close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ердаги ҳаёт тупроқдан яратилган

"У сизларни лойдан яратган, сўнгра ажални белгилаб қўйган зотдир" (Анъом сураси, 2).
Россиялик олимлар Ер шаридаги ҳаёт уммондан бошланганлиги ҳақидаги фаразни инкор этишди.

Science.YoRead.ru нинг хабар беришича, олимларнинг фикрига кўра, уммон суви таркибида натрий тузининг мавжудлиги тирик мавжудот пайдо бўлишига тўсқинлик қилади. Натрий эса ҳужайралар юзага келишида зарур бўлган оқсил моддалари алмашинуви жараёнини емирувчи таъсир кўрсатади.
Бу жараёнлар ҳаракатга келиши учун, бошқа унсур лозим – калий. У эса тупроқ бирикмаларида мавжуд. Бу бирикмалар эса чучук сув тўпланмаларида, мисол учун, кўлмак, кўлларда вужудга келиши мумкин. Инчунин, диний қарашларга кўра инсон тупроқдан яратилган.
Аллоҳ таоло Ўз фаришталарига шундай деган: "Албатта, мен лойдан башар яратгувчидирман” (Сод сураси, 71).
Олимлар, шунингдек, дастлабки ҳужайраларнинг космик келиб чиқишини ҳам тахмин қилишмоқда.
Лекин, улар қадимий денгиз мавжудотлари ва замонавий ҳаёт шакллари ўртасидаги алоқадорликни ҳам инкор этишмаяпти. Ҳужайра юзага келиши жараёни билан дастлабки организмлар пайдо бўлгунга қадар бир миллиард йил муддат ўтган. Айнан мана шу вақт оралиғида, организмлар денгизга кўчиб ўтишган, ва уларнинг бир қисми тажовузкор натрий муҳитидан ҳимоялана бошлаган, тизимни беркитган (ўсимликлар олами), бошқаси эса – уни ўзига мослаштирган (ҳайвонот олами).
Бу назариянинг билвосита далили бактерияларнинг очиқ коинотда муваффақиятли сайр қилишидир. Тадқиқотлар давом этмоқда.
Илгарироқ олимлар кўпҳужайрали ҳайвонот организмлари Ерда олдин ҳисобланганидан 100 миллион йил эртароқ пайдо бўлганлигини исботлаганларини, эслатиб ўтамиз.
Тадқиқотчилар бунинг далилини аниқлашни уддалашди – замонавий Уммон жанубидаги қадимий чўкиндилар ҳавзасидаги наслларнинг кўп миқдордаги биологик молекулалар қатлами.
Калифорния университети тадқиқотчиси Гордон Лаванинг гуруҳи жанубий Уммондаги тарихнинг энг йирик музлаши (635 миллион йил аввал) тугамасидан илгари шаклланган насллар чўкиндисини ўрганди, ўша пайтда музликлар экваторгача бориб етганди. Тадқиқотчилар ушбу наслларда жуда кўп миқдорда 24 – изопропилхолестан молекулаларини аниқлашди – демоспонгия денгиз булутлари (сув жонивори) томонидан ишлаб чиқариладиган, содда ҳайвонлар синфига кирадиган стерол биологик молекулаларининг углеводород қолдиқлари. Уларга яна, шунингдек, мисол учун, маржон полипи ҳам киради.
Бу топилма олимларга неопротерозой даври Криоген босқичидаги уммонларнинг қирғоқ олди сувлари дастлабки кўпҳужайрали организмларнинг ҳаётини таъминлай оладиган, етарли миқдордаги эритилган кислородга эга бўлганлигини тахмин қилиш имконини беради. Бу замонавий ҳайвонларнинг ибтидоий аждодлари пайдо бўлган Кембрий “демографик портлаши”дан 100 миллион йил олдин бўлган даврдир.

Инсон нимадан яратилган?

Ниҳоят, Ғарб тадқиқотчи олимлари Қуръоннинг оятларини эътироф этдилар - "Инсон тупроқдан яратилган", деган хулосага келдилар.
Кейинги йилларда геология ва биология соҳаларида танилган тадқиқотчилар "Инсоннинг тупроқдан яратилиши" масаласини ўрганишга зўр бердилар. Massachustes Teknoloji институтидан Хайман Хартман, Калифорния вилояти университетидан Лейл М.Койн, Белгия Liege университетидан Пьер Лазио, Glasgow университетидан Грахам К.Смит каби олимлар ана шу тадқиқотчилар жумласидандир.

Балчиқ нима?

"У (Аллоҳ) инсонни (яъни, Одамни) даставвал лойдан яратди" (Сажда, 7).
"У зот инсонни сопол каби қуриган қора лойдан яратди" (Раҳмон, 14). Балчиқ деганда, ҳаммамизнинг кўз ўнгимизга чивин босган, юқумли касалликлар уяси бўлмиш ботқоқликлар келади. "Балчиқдан энг гўзал сопол ашёлар қилинади", дегувчилар ҳам бор.
Ҳолбуки, балчиқ бўлмаганда, на электроника илми дунёга келарди, на қитъалараро ва сунъий йўлдошлараро алоқа бўларди. Ҳатто 20-асрнинг улкан кашфиёти бўлмиш компьютер ҳам ишлаб чиқарилмаган бўларди. Электроник унсурларнинг (диод, транзистор, резистор ва ҳ.) асоси бўлган ярим ўтказгичлар балчиқдан бошқа нарса эмасдир. Ўзаро сималоқаларда янги йўл очган "супер ўтказгичлар" ҳам балчиқнинг бир мевасидир.

Балчиққа хос хусусиятлар ҳали тугамади. Балчиқ яхши бир катализатордир. Нефтни қайта ишлашда тезлаштирувчи вазифасини бажаради. Заҳарни эмади. Заҳарли моддаларнинг заҳрини ютиб, уларни зарарсизлантиради. Яна бир муҳим хусусияти - у кучли бир радиактив сўрувчидир. Радиактив унсурларнинг нурларини сўриб, атроф муҳитга зарарини кесади.

Балчиқда ҳаёт бор

"Зотан, Биз (инсонларнинг асли-аввали бўлмиш Одам алайҳиссаломни) ёпишқоқ бир лойдан яратгандирмиз" (Ва-с-соффат, 11) Доктор Лейл М.Койне: "Сокин ва турғун бўлиб кўринган балчиқ, аслида, ичи ҳаракатга тўла сирли бир дунёдир. Балчиқнинг бир бўлагига болға билан урдим. Лабораторияда бир ой давомида ултравиол қувват вужудга келтирганини кашф қилдим. Балчиқнинг юксак бир қувват манбаи эканини кўриб, ҳайратга тушдим", дейди. Балчиқ кристалл унсурлардан ташкил топган. Кристалл молекулалари лавҳа ёҳуд япроқ шаклида тизмалар ҳосил қилган. Уларда ион тизмаси кўрилади. "Кимёвий реаксияни бошловчи" деган ном берилган бу ионлар балчиқнинг ҳар бир жинсида ўзига хос дастурга кўра ҳаракат қилади. Бу вазифаси билан балчиқ ҳўжайралардаги унсурларни эсга солади. Чунки унсурлар ҳам хужайраларда кучайтирувчи вазифасини бажарадилар.

Балчиқ ўзини янгилайдими?

Тадқиқотлардан маълум бўлдики, ташқи таъсирдан балчиқнинг ион тизмалари бузилса, сал муддат кейин кристалл лавҳалар яна қайтадан ион тизмаларини тиклар экан.
Жейм Глейкнинг фикрича: "Балчиқнинг кристалл лавҳалари устидаги ион тизмаларининг ҳаракати шахмат тахтасидаги тошларнинг мантиқли бир ҳаракати кабидир".
Лейл М.Койн эса бундай деб таъкидлайди: "Балчиқнинг кристалл тузилиши собит эмасдир. Молекула тизмаси собит бўлган кристаллар оппоқ қсғоз сингаридир. Атрофдан таъсирланиш фақат ион занжирларининг ҳаракатига, яъни, электрик оқимига боғлиқ бир ҳолатдир. Ҳаётнинг энг оддий фаолияти ҳам атрофдан қувват олиш ва ундан фойдаланишдан иборат. Кейинги босқич эса ўзини янгилашдир. Бу ҳар икки фаолиятнинг балчиҳда борлиги ҳаётнинг балчиқдан бошлангани ҳақидаги назарияни янада кучайтиради".
Доктор Хартман эса: "Агар қўлимиздаги жиҳозлар қодир бўлганида эди, биз балчиқни молекула ҳолатида эмас, атомларга бўлиб текширган ва янада кўпроқ маълумотни қўлга киритган бўлар эдик. Бироқ, ишончим комилки, шундай қилган тақдиримизда ҳам ҳаётнинг юзага келиши ҳақида исботли бир жавобни топа олмаган бўлардик, - дея эътироф этди ва сўзларини давом эттирди:
— Менимча, "ҳаёт ва жонлилик” атом ҳамда хўжайранинг моддий тузилишидан фарқли бир тушунчалардир. Балчиқ хусусидаги тадқиқотларимиз қанча ривожланса ривожлансин, унга ҳаёт бериш бизнинг миямиз доирасидан ташқаридаги бир илмий савиядир. Унинг ақл бовар қилмайдиган грифт формуласи Яратганнинг қўлидадир. Биз фақат фикрлашга туртки бера оламиз, холос, аммо ҳаётни лабораторияда ярата олмаймиз".
Др.Х.Хартман назарда тутган "Ҳаётга ҳаёт бағишловчи у нарса” - оят ва ҳадислар билдирган руҳдир. Руҳ ҳаракатининг моҳиятини эса инсон зоти ҳеч ҳачон тушунолмайди. Зотан, «Исро» сурасининг 85-оятида айтилганидек: „(Эй Муҳаммад), сиздан руҳ-жон ҳақида сўрайдилар. Айтинг: "Руҳ ёлғиз Парвардигорим биладиган ишлардандир”. Сизларга жуда оз илм берилгандир“.

Қуръон инсоннинг яратилиши ҳақида

"У сизларни лойдан яратган, сўнгра ажални белгилаб қўйган зотдир" (Анъом сураси, 2).
“Ва батаҳқиқ, Биз сизларни яратдик, кейин сизларга суврат бердик. Сўнгра эса, фаришталарга: «Одамга сажда қилинг», дедик. Бас, улар сажда қилдилар. Магар Иблис сажда қилувчилардан бўлмади. У зот: «Сенга амр этганимда сажда қилишингдан нима тўсди?» деди. У: «Мен ундан яхшиман, мени ўтдан яратдинг ва уни лойдан яратдинг», деди” (Аъроф сураси, 11-12).
"Батаҳқиқ, Биз инсонни қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратдик" (Хижр сураси, 26).
"Сен Роббингнинг фаришталарга: «Албатта, мен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан башар яратгувчидирман" (Хижр сураси, 28).
Иблис деди: "У: «Сен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратган башарга сажда қила олмасдим», деди" (Хижр сураси, 33).
"Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» деганимизда сажда қилганларини, магар иблис қилмаганини, «Сен лойдан яратган кимсага сажда қиламанми?» деганини эсла" (Исро сураси, 61).
"Қасамки, батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик" (Мўминун сураси, 12).
"У Ўзи яратган ҳар бир нарсани гўзал этган ва инсонни яратишни лойдан бошлаган зотдир" (Сажда сураси, 7).

Манбалар асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase