол бу шаҳардан) чиқиб кетгин. Албатта, мен сенга холис насиҳат қилгувчи кишиларданман», деди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Қачонки Фиръавн ўзининг жаллодларини Мусо алайҳис-саломни тутиб ўлдириш учун юборганида, улар Мусони излаб шаҳарнинг катта кўчасидан кетдилар. Лекин қибтийлар орасида ҳам иймонли, диёнатли кишилар йўқ эмас эди. Ана шундай мўминлардан бири Фиръавн ва унинг гумашталари олган машъум қарордан хабардор бўлиб қолади ва ўша онда чопганича шаҳардаги торкўчаларга йўл солиб, Фиръавн жаллодларидан илгарироқ Мусо алайҳис-саломни излаб топади ҳамда уни золим подшоҳ фармонидан огоҳлантириб, дарҳол шаҳарни тарк этиши лозимлигини, акс ҳолда ҳалок бўлиши аниқ эканлигини айтади, ўзининг Мусо алаҳис-саломга ишончли ва холис насиҳат қилаётганини таъкидлайди. (“Тафсири Бағавий”дан).

21. Бас, у хавфга тушган, (ортидан етиб келиб қолишларига) кўз тутган ҳолда у ердан чиқиб кетар экан, деди: «Парвардигорим, Ўзинг менга бу золим қавмдан нажот бергин».
Яъни, Мусо алайҳис-салом золим подшоҳ салтанатидан чиқиб кетар экан, албатта қалбида ортимдан бирон айғоқчи тушмаганмикан деган қўрқув бор эди, шунинг учун атрофга аланглаб борар ва Яратганга тинмасдан дуо-илтижо қилиб: “Парвардигорим, Ўзинг менга бу золим қавмдан - Фиръавн ва унинг одамларидан нажот бергин”, дер эди. Бас, Оллоҳ таоло солиҳ бандасининг дуосини ижобат қилди ва у золим подшоҳ мамлакатидан саломат чиқиб, Мадян шаҳрига олиб борадиган йўлга тушди.

22. Ва қачонки Мадян томонига юзлангач, деди: «Шояд Парвардигорим мени Тўғри Йўлга ҳидоят қилса».
Мадян шаҳри - Шуъайб алайҳис-саломнинг аждодларидан, Иброҳим алайҳис-саломнинг ўғли бўлган Мадян ибн Иброҳим яшаб, обод қилган шаҳар бўлиб, Шуъайб ана ўша шаҳар аҳлига Оллоҳ таоло томонидан элчи қилиб юборилган. Мадян Урдуннинг жанубий шарқида жойлашган шаҳардир.
Мазкур шаҳар Фиръавн қўл остида эмас эди ва у билан Миср ўртасида саккиз кунлик масофа бор эди. Мусо алайҳис-салом кўлида на егулик ва на бошқа бирон зоди роҳиласи бўлмаган ҳолида йўлга тушар экан, Ёлғиз Оллоҳга таваккул қилиб, гарчи борар манзилини аниқ билмаса-да, яхши ният қилиб: “Шояд ПарвардигоримнингЎзи мени равон-тўғри Йўлга бошласа”, деди.

23. Қачонки у Мадяннинг сувига - қудуғига етиб келгач, унинг устида бир тўп одамлар (чорваларини) суғораётганларини кўрди ва улардан қуйироқда икки аёл (қўйларини сувдан) тўсиб турганларига кўзи тушди. (Мусо): «Сизларга не бўлди (яъни, нега қўйларингизни суғормай турибсизлар)?», деган эди, улар: «Биз, то чўпонлар (кўй-молларини) қайтариб кетмагунларича суғора олмаймиз. Отамиз эса қари чол (яъни, қўйларимизни суғоргани кела олмас)», дедилар.
Яъни, Мусо алайҳис-салом Миср мамлакатидан чиққанидан кейин етти кеча-кундуз йўл босиб, иссикдан бениҳоя ҳориб-чарчаб Мадян шаҳрига етиб келгач, шаҳар четидаги чўпонлар чорваларини суғорадиган кудуққа тушиб ташналигини қондирмоқчи бўлди. Қараса, қудуқ атрофи тўла одам, ҳаммалари кўй-молларини суғориш билан банд. Мусонинг кўзи оломонга қўшилмасдан бир четда кўйларини сувга тушишдан тўсиб турган икки қизга тушди. Қизлар эркаклар орасига киришдан ва қўйлари уларнинг қўйларига аралашиб кетишдан қўрқиб турганларини кўрган Мусо алайҳис-саломнинг уларга раҳми келиб: “Нима бўлди? Нега сизлар ҳам бошқалар билан бирга қўйларингизни суғоравермай қараб турибсизлар?”, деган эди, у икки қиз олдиларида уларга ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлган бир мард йигит турганини кўриб, унга ўз ҳолларидан шикоят оҳангида: “Биз қандай қилиб бегона эркаклар орасига кирамиз? Шунинг учун ҳар куни ана у чўпонлар чорваларини сувга қондириб қайтиб кетгунларича кутиб туришга мажбурмиз. Фақат улар тарқалиб кетганларидан кейингина ортиб қолган сувдан қўйларимизни суғориб, уйда қолган кекса, кўзлари ожиз отамиз олдига қайтамиз”, дедилар.

24. Бас, (Мусо) уларга (қўйларини) суғориб берди. Сўнгра у (иссиқдан қочиб бир четдаги дарахт) соясига бориб (ўтириб), деди: «Парвардигорим, мен Ўзинг (ҳузурингдан) мен учун нима яхшилик (яъни, ризқ) туширсанг, ўшанга муҳтождирман».
Муфассирлар ёзишларича ҳазрати Мусо алайҳис-салом Фиръавн қавмидан ёлғиз, бечора, оч ва даҳшатга тушган ҳолда қочиб чиққанида айтдики: «Парвардигор, ёлғизман, хастаман, бечораман!» Шунда у кишига жавоб бўлди: «Эй Мусо, Мендек дўсти бўлмаган киши ёлғиздир, Мендек табиби бўлмаган одам хастадир. Мен билан алоқасини узган кимса бечорадир!» Дарҳақиқат, Оллоҳ таоло Ўз дўстларини ёлғизлатиб қўймаслиги ҳақида қуйидаги оятларда ҳикоя қилинади. Мусо алайҳис-салом қўйларини суғориб берган икки қиз Шуайб пайғамбарнинг қизлари эди. Кексайиб қолган Шуайб алайҳис-салом қизларининг ҳар кунги одатларидан эртароқ қайтиб келганларидан ҳайрон бўлиб, бунинг сабабини сўраганида улар бир нотаниш йигит қўйларини суғориб берганини айтдилар. Шунда у зот “эҳтимол у мусофирнинг қорни очдир”, деб қизларидан бирини Мусони чақириб келиш учун юборади.

25. Шунда улардан бири ҳаё билан юриб келиб: «Отам сени бизларга (қўйларимизни) сугориб берганинг ҳақини бериш учун чақирмоқда», деди. Бас, қачонки (Мусо Шуайбнинг ҳузурига) келиб, унга ўз қиссасини сўйлаб бергач, у: «Қўрқмагин. Сен золим қавмдан нажот топдинг», деди.
Мусо алайҳис-саломни чақириб келиш учун юборилган қиз Шуайб алайҳис-саломнинг кенжа қизи эди. У бегона йигит олдига бораётганидан қисилиб-қимтиниб енги билан юзларини яширганча Мусо ўтирган жойга келди ва ояти каримада зикр қилинган сўзларини айтди. Аввалига Мусо савоб умидида қилган иши учун ҳақ олишни истамади, лекин йўлсизликдан қийналиб нима қилишини, қаёққа боришини билмай тургани учун бир кекса мўйсафидни зиёрат қилиб дуосини олиш ва ундан панд-насиҳат олиш мақсадида чақириб келган қизга эргашиб йўлга тушди. “Тафсири Қуртубий”да Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, улар йўлга тушишлари билан (борадиган манзиллари уч мил - олти чақирим атрофидаги масофада эди), Мусо алайҳис-салом бошлаб бораётган қизга: “Сен менинг ортимдан юриб ўнгга, чапга деб йўл кўрсатиб боргин, чунки мен диндор йигитман, аёлларнинг ортидан уларнинг қоматларига қараб юрмайман”, деган сўзларни айтдики, Мусонинг бу сўзлари кейинчалик қиз отасига: У омонат-дор - ишончли йигит дейишига сабаб бўлди (бу ҳакда кейинги оятда зикр қилинади). Шундай қилиб Мусо алайҳис-салом уни чорлаган кишининг -Шуайб алайҳис-саломнинг ҳузурига етиб келгач, унга ўзининг бошидан ўт-ган саргузаштларини бошдан оёқ сўзлаб берган эди, Шуайб: “Қўрқмагин, энди сен у золим қавмдан нажот топдинг, Яъни золим Фиръавн қўл остидаги мамлакатдан чиқиб кетдинг”, деб унга тасаллий берди. Сўнгра уни таомга таклиф қилди. Лекин Мусо: “Йўқ, емайман, чунки бизнинг хонадон қилган совоб ишларимизни сотмаймиз, гарчи Ер юзи тўла олтин берсалар-да”, деб таомланишдан бош тортди. Шунда Шуайб алайҳис-салом: “Бу зиёфат сен кўйларимни суғориб берганингни ҳаққи эмас, лекин менинг ва ота-боболаримнинг урф-одатимиз уйимизга келган ҳар қандай меҳмонни зиёфат қилиб таомлантириш”, деган эди, шундан кейингина Мусо таомга қўл чўзди.

26. (Қизлардан) бири: «Эй ота, уни (чорваларингни боқиш учун ишга) ёллагин. Зеро, сен ёллаган энг яхши киши кучли, ишончли кишидир», деди.
Ушбу сўзларни айтгувчи ўша - Мусо алайҳис-саломни чақириб келган қиз эди. Шуайб алайҳис-салом қизидан бу сўзларни эшитгач: “Сен унинг кучли ва ишончли киши эканлигини қаердан билдинг?” деган эди, қизи: “У қудуқнинг ўн киши зўрға жилдирадиган қопқоғини - катта харсанг тошни бир ўзи кўтариб қудуқ оғзини очган ва бизнинг қўйларимизни суғориб бергач, яна қайта ёпиб қўйган эди”, деди ва йўлда келаётганларида у йигит бегона аёл ортидан унинг қоматига кўзи тушиб қолишидан, яъни, кўзи хиёнат қилиб кўйишидан ўзини эҳтиёт қилиб, унга: “Сен менинг ортимдан юргин”, деганини айтиб берди.
Ушбу ояти карима, биринчидан, Шариат ҳукмига кўра, бирон ишда одам ёллаб ишлатиш дуруст эканлигига, иккинчидан, ишчи ёллаганда ўша ишнинг уддасидан чиқа оладиган кучли ва ишончли одамни танлаш лозимлигига далилдир.

27. (Шунда Шуайб) айтди: «(Эй Мусо, агар рози бўлсанг), сен менга саккиз йил хизмат қилиб беришинг бадалига мен сенга мана шу икки қизимдан бирини никоҳлаб бермоқчиман. Энди агар ўн йилни тўлатсанг (яъни, тўла ўн йил ишлаб берсанг) сен томонингдан (бизга марҳамат) бўлур. Мен сени машаққатга солишни истамайман. Иншооллоҳ, сен менинг солиҳ кишилардан эканлигимни кўрурсан».
Яъни, Шуайб алайҳис-салом Мусонинг покдомон, куч-қувватга тўлган ва омонатдор йигит эканлигига қаноат ҳосил қилгач, унга: “Эй Мусо, мен сенга мана шу икки қизимдан бирини никоҳлаб бериб, ўзимга куёв қилмоқчиман. Бас, сен улардан хоҳлаганингни танлагин. Қизимнинг маҳрига сен саккиз йил менинг қўйларимни боқиб берасан. Агар яна икки йил қўшиб, ўн йил хизмат қилиб бераман десанг, бу сенинг томонингдан бизга ёрдам бўлур. Мен сени қийнаб кўйишни истамайман. Худо хоҳласа, сен мени яхши инсонлардан эканлигимни кўрурсан”, деди. Шундай қилиб, золим подшоҳ Фиръавн қўл остидан ёлғиз, оч ва қўрқувга тушган ҳолда қочиб чиққан Мусо алайҳис-салом Танҳо Оллоҳ таолога таваккул қилгани боис ҳеч кутмаган ҳолида бир лаҳзада ҳам оилали ҳам ватанли кишига айланди. Ушбу ибратли ҳодиса Ҳақ субҳонаҳу ва таоло Ўзининг дўстларини ҳеч қачон хор-зор қилиб қўймаслигига тарихий далиллардан биридир.

28. (Мусо) деди: «Мана шу сен билан менинг ўртамиздаги (битимдир). Икки муддатдан қай бирини адо қилсам бас, менга зўрлик қилинмас. (Яъни, яна бошқа шартлар кўшилмас). Оллоҳ айтаётган сўзимизга Вакил - Гувоҳдир».
Саид ибн Жубайр раҳматуллоҳи алайҳдан айтади: “Мендан Ҳияра аҳлидан бўлган бир яхудий: “Мусо у икки муддатдан қайси бирини адо этган?”, деб сўраган эди, мен: “Токи, арабларнинг энг яхши доно кишисига бориб сўрамагунимча бу саволингга жавоб бера олмайман”, дедим-да, Ибн Аббос разияллоҳу анхумонинг олдига бориб сўрадим. У айтди: “Албатта, икки муддатдан кўпроғини - яхшироғини адо этди. Зеро, Оллоҳнинг элчиси (яъни, Мусо алайҳис-салом) айтган сўзини комил равишда адо этади”. (Имом Бухорий ривоят қилган. “Тафсирий Бағавий”дан).
Абу Зарр Ғифорий розияллоху анхудан ривоят қилинган хабарда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам унга айтдилар: “Агар сендан Мусо икки муддатдан қайси бирини адо этган?”, деб сўралса, сен: “Яхшироғини, комилроғини (яъни, тўла ўн йил муддатни) адо этган”, деб айтгин. Агар сендан: “У икки қиздан қайси бирига уйланган?” деб сўралса: “Кичигига, эй ота, уни қўйларингни боқиш учун ишга ёллагин”, деган қизга. Бас, у икки қизнинг кичигига уйланди ва икки муддатнинг каттасини адо этди”, деб айтгин. (Табароний ва Хатиб Бағдодий ривояти).

29-30. Энди қачонки Мусо (келишилган ўн йил) муддатни ўтаб, аҳли-оиласи билан (Миср томон) йўлга тушгач, Тур (тоғи) тарафдан бир оловни кўриб қолди. У аҳли-оиласига: «Сизлар (шу ерда) туринглар. Мен бир оловни кўриб қолдим. Шояд сизларга ундан бирон хабар ёки исиниб олишларингиз учун у оловдан чўғ олиб келсам», деди. Бас, қачонки (Мусо оловнинг) олдига етиб келгач, у муборак жойдаги водийнинг ўнг тарафидан - дарахтдан унга нидо қилинди: «Эй Мусо, албатта, Мен барча оламларнинг Парвардигори Оллоҳдирман.
Аксари тафсир китобларида ривоят қилинишича, қачонки Мусо алайҳис-салом Мадян шаҳридан Мисрга волидаси ва оғасини зиёрат қилиб келгани бориш учун Шуайб алайҳис-саломдан изн сўраганида, у изн берди.
Бас, у қишнинг совуқ кунларидан бирида аҳли-оиласини олиб, қўй-молини олдига солиб йўлга чиқади. Шом ўлкаларининг подшоҳларидан хавфсираб серқатнов йўлдан юрмасдан сахродаги нотаниш йўллардан кетадилар. Ўша кунларда Мусонинг аёли ҳомиладор бўлиб, ойкуни яқин қолган, кечасими ёки кундузими кўзи ёришини билмасдан турган вақтлари эди. Бас, қишнинг қаҳратон ва қоп-қоронғу бир кечасида Тур тоғининг ғарбий томонига яқин келиб қолганларида Мусонинг аёлини тўлғоқ тутиб, тўхтадилар ва бир ўғил фарзанд дунёга келди. Улар тўхта-ганларида мол-қўйлари қоронғуда ҳар тарафга тарқалиб кетган эди. Мусо олов ёқиш учун қўлидаги чақмоқтошини ҳарчанд чақиб ҳаракат қилмасин, ҳеч ёнмасдан қийналиб турган чоғида баногоҳ Тур тоғи томонидан бир оловни кўради ва дарҳол аёлига: “Сизлар мана шу ердан жилмасдан тура туринглар, менинг кўзимга олисдан олов кўринди, бориб кўрайчи, ажабмас, сизларга ўша оловдан бирон чўғ олиб қайтсам ёки борар манзилимизга олиб борадиган йўлни кўрсатиб қўядиган бирор кишини топсам”, деб олов кўринган томонга қараб йўл олди.
Қачонки Мусо олисдан кўзига олов бўлиб кўринган нарса яқинига келгач, пастидан шохларининг учигача ям-яшил бўлган бир дарахтни ва уни ҳар тарафидан ўраб олиб оппоқ бўлиб ёниб турган оловни кўрди. Ажабки, на оловнинг ёруғлиги дарахтнинг яшиллигини ўзгартирар ва на дарахтнинг яшиллиги оловнинг ёруғлигини ўзгартирар эди.
Аҳли тафсир айтадилар: “Мусога олисдан кўринган нарса олов эмас, балки нур эди. Мусо уни олов, деб ўйлагани боис оятда “олов” дейилди”.
Ибн Аббос розияллоҳу анхумо ва Икрима ва бошқалардан ривоят қилинишича, у Оллоҳ азза ва жалланинг нури эди.
Саид ибн Жубайр эса: “У олов эди, чунки олов Оллоҳтаолонинг пардаларидан бир пардадир. Бу сўзимизга Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганимиз мана бу ҳадиси шариф ҳам далолат қилади: Пайғамбар соллоллоҳу алайҳ ва саллам айтдилар: “Олов ҳам Унинг Юзини тўсиб тургувчи бир пардадирки, агар уни очса, Юзининг ёруғлиги махдуқотидан кўз етганча жойни, яъни, бутун борлиқни куйдириб юборур”. (Муслим ривояти).
Мусо алайҳис-салом қиссасида айтилишича, у қўлига бир тутам қуриган хас-хашак олиб ёндириб олиш учун халиги дарахтга қараб юрганида, дарахт ундан узоқлашди, орқасига чекинганида эса, яна эски жойига қайтди. Мусо бу ҳолдан лолу ҳайрон бўлиб тўхтаганида, қулоғига малоикаларнинг тасбеҳлари эшитилди ва шу онда унинг кўнглига бир ором-осойишталик тушди. Мусо мана шундай ҳолда турар экан, баногоҳ ғойибдан унга бир нидо келди: “Эй Мусо, Мен сенинг Парвардигорингдирман”.
Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимахуллоҳ айтади: “Эй Мусо”, деган ушбу нидо унга ўша дарахтдан келди. Мусо ким нидо қилаётганини билмай дарҳол: “Мен овозингни эшитмоқдаман, аммо турган жойингни кўра олмаяпман, қаердасан?” деган эди, “Мен устингда ва ёнингда, олдингда ва ортингдадирман, Мен сенга ўзингдан ҳам яқинрокдирман”, деган жавоб бўлди. Бас, Мусо бу Ёлғиз Оллоҳ таолога лойиқ бўлган ҳол эканини билиб, Унга аниқ ишонди.

31. Асойингни (ерга) ташлагин!» Бас, қачонки (Мусо асосини ерга ташлаганида), уни илондек қимирлаганини кўргач, ортига қарамай қочди. «Эй Мусо, кел, қўрқмагин. Зеро, сен (хавфу-хатардан) омонда бўлгувчи кишилардандирсан.
Албатта, ушбу ақл бовар қилмас ҳодисанинг ҳикматлари бор эди. Аввало Ҳақ таоло бу воқеа воситасида Мусо алайҳис-саломга Ўзининг нақадар буюк Қудрат Соҳиби эканини намойиш қилиб, у зотни зиммасига юкланган пайғамбарлик вазифасини адо этишга тайёрлашни ирода қилган - бир муддат ўтгач, золим подшоҳ Фиръавн ва унинг одамлари олдида Мусо ўзининг ҳақ пайғамбарлигини исботлаш асносида катта майдонда айни мана шу мўъжизани кўрсатиш чоғида қўрқиб кетмаслиги учун мустаҳкам замин ҳозирлаган эди. Чунки башар табиатида илон, чаён каби ваҳший жонзотларни дафъатан кўрган пайтида қўрқувга тушиб қочиш бор нарсадир. Шунинг учун бу ҳодисага дафъатан дуч келганида Мусо алайҳис-салом ҳам кўрқиб кетди ва қочишга уринди лекин ушбу мўъжизанинг Эгаси уни тўхтатиб пайғамбарлар доимо Оллоҳ таолонинг ҳифзи-ҳимоясида бўлганлари боисидан ҳеч нарсадан қўрқмасликлари лозим эканини айтди.

32. Қўлингни чўнтагингга солгин, ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ - нурли бўлиб чиқур ва (агар ушбу мўъжизадан қўрқиб кетсанг), қанотингни (яъни, қўлингни) қўрқувдан қўлтиғингга қисиб олгин, (у яна ўз ҳолига қайтур). Бас, бу иккиси (яъни, асойингни илонга айланиши ва қўлингни оппоқ бўлиб нур сочиши) Парвардигоринг томонидан Фиръавн ва унинг одамларига (кўрсатиладиган) икки ҳужжатдир. Дарҳақиқат, улар фосиқ қавм бўлдилар».
Оятдаги ‘емонликсиз” калимаси муфассирларнинг айтишларича, “бирон касалликсиз” деган маънода бўлиб, одатда одамлар жирканадиган тери оқариб қолиши касалига дучор бўлмаган ҳолида деганидир. Ривоят қилинишича, Мусо алайҳис-салом ўзи қорамтир, буғдойранг киши бўлиб, қачон ўнг кўлини сўл қўлтиғига қисиб, сўнгра қайта чиқарганида, у қўл атрофга худди қуёш шуъласидек ўткир шуъла сочиб, қараган кўзни қамаштириб юборар ва ўз ёруғлиги билан уфқни тўсиб қўяр эди. Сўнгра қайтадан қўлтиғига солиб олганида эса, яна аввалги ҳолига - оддий қўлга айланиб қолар эди. (“Танвийрул-азҳон” тафсиридан).
“Бас, бу иккиси (яъни, асойингни илонга айланиши ва қўлингни оппоқ бўлиб нур сочиши) Парвардигоринг томонидан Фиръавн ва унинг одамларига (кўрсатиладиган) икки ҳужжатдир. Дарҳақиқат, улар фосиқ қавм бўлдилар”.
Яъни, Фиръавн ва унинг қавми фосиқ-итоатсиз қавм бўлганлари сабабли сен, эй Мусо, ўзингнинг ҳақ пайғамбарлигингни уларга мана шу икки ҳужжат-мўъжиза билан исботлайсан.

33-34. (Мусо) деди: «Парвардигорим, мен улардан бир жонни ўлдириб қўйганман. Шу боисдан улар мени ўлдиришларидан қўрқурман. Оғам Ҳорун мендан кўра тили гўёроқдир. Бас, уни ҳам мен билан бирга мени тасдиқлайдиган ёрдамчи қилиб юборгин. Дарҳақиқат, мен (тилимда дудуқлик борлиги учун) улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқурман».
Мусо алайҳис-салом зиммасига юклатилган улуғ вазифани - Оллоҳ таолонинг Ҳақ Динини фосиқ-золим қавмга етказиш вазифасини адо этиш учун Миср мамлакатига йўл олар экан, бундан ўн йил муқаддам бўлиб ўтган воқеа - бани Исроилдан бўлган кимсани ҳимоя қиламан деб, бир мисрликни уриб ўлдириб қўйгани ёдига тушди. Ва Парвардигорга илтижо қилиб: “Раббим, у қавм мени кўришлари билан Сенинг Амрингни уларга етказишга ҳам қўймасдан, сўзларимга қулоқ ҳам солмасдан мени ўлдириб кўйишларидан қўрқмоқдаман. Шу боисдан элчилик вазифасини бажаришда менга ёрдамчи қилиб, акам Ҳорунни ҳам, элчи қилиб юборсанг эди, у мендан кўра тили бурро, забони гўёдир. Мен бўлсам, тилимда тутилиш борлиги сабабли у фосиқ қавмга сўзларимни равон баён қила олмай, улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқмоқдаман”, деди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Мусо алайҳис-саломнингтилида бир қадар дудуқлик бор бўлиб, бунга болалик чоғида рўй берган бир ҳодиса сабаб бўлган эди. Маълумки, Мусо, Оллоҳ таолонинг иродаси билан чақалоқлигидан Фиръавн саройида унинг аёли Осиё кўл остида тарбияланиб вояга етади. Осиё иймонини кофир эридан сир тутган мўмина аёл эди. Кунлардан бирида Фиръавн мурғак чақалоқ бўлган Мусони кўтариб турганида у Фиръавнниг юзига уради ва соқолини юла-бошлайди. Шунда Фиръавн ғазабланиб: “Бу менинг душманим бўлади”, деб уни қатл қилмоқчи бўлганида қўрқиб кетган Осиё: “Эй подшоҳ, ахир у ҳеч нарсага ақли етмайдиган гўдакку. Ишонмасанг, уни синаб кўргин”, деб, бир лаганда чўғ ва яна бир лаганда дур-гавҳарларни келтириб Мусонинг олдига қўйиб кўяди. Мусо қўлини гавҳарга чўзмоқчи бўлганида Жаброил алайҳис-салом унинг қўлидан тутиб чўғ бор лаганга тўғрилаб қўяди, бас, Мусо бир дона чўғни ушлаши билан қўли куйиб, шошиб қолганидан уни оғзига солади ва ўша заҳоти тили куйиб, ўша-ўша тутилиб-дудуқланиб сўзлайдиган бўлиб қолади. (Куртубий ва Бағавий тафсирлари).

35. (Оллоҳ) айтди: «Биз сени оғанг билан билагингни бақувват қилурмиз ва иккингиз учун салтанат (яъни, ғалаба ато) қилурмиз. Бас, улар сизларга (бирон зиён) етказа олмаслар. Бизнинг оят-мўъжизаларимиз билан икковимиз ҳам, сизларга эргашган кишилар ҳам ғолиб бўлгувчидирсизлар».
Шундай қилиб, Жаноби Ҳақ Ўз элчисининг ушбу илтижосини ҳам ижобат этиб, ўша пайтда Миср мамлакатида истиқомат қиладиган оғаси Ҳорун алайҳис-саломга ҳам пайғамбарлик мартабасини ато қилди. Ва оға-ини икковлон Оллоҳ таолонинг “Мен сизларга албатта у золим қавм устидан салтанат - ғалаба ато этурман”, деган ваъдасига иймон келтирган ҳолларида золим подшоҳ Фиръавн саройига йўл олдилар. Ҳақ-таолонинг Амри билан бутун куфр оламига қарши бўладиган тенгсиз курашга чоғланган у икки буюк элчи ўзлариннг зиммаларидаги рисолатни адо этишда бирон-бир моддий кувватга эмас, балки, Оллоҳ таоло уларга ато этган ва ато этгувси Илоҳий оят-мўъжизаларга суянар эдилар.
Ушбу ояти карима мазмунидан Ҳорун алайҳис-салом ҳам пайғамбар экани маълум бўлганидек, пайғамбарлик инсон касб қилиб топадиган мартаба эмаслиги, балки инсоният орасидан саноқли кишиларгагина насиб этган бу бениҳоя улуғ ва айни пайтда ўта масъулиятли мартабани Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзи танлаган бандасига ҳадя этгани ҳам аниқ бўлади. Шунингдек, ушбу оят мазмунидан Мусо алайҳис-саломнинг Ҳақ таоло наздида нақадар қурбат ҳосил қилган банда эканлиги, ҳатто унинг бир дуоси шарофати билан Парвардигор Марҳамат кўргузиб, унинг оғаси Ҳорунни рисолат вазифасини адо этишда энг яқин ёрдамчи қилиб қўйгани ҳам маълум бўлади.

36. Бас, қачонки Мусо уларга Бизнинг оят-мўъжизаларимизни аниқ-равшан ҳолда келтиргач, улар: «Бу ҳеч нарса эмас, магар тўқилган уйдирма сеҳрдир. Бизлар бу ҳақда ўтган ота-боболаримиз (замони)да эшитган эмасмиз», дедилар.
Яъни, қачонки Мусо ва Ҳорун алайҳимас-салом Фиръавн ва унинг одамларига Оллоҳ таоло Танҳо Маъбуди Барҳақ эканлиги, бас, Ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилиш фарзлиги ҳақида сўзлаб, ўзларининг оддий инсонлар эмас, Оллоҳтаоло юборган элчилар эканликларини очиқ-равшан кўрсатиб берадиган Илоҳий мўъжизаларини намойиш қилишгач, Мусонинг кўлидаги асо ерга ташланганида баҳайбат аждаҳога айланиб қолганини, қўлига олиши билан қайтадан оддий асо ҳолига қайтганини, шунингдек, унинг кўли бир марта қўлтиғи остига солиб олса, бутун борлиқни ёритиб юборадиган нурга айланганини, қайтадан кўлтиғига суқиб олганида эса, яна оддий қўл бўлиб қолганини кўрган кофир кимсалар ушбу мўъжизаларни кўзбўямачилик, деб даъво қилдилар, Мусо ва Ҳорун алайҳимас-саломни оддий сеҳргарлар деб атадилар ва махлуққа - Фиръавнга эмас, Танҳо Холиққа ибодат қилиш фарзлиги ҳақидаги сўзларни эса, биз бу тўғрида ҳеч қачон, ҳатто ота-боболаримиз замонида ҳам эшитган эмасмиз”, деб инкор қилдилар.

37. Мусо айтди: «Парвардигорим ким Унинг ҳузуридан Ҳидоят -Тўғри Йўлни келтирганини ҳам, (Охират) диёридаги оқибат кимнинг фойдасига бўлишини ҳам жуда яхши Билгувчидир. Албатта, золим кимсалар нажот топмаслар”.
Яъни, Мусо алайҳис-салом унинг ва оғаси Ҳоруннинг - Оллоҳ таоло юборган элчиларнинг сўзларига ишонмаган, улар келтирган оят-мўъжизаларни сеҳр-жоду деб, масхара қилган кимсаларга жавобан улар билан тала-шиб тортишмади. Балки, донолик билан мана бундай ҳикматли сўзларни айтди: “Барча нарса Парвардигоримга маълумдир, У Зот мен сизларга Унинг Амри билан Тўғри Йўлни етказганимни ҳам, ана ўша Тўғри Йўлни маҳкам ушлаган кишилар охир-оқибатда - ҳаёти дунёдан Охират диёрига ўтгач, албатта жаннат аҳлларидан бўлишларини ҳам жуда яхши Билгувчидир. Аниқки, ширк ва куфр йўлини танлаш билан ўзларига зулм қилган кимсалар ҳеч қачон - дунёда ҳам, Охиратда ҳам, нажот топмаслар”.

38. Фиръавн деди: «Эй одамлар, мен сизлар учун ўзимдан бошқа бирон илоҳ борлигини билган эмасман. Бас, сен, эй Ҳомон, лойни пишириб, (пишиқ ғишт куйиб) мен учун бир (баланд) қаср бино қил, шоядки мен (унинг устига чиқиб) Мусонинг худосини кўрсам. Албатта, мен уни ёлғончи кимсалардан деб ўйламоқдаман”.
Золим Фиръавн мазкур сўзларини ўз одамлари олдида Мусо алайҳис-саломни ёлғончи қилиш учун, унинг Танҳо Маъбуди Барҳақ Ёлғиз Оллоҳ таолодир, деган сўзини инкор этиш мақсадида айтади. Бу тарихий воқеа тафсилотлари бошқа оятларда ҳам баён этилган: “Сўнг (ўз одамларини) тўплади-да, жар солиб: “Мен сизларнинг энг юксак Парвардигорингиздирман”, деди. Бас, Оллоҳ уни ҳам Охират, ҳам дунё азоби билан ушлади (яъни, дунёда у денгизга ғарқ қилиб юборилди, Охиратда эса дўзах азобига дучор бўлур). Албатта, бу (қисса)да (Оллоҳдан) қўрқадиган кишилар учун ибрат бордир”. (Ван-назиот сураси, 23-26-оятлар).
Юқоридаги оятларда Мусо алайҳис-салом қилган даъватни қабул қилмасдан, унга қарши фитна-фасод тарқатиб юргани сабабли дунё ва Охират азобига гирифтор қилинган Фиръавн қиссаси зикр қилингач, бу қиссадан фақат Оллоҳдан қўрқадиган кишиларгина ибрат ва панд-насиҳат олишла-ри таъкидланди. Бинобарин, Яратгандан қўрқмайдиган эътиқодсиз кимсаларга ҳеч қандай мўъжиза ёки ваъз-насиҳат кор қилмаслиги аниқ экан.
Фиръавннинг вазири Ҳомонга ғиштларни пишириб, ўз замонида мисли кўрилмаган даражада баланд - осмонўпар қаср бино қилишни буюришидан кўзлаган мақсади бир томондан ўзининг нақадар буюк кудрат соҳиби эканлигини кўз-кўзлаш бўлса, иккинчи томондан “мана шундай баланд қаср устига, осмони фалакка чиқиб ҳам Мусо айтган Илоҳни кўрмадим”, деб, Оллоҳ таолонинг элчисини ёлғончи қилиш эди. Лекин у ғофил махлуқ қилмоқчи бўлган иши, курмоқчи бўлган осмонўпар қасри ўзининг одамлари бошига мисли кўрилмаган кулфат-бало бўлишидан тамоман бехабар эди. Муфассир-лар ривоят қилишларича, вазир Ҳомон Фиръавн буйруғи билан мамлакатнинг ҳар тарафидан мардикор ва ёрдамчилардан ташқари эллик минг уста бинокорларни тўплаб қаср қурилишини бошлайди. Ҳунарманд усталардан талаб қилинган нарса ўта тез фурсатда ва бор хунарларини ишга солиб дунёдаги энг баланд ва энг муҳгашам қасрни бино қилишлари эди. Золим подшоҳ малай-мардикорлари тун-у кун ишлаб хожалари буюрган ишни адоғига етказадилар, саноқли кунларда ўхшаши йўқ осмон ўпар қаср қад ростлайди. Аммо бино қурилиб битган куни Фиръавн ва унинг малайлри йўқ деб гумон қилган Танҳо Маъбуди Барҳақ Парвардигори оламнинг Иродаси билан ўша янги бино қилинган муҳгашам қаср бир лаҳзада таг-туги билан ерга кулайди ва бино қурилишида иштирок этган кимсалардан биронтаси омон қолмасдан барчалари ўзлари қурган бинолари остида қолиб ҳалок бўладилар. Лекин мана шундай буюк кулфатни ўз кўзлари билан кўрганларидан кейин ҳам золим подшоҳ ва унинг малайларини кўзлари очилмади, чунки -

39-40. (Фиръавн) ҳам, унинг лашкарлари ҳам (Мусо даъват қилган Ҳақ Динга иймон келтирмасдан) Ер юзида ноҳақ кибру-ҳаво қилган ва ўзларини Бизга қайтарилмайдилар, деб ўйлаган эдилар. Бас, Биз уни барча лашкари билан ушладикда, денгизга ташладик - ғарқ қилиб юбордик. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), энди Сиз у золим кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг.
Бу воқеа, Оллоҳ таоло динсиз - жиноятчи кимсалардан мана шу дунёнингўзида ҳам интиқом олиши - уларни ҳамманинг кўз ўнгида дафъатан, бирданига қириб ҳалок қилиб юбориши мумкин эканига тарихий далил бўлиб қолди. Ҳақ таоло у кофир қавмни Илоҳий оят-ҳужжатларни ёлғон деганлари учун, у оят-мўъжизаларни ўз кўзлари билан кўриб туриб юз ўгирганлари учун, Оллоҳнинг ҳақ элчиси бўлмиш Мусо алайҳис-саломга итоат этмаганлари ва унинг даъватларини қабул қилмаганлари учун денгизга ғарқ қилиб юборди. Улар Оллоҳ таолонинг оятлари - мўъжизаларидан қандай кўз юмиб, ўзларини ғафлатга солиб олган бўлсалар, Ҳақ таоло уларни денгизга ғарқ қилиб юборар экан, дод-фарёдларига, сўнгги пушаймонларига ва тавба-тазарруъъларига боқмасдан қилмишларига яраша жазоларини берди - улардан биронтасини қўймасдан ҳалок қилиб юборди.
Мусо алайҳис-саломгача ўтган пайғамбарлардан биронтаси ўз қавмига бу қадар кўп ва қайта-қайта мўъжиза кўрсатмаган эди, Фиръавн ва унинг қавмигача ўтган бирон кофир қавм Оллоҳ ва Унинг элчисини бу қадар кўп алдамаган эди. Бу бадбахт қавм ўзларининг куфру туғёнлари сабабли неча марта турли балоларга дучор бўлдилар, ҳалокат чоҳининг ёқасига келиб қолдилар ва ҳар гал уларнинг ичган ёлғон қасамлари сабабли Мусо алайҳис-салом қилган дуолари шарофати билан - ҳалок бўлиб кетишдан кутулиб қолдилар. Аммо улар шу қадар бахтсиз қавм эканларки, ўзларига берилган бу имкониятлардан мутлақо фойдаланмадилар, балки аксинча, борган сари ғафлат тўнига янада қаттиқроқ ўралиб олавердилар! Бас, натижа ҳам қилмишларига яраша бўлди - биронталари тирик қолмай тубсиз денгизга ғарқ бўлиб кетдилар! Бу тарихий ҳодиса қай тарзда содир бўлгани ҳақида бошқа бир ояти каримада шундай хабар берилади: “Денгизни ўртасидан бўлиб сизларни қутқариб, кўз ўнгингизда Фиръавн одамларини ғарқ қилганимизни эсланглар!”. (Бақара сураси, 50-оят).
Қачонки Ҳақ таоло бани Исроилга Мисрдан - қуллик ўлкасидан нажот беришни ирода қилгач, ҳеч қачон ўзининг қулларидан ажраб қолишни истамаган Фиръавннинг қалбига шундай хавотир солиб қўйдики, натижада у кутилмаганда Мусо ва Ҳорунни саройга чақириб, “Ўзинглар ҳам, бани Исроил қавми ҳам, биронтанглар қолмасдан менинг халқим орасидан чиқиб кетинглар ва ўзларинг айтиб юрган Раббингизга сиғинаверинглар”, деди. Бу хушхабардан бениҳоя шодланиб, Оллоҳга шукроналар айтган Мусо ва унинг оғаси Ҳорун алайҳимас-саломлар ўз қавмлари бани Исроил билан йўлга ҳозирлик кўра бошладилар. Яъкуб алайҳис-салом билан бирга Миср заминига кириб келганларида бор йўғи етмиш икки кишидан иборат бўлган бу қавм Мисрдан чиқар эканлар, саноқлари, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу таъкидлашларича, олти юз минг нафардан кўп эди. Оллоҳнинг Амри билан бани Исроил қавми йўлга тушганларидан кейин, Фиръавн аъёнлари унинг олдига кириб “Қулларинг қочиб кетишдику”, дейишганида - ана ўшандагина бу золимнинг кўзи ярқ этиб очилди ва аввал айтган сўзидан қайтиб, “Биз нима қилиб қўйдикўзи? Ўз ихтиёримиз билан тайёр дастёр - қулларимиздан маҳрум бўлиб қолаверамизми?”, деди ва бани Исроилдан уч баробар кўп саноқдаги лашкари билан уларнинг ортидан тушиб, Бахри Қулзум, ҳозирда Сувайш номи билан машҳур денгиз соҳилида йўллари тўсилиб тўхтаб турган бани Исроил қавмига етиб борди. Бани Исроил - яҳудлар ортларидан қувиб келаётган Фиръавн ва унинг саноқсиз лашкарига кўзлари тушгач, уларга хос бўлган қўрқоқлик, хоинлик қалқиб юзага чиқди ва “Эй Мусо, сен бизларга ваъда қилган зафар, ғалаба қаёқда қолди? Мисрликлар қўлида қул бўлиб қолганимиз биз учун мана бу саҳрода ҳалок бўлиб кетганимиздан яхшироқ эди”, дея бош-ладилар. Шунда Оллоҳтаоло Мусога ваҳий қилдики: “Асойингни денгизга ургин”. Мусо қўлидаги асони денгизга урган эдики, баногоҳ у қуп-қуруқ йўлга айланиб қолди. Бани Исроил бу очилган йўлга тушган эдилар, орқаларидан кувиб келаётган Фиръавн ва унинг лашкари ҳам уларга эргашди. Аммо Мусо ва унинг қавми денгизнинг нариги соҳилига чиқиб олишлари билан, ҳали Фиръавн барча одамлари билан денгиз ўртасида эканлар, соҳилга чиқиб олган бани Исроилнинг шундоқ кўз ўнгида Оллоҳ таоло Мусо алайҳис-саломга ваъда қилган мўъжиза юз берди - бир зумда денгизни қайтадан сув қоплади ва Фиръавн ҳамда унинг одамларидан биронтаси қолмай сувга ғарқ бўлиб кетдилар! Мана шундай қилиб, Жаноби Ҳақ Ёлғиз Ўзи биладиган Илоҳий Ҳикмат сабабли Ўзининг бандаси ва элчиси бўлмиш Мусо ҳамда унга иймон келтирган мўмин бандалари шарофатидан бани Исроил қавмини Фиръавн зулмидан халос қилди.

41. Биз уларни, (яъни, Фиръавн ва унинг лашкарларини ўзларига эргашган динсиз кимсаларни) дўзахга чорлаб турадиган етакчи доҳийлар қилиб қўйдик. Қиёмат Кунида ҳам уларга ҳеч қандай ёрдам берилмас!
Яъни, Оллоҳ таоло Фиръавн ва унинг тобеъларини иймонсизликда Оллоҳнинг Борлиги ва Бирлигини инкор қилишда, Унинг элчи-пайғамбарларини ёлғончи қилишда ўзларидан кейин дунёга келадиган кофир кимсаларга пешво - йўлбошчи қилиб қўйди. Бас, улар нафақат ўзлари Тўғри Йўлдан оздилар, балки кейинги авлодлардан ҳам жуда кўпларини йўлдан озишига сабабчи бўлдилар. Шу боисдан Фиръавн ва унинг қавми ҳам дунё азобига гирифтор қилиндилар - биронталари қолдирилмасдан денгизга ғарқ қилиб юборилдилар, ҳам Охират азобига мустаҳиқ бўлдилар - “Қиёмат Кунида ҳам уларга ҳеч қандай ёрдам берилмас!”

42. Ва Биз уларга бу дунёда ҳам лаънатни эргаштирдик. Қиёмат Кунида ҳам улар (Бизнинг Раҳматимиздан) йироқ қилингувчи кимсалардандирлар.
Яъни, Фиръавн ва унинг қавмига берилган жазо ҳам уларнинг қилган жиноятларига яраша бўлди. - Қаерда улар эсланадиган бўлса, эшитганлар уларни қарғайдилар, лаънатлайдилар, ҳеч ким уларни яхши сўзлар билан хотирламайди. Бу у золим қавмга ҳаёти дунёда берилган жазолардандир. Охиратда, Қиёмат Кунида эса, улар шундай мақбуҳ - қабиҳ суратда тирила-диларки, кўрган одам улардан жирканади, алҳазар айтади, ҳамма улардан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилади. Чунки, улар ўзларининг қилмиш-жиноятлари сабабли Оллоҳ таолонинг Раҳматидан жуда-жуда узоқ қилинган, яъни, бутунлай маҳрум қилинган ҳақиқий бадбахт кимсалардир!

43. Дарҳақиқат, Биз аввалги аср-авлодларни (Ҳақ Йўлга юрмаганлари сабабли) ҳалок қилиб юборганимиздан кейин Мусога одамлар учун басоир - Ҳужжатлар, Ҳидоят ва Раҳмат бўлган Китоб - Таврот ато этдик. Шояд улар эслатма - ибрат олсалар.
Ушбу ояти каримада Хақ таоло тарих ҳақида сўзлаб олис мозийда ўтган Нуҳ алайҳис-саломнинг қавми, Од, Самуд қабилалари ва бошқа кўплаб қавму қабилаларни ўзларига юборилган элчи пайғамбарларни ёлғончи қилганлари, Оллоҳтаолонинг Амрига итоат этмасдан кофир бўлганлари сабабли ҳалок қилиб юборганидан кейин, инсоният Тўғри Йўлни ва шариат қонунларини кўрсатиб берадиган Илоҳий Китобга жуда муҳтож бўлиб турган бир замонда Мусо алайҳис-саломни элчи қилиб юбориб, унга одамлар ўқиб эслатма-ибрат олишлари учун уларнинг ҳаёт йўлларини ёритиб берадиган бир нур қилиб, Ҳидоят ва Илоҳий Марҳамат қилиб Таврот Китобини нозил қилгани ҳақида хабар беради.
Ояти каримадаги “басоир” сўзи “басират”нинг кўплигидир. Араб тилида кўзга кўриш қобилиятини берадиган нурни “басар” дейилади. Қалбни ёритадиган нурни эса “басират” дейилади. Илоҳий Каломнинг ҳар бир ояти мўмин қалбини ёритиб, унга Тўғри Йўлни кўрсатиб тургани учун оятлар-Илоҳий Ҳужжатлар “басоир”, деб аталди.

44. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Биз Мусога ишни (яъни, Фиръавн олдига боришни) буюрган пайтимизда Сиз (Тур тогининг) Ғарб томонида (Биз Мусо билан ваъдалашган жойда турган) эмас эдингиз ва гувоҳлардан ҳам бўлган эмас эдингиз.
Юқоридаги оятларда Мусо ва Ҳорун алайҳимас-салом қиссалари улар билан Фиръавн ва унинг қавми ўртасида бўлиб ўтган ибратли воқеа-ҳодисалар ҳақида баён қилингач, ушбу ояти каримадан бошлаб Ҳақтаоло Ўзининг сўнгги Элчиси Ҳазрати Мухдммад соллоллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб узоқўтмишда рўй берган мазкур воқеалардан бирортасига у зоти шариф гувоҳ бўлмаганларини, шунингдек, саводлари бўлмаганлиги сабабли у воқеа-ҳодисалар ҳақида бирон китобдан ўқиб билган бўлишлари ҳам амри маҳол эканлигини, демак ушбу ғайб хабарлари Муҳаммад алайҳис-саломга фақат ва фақат ваҳий орқали етказилаётганини, бинобарин у зотнинг ҳақиқатан ҳам Ҳақ таолонинг ҳақ Пайғамбари эканликларига аниқ равшан далолат қилиб турганини эслатади. Жаноби Ҳақ гўё шундай дейди: “Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз Оллоҳ таоло Мусо алайҳис-саломга сўзлаган ва унга Таврот ёзилган лавҳларни туширган вақтда у жойда Мусонинг ёнида турган эмасдингиз. Ушбу воқеа-ҳодисалар хабарини Сизга Биз ваҳий орқали етказмокдамиз ва Сиз гўё ўша замонда ҳозир бўлгандек ва ўз кўзларингиз билан кўргандек аниқ-тиниқ қилиб тиловат қилиб бермоқдасизки, бу Сиз тиловат қилаётган оятлар ўзингизнинг сўзларингиз эмас, балки Каломуллоҳ эканлиги ва Сиз ҳақ Пайғамбар эканлигингизнинг равшан далилидир”.
Энди қуйидаги ояти каримада Мусо алайҳис-саломнинг қиссаси Куръон оятларида зикр қилинганининг сабаби баён қилинади -

45-46. Лекин Биз (Мусо замонидан сўнг, кўп) асрларни пайдо қилдик, бас, уларга умр-замон чўзилиб кетди (ва улар Мусога юборилган ҳукмларни унутиб юбордилар. Шунда Биз Ҳукму Фармонларимизни одамларга ҳаққи-рост етказишингиз учун Сизни Пайғамбар қилиб юбор-дик). Сиз Мадян аҳли орасида тургувчи ҳам, уларга Бизнинг оятла-римизни тиловат қилгувчи ҳам бўлган эмасдингиз. Лекин Биз элчилар юборгувчи бўлдик (бас, Сиз сўнгги Элчи қилиб юборилдингиз ва Бизнинг ваҳийларимиз воситасида Мусо тўғрисида ҳам, Мадян шаҳрининг аҳли ҳақида ҳам хабардор бўлдингиз). Биз (Мусога) нидо қилган пайтда Сиз Турнинг ёнида бўлган эмас эдингиз. Лекин (Сиз) Парвар-дигорингиз томонидан Раҳмат бўлиб Сиздан илгари бирон огоҳлантиргувчи келмаган бир қавмни огоҳлантириш учун (Элчи қилиндингиз). Шоядки улар эслатма-ибрат олсалар.
Яъни, Сизнинг замонингиз билан Мусонинг замони ўртасида Биз кўп аср-авлодларни дунёга келтирдик орадан шундай узун муддат ўтдики, илгари нозил қилинган Илоҳий китобларда буюрилган қонунлар, ҳукмлар тамомила ўзгариб кетди, билим-мaърифат эскирди - унутилди, асрлар оша турли миллат ва элатлар пайдо бўлиб, одамлар Оллоҳ таоло аввалги элчи пайғамбарларига ваҳий қилган қонун-ҳужжатларни ёдларидан чиқариб юбордилар ва оқибат-натижада аксари инсонлар нодонлик-жаҳолат ботқоғига ботиб, куфр ва ширк кўчаларига кириб кетдилар. Мана шундай зулмат замонида, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Биз Сизни Ўзимизнинг сўнгги Элчимиз қилиб юбордик. Сиз Парвардигорингиз томонидан бутун оламга Илоҳий Марҳамат қилиб юборилдингиз, яъни, Сизга иймон келтириб итоат қилган кишилар албатта Оллоҳ таолонинг Раҳмат-Марҳаматига сазовор бўлурлар. Чунки, Сизга Илоҳий ваҳий орқали бошқа ҳеч кимга маълум бўлмаган илмлар ато этилди. Шунинг учун ҳам гарчи Сиз узоқ та-рихда ўтган қабила бўлмиш Мадян аҳли орасида яшамаган, уларга элчи қилиб юборилган Шуайб алайҳис-саломнинг ёнида туриб уларга Бизнинг оятларимизни ўқиб бермаган бўлсангиз ҳам, Биз Мусо алайҳис-саломга сўзлаган вақтимизда ўша жойда Тур тоғининг ёнида гувоҳ бўлиб турмаган бўлсангиз ҳам, ўз қавмингизга ана ўша олис мозийда бўлиб ўтган воқеа-ҳодисалар ҳақида худди ўз кўзингиз билан кўргандек аниқ-тиниқ қилиб хабар бермоқдасиз, Сиздан илгари бирон огоҳлантиргувчи пайғамбар келмаган бу жоҳил қавмни, шояд улар панд-насиҳат олиб Оллоҳнинг Раҳ-матига олиб борувчи Тўғри Йўлга юрсалар, деб куфрнинг, ширкнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақида огоҳлантирмоқдасиз. Дарҳақиқат, ушбу оятларда зикр қилинган воқеалар Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи васалламнинг неча юз йиллар илгари ўтган пайғамбарлар ва уларнинг қавмлари ўртасида бўлиб ўтган можаролар ҳақида худди уларнинг ёнида тургандек аниқ хабар беришлари у зотнинг ҳақ Пайғамбар эканликларини кўрсатиб турадиган Илоҳий мўъжизалардандир.

47. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), агар уларга ўз қўллари билан қилган ишлари сабабли мусибат - бало етса: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга бирон элчи юборганингда эди, бизлар дарҳол Сенинг оятларингга эргашар ва иймон келтиргувчилардан бўлар эдик», дейишмаганида эди (Биз Сизни уларга Пайғамбар қилиб юбормаган бўлар эдик).
Яъни, агар Макка мушриклари куфр-маъсиятлари сабабли жазоланиб азоб-укубатга дучор бўлган вақтларида Бизга илтижо қилиб: “Парвардигоро, Ўзинг бизларга элчи-пайғамбар юбормадинг-ку, агар бизга бирон огоҳлантиргувчи келганида, бизлар ҳеч тўхтамасдан, унга итоат қилиб, мўминлардан бўлар эдик”, деб даъво қилишлари бўлмаганида эди, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Биз Сизни уларга пайғамбар қилиб юбормаган бўлар эдик. Лекин уларнинг Қиёмат Кунида, ҳаёти дунёда қилган жиноятлари - кофир-мушрик бўлганлари сабабли ҳақли жазога гирифтор қилинган-ларида ўзларини оқлаш учун бирон баҳона топа олмасдан мазкур сўзларни айтишлари аниқ бўлгани учун Биз Сизни кофирларни дўзах азобидан огоҳлантирувчи мўминларга жаннат хушхабарини бергувчи Пайғамбар қилиб юбордик. Ушбу мазмундаги оят бошқа бир сурада ҳам келган эди. “Эй аҳли Китоб, мана, Элчимиз (Муҳаммад алайҳис-салом аввалги) пайғамбарлардан анча замон ўтиб: «Бизга на (жаннат ҳақида) хушхабар бергувчи ва на (дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи келмаган», демасликларингиз учун сизларга (Дин ҳукмларини) баён қилган ҳолда келди. Мана сизларга хушхабар бергувчи ва (дўзахдан) огоҳлантиргувчи бўлган зот келди. Оллоҳ ҳамма нарсага Қодирдир!”. (Моида сураси, 19-оят).

