184-БОБ. Қуръонни тўпланиб ўқишнинг маҳбублиги ҳақида

1022/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор қавм Аллоҳнинг уйларидан бирига тўпланиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилса ва ўзаро бир-бирларига айтишса, уларга хотиржамлик тушиб, раҳмат қоплайди ва фаришталар ўраб олишади. Ҳамда Аллоҳ уларни Ўзининг ҳузуридагилар, яъни (фаришталар) билан эслайди» , дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Долзарб мавзу