48. Энди қачонки (ана ўша Макка кофирларига) Бизнинг ҳузуримиздан ҳақ (Пайғамбар) келгач эса, улар: «Унга (яъни, Муҳаммадга) ҳам Мусога берилган мўъжизалар берилганида эди (бизлар унга эргашган бўлардик)», дедилар. Ахир улар илгари Мусога берилган мўъжизаларга ҳам кофир бўлмаганмидилар?! - Улар: «(Таврот ва Қуръон) бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган икки сеҳр», дедилар, ва яна: «Бизлар (бу икки Китобдан) ҳар бирига кофирмиз», дедилар.
Яъни, ана ўша - “Бизга ҳам Оллоҳ элчи юборганида албатта унга эргашиб мўминлардан бўлар эдик”, деб юрган Макка кофирларига Оллоҳ таоло томонидан ўзлари сўраган ҳақ Пайғамбар Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам юборилганларида, улар дарҳол иймон келтириш ўрнига:
“Қани эди Муҳаммадга ҳам Мусо пайғамбарга ато этилган сирли қўл ва асо каби мўъжизалар берилса эди ёки унга ҳам Қуръон худди Мусога Таврот бирданига яхлит китоб ҳолида осмондан тушгани каби туширилса эди”, деб янги баҳона ўйлаб топдилар. Ҳолбуки улар илгари ўша Мусо пайғамбарга тушган Тавротга ҳам кофир бўлган эдилар. Калбий айтади: “Қурайш кофирлари Мадинадаги яхудларга одам юбориб, Муҳаммад алайҳис-салом ҳақларида ва у зотнинг пайғамбар қилиб юборилишлари хусусида Таврот китобида айтилганми? деб сўрашганида яҳудлар: “Сизлар сифатлаб берган Муҳаммад ҳақида ва унинг сифатлари тўғрисида Тавротда бор ва у охир замон пайғамбари деб айтилганини биламиз”, дедилар. Лекин саволларининг жавоби етиб келгач, Макка мушриклари ҳақ пайғамбарга иймон келтириш ўрнига: “Мусо ҳам, Муҳаммад ҳам жуда ўткир сеҳргарлар, Таврот ва Қуръон бўлса, бир-бирини қувватлайдиган сеҳр-жодудан ўзга ҳеч нарса эмас. Биз у китобларнинг икковига ҳам ишонмаймиз”, дейишди. (“Маоли-мут-танзийл” ва “Ал-жомеъ лиаҳкомил-Куръон”тафсирлари).

49. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, уларга) айтинг: «У ҳолда сизлар, агар ростгўй бўлсанглар, Оллоҳ ҳузуридан у икки (Китобдан) кўра тўғрироқ бўлган китоб келтиринглар, мен унга эргашурман».
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, энди Сиз ўша кофир-мушрик кимсаларга: “Эй мушрик жамоа, ростки сизлар ушбу китобларга - Таврот ва Қуръонга кофир бўлган экансизлар, уларнинг Оллоҳ таоло томонидан нозил қилинганини инкор этар экансизлар, у ҳолда, ўзларингизнинг “Таврот ҳам, Қуръон ҳам - сеҳр”, деган сўзларингизни исботлаш учун Оллоҳ томонидан у икки Китобдан тўғрироқ бўлган бир китоб келтирингларчи? Агар шундай қила олсаларингиз, мен унга эргашурман”, деб айтинг.

50. Бас, агар улар Сизга жавоб бера олмасалар, билингки, улар фақат ҳавойи нафсларигагина эргашурлар. Оллоҳ томонидан ҳидоятланмаган ҳолда ҳавойи нафсига эргашган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?! Албатта, Оллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, агар Макка мушриклари Сиз сўраган нарсага жавоб айта олмасалар, яъни, Оллоҳтаоло ҳузуридан Таврот ва Қуръондан ҳам тўғрироқ бўлган китобни келтира олмасалар, (ҳаргиз келтира олмайдилар ҳам) у ҳолда яхши билингки, улар бирон бир далил-ҳужжатсиз фақат нафсу ҳаволарига эргашганлари учунгина Сиз келтирган Китобга кофир бўлмоқдалар. Демак, улар чинакам ҳавойи жамоатдирлар.
Оллоҳ таоло томонидан Тўғри Йўлни кўрсатиб турадиган Ҳужжатга - Ҳи-доятга эга бўлмасдан туриб нафси нимани хоҳласа ўшанга эргашиб кетаверадиган кимсалар эса, дунёдаги энг йўлдан озган - адашган махлуқлардирки, албатта, Оллоҳ таоло бундай золим қавмни - Ҳақ Йўлга иймон келтириб, унга эргашиш ўрнига кофир бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган кимсаларни ҳеч қачон Тўғри Йўлга ҳидоят қилмас.

51. Ҳолбуки, Биз шояд эслатма-ибрат олсалар, деб уларга Сўзни узлуксиз етказдик (яъни, пайдар-пай нозил қилдик).
Яъни, Биз Маккаликларга токи панд-насиҳат олсинлар ва Ҳақ Динга иймон келтирсинлар, деб, Қуръон оятларини узмасдан, бир оятдан кейин бошқа оятни, бир сурадан кейин бошқа сурани нозил қилиб турдик. Ушбу оятларда Биз уларни яхши амаллар қилишга буюрдик, ёмон-гуноҳ ишлардан қайтардик, нима савоб-у нима гуноҳ эканлигини баён қилдик. Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам жазосиз қолмаслигини уқтирдик, ўтган умматлардан ўзларига юборилган элчи-пайғамбарларни ёлғончи қилган қанча-қанча қавмлар Оллоҳ таолонинг ғазабига учраб ҳалок бўлиб кетганлари ҳақида хабарлар бердик. Лекин бу жоҳил қавм Ҳақ Сўзга ишонмади-лар, ҳақ Пайғамбарга қулоқ солмадилар ва итоат қилмадилар, балки, фақат ўзларининг ҳавойи нафсларига эргашиб кетавердилар!

52-53. Биз (Қуръондан) илгари Китоб (яъни, Таврот, Инжил) ато этган зотлар (яъни, яҳудий ва насронийлар орасидаги мўминлар) унга (яъни, Қуръонга) иймон келтирурлар. Қачонки уларга (Қуръон) тиловат қилинса улар: «Бизлар унга иймон келтирдик. Албатта, у Парвардигоримиз томонидан бўлган Ҳақиқатдир. Шак-шубҳасиз, бизлар (Қуръон нозил бўлишидан) илгари ҳам мусулмонлар (яъни, Оллоҳни Ягона билиб бўйинсунувчилар) эдик», дерлар.
Мазкур оятларни бизга мана бу ояти карима тафсир қилиб беради. “Улар Пайғамбарга нозил қилинган нарсани (Қуръонни) эшитган пайтларида унинг ҳақ эканини билганлари сабабли кўзларидан ёш қуйилаётганини кўрасиз. Улар дейдилар: «Парвардигоро, иймон келтирдик. Бас, бизни гувоҳлик бергувчилар қаторига ёзгин”. (Моида сураси, 83-оят).
Ушбу оятлар Ҳабаш давлатидаги насронийлар ҳақида нозил бўлган. Исломнинг илк даврларида Макка мушриклари Пайғамбар алайҳис-саломга иймон келтирган саҳобаларга турли тазйиқлар ўтказиб, мусулмонлар учун Маккада яшаш ниҳоят даражада қийинлашиб кетганида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бир қанча саҳобага Ҳабаш юртига ҳижрат қилишни буюрдилар. У ерда насронийлар яшар эдилар. Мусулмонлар борганларида Ҳабашистон подшоҳи Нажоший улардан ким экан-ликларини ва қайси динга ишонишларини сўраб-суриштиради. Булар ўзларининг араб юртидан келганликларини, динлари Ислом, пайғамбарлари Муҳаммад алайҳис-салом эканини айтадилар. Нажоший: «Бу қандай дин ва қайси Китобга амал қилади, у қандай пайғамбар?», деб сўраганида, мусулмонлар Пайғамбар алайҳис-салом ҳақларида маълумот бериб, Исломнинг моҳиятини сўзлаб берадилар ва Қуръон оятларидан тиловат қиладилар. Шунда Нажоший ва бошқа насроний уламо ва роҳиблар Ислом Ҳақ Дин эканига, Қуръоннинг эса Илоҳий Китоб эканига тан берадилар ва бу Китоб оятларининг таъсиридан кўз ёшларини тўхтата олмай қоладилар. Нажоший эса: «Бу Китоб билан бизнинг Инжилимизнинг асли - манбаи биттага ўхшайди», дейди ва мусулмонларга бу юртда бемалол яшашлари учун қулайликлар ҳозирлаб беришни буюради.

54. Ана ўша зотларга (дину-иймон йўлида) сабр-тоқат қилганлари сабабли ажр-мукофотлари икки баробар қилиб берилур. Улар яхшилик (яъни, сабр-тоқат) билан ёмонликни (яъни, кофирларнинг озорларини) дафъ қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар.
“Саҳиҳи Муслим”да Абу Мусо Ашъарий розияллоху анхудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Уч тоифа кишиларга ажрлари икки баробар қилиб берилади. Аҳли Китобдан бўлган бир киши ўзининг пайғамбарига иймон келтирган бўлса ва Пайғамбар (яъни, Хдзрати Муҳаммад) соллоллоху алайҳи ва салламни ҳам топиб, у зотга хдм иймон келтирса, итоат қилса ва тасдиқласа, бас, унинг учун икки баробар ажр бордир. Яна бир эгалик кул Оллоҳ азза ва жалланинг ҳаққини ҳам адо этса ва ўз хожасининг ҳаққини ҳам адо этса, унинг учун хдм икки баробар ажр бордир. Яна бир кишики, унинг чўриси бор эди, бас, уни чиройли боқиб, чиройли тарбия берса, сўнгра уни озод қилиб юбориб, кейин унга уйланса, у киши учун хдм икки баробар ажр бордир. (“Тафсири Куртибий” дан).
Ушбу ва қуйидаги оятлар аҳли Китоб ичидаги ҳам ўзларига юборилган пайғамбарлар Мусо ва Ийсо алайҳимас-саломга ва ҳам Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламга иймон келтирган ҳамда сўнгги Пайғамбарга иймон келтирганлари учун чеккан азоб-уқубатларига сабру сабот билан ўзларига ёмонлик қилган кимсаларга ҳам яхшилик қилган, Оллоҳ таоло ризқ қилиб берган мол-давлатларидан муҳтож кишиларга инфоқ эҳсон қиладиган мўминларга Хақ таоло бу ишлари учун ажр-мукофотни ҳам неча баробар қилиб беришини таъкидлайди. Бу хусусда бошқа бир ояти каримада ҳам хабар берилган: “Эй (Ийсога) иймон келтирган зотлар, Оллоҳдан қўрқинглар ва Унинг Пайғамбари (Муҳаммад алайҳис-салом)га ҳам иймон келтиринглар, (шунда) У Зот сизларга Ўз Раҳматидан икки ҳисса ато этур ва сизлар учун (Қиёмат Кунида олдиларингизда) юрадиган нур (пайдо) қилур ҳамда сизларни мағфират қилур. Оллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир”. (Ҳадид сураси, 28-оят).

55. Улар қачон беҳуда (сўз ё ишни) эшитсалар, ундан юз ўгирурлар ва: «Бизларнинг амалларимиз ўзимиз учун, сизларнинг амалларингиз ўзларингиз учундир. Омон бўлинглар. Бизлар нодон кимсалар (билан ҳамсуҳбат бўлиш)ни истамаймиз», дерлар.
Юқоридаги ва ушбу оятларда ҳақиқий мўминлар - Оллоҳ таолонинг севикли бандалари қандай сифат-фазилатларга эга бўлишлари лозимлиги ҳақида сўз боради. Ояти каримада уқтирилишича Жаноби Ҳақ Менинг бандаларим, деб шарафлаган мўминларнинг дунё бандаларидан, нафс бандаларидан фарқлари энг аввало уларнинг эл орасидаги юриш-туришларида яққол кўриниб туради. Улар кўча-куйда юрганларида кибр-ҳаво билан юрмайдилар, бошқаларга юқоридан қарамайдилар. Негаки улар Ҳақ таолонинг Луқмони Ҳаким тилидан айтган: “Одамлардан (мутакаббирлик би-лан) юзингни ўгирмагин ва Ерда кибру ҳаво билан юрмагин. Чунки Оллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас. Юрганингда ўртача юргин ва овозингни паст қилгин. Чунки овозларнинг энг ёмони эшаклар овозидир”. (Луқмон сураси, 18-19-оятлар) панд насиҳати ҳар бир мўминга буюрилганини биладилар ва кўлларидан келганича Яратганнинг мазкур Амрига итоат қиладилар. Шунингдек, Раҳмоннинг банда-лари, агар уларга жоҳил кимсалар турли ҳақорат сўзларини айтиб, озор берсалар, у нодонларнинг ҳақоратларига ҳақорат билан жавоб бермайдилар, балки “Омон бўлинглар”, деб ўтиб кетаверадилар, ҳатто уларга: “Мана шу ҳақоратларинг ўзларингга қайтсин”, деб ҳам жавоб қилмайдилар. Чунки Раҳмоннинг суюкли бандалари Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу панд-насиҳатларига амал қиладиган кишилардир. Пайғамбар алайҳис-саломнинг ҳузурларида икки киши жанжаллашиб қолиб, бири иккинчисини ҳақорат қилганида, ҳақоратланган киши “Алайкас-салом, яъни мана шу “дуойи саломинг” ўзингга қайтсин”, деган эди, у зот ҳақоратланган кишига қараб: “Билгилки, бир фаришта иккингизнинг ўртангизда туриб мана бу сени ҳар сўкканида: “Йўқ, бундай ҳақоратга сен ўзинг лойиқроқсан, деди. Қачонки сен унга: “Алайкас-салом”, деганингдан кейин эса, сенга қараб: “Йўқ, ўзингга қайтсин, бу ҳақоратга сен лойиқроқсан”, деди”, деб огоҳлантирдилар. (Имом Аҳмад ривояти, “Тафсири Мунийр’’дан).

56. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), аниқки, Сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Оллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топгувчи зотларни яхшироқ Билгувчидир.
Аксар уламо наздида, ушбу ояти карима Пайғамбар алайҳис-саломнинг амакилари Абу Толиб ҳақида нозил бўлгандир. Маълумки, Абу Толиб Муҳаммад алайҳис-саломни болалик чоғларидан бошлаб ўз оталиғига олиб, то умрининг охиригача ҳам у зотга ҳомийлик қилган бўлса-да, ўзи Исломга кирмаган эди. Абу Толиб Пайғамбаримизни ўз ўғлидек яхши кўрар ва у зотни мудом бошқа мушрикларнинг хуружларидан ҳимоя қилиб келар эди. Шунинг учун ҳам Абу Толибга ўлим соати яқинлашганида Пайғамбар алайҳис-салом уни кофир ҳолда ўлиб кетишини истамай: «Эй амаки, «Ла илаҳа иллаллоҳ» денг, мен Қиёмат Кунида сизни мўмин ҳолда вафот қилган, деб гувоҳлик берай», деганларида, у: «Мен сенинг йўлинг ҳақ эканлигини биламан, аммо одамлар: «Абу Толиб ўлимдан қўрқиб иймон келтирди», дейишларини хоҳламайман», деб жавоб беради. (Бухорий ва Муслим ривояти. “Тафсири Бағавий”дан). Шунда, ўзининг суюкли амакиси дунёдан беиймон кўз юмаётганидан беҳад ғам-ғуссага тўлган Пайғамбарига Ҳақ таоло мазкур оятни нозил қилади.
Бухорий, Муслим ва бошқалар ривоят қилдилар: “Қачонки Абу Толибга ўлим соати етиб келганида Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам унинг олдига кирдилар. У ерда Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Абу Умайя ибн Муғийра бор эди. Пайғамбар алайҳис-салом: “Эй амаки, сиз: “Ла илаҳа иллаллоҳ”, калимасини айтинг, Оллоҳ хузурида шу калимани сиз учун хужжат қилиб келтираман”, деган эдилар, Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Умайя: “Эй Абу Толиб, отанг Абдул-мутталибнинг динидан қайтасанми?!”, дейишди. Бас, Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам унга иймон калимасини талқин қилавердилар, анави икки мушрик ҳам ўзларининг сўзларини такрорлайверишди, охир-оқибат Абу Толиб: “Абдул-мутталибнинг динидаман”, деб “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтишдан бош тортган ҳолда ўлди. Шунда ҳам Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам: “Оллоҳга қасамки, мен модомики Оллоҳ таоло томонидан қайтарилмагунимча сиз учун мағфират сўрайвера-ман”, деганларида Оллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди. “Пайғамбар учун ҳам, мўминлар учун ҳам - уларга мушрикларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун гарчи улар ўзларининг қавм-қариндошлари бўлганларида ҳам мағфират сўрашлари жоиз эмасдир”. (Тавба сураси, 113-оят). Мазкур ояти каримада Ҳақ таоло Ўз Расулини ва барча мўминларни мушриклар учун - улар ким бўлсалар ҳам - мағфират сўрашдан қайтарди ҳамда мана бу оятни ҳам нозил қилди: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), аниқки, Сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин ОллоҳЎзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топгувчи зотларни яхшироқ Билгувчидир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: у айтди: Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам оналари Оминанинг қабрини зиёрат қилганларида йиғладилар. У зотнинг йиғлаганларини кўриб атрофларидаги асҳоблари ҳам йиғладилар. Бас, у зот: “Мен Парвардигорим азза ва жалладан онам учун мағфират сўрашимга изн беришини илтижо қилдим, менга изн берилмади, унинг қабрини зиёрат қилиш учун изн сўраган эдим, Парвардигорим изн берди. Бас, сизлар ҳам қабрларни зиёрат қилинглар, чунки улар ўлимни эслатади”, дедилар”. (Муслим ривояти).

57. Улар (яъни, Қурайш кофирлари: «Эй Муҳаммад), агар бизлар сен билан бирга Тўғри Йўлга эргашсак, ўз еримиздан ажралурмиз (яъни, бошқа араблар бизларга душман бўлиб қолиб, ўз юртимиздан қувиб чиқарурлар)», дедилар. Ахир Биз уларга тинч-осойишта Ҳарамни макон қилиб бермадикми?! Барча нарсанинг мева-ҳосиллари Бизнинг дар-гоҳимиздан ризқирўз бўлган ҳолда ўша жойга йиғилади-ку! Лекин уларнинг кўплари (буни) билмаслар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтди: “Ушбу ояти карима курайшлик Ҳорис ибн Усмон исмли мушрик кимса ҳақида нозил бўлди. У Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламга: “Эй Муҳаммад, биз сенинг сўзинг ҳақ эканлигини яхши биламиз, лекин агар сен айтган Тўғри Йўлга юрадиган бўлсак ва сени ҳақ пайғамбар, деб иймон келтирадиган бўлсак, кўрқамизки, чор-атрофдаги араблар бирлашиб, бизни ўз юртимиздан - Маккадан қувиб чиқарадилар. Чунки улар жуда кўп, биз эса озчиликмиз”, деганида, Ҳақ таоло ушбу оятни нозил қилиб, мушрикларнинг кўрсатаётган баҳоналари мутлақо асоссиз эканини айтади: “Ахир Биз уларга тинч-осойишта Ҳарамни макон қилиб бермадикми?! Барча нарсанинг мева-ҳосиллари Бизнинг даргоҳимиздан ризқирўз бўлган ҳолда ўша жойга йиғилади-ку! Лекин уларнинг кўплари (буни) билмаслар”.
Яъни, нега бу нодон қавм билишни, англашни хоҳламайди?! Ахир Биз уларга жоҳил-мушрик ҳолларида асрлар давомида Маккани ватан қилиб бериб, бу жойни “хдрами омин - ҳар қандай уруш-жанжал ҳаром қилинган тинч осуда макон” қилиб кўймадикми?! Гарчи улар адашган кимсалар бўлсалар ҳам шарку ғарбдаги мева-чева ва ноз-неъматларни мана шу осуда маконга йиғиб, уларга ризқ қилиб бермадикми?! Чор-атрофда жоҳил араблар тинмасдан қирғин-барот қилиб, бир-бирларини қириб-ўлдираётган бўлсалар ҳам улардан биронтасининг қўли бу осуда шаҳарга етмадику, Биз уни доимо Ўз ҳифзу ҳимоямизда асрадикку?! Бас, энди Макка аҳли залолатдан чиқиб, Тўғри Йўлни танласалар, Оллоҳ таоло Танҳо Илоҳимиз, деб иймон келтирсалар, ҳақ Пайғамбарга итоат этсалар, Биз уларни Ўз ҳифзу ҳимоямиздан маҳрум қилиб, душманларига мағлуб қилиб қўямизми?! Асло ундай бўлмайди. “Лекин уларнинг кўплари буни билмаслар”.

58. Биз қанча маишати ҳаддан ошган қишлоқ-шаҳарни ҳалок қилдик. Мана ўшаларнинг масканлари улардан кейин камдан-кам маскан қилинди. (Уларнинг барчалари ҳалок бўлдилар) ва (уларни мулку-диёрларига) Биз Ўзимиз ворис бўлиб қолдик.
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам Оллоҳ таолонинг Элчиси эканликларига иймон келтирмаган Макка мушрикларини қаттиқ огоҳлантиради, уларнинг устларига ҳам илгари ўтган ва ўзларига юборилган пайғамбарларга иймон келтирмаганлари учун ҳалок қилинган қавмларнинг куни тушиб қолиши мумкин эканлигини эслатади.
Дарҳақиқат, асрлар давомида Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут, Шуайб алайҳимус-салом каби кўп пайғамбарларнинг қавмлари уларга иймон келтирмаганлари сабабли ҳалок бўлиб кетганларига кўҳна тарих гувоҳ эди ва бу фожеалар одамлар ўртасида машҳур бўлиб, авлодлардан авлодларга ўтиб айтилиб келар эди, Ернинг ҳар тарафларида Оллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлган қавмлардан қолган харобалар, култепалар борлигидан Макка мушриклари ҳам хабардор эдилар.
Ояти карима Макка мушрикларини ва жамийки динсиз кимсаларни аввалги асрларда ўтган иймонсиз қавмлар устига тушган бало ва офатлар уларнинг ҳам бошларига тушиб қолмасидан илгари ўзларини ўнглаб, Ҳақ Йўлга юришга ва ҳақ Пайғамбарга иймон келтиришга чақиради. Ахир, оқил бир кишики, бошқа бировнинг бошига тушган мусибатдан панд-насиҳат олиб ўзини ўнглаб олади, дейиладику.
“Ва Биз Ўзимиз ворис бўлиб қолдик”.
Яъни, Шак-шубхдсиз, Ер ва ундаги бор жонзотўткинчидир, фақат Оллоҳ таолонинг Ўзи абадий Тургувчидир. Бас, Ерда яшаётган барча инсонлар хдм хоҳласинлар-хоҳламасинлар, бирин-кетин топган нарсаларини ташлаб ўтиб кетадилар ва ҳамма нарса Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзига мерос бўлиб қолади. Демак, барча мавжудотнинг ҳақиқий Эгаси Оллоҳ таолонинг Ўзидир, Ер ва ундаги бор нарса Унинг мулкидир. Одамлар бўлса, ўзларига Яратган томонидан белгилаб берилган умрларини тугатганларидан сўнг, албатта, Танҳо Хожалари ҳузурига қайтариладилар ва У Зот, албатта, уларнинг ҳаёти дунёда қилиб ўтган яхши амалларига мукофот, ёмон ишларига жазо беради. Ҳеч ким Унинг ҳисоб-китобидан қочиб қутула олмайди. Бас, ҳар бир оқил инсон ҳаётининг ҳар бир кунида Яратган ҳузурида албатта ҳисоб-китоб қилинишини эслаб, ўша Кунга ҳозирлик кўриб яшамоғи лозим.

59. Парвардигорингиз то қишлоқ-шаҳарларнинг марказига (пойтахтига) Бизнинг оятларимизни уларга тиловат қиладиган бир элчи юбормагунича у (қишлоқ-шаҳарларни) ҳалок қилгувчи бўлмади. Биз қишлоқ-шаҳарларни фақат уларнинг аҳолиси золим бўлган ҳолдагина ҳалок қилгувчи бўлдик.
Ушбу ояти карима Ҳақ таоло Ўзининг бандаларига қанчалар Адолатли ва нақадар Меҳрибон Зот эканига яна бир равшан далилдир. Ахир У инсонлар ва жинларни яратиб, уларга ақл-ҳуш, фаҳм-фаросат ва тафаккур қилиш қобилиятини ато этгач, энди улардан ўзларига берилган ақл-фаросатлари билан Оллоҳни таниб, иймон келтиришларини, нима яхши-ю, нима ёмон, қайси иш савоб-у, қайси иш гуноҳ эканини ўзлари ажратиб, савобли ишларни қилишларини, гуноҳларни эса тарк этишларини талаб қилса ҳақли эди-ку! Агар улар Худо берган ақлларини ишлатмасдан иймонсизлик қилсалар, яхшилик ўрнига ёмонлик, савоб ўрнига гуноҳ қилсалар, қилмишларига яраша жазоласа - айни адолат бўлар эди-ку!
Аммо бандаларига бениҳоя Меҳрибон Парвардигор уларни ўз ақл ва билимларига ташлаб қўймади, балки уларга Ўз элчиларини юборди, у элчилар инсу жинга Оллоҳтаоло нозил қилган оятларни етказдилар, у оятларда дунё ва Охиратдаги ҳамма нарса баён қилинди, иймон нима-ю, куфр нима, нима савоб-у, нима гуноҳ, дунё нима-ю, Охират нима, жаннат нима-ю, дўзах нима, ким мўмин-у, ким кофир... ҳамма-ҳаммаси аниқ-тиниқ қилиб айтилиб, огохдантирилди ва фақат ана ўшандан кейингина иймон ва солиҳ амаллар билан дунёдан ўтган бандаларга мукофот қилиб жаннатни ато этди, куфр ва бузуқликлар билан ўтган кофирларни эса қилмишларига яраша адолатли жазолаб дўзахга киритди. Чунки Ҳақ таоло ҳеч бир қишлоқ-шаҳар аҳолисини - бирон инсонни аввал огоҳлантирмасдан туриб, ноҳақжазоламас.
Ушбу мавзу яна бошқа бир оятда ҳам баён қилинган: “Парвардигорингиз ҳаргиз аҳолиси солиҳ амаллар қилгувчи шаҳарларни зулм билан ҳалок қилгувчи эмасдир. (Балки улар бузғунчи, золим бўлганлари сабабли ҳалок қилингандирлар)”. (Ҳуд сураси, 117-оят).
Муфассирлар ушбу ояти каримани икки хил тафсир қилганлар. Биринчи тафсир: Оллоҳ таоло золим эмасдир. У ҳалок қилиб юборган шаҳарларнинг аҳолисини улар яхши ишлар қилиб турган ҳолларида ҳалок қилган эмас. Балки, уларга қилган ишларига яраша адолатли жазо берган.
Иккинчи тафсир: Оллоҳ таоло ҳалок қилиб юборган шаҳарларнинг аҳолисини улар яхши ишлар қилиб турган ҳолларида, фақат уларнинг золимликлари, яъни, мушрик-кофир бўлганликлари сабабли ҳалок қилган эмасдир. Балки, улар мушрик-кофир бўлганликлари устига яна бузғунчилик қилиб, жамиятни фасодга тўлдирганлари учун ҳам ҳалок қилгандир. Маса-лан, Шуайб алайҳис-саломнинг қавмини олди-сотди муомалаларида ўлчов ва тарозидан уриб, доимий равишда бировларнинг молларини ноҳақ ўзлаштиришни одат қилиб олганлари учун, Лут алайҳис-саломнинг қавмини эса, бузуқлик-баччабозликни одатга айлантириб, бутун жамиятни бузиб юборганлари учун ҳалок қилди. Агар кимдадир мазкур жамиятларда яшайдиган одамлар орасида ўша айтилган иллатлардан тоза, покиза инсонлар ҳам бор эдику?, деган савол туғилса, мана бу ҳадиси шариф шу каби саволларга жавобдир. “Саҳиҳи Термизий”да ривоят қилинган ҳадисда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтди: “Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Аниқки, агар одамлар золимнинг зулм қилаётганини кўриб туриб унинг қўлидан ушлаб тўхтатмасалар, Оллоҳ таоло уларнинг ҳаммаларига Ўз ҳузуридан азоб юбориши яқиндир”, деганларини эшитганман”.
Уламолар ушбу оят тафсирида айтадилар: “Ояти карима мазмунидан маълум бўладики, гарчи Охиратда инсонларнинг энг ашаддий азобга гирифтор бўлишларига ширк-куфр сабаб бўлса-да, ҳаёти дунёда уларнинг қирилиб йўқ бўлишларига ширк-куфр эмас, балки зулм йўлини тутганлари ва Ерда бузғунчилик қилганлари сабаб бўлди”. (“Тафсири ҚуртубшГдан). Шунингучун ҳам: “Мулк-давлат ширк билан бирга туриши мумкин, аммо зулм билан бирга турмайди”, дейилади. (“Танвирул-азҳон” тафсиридан).
Маълум бўладики, Ҳақ таоло жамиятда ижтимоий адолат барқарор бўлишини, яъни, одамлар бир-бирларига зулм-ноҳақлик қилмасдан яшашларини, ҳатто Ўзининг Ҳаққидан ҳам, яъни, барча Ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишидан ҳам аввалги ўринга қўяди. Бошқача айтганда, қаерда ижтимоий адолат барқарор бўлса, Ўша жойда ободончилик, ўсиш, тараққиёт бўлиши Оллоҳ таолонинг Қонунидир. Энди ўша жамиятда яшайдиган инсонлар Ёлғиз Оллоҳга ибодат қиладиган иймонли кишилар бўлса, демак, уларнинг ҳам дунёлари, ҳам Охиратлари обод бўлади. Агар динсиз, мушрик бўлишса, у ҳолда фақат дунёлари обод бўлади-ю, Охират диёрига борганларида ашаддий азобга гирифтор бўладилар. Аммо иш бунинг акси бўладиган бўлса, яъни, қай бир жамиятда зулм-ҳақсизлик ўрнашган, фитна-фасод ёйилган бўлса, ўша жамият хароб бўлишга маҳкум-дир ва эртами-кечми қирилиб йўқ бўлиб кетиши аниқдир.
Олис ва яқин ўтмишда Оллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлиб қирилиб кетган қавмлар бунинг тарихий мисолларидир.

60. Сизларга берилган нарса фақат (ўткинчи) ҳаёти дунёнинг мато ва зийнатларидир. Оллоҳ ҳузуридаги (ажру-мукофот) эса яхшироқ ва боқийроқдир. Ахир ақл юргизмайсизларми?!
Ушбу ояти каримада Оллоҳ таоло даргоҳидаги нарса яхшироқлигининг далили баён қилинди: дунёнинг ўзи ҳам, ундаги бор нарсалар ҳам ўткинчи ва замон ўтиши билан йўқ бўлиб кетгувчидир. Аммо Охират диёридаги Оллоҳ таоло мўмин солиҳ бандаларига ажр-мукофот қилиб тайёрлаб кўйган жаннат ва ундаги кўз кўриб қулоқ эшитмаган неъматлар эса, боқий ва туганмасдир. Бас, ҳар бир оқил инсон, агар у чиндан ҳам оқил бўлса, ўткинчи матони эмас, мангу боқий бўлган неъматни танлаши лозим. Бу ҳақда ҳадиси шарифда ҳам буюрилгандир: Ҳоким “Мустадрак” китобида Абу Мусо Ашъарий розияллоху анҳудан ривоят қилди: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Ким дунёсини севса, Охиратига зиён қилур, ким Охиратини севса, дунёсига зиён қилур. Бас, сизлар, эй мусулмонлар, йўқ бўладиган нарсани қўйиб, боқий қоладиган нарсани танланглар”. (“Маолимут-танзил” тафсиридан).

61. Ахир Биз гўзал ваъда (яъни, жаннат) ваъда қилган, бас, унга сазовор бўлган киши, Биз (ўткинчи) ҳаёти дунё матосидан (озгина) фойдалантириб, сўнгра Қиёмат Кунида (жаҳаннамга) дучор қилингувчилардан бўлган кимсага ўхшайдими?! (Йўқ асло).
Ушбу ояти карима Оллоҳ таоло наздида, мўмин билан кофир ҳеч қачон баробар бўлмаслигини баён қилади. Ибн Аббос розияллоху анхумо: “Ушбу оят улуғ саҳобий Ҳамза ибн Абдул-Мутталиб розияллоху анху билан ашаддий кофир Абу Жаҳл ибн Ҳишом ҳақида нозил бўлган”, дейди. Мужоҳид бўлса: “Пайғамбар соллоллоху алайҳи ва саллам билан Абу Жахд ҳақида нозил қилинган”, деб тафсир қилади. Ояти кариманинг сабаби нузули ҳақида яна бошқа тафсирлар ҳам бор, лекин оятнинг хукми ом бўлиб, филжумла ҳар бир ўткинчи дунёда соғ ва бой-бадавлат ҳаёт кечираётганига мағрур бўлиб куфр йўлини танлаган ва Охиратда албатта дўзах азобига гирифтор бўладиган кофир билан Оллоҳ таолонинг ваъдасига ишонгани учун дунё машаққатларига сабр қилиб, иймон йўлида собит-барқарор бўлган ва Охират диёрида, албатта, ана ўша ваъдага - жаннатга сазовор бўладиган мўмин ҳеч ҳам тенг бўлмасликлари ҳақида хабар беради.

62-63. (Оллоҳ Қиёмат) Кунида (мушрик-кофирларга) нидо қилиб: «Сизлар (бор деб) гумон қилгувчи бўлган «шерикларим» қаерда қолишди?!», деганида, устларига Сўз - азоб тушиши ҳақ-муқаррар бўлган кимсалар (яъни, одамларни Хақ Йўлдан оздирган доҳийлар): «Парвардигоро, ана у бизлар йўлдан оздирган кимсаларни ҳам худди ўзимиз йўлдан озган каби йўлдан оздиргандирмиз (яъни, бизлар ҳам, улар ҳам, барчамиз ўз ихтиёримиз билан озгандирмиз). Бизлар Сенга оқдирмиз (яъни, уларнинг йўлдан озишларига айбдор эмасмиз). Улар бизларга ибодат қилгувчи бўлмаганлар, (балки ўз ҳавойи нафсларига ибодат қилганлар)», дерлар.
Ушбу ва қуйидаги оятларда Қиёмат Кунида ҳаёти дунёдан мушрик-кофир ҳолда ўтган кимсалар бошига тушиши аниқ бўлган мудҳиш воқеа-ҳодисалар ҳақида хабар берилиб, залолат йўлидан қайтмаётган кимсалар қаттиқ огохдантирилади. Бас, маълум бўладики, Ўшанда, (яъни, Оллоҳнинг азоби қаттиқ азоб эканини ўз кўзлари билан кўрганларида) уларнингҳаёти дунёда йўлдан озишларига сабаб бўлган доҳий пешволари ёки агар улар фаришталарга, жинларга сиғиниб ўтган бўлсалар, ана ўшалар улардан тонадилар. Бу ҳақда бошқа қатор оятларда ҳам хабар берилганки, Қуръоннинг биринчи ва энг тўғри тафсири Қуръоннинг ўзидир, деган қоидага амал қилиб, у оятларнинг айримларини келтирамиз: “Оллоҳни қўйиб, Қиёмат Кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиган бутларга дуо-илтижо қиладиган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофилдирлар! (Қиёмат Кунида) инсонлар (ҳисоб-китоб учун) тўпланган вақтида ўша (бутлар) уларга (мушрикларга) душман бўлурлар ва уларнинг (Оллоҳни қўйиб, ўзларига) ибодат қилганларини ҳам инкор этурлар” (Аҳқоф сураси, 5-6-оятлар). “Улар (яъни, Макка мушриклари) Оллоҳни қўйиб, ўзларига куч-қудрат бўлиши учун «илоҳлар» тутдилар - бутларга сигиндилар. Йўқ, (Қиёмат Кунида бутлари уларни қўллай олмайди, балки бутлар) уларнинг қилган ибодатларини инкор қилурлар ва уларга зид-душман бўлурлар.” (Марям сураси, 81-82-оятлар). “(Иброҳим) айтди: «Сизлар фақат ҳаёти дунёдаги ўзаро ошна-оғайнигарчилигингизни кўзлаганларингиз учун (яъни, мушрик оғайнилардан кеча олмаганларингиз учун), Оллоҳни қўйиб, бутларни ушладинглар. Ҳали Қиёмат Кунида айримларингиз (яъни, пешволарингиз) айримларингиздан (эргашувчилардан) тонур, айримларингиз айримларингизни лаънатлар. Сизларнинг борар жойингиз дўзахдир. (У жойда) сизлар учун ёрдам-чилар йўқдир”. (Анкабут сураси, 25-оят). “Кофир бўлган кимсалар: «Бизлар бу Куръонга ҳам, ундан олдинги (Китобларга) ҳам ҳаргиз иймон келтирмаймиз», дедилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), агар Сиз ўша золим кимсаларни (Қиёмат Кунида) Парвардигорлари ҳузурида турги-зиб қўйилиб, бир-бирларига гап қайтараётганларини кўрсангиз эди. (Ўшанда) бечора саналган (яъни, эргашувчи бўлган) кимсалар, мутакаббир кимсаларга (яъни, ўз пешволарига): «Агар сизлар бўлмаганингизда, бизлар шак-шубҳасиз, мўмин бўлур эдик», десалар, мутакаббир кимсалар бечора саналган кимсаларга: «Сизларга ҳидоят келганидан сўнг сизларни (ундан) биз тўсдикми? Йўқ, ўзларингиз жиноят қилгувчи бўлдингизлар», дерлар. Бечора саналган кимсалар эса мутакаббир кимсаларга: «Йўқ, кеча-ю кундуз қилган макр-ҳийла(ларингиз бизларни мўмин бўлишдан тўсган эди). Ўшанда сизлар (ўз макр-ҳийлаларингиз билан) бизларни Оллоҳга кофир бўлишга ва У Зотга (ўзгаларни) тенг-шерик қилишга зўрлар эдингизлар», дедилар. Азобни (ўз кўзлари билан) кўрган вақтларида улар (яъни, пешволар ҳам, эргашганлар ҳам) ичларида надомат қилдилар ва Биз кофир бўлган кимсаларнинг бўйинларига кишанлар солдик. Уларга фақат ўзлари (ҳаёти дунёда) қилиб ўтган қилмишларининг жазоси берилур.” (Сабаъ сураси, 31-32-33-оятлар).
Шундай қилиб, мушрик бўлган кимсаларнинг Оллоҳни кўйиб, сиғинган - сажда қилган бутлари, кимсалари ва нарсалари билан алоқалари узилади.
Бу хусусда бошқа бир ояти каримада янада аниқроқ айтилади: “У Кунда дўстлар бир-бирларига душмандир, магар (Оллоҳ Йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстдирлар)”. (Зухруф сураси, 67-оят).

64. Уларга: «Бутларингизни чақиринглар, (мана энди сизларга ёрдам берсинлар)», дейилиб, (бутларига) дуо-илтижо қилганларида улар жавоб қилмаслар ва (мушриклар ўзларини кутиб турган) азобни кўрурлар. Агар улар Тўғри Йўлга юрганларида эди, (бундай азобни кўрмаган бўлур эдилар).
Яъни, ҳаёти дунёдан мушрик ҳолда ўтган кимсаларга Қиёмат Кунида: “Қани, сизлар Оллоҳнинг шериклари деб ширк келтирган, Қиёматда бизга ёрдамлари тегади деб ишонган ўша бутларингизни чақирингларчи, улар сизларни қўллаб-қувватлармиканлар?!”, дейилади. Шунда мушрик-кофир кимсалар даҳшатга тушиб, ўзларининг сиғинган бут-санамларини, эргашган доҳийларин жон-жаҳдлари билан чақира бошлайдилар, лекин улар лом-мим, деб жавоб бера олмайдилар ва мушриклар чор-атрофларини фақат азоб-уқубат ўраб олганини кўрадилар! Бас, ана ўша Кунда ҳар бир кофир кимса: “Қани эди мен ҳам Оллоҳ таоло буюрган, Унинг Элчиси даъват қилган Тўғри Йўлга юрганимда эди, бу азоб-уқубатга гирифтор бўлмас эдим”, деб афсус-надомат қилиши аниқдир.
Ушбу мавзу Каҳф сурасинин 52-53-оятларида ҳам зикр қилинган ва алақадриҳол тафсир қилиб ўтилган эди.

65-66. (Оллоҳ) уларга нидо қилиб: «Элчиларимга нима жавоб қилган эдинглар?», дейдиган Кунда - Ўша Кунда уларга хабарлар (яъни, ўзларини оқлайдиган баҳонаю сабаблар) кўринмай қолур, бас, (даҳшат ва қўрқувга тушиб) бир-бирларидан ҳам сўраша олмаслар.
Яъни, Қиёмат Кунида Оллоҳ таоло дунёдаги ҳаётларини бут-санамларга, жин-шайтонларга, ҳийлакор доҳийларга сиғиниб ўтказган барча мушрик-кофир кимсаларни мангу дўзах азобига ҳукм қилар экан, жамийки халойиқ гувоҳ бўлган ҳолида уларни: “Сизлар Мен юборган элчи-пайғамбарларимга улар сизларни тавҳидга - Мени Танҳо Илоҳ, деб иймон келтириб, Ёлғиз Менга ибодат қилишга даъват этганларида, ширк ва куфрдан қайтарганларида нима деб жавоб берган эдингизлар?” деб сўроққа тутганида - ана ўша Кунда кофирларнинг кўзларига ҳеч нарса кўринмай, ўзларини оқлаш учун бирон-бир ҳужжат келтира олмай, даҳшатга тушганларидан тиллари тутилиб бир-бирларидан ҳам сўрай олмай қотиб қоладилар. Уларнинг бу шармандали аҳволлари худци дунёдан ўтиб қабрларига кирган кунларидаги ҳолларига ўхшайди. Ҳадиси шарифда айтилишича, ҳар бир банда жони узилиб, қабрига кириши билан, ҳали уни дафн этган кишилар тарқалиб битмасларидан туриб икки фаришта томонидан: “Роббинг ким, пайғамбаринг ким, дининг нима?”, деб сўроққа тутилади. Шунда мўмин: “Роббим Оллоҳ, Пайғамбарим Мухдммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам, Диним Ислом”, деб жавоб бериб, калимайи шаҳодатни айтади, кофир эса: “Анави, анави... билмайман”, дегандан бошқа сўз айта олмайди ва то Қиёматга қадар давом этадиган қабр азобига гирифтор бўлади”.

67. Энди ким тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амал қилса, шоядки, ана ўша (киши) нажот топгувчилардан бўлур.
Юқоридаги оятларда Қиёмат Кунида кофир-мушрик кимсалар қандай мудҳиш аҳволга тушишлари ҳақида хабар берилгач, ушбу ояти каримада Ҳақ таоло инсонларни куфр-маъсиятдан пок бўлишга, гуноҳлардан тавба қилишга тарғиб этиб, уларга нажот йўлини кўрсатади.
Бу ҳақда бошқа бир ояти каримада ҳам айтилган эди: “Магар тавба қилиб, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар(нинг аввал қилган гуноҳлари мағфират қилинур). Бас, улар жаннатга кирурлар ва уларга заррача зулм қилинмас”. (Марям сураси, 60-оят).
Яъни, магар ким ҳаёти аввалида қилган гуноҳларидан қайтиб, намозларини зое қилганидан, ҳавойи нафсига қул бўлганидан афсус-надоматлар қилиб, Оллоҳ таолога астойдил тавба қилса ва ҳаётининг қолган қисмини У Зотга сидқидилдан иймон келтириб, солиҳ амаллар билан ўтказса, ундай инсонларни Парвардигор Ўз жаннатига киритади ва аввал қилган гуноҳларини кечириб юборади. Чунки ҳадиси шарифда: “Тавба ундан аввалги ҳар қандай гуноҳни қуритиб йўқ қилади”, дейилган. Ибн Можжа Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган яна бошқа бир ҳадисда ҳам Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Тавба қилгувчи инсон гуноҳ қилмаган киши кабидир”, деб марҳамат қилганлар.
Шунингдек, Ҳақ таоло Каломи қадимида: “Барчаларингиз Оллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар”, деб буюрган.
Жаноби Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Барча Одам болалари хатокордирлар. Хатокорларнинг энг яхшиси тавба қилгувчилардир”, деб марҳамат қилганлар.
Бас, тавба қилмоқ ҳар бир мўминнинг зиммасидаги фарз экан.
Бандасининг ожизлиги Яратганга жуда яхши маълумдир. Шунинг учун У бандадан хато қилмасликни талаб қилмайди - у ҳолда ҳамма ҳалок бўлган бўлар эди - балки қилган хато-гуноҳларидан тавба қилиб Оллоҳга, У буюрган Тўғри Йўлга қайтишни буюради.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Шайтон: “Қудратингга қасам, ё Роббим, модомики, бандаларингнингжонлари баданларида экан,уларни иғво қилиб гуноҳга буюришдан ажрамайман”, деганида, Парвардигор деди: “Қудратимга, Буюклигимга, Олий Мақомимга қасам, модомики улар Мендан мағфират сўрар эканлар, Мен ҳам уларни мағфират қилишдан тўхтамайман”.
Ояти каримада гуноҳларидан астойдил тавба қилган мўминларга бениҳоя умидбаҳш бир мужда берилади - уларнинг қилган солиҳ амаллари гарчи жуда оз бўлсада, Оллоҳ таоло томонидан уларга бериладиган ажр-мукофотлар заррача камайтирилмас. Чунки уларнинг аввал қилган гу-ноҳлари Яратганнинг Фазл-Марҳамати билан бутунлай ўчириб юборилади ва яна бошқа бир оятда хабар берилганидек: “Ким тавба қилиб яхши (амаллар) қилса, бас, албатта, у Оллоҳнинг (ризо-мағфиратига) қайтган бўлур. Улар (яъни, Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермайдиган ва лағв (беҳуда сўз ё амал) олдидан ўтган вақтларида олийжаноблик билан (яъни, ундан юз ўгирган ҳолларида) ўтадиган кишилардир”. (Фурқон сураси, 70-71-оятлар).

68. Парвардигорингиз Ўзи хоҳлаган нарсани яратур ва (Ўзи хоҳлаган ишни) ихтиёр қилур. Улар учун ихтиёр йўқдир. Оллоҳ уларнинг ширкларидан Пок ва Юксакдир.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, эй мўминлар, билингларки, яратиш ва танлаш Ёлғиз Оллоҳ таолонинг ҳаққидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани Ўзи хоҳлаган соатда, Ўзи хоҳлаган суратда яратади, Ўзи хоҳлаган бандасини пайғамбарлик учун танлайди. Ундан ўзга ҳеч ким ҳеч нарсани ярата олмайди. Бас, ҳеч кимнинг Оллоҳ таолонинг ихтиёрига - танловига қарши туришга ҳаққи йўқдир. Ёлғиз яратганнинг Ўзи танлайди ва фақат У танлаган иш бўлади. У Зот мушрикларнинг ширк келтираётган бутларидан бениҳоя Юксак ва ҳар қандай айбу нуқсондан Покдир. Барча тафсир китобларида ушбу ояти кариманинг нозил қилинишига Макка мушрикларининг мана бу оятда зикр қилинган сўзлари сабаб бўлгани айтилади: “Яна улар: «Бу Куръон икки қишлоқ(нинг бири)дан бўлган улуғ одамга нозил қилинганида эди», дедилар”. (Зухруф сураси, 31-оят).
Икки қишлокдан мурод Макка ва Тоиф шаҳарларидир. Мушриклар назарида, Макканинг улуғи ўша жойлик боёнлардан Валид ибн-ал-Муғийра бўлса, Тоифнинг улуғи Урва ибн Масъуд ас-Сақафий номли бир бой эди. У мушриклар ҳам барча замонлардаги дунёга қул бўлган кимсалар каби улуғликни мол-давлат ва салтанат билан ўлчар эдилар. Шунинг учун улар: «Агар бу Куръон ҳақ китоб бўлганида Муҳаммадга ўхшаган бир етим ва камбағалга эмас, балки Валид ва Урва каби улуғ зотларга тушган бўлар эди», дедилар.
Мушрикларнинг бу сўзлари ботил эканлигини Ҳақ таоло қуйидаги ояти каримада ҳам баён қилган эди: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Парвардигорингизнинг Раҳмати (бўлмиш пайғамбарлик)ни ўшалар тақсимлайдиларми?! (Йўқ, асло ундоқ эмас!) Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат-тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз Ўзимиз тақсимлаганмиз ва баъзилари баъзиларини қўл остига олиб (ишлатишлари) учун (бировларини бой ёки кучли-қувватли қилиб, бошқа бировларини эса камбағал ёки заиф-кучсиз қилиб) айримларини айримларидан баланд даража-мартабаларга кўтариб қўйганмиз. Парвардигорингизнинг Раҳмати - пайғамбарлик эса улар тўплайдиган нарса (мол-дунё)ларидан яхшироқдир. (Бас, Биз бу улуғ неъматни фақат Ўзимиз танлаган кишиларгагина ато этурмиз)”. (Зухруф сураси, 31-оят).

69. Парвардигорингиз уларнинг диллари яширган нарсаларини -сирларини ҳам, ошкор қилган нарсаларини - сўзларини ҳам билур.
Дарҳақиқат, зоҳирни ҳам ботинни ҳам, ҳозирни ҳам ғойибни ҳам, кечмишни ҳам, келмишни ҳам баробар Билгувчи Зот Ёлғиз Оллоҳ субҳонаҳу ва таолодир. Ҳар қандай ёлғон-яшиқ сўзлар билан динсиз кимсалар одамларни алдашлари мумкин, аммо Оллоҳни алдаб бўлмайди. Инсон қиладиган ҳар қандай сўз ё амал учун - у амалларнинг энг катталарига ҳам, зарра каби кичкиналарига ҳам, ошкораларига ҳам, ҳеч ким билмайдиган яши-ринларига ҳам мукофот - жазо берадиган УнингЎзидир. Мана шу ҳақиқатни билганлар, унга амал қилганлар ҳақиқий мўминлардир. Шунинг учун иймонли инсоннинг тили хaм, дили ҳам тўғри бўлади. Зоҳири - сурати ҳам, ички олами ҳам мунаввар, гўзал ва обод бўлади. У ўйлаганини ҳам, сўйлаганини ҳам Оллоҳ кўриб-билиб туришига аниқ ишонади. Демак, у сўзлаганида дилидагини сўзлайди, одамлар олдида ҳам, ёлғиз қолганида ҳам иш-амали бир хил бўлади, балки унинг ошкора қиладиган амалларидан ҳам махфий - ёлғиз ҳолда қилган амаллари яхшироқ - чиройлироқ бўлади, чунки у ҳар икки ҳолида ҳам Энг Улуғ Гувоҳ ҳозиру нозир эканини билади, барча ҳаракатларини, ибодатларини Унинг ризосини истаб қилади.
Аммо Охиратга иймон келтирмайдиган кофир-мушрик кимсалар эса, мана шу аён Ҳақиқатни тан олишдан кибр қиладилар, Оллоҳ таолонинг Танҳо Маъбуди Барҳақ эканини ва ошкора-ю яширин бўлган барча нарсани Билгувчи эканини инкор қиладилар.

70. У (Ёлғиз) Оллоҳдир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзи бордир. Аввалу-охирда (яъни, дунё-ю-Охиратда) ҳамду сано (Ёлғиз) Унинг учундир. Ҳукм Унинг (Ҳукми)дир. Ва (барчаларингиз) Ёлгиз Унга қайтарилурсизлар.
“У (Ёлғиз) Оллоҳдир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Униннг Ўзи Бордир”.
Ушбу жумла Оллоҳ таолонинг бутун оламлар - барча махлуқот учун Якка-ю Ёлғиз, ҳеч қандай шериги бўлмаган Танҳо Илоҳ экани ҳақида хабар беради. Бу жумла Ҳақ таоло бандаларига айтган сўзларининг энг улуғи бўлгани янглиғ, бандалари айтадиган сўзларнинг ҳам энг улуғидир. Улуғлиги шу қадарки, уни айтган кофир агар чин ихлос билан айтадиган бўлса, мусулмонга айланади!
Аввал-у охирда (яъни, дунё-ю Охиратда) ҳамду сано Ёлгиз Унинг учундир”.
Чунки, дунё-ю Охиратдаги жамийки неъматларни ато этувчи Зот Ёлғиз УнингЎзидир. Демак, барча хдмду сано-ю шукроналар ҳам Ёлғиз УнингЎзига айтилиши лозим. Шунинг учун мўмин бандалари дунёда ато этган сон-саноқсиз неъматлари учун, Охиратда эса Ўзининг Раҳматига - жаннатига мушарраф этгани учун У Зотга тинмасдан ҳамду сано ва шукроналар айтадилар.
“Хукм Унинг (Ҳукми)дир”.
Чунки азалий мавжуд бўлган Зот - Ёлғиз Оллоҳ субҳонаху ва таолодир. Ер-у осмонларни ва улардаги барча нарсани йўқдан бор қилган ҳам Унинг Ўзидир. Жамийки махлуқотга, жумладан, ҳар бир инсонга умр ва ризқ бергувчи ҳам, барча ҳожатларини раво қилгувчи ҳам, турли бало-қазолардан асрагувчи ҳам Ёлғиз Удир.
Бас, Ер-у осмонларда, дунё-ю Охиратда Ёлғиз Оллоҳтаолонинг Ҳукми жорий бўлур, ҳеч ким Унинг Ҳукмига қарши бора олмас ёки у ҳукмни ўзгартира олмас. Хусусан Қиёмат Кунида ҳамма-ҳамма Унинг ҳузурига қайтиши ва Танҳо Ҳукмдор кимларни Ўз Раҳматига олиб мангу роҳат-фароғат диёри бўлмиш жаннатларга ҳукм қилишини, кимларни эса, Ўзининг адолатли Ҳукми билан мангу азобга жаҳаннамга гирифтор қилишини умид ва қўрқув билан кутиб туришлари аниқдир.
Ушбу мавзу бошқа бир ояти каримада ҳам аниқ баён қилиб берилган: “Сўнгра (бандалар) ҳақиқий Хожалари - Оллоҳга қайтарилурлар. Огоҳ бўлингизким, ҳукм қилиш Унинг Ўзигагина хосдир ва У жуда тез ҳисоб-китоб қилгувчидир”. (Анъом сураси, 62-оят).
Яъни, вафот қилгандан кейин барча бандалар Қиёмат Кунида Ҳақиқий Хожалари - Эгалари бўлмиш Оллоҳ таоло маҳкамасига тўпланиб, Унинг Хук-мига кўз тутиб турадилар. Демак, ҳеч ким тупроққа айланиб йўқ бўлиб кетмайди ёки Оллоҳ субҳонаҳу ва таолодан бошқа бировнинг олдига ҳукм сўраб бормайди. Чунки кимни қаёққа ҳукм қилиш бирон шериги йўқ, дунё ва Охиратнинг, жаннат ва дўзахнинг танҳо Эгаси бўлмиш Оллоҳ таолонинг Кўлидадир ва У жуда тез ҳисоб-китоб қилгувчидир. Бас, оқил инсон У Кундаги ҳисоб-китобдан илгари яъни, хдётлик пайтида ўзини ўзи ҳисоб-китоб қилиб бориши керак. Чунки у Охиратга қараб кетаётган бир тижоратчидир. Унинг сармояси - бутун умри, топган фойдаси - қилган тоат-ибодати, кўрган зиёни қилган ёмонлик-гуноҳларидир. Унинг савдодаги шериги нафси бўлиб, бу нафс яхшиликка хдм, ёмонликка ҳам юраверади, аммо гуноҳ-маъсиятларга мойилроқ. Шунинг учун уни доимо кузатиб, тузатиб туриши керак. Ана ўшанда жуда тез келиб қолгувчи Охират ҳисоб-китоби унинг учун осон бўлади.

71-72. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, мушрикларга) айтинг: «Хабар берингизчи, агар Оллоҳ кечани устингизда то Қиёмат Кунигача узлуксиз давом этадиган қилиб қўйса, Оллоҳдан ўзга қайси бир “илоҳ” сизларга зиё - ёруғлик келтира олур?! Ахир эшитмайсизларми?!» Айтинг: «Хабар берингизчи, агар Оллоҳ кундузни устингизда то Қиёмат Кунигача узлуксиз давом этадиган қилиб қўйса, Оллоҳдан ўзга қайси бир “илоҳ” сизларга ором оладиган кечани келтира олур?! Ахир кўрмайсизларми?!
Ушбу оятларда Ҳақ таоло ҳатто тун ва тонг ҳам, зулмат ва нур ҳам Унинг Ҳукми билан алмашиб туриши ҳақида эслатиб, агар хоҳласа, Ер юзини то Қиёматгача тун зулмати билан қоплаб, мангу кечага айлантириб қўйишга ёки аксинча, бутун борлиқни ёп-ёруғ кундузга айлантириб, инсонлар ором олишлари учун бениҳоя зарур бўлган қоронгу тунни мутлақо йўқ қилиб юборишга қодир эканлигини айтади ва ҳар икки ҳолда ҳам мушрик-кофир кимсалар сиғиниб-топинадиган, улар Оллоҳнинг шериклари, деб биладиган бут-санамлар Оллоҳ таолонинг Хоҳишига қарши бирон ишга қодир эмасликлари ҳақида огоҳлантиради ва уларга: “Ёки сизлар Ҳақ Сўзни эшита олмайдиган кармисизлар, ҳақиқатни кўра олмайдиган кўрмисизлар?!”, деб Ҳақ Сўзга - Қуръон оятларига ишонмайдиган, Ҳақ Йўлга юрмайдиган барча динсиз, иймонсиз кимсаларга хитоб қилади.
Дарҳақиқат, кеча ва кундуздан ҳар бири қаёқдан келиши ва қаёққа кетиши маълум эмаслиги, улардан бири кетиши билан бирон лаҳза кечик-май иккинчиси унинг ўрнини олиши, бири қисқарганда иккинчиси узайиши, шунингдек, кундузнинг ёруғ, кечанинг эса қоронғу бўлиши - ҳар кеча-кундузда бирон сонияга адашмасдан такрорланиб турадиган бу ҳодисалар ҳар бир онгли - ақлли инсон учун - кеча ва кундузнинг ҳам Эгаси борлигини, У Зот тенгсиз ва Ёлғиз Ҳукмдор эканини ва Унинг Қудрати бениҳоя улкан эканини аниқ кўрсатиб турадиган оят-аломатлардандир. Оятда кеча кундуздан аввал зикр қилинганига сабаб, воқеъда кеча кундуздан муқаддам эканлигини таъкидлашдир. Чунки кундуз кечадан ечиб олинадиган бир либос каби бўлиб, у кечадан ечиб олиниши билан атрофни қоронғу босиб яна туннинг ўзи қолади. “Кеча ҳам улар учун (Бизнинг Қудратимизни кўрсатиб турадиган) бир оятдир: Биз ундан кундузни ечиб олишимиз билан баногоҳулар зулматда қолурлар”. (Ёсин сураси, 37-оят).

73. (Оллоҳ) сизлар учун кеча ва кундузни - унда (яъни, кечада) ором олишларингиз, (кундузи эса) Унинг фазл-ризқидан исташларингиз ва шукр қилишларингиз учун пайдо қилиб қўйгани Унинг Раҳмат - Марҳаматидандир.
Яъни, Оллоҳ таолонинг бандаларига бениҳоя Меҳрибон Парвардигор эканлигини яққол кўрсатиб турадиган белгилардан яна бири шуки, У замонни иккига бўлиб, кеча ва кундуз қилиб қўйди. Кечани одамлар ором олиб чарчоқлари ёзилиши учун, кундузнинг югур-югурларидан тин олиб, кун бўйи қилган ишларини фикрлари сочилмасдан хотиржам мулоҳаза қилиб тўғри хулосаларга келишлари учун ҳеч ким безовта қилмайдиган қоронғу қилиб “чироқни ўчириб” қўйди.
Замоннинг яна бир бўлагини эса тирикчилик, саъй-ҳаракат, сафар-саёҳат ва бошқа эҳтиёжларни қондириш учун мослаб ёруғ қилиб қўйди.
Бу ҳақда бошқа сураларда ҳам хабар берилган: “Биз уйқуларингизни (баданларингиз ва асабларингиз учун) ором қилдик. Биз Кечани (ўз қоронғуси билан барча нарсани яшириб турадиган) либос қилдик. Кундузни эса тирикчилик (учун белгиланган вақт) қилдик.” (Набаъ сураси, 9-11-оят-лар). “Биз кеча ва кундузни (Ўзимизнинг Кудрати Илоҳийямизни кўрсатиб турадиган) икки оят - аломат қилиб қўйдик. Сўнг (сизлар тунда ором олишларингиз учун) кечанинг аломати (бўлмиш ой)ни «ўчириб» қўйдик (яъни, ой юзини доғ билан қоплаб атрофга нур соча олмайдиган қилиб қўйдик), кундуз аломати (бўлмиш қуёш)ни эса, сизлар Парвардигорингиздан фазлу марҳамат (яъни, ризқу рўз) исташларингиз учун ёруғлик-нур сочувчи қилиб қўйдик. Токи сизлар йилларнинг саноғини ва ҳисоб-китобни билишларингиз учун (кеча ва кундузни пайдар-пай келадиган қилиб кўйдик). Ва Биз барча нарсани (рўзи азалдаёқ) батафсил баён қилиб қўйдик. (Яъни, дунёдаги содир бўладиган бирон иш ёки воқеа-ҳодиса тасодифий бўлмай, балки ҳар бирининг воқеъ бўлиш жойи, вақти ва сабаблари батафсил баён қилиб қўйилгандир).” (Ал-Исро сураси, 12-оят).

74. (Эсланг, Оллоҳ Қиёмат) Кунида (мушрик-кофирларга) нидо қилиб: «Сизлар (бор деб) гумон қилгувчи бўлган «шерикларим» қаерда қолишди?», дер.
Ушбу ояти карима суранинг 62-ояти такроридир. Ҳақ таоло Қиёмат Кунида албатта даҳшатли сўроқ-саволга тутилиб, барча халойиқ олдида шарманда қилинишлари аниқ эканлигини таъкидлаш учун ушбу оятни яна такроран нозил қилди. Қуйидаги оятда ҳам бу мавзу давом этади.

75. Биз (у Кунда) ҳар бир умматдан (ўша умматга юборилган пай-ғамбарни) гувоҳ қилиб чиқариб, (уларга қани, сизларнинг «Оллоҳ ёлғиз эмас», деб келтирган ширкларингиз ҳақ бўлса) ҳужжат-далилларингизни келтирингларчи», дедик. Бас, улар (Илоҳлик) ҳаққи (Ёлғиз) Оллоҳники эканини билдилар ва ўзлари тўқиб олган «илоҳлари» эса улардан ғойиб бўлди.
Ушбу ояти каримани бизга Нисо сурасида келган мана бу оят тафсир қилиб беради: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Биз ҳар бир умматдан (ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва Сизни ана ўшаларнинг (барчалари) устида гувоҳ қилганимизда (инсонларнинг ҳоли) қандоқ бўлур?!” (Нисо сураси, 41-оят).
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадиси шарифда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу деди: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга Қуръон ўқиб бергин”, дедилар. Мен: “Ё Расулуллоҳ, Қуръон Сизга нозил қилинганку, мен Сизга Қуръон ўқиб бераманми?”, дегандим, “Ҳа”, дедилар. Шунда мен Нисо сурасини ўқиб ушбу “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Биз ҳар бир умматдан (ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва Сизни ана ўшаларнинг (барчалари) устида гувоҳ қилганимизда (инсонларнинг ҳоли) қандоқ бўлур?!” оятига етиб келганимда “Шу ергача етар”, дедилар. Қарасам, кўзларидан ёш қуйиларди”.
Уламолар айтадилар: “Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг йиғлашлари у Куннинг даҳшатидан эди. Чунки у Кунда барча пайғамбарлар ўз қавмлари устида, улардан ким мўмин, ким кофир бўлгани ҳақида гувоҳлик бериш учун келтириладилар. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам гувоҳ сифатида келтириладилар. Бу ҳақда Бақара сурасида ҳам зикр қилинган: “Шунингдек, (яъни, Тўғри Йўлга ҳидоят қилганимиз каби), сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва Пайгамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) бир миллат қилдик”. (Бақара сураси, 143-оят).
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг барча уммат устида гувоҳ бўлишлари хусусида Абдуллоҳ ибн Муборак розияллоҳу анҳу Саид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилган. Саид ибн Мусаййиб айтади: “Ўтадиган ҳар бир кунда Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламга эрта-ю кеч умматлари кўрсатиб турилади, бас, у зот уларнинг сиймо - суратларини таниб, қилган амалларидан хабардор бўладилар. Шунинг учун улар устида гувоҳликка ўтадилар”. (Тафсири Куртубий).
Ҳақ таоло ушбу оятда Қиёмат Кунида - ҳар бир уммат устида пайғамбарлари, у пайғамбарлар устида Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам гувоҳ бўлиб ким, мўмин-у, ким кофир эканини айтадиган ва шу буюк гувоҳликка биноан мўмин жаннатга, кофир дўзахга ҳукм қили-надиган Кунда умрларини куфр билан ўтказган кимсалар қандай аҳволга тушар эканлар, деб Ўз таажжубини изҳор қилади ва бу билан динсиз кимсаларни огоҳлантиради.
“Танвийрул-азҳон”да айтилади: “Билгилки, ширк, дейилганида фақатгина бут-санамларга сиғиниш тушунилмайди. Балки ширкнинг бундай зоҳирий кўринишларидан бошқа ботиний - кўпчилик ўзлари сезмай-билмай мубтало бўладиган кўзга кўринмас турлари ҳам бордир: баъзилар ўзларининг нафсларини бут қилиб оладилар ва Оллоҳ таолонинг буюрганларига амал қилиш ўрнига нафслари нимани буюрса ўшани қиладилар, айримлар эса ўз хотинини бут қилиб олган - уни Оллоҳни севгандек севади, унга Оллоҳга итоат қилгандек итоат қилади, яна бошқалар бўлса, тижоратларини бут қилиб олиб, ўшанга ишонади ва туну кун унинг йўлида югуриб елиб Оллоҳ тао-лога ибодат қилишни ҳам “унутиб” қўяди. Лекин нодон кимсалар сиғиниб-топинадиган бундай нарсаларнинг биронтаси Қиёмат Кунида уларга асқотмайди, уларнинг фойдаларига гувоҳлик бермайди. Ҳикоя қилинадики, Молик ибн Дийнор раҳимаҳуллоҳ намозда “Оллоҳим, Ёлгиз Ўзингга ибодат қиламиз ва Ўзингдан мадад сўраймиз” оятини ўқиганида хушидан кетиб йиқилар эди. Ундан сўралганида, “Биз Оллоҳ таолога “Ёлғиз Ўзингга ибодат қиламиз”, деймиз-у, аммо нафсимизга қуллик қиламиз, “Ўзингдан мадад сўраймиз”, деймиз-у, ёрдам сўраб ўзгаларнинг эшикларига борамиз”, деди.

76-77-78. Дарҳақиқат, Қорун ўзи Мусо қавмидан эди. Бас, у (қавм-дошларига) кибру ҳаво қилди. Биз унга хазина-дафиналардан калитлари(ни кўтариб юришнингўзи) куч-қувват эгалари бўлган катта жамоатга ҳам оғирлик қиладиган нарсаларни ато этган эдик. Ўшанда қавмдошлари унга: «Ҳовлиқмагин. Чунки Оллоҳ ҳовлиқма кимсаларни суймас. Ва Оллоҳ сенга ато этган мол-давлат билан (аввало) Охират диёрини (ободлигини) истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Оллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (Оллоҳнинг бандалари-га) инфоқ-эҳсон қилгин. Ерда (зулму зўравонлик билан) бузғунчилик қилишга уринма. Чунки Оллоҳ бузғунчи кимсаларни суймас», деганларида, «Менга (бу мулку давлат) фақат ўзимдаги билим сабабли берилди, (бас, ҳеч ким уни мендан тортиб ололмас»), деди. Ахир у ўзидан аввалги асрлар-авлодлардан, ундан кўра қувватлироқ ва топган-тўплагани ҳам кўпроқ (қанчадан-қанча) кимсаларни Оллоҳ ҳалок қилиб юборганини билмасми?! У жиноятчи кимсалардан гуноҳлари ҳақида сўралмас ҳам, (балки улар ҳеч қандай сўроқ-саволсиз дўзахга ташланурлар)!
Тафсир китобларида ривоят қилинишича, Қорун Мусо алайҳис-саломга яқин қариндош - амакисининг ўғли эди. Аввал-бошда у ҳам Бани Исроилдаги бошқа қавмдошлари қатори Мусо алайҳис-саломга иймон келтиради ва қавмдаги энг билимдон кишилардан бўлади. Лекин қачонки Оллоҳтаоло унга ҳад-ҳисобсиз мол-дунё бериб, (айтишларича, унинг бойликлари сақланадиган сон-саноқсиз хазина-омборларининг калитларини қирқ паҳлавон йигит зўрға кўтариб юрар эди “Тафсири Мунийр”дан) имтиҳон қилганида, у Илоҳий синовдан ўта олмади ва: “Қўлимда ҳеч кимга берилмаган беҳисоб бойлигим бўла туриб, нега Мусо менга итоат этмасдан мен унга бўйинсунар эканман”, деб кибру ҳаво қилди ва Мусо алайҳис-салом даъват қилган диндан юз ўгирди, босар-тусарини билмасдан ҳеч кимни назар-писанд қилмай қўйди. Қавмдаги иймон-эътиқодли инсонлар унга насиҳат қилиб дедилар: “Эй Қорун, сен бу ўткинчи мол-дунёйингга алданиб бунчалар ҳовлиқиб кетмагин,ўзингни босиб иймон йўлига қайтгин! Оллоҳтаоло дунё зеб-зийнатлари билан ғурурланиб ўзгаларни менсимайдиган ҳовлиқма кимсаларни севмайди. Бас, сен Оллоҳтаоло сенга ато этган мол-давлатингни Охиратинг учун ишлатгин - Охиратда сенга ажр-мукофот бўлиб қайтадиган савобли ишларга сарфлагин, фақир-мискинларни қўллаб-қувватлагин, қавм-қариндошларингни йўқлаб ҳолларидан хабардор бўлиб тургин, бош-ларига мушкил иш тушиб қолган инсонларга ёрдам кўлини чўзгин, албатта ўзингнинг дунёдан бўлган насибангни ҳам бутунлай унутиб юбормагин, Оллоҳтаоло ҳалол қилган дунё неъматларидан исрофга йўл кўймаган ҳолда ўзинг ва аҳли оиланг учун етарлича фойдалан, зеро бу дунёдан сен топган насибанг асло сен йиғиб тўплаган мол-дунё эмас, балки мана шу дунё-йингдан Охиратинг учун ишлатганинг ҳамда ўзинг ва қўл остингдагилар учун ҳаддан ошмаган ҳолда фойдаланган нарсаларингдир. Шунингдек, “Оллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (Оллоҳнинг бандаларига) инфоқ-эҳсон қилгин”. Яъни, Оллоҳ таоло сенга барча неъматларини жуда гў-зал суратда ато этди, бас, сен ҳам яхшиликка яхшилик билан жавоб бериб, У Зотга чиройли ибодат қилгин ва Унинг бандаларига Оллоҳ сенга берган нарсалардан чиройли суратда яхшиликлар қилгин. Ҳаргиз Ерда зулм ва гуноҳларга берилиб бузғунчилик қилиб юрма, зотан Оллоҳга итоатсизлик энг ёмон бузғунчилиқцир. Албатта Оллоҳ бузғунчи кимсаларни севмас. Бас, У бир лаҳзада сени бор нарсангдан маҳрум қилиб кўйиши мумкин”.
Лекин қўлидаги мол-дунёсига мағрур бўлиб кўзини ёғ босиб қолган Қорун қавмнинг холис панд-насиҳатларига қулоқ солмади ва уларга жавобан деди: “Мен сизларнинг насиҳатларингизга муҳтож эмасман. Қўлимдаги беҳисоб молу давлатга келсак, унинг учун мен ҳеч кимнинг олдида қарздор эмасман, чунки мен унинг ҳаммасини фақат ўз билимим, тажрибам ва тинимсиз ҳаракатим билан кўлга киритганман, ҳеч ким бу молу давлатни менга эҳсон қилиб бергани йўқ, демак, мен ҳам уни бировларга эҳсон қилиб беришга бурчли эмасман, у ёлғиз ўзимга тегишлидир”.
Нобакор банданинг бундай юзсизлигидан, қўлидаги синов учун берилган мол-дунё билан бу қадар мағрурланишидан гўё Ҳақ таолонинг Ўзи ҳам ҳайратга тушгандек: “Ахир у ўзидан аввалги асрлар-авлодлардан, ундан кўра қувватлироқ ва жамғармаси ҳам кўпроқ (қанчадан-қанча) кимсаларни Оллоҳ ҳалок қилиб юборганини билмасми?! У жиноятчи кимсалардан гуноҳлари ҳақида сўралмас ҳам, (балки улар ҳеч қандай сўроқ-саволсиз дўзахга ташланурлар)!” деб қаттиқ огоҳлантирди.

79. Сўнг, (Қорун) қавми олдига ўзининг бутун зебу зийнати билан чиққан эди, ҳаёти дунёни истайдиган кимсалар: «Эҳ, қани эди бизлар учун ҳам Қорунга ато этилган мол-у давлат бўлса эди?! Дарҳақиқат, у улуғ насиба эгасидир», дедилар.
“Танвийрул-азҳон”да айтилади: “Ўша куни шанба, Қоруннинг умри поёнига етган кун эди. У тўқ қизил либосда, эгар-жабдуқлари олтиндан бўлган кулранг ҳачир устида одамлар олдига чиқиб келди. У билан бирга худди шундай зеб-зийнатларга бурканган тўрт минг аъёни ҳам бор эди. Бундай шону шавкатни кўрган Бани Исроил қавмидаги дунёпараст кимсаларнинг кўзлари қамашиб, ҳаёти дунё зеб-зийнатларига мафтун бўлиб қолдилар ва: “Эҳ, қанийди, бизлар ҳам Қорунга берилган мана шундай бойлик ва давлатларга эга бўлсак. Ҳақиқатан у ҳеч кимга ато этилмаган буюк бахту насибанинг эгасидир”, деб қолдилар.

80. Илм - маъфират ато этилган кишилар эса: «Ўлим бўлсин сизларга! Иймон келтирган ва яхши амал қилган киши учун Оллоҳ бе-радиган савоб - жаннат яхшироқ-ку! У (савобга) фақат сабр-қаноатли кишиларгина эришурлар», дедилар.
Яъни, мол-дунёга хирс кўйган жоҳил кимсаларнинг айтган сўзларини эшитган аҳли илмлар - ҳаёти дунё ялтир-юлтирларига алданмаган киши-лар уларга қараб: “Ҳалок бўлгурлар, ахир иймонли ва солиҳ амалли киши-ларга Оллоҳ таоло Охират диёрида ато этадиган савоб - жаннат неъмат-лари мана бу ўткинчи дунё матоларидан яхшироқку?! Нега сизлар арзимас нарсаларга ҳавас қилмоқ-дасизлар?! Сизлар Оллоҳтаоло ҳузуридаги савоб-жаннатга фақат тоат-ибодат машаққатларига тоқат қиладиган, Оллоҳ таоло Ўз қазо ва қадарида бўлиб берган ризқ-насибаларига қаноат қиладиган ва нима амал қилсалар, дунё матоларини эмас, балки Охират диёрида бериладиган ажр-мукофот-ларни кўзлаб қиладиган кишиларгина эриша олишларини билмайсизларми?!”, дедилар.

81. Бас, Биз (Қорунни) ҳам, унинг ҳовли-жойини ҳам Ерга ютдирдик. Сўнг унинг учун Оллоҳдан ўзга ёрдам берадиган бирон жамоат бўлмади ва унинг ўзи ҳам ёрдам олувчилардан бўлмади.
Яъни, қачонки Қорун қўлидаги беҳисоб бойлигига ишониб, ҳаддидан ошиб, туғёнга тушгач, бошқа дунёпарастларга ибрат бўлсин учун Ҳақ тао-ло унинг жазосини мана шу дунёдаёқ берди - уни ҳамда унга қарашли бор дору-диёрини Ерга ютдириб юборди ва у нобакор ўзи учун Оллоҳнинг Ҳукми-қазосига қарши бора оладиган - унга ёрдам берадиган бирон бир жамоатни топа олмасдан тириклигича ерга кўмилиб кетаверди ва Оллоҳнинг азобидан қутулиб қолгувчилардан бўлмади.
“Тафсири Қуртубий”да ривоят қилинишича, Қорун тириклайин ерга кириб кетганича тўхтаб қолган эмас, балки у то Қиёмат қадар ҳар куни бир бўй баробар пастлаб бораверади ва қачонки Ернинг туб-тубига етиб борган кунида Исрофил сурни чалиб Қиёмат қойим бўлади.
Шундай қилиб, Жаноби Ҳақ Ўз Каломида ушбу тарихий ҳодисани эслатиш билан ҳаётини мол-дунё тўплашга сарф қиладиган ва кейин ўша бойлиги билан ғурурланиб, ўзгаларни менсимасдан кибр-ҳаво қиладиган дунё кулларини қаттиқ огоҳлантиради ва охир-оқибатда бирон кимса уларга ёрдам қўлини чўзмасдан хору забун бўлган ҳолларида ер билан битта бўлишла-ри аниқ эканлиги ҳақида ақлли инсонлар учун ўта ибратли мисол келтиради.

82. Ва куни кеча унинг мартабасини орзу қилган кимсалар: «Во-ажаб, Оллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб, (Ўзи хоҳлаган бандаларининг ризқини) танг қилиб берар эканда?! Агар Оллоҳ бизларга раҳм-шафқат қилмаганида, албатта, бизларни ҳам (Ерга) ютдирган бўлур эди. Воажаб, кофир бўлган ким-салар нажот топмас эканда», деб қолдилар.
Яъни, Қорунни ва унинг бор бойлигини Ер ютганини ўз кўзлари билан кўргач, куни кеча унинг бойлик-давлатига ҳавас билан боққан ва қани эди бизлар ҳам Қорунга ўхшаган бой бадавлат бўлсак, деган кишиларнинг кўзлари ярқ этиб очилди. Энди улар: “Воажабо, бизлар бойликни бахт, деб ўйлаб қаттиқ адашган эканмиз-ку! Оллоҳ Ўзи хоҳласа, ёмон кўрган бан-дасига ҳам мол-дунёни кенг-мўл қилиб бериб, Ўзи хоҳлаган бандаларига, гарчи уларни яхши кўрса-да, дунёдаги ризқларини тору танг қилиб ҳам қўяверар экан-да! Агар Оллоҳ раҳм қилмаганида, бизларга ҳам Қорунга бергани каби беҳисоб мол-дунё бериб, сўнра у каби дунёга мафтун қилиб қўйиб, кейин бизларни ҳам Қорун билан қўшиб Ерга ютдириб юборган бўлар эканда-да. Во ажабо, кофир бўлган, Оллоҳ таоло берган неъматга ношукрлик қилган нонкўрлар нажот топмас экан-да, дея бошладилар.
Ояти карима мазмунини бизга Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоху анхудан ривоят қилинган мана бу ҳадиси шариф ҳам баён қилиб беради: “Албатта Оллоҳтаоло сизларнинг хулқ-атворларингизни ҳам худди ризқларингизни тақсимлагани каби тақсимлаб бергандир. Оллоҳ таоло мол-дунёни Ўзи яхши кўрган кишига ҳам, ёмон кўрган кишига ҳам бераверади, аммо иймонни фақатЎзи севган кишига ато этади”. (“Тафсири Мунийр”дан).

83.    Ўша Охират диёрини Биз Ер юзида зулму зўравонлик ва бузғунчиликни истамайдиган кишилар учун қилурмиз. Оқибат тақво қилгувчи кишиларникидир.
Ушбу ояти каримада Ҳақтаоло Охират диёридаги жаннат неъматига эришиш учун, оқибати хайрли бўлиши учун банда қандай сифатларга эга бўлиши лозим эканини баён қилади. Демак, қай бир инсонда золим Фиръавн ва Қорун каби Ер юзида зулму зўравонлик қилиш, яъни, Оллоҳ таолога қуллик қилишдан бўйин товлаш, одамларни ўзига кул қилиб олишга интилиш, ўзидан бошқани менсимасдан оёқучида кўрсатиш, қўлидаги молу давлат билан мағрурланиб, мана шу давлатим мени хдр қандай бало-қазодан асрайди деб дунёга сиғиниш, Ҳақ Динни истаган мўминларнинг йўлини тўсиб бузғунчилик қилиш каби иллатлар бўлмаса, аксинча у Оллоҳ таолога ибодат, Унинг Расулига итоат қилишда устувор бўлса, одамлар билан қиладиган муомала-муносабатларида доимо тавозуъли, ҳокисор бўлса, хдр бир ишни қилишда эртага Оллоҳтаоло хузурида ҳисоб беришидан қўрқиб қиладиган парҳезкор - тақводор бўлса, албатта ана ўша инсоннинг оқибати хайрли бўлиб, Охират диёрида Оллоҳ таоло ваъда қилган жаннат неъматларига сазовор бўлиши муқаррардир. Аммо Ерда зулму зўравонлик ва бузғунчиликнинг “ота”лари бўлган Фиръавн ва Қоруннинг оқибатлари қандай бўлганига эса, тарих гувоҳдир - Оллоҳ таоло улардан бирини сувга ғарқ қилиб, иккинчисини Ерга ютдириб юборгани ҳар бир ақлли инсон учун Илоҳий огоҳлантиришдир.
Алий розияллоху анху ушбу ояти карима подшоҳлар ва аҳли қудрат кишилар орасидаги халққа зулм қилмайдиган, одамларни Ҳақ Йўлдан тўсмайдиган камтар, тавозуъли инсонлар ҳақида нозил бўлганини айтади. (“Дуррул-Мансур” тафсиридан).

84.    Ким яхшилик билан келса, бас, унинг учун (қилган яхшилигидан) яхшироқ (мукофот бўлур). Ким ёмонлик билан келса, бас, ёмонликлар қилган кимсалар фақат ўзлари қилган ёмонликлари билангина жазоланадилар.
Яъни, ояти каримада сўз Қиёмат Кунида бандалар қилиб ўтган амалларининг ҳисоб-китоби қандай бўлиши ҳақида боради. Бас, мўмин инсон ҳаёти дунёда холис Оллоҳ учун бир чиройли, солиҳ амал қилса ва уни миннат, риёкорлик каби иллатлар билан ҳабата қилиб юбормасдан Қиёмат Кунига ўша амали билан келса, Ҳақ таоло Ўз Фазли Марҳамати билан унга ўн чиройли амалнинг мукофотини ато этади. Аммо Меҳрибон Парвардигоримизнинг Марҳамати бу билан чекланмайди, балки У Зот агар хоҳласа, бир амалга етти юз баробар, ҳатто беҳисоб мукофотлар ато этиши ҳам мумкиндир: “Оллоҳ Йўлида молларини инфоқ-эҳсон қиладиган кишиларнинг мисоли худди ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқарган бир дона донга ўхшайди. (Қилинган бир яхшилик етти юз баробар бўлиб қайтишига ишора қилинмоқда.) Оллоҳ истаган кишиларига бир неча баробар қилиб беради. Оллоҳ (Фазлу Карами) Кенг, Билгувчидир.” (Бақара сураси, 261-оят).
Энди агар банда Қиёмат Кунига бир ёмон амал билан келса, унга ўша қилган ёмонлигига яраша бир жазо берилади ва у Кунда ҳеч кимга зулм қилинмайди. Яъни, қилинган яхши амалдан бирон нарса камайтирилмайди ва ёмон амалга бирон нарса қўшилмайди.
Имом Бухорий, Муслим ва Насоий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадиси набавийда яхшиликларга бериладиган мукофотлар ва ёмонлик - гуноҳларга бериладиган жазолар меъёри ҳақида сўз боради: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳақ таборака ва таолодан ривоят қилиб айтдилар: “Албатта, Парвардигорларингиз Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло Раҳмли Зотдир. (У айтди): “Ким бир чиройли амални қилмоқчи бўлса-ю, қила олмаса, Мен унга бир чиройли амални ёзиб қўюрман. Агар ўша амални қиладиган бўлса, Мен унга ўндан етти юзгача ва яна неча баробар чиройли амал ёзиб қўюрман.
Ким бирон ёмон ишни қилмоқчи бўлса-ю, қилмаса, Мен унга бир чиройли амални ёзиб қўюрман. Энди агар уни қиладиган бўлса, унга бир гуноҳ ёзилур ёки (агар хоҳласа) Оллоҳ азза ва жалла уни ўчириб юборур”.
Абу Зарр розияллоҳу анхудан ривоят қилинишича, Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Оллоҳтаоло айтди: “Чиройли бир амалга ўн баробар мукофот ато этурман ёки бериладиган ажрни ундан ҳам зиёда қилурман. Бир ёмон амалга эса бир жазо берурман ёки кечириб юборурман. Бас, бирлари (яъни, ёмонлик, гуноҳлари) ўнларидан (яъни, чиройли амалларидан) ғолиб бўлган кимсага ҳалокат бўлгай!”

85. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), албатта Сизга (ушбу) Куръонни (яъни, уни тиловат қилишни, унга амал қилишни ва уни умматларингизга етказишни) фарз қилган Зот, шак-шубҳасиз, Сизни бир қайтадиган жойга (Маккага) қайтаргувчидир. (Мушрикларга) айтинг: «Парвардигорим Тўғри Йўл (Ҳақ Дин) билан келган кишини ҳам, очиқ-равшан залолатдаги кимсани ҳам жуда яхши Билгувчидир».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, ушбу оят Пайғамбар алайҳис-салом Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб кетаётганлари-да, йўлда Жуҳфа деган жойга қўниб, ўзлари ташлаб чиқиб кетаётган ватанлари - Маккани қўмсаган вақтларида у зотга бир Илоҳий хушхабар бўлиб нозил қилингандир. (“Тафсири Бағавий”дан).
Дарҳақиқат, Оллоҳ таолонинг айтгани бўлди: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳақ таолонинг Амрига итоат қилиб яширинча, қўрқув ва хавотирда Макка шаҳридан чиқиб кетганидан кейин бир неча йил ўтгач, у зоти бобаракотга ва жамийки мўминларга Макка йўли очилди - Оллоҳ таоло Ўз Каломида ваъда қилганидек, севикли Элчисини яна киндик қонлари томган ватанларига қайтарди ва у зот энди хавфу хавотирда эмас, балки ғолиб ҳолларида, барча асҳоби киромлари билан Маккайи мукаррамага кириб келдилар.
Ояти каримадаги: “(Мушрикларга) айтинг: “Парвардигорим ким Тўғри Йўл билан келганини ва ким очиқ-равшан залолатда эканини жуда яхши Билгувчидир” жумласи Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламга: “Албатта, сен залолатдасан - Тўғри Йўлдан озгансан”, деган Макка кофирларига жавобан нозил бўлади ва уларга Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳеч шак-шубҳасиз Тўғри Йўлда эканликларини таъкидлайди.

86. Сиз ўзингизга Китоб - Куръон туширилишидан умидвор ҳам бўлган эмасдингиз. Илло Парвардигорингиз томонидан Раҳмат-Марҳамат бўлиб (Сизга ушбу Китоб нозил қилинди). Бас, Сиз ҳаргиз кофир кимсаларнинг ёнини олгувчи бўлманг!
Сурайи карима хотимасида келган ушбу ва қуйидаги оятларда Ҳақ таоло Ўзининг сўнгги Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламга хитоб қилиб, у зотга хаёлларига ҳам келмаган, мутлақо умидвор бўлмаган ҳолларида ато этган энгУлуғ Неъматини - Китоб нозил қилиб, у кишини Пайғамбарлик учун танлаганини эслатади ва Ўзининг бундай Буюк Илоҳий Раҳмат - Марҳамати шукронаси учун бир неча амалларни адо этишлари лозимлигини уқтириб, буюради: аввало, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз ҳеч қачон мушрик-кофирларнинг ёнини олиб, уларнинг тарафида тургувчи бўлманг!
Муқотил раҳимаҳуллоҳ айтади: “Бунга сабаб, Пайғамбар алайҳис-са-лом Макка мушрикларини Ҳақ Динга даъват қилиб, ўзларига нозил бўлган оятларни ўқиб берганларида мушриклар: “агар сен ота-боболаримиздан қолган динимизга тош отмасдан бизга ёрдам қилсанг, бизлар ҳам сенинг келтирган динингга ёрдам қилиб, сенга эргашамиз”, дейишганида, Ҳақ таоло Ўз элчисига ҳаргиз кофирларга ёрдамчи бўлмасликни буюради”.

87. Ва Сизга Оллоҳнинг оятлари нозил қилинганидан сўнг ҳаргиз улар Сизни (ўша оятларга амал қилишингиздан) тўсиб қўймасинлар! Сиз (одамларни ҳам Ёлғиз) Парвардигорингизга (ибодат қилишга) чорланг ва ҳаргиз мушрик кимсалардан бўлманг!
Ушбу ояти каримада Пайғамбар алайҳис-саломга ҳамда у зот орқали барча умматларига қаратилган яна учта Илоҳий Амр-Фармон бор: биринчидан, Сизга Оллоҳнинг оятлари нозил қилинди. Бас, Сиз фақат ана ўша оятларга амал қилинг ва кофир-мушрикларнинг турли ёлғонлари, бидъат-хурофотлари Сизни ҳаргиз Оллоҳ оятларига амал қилишдан тўсмасин! Иккинчидан, Сиз барча одамларни Танҳо Парвардигорингизга ибодат қилишга чақиринг, Яъни, уларга Оллоҳ таолонинг Динини тўла-тўкис етказинг! Учинчидан, ҳаргиз Сиз мушрикларнинг айрим талабларини қабул қилиш билан ўшалардан бирига айланиб қолманг.

88. Ва Оллоҳ билан бирга бошқа бирон «илоҳ»га дуо-илтижо қилманг! Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзи бордир. Барча нарса ҳалок бўлгувчидир, магар Унинг Юзи - Ўзигина (мангудир). Хукм Унинг (ҳукмидир). Ва (барчаларингиз) Ёлғиз Унга қайтарилурсизлар.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз Оллоҳдан ўзга сохта “илоҳлар”дан биронтасидан бирон нарса сўраб дуо-илтижо қилманг, чунки Ундан ўзгага қилинган дуодан ҳеч қандай фойда йўқдир, Ундан ўзга ибодат қилинишга ҳақли бўлган бирон маъбуд йўқдир. Ҳақиқатан Ундан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқдир, магар Ёлғиз УнингЎзи Бордир. Бутун борликдаги Ундан ўзга барча нарса бир кун келиб йўқ бўлиб кетгувчидир, фақат Азалий ва Абадий Ҳаёт бўлган Зотнинг Ўзигина Мангу Барҳаётдир. Дунё ва Охиратда Ҳукм Ёлғиз Унинг Ҳукмидирки, ҳеч ким Унинг Ҳукмига қарши бора олмас ёки у Ҳукмни ўзгартира олмас, Унинг Ҳукмини текшириб таъқиб қила олмас. Ва жамийки халойиқ Қиёмат Кунида Унинг ҳузурига қайтарилиши аниқдир. Ана ўша, Унга қайтариладиган Кунингизда барчаларингиз-ни ҳаёти дунёда қилиб ўтган амалларингизга яраша - агар яхши бўлса, яхши, ёмон бўлса, ёмон жазо билан жазолаш Ёлғиз Унинг Қўлидадир!
Алҳамдулиллоҳ, Ҳақ таолонинг тавфиқ-инояти билан Қасас сурасининг тафсири ўз ниҳоясига етди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase