-
Китоблар
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 0
-
Талоқ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Оламлар роббиси, шариъат, ҳукм ва намозни адо қилиш амрини қилган ягона Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Махлуқотларининг энг яхшиси Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга солавоту саломлар бўлсин. Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни инкор қилувчиларга ҳужжат, нубувват эшигини хотимаси қилиб юборди. У зотнинг улуғ аҳлига ва буюк саҳобийларига саломлар бўлсин.
Биз ҳаннон ва маннон бўлган жалол эгаси бўлган Роббимизга сажда қиламиз. У мендай хом ақл эгасига (Қуръон ва ҳадис денгизи қаридан чиқариб олинган бебахо дур ва шариат хулосалари бўлмиш) фиқҳнинг бир неча бобларида қалам тебратиш тавфиқини ато этди. Оламлар Роббиси Аллоҳ таолога ҳамд, Унинг барҳақ Расули, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга солавоту саломлар, унинг аҳлига ва барча саҳобийларига ҳамда чиройли тарзда улар йўлини тутганларга қиёмат кунигача саломлар бўлсин.
Эй, Аллоҳим! Сенга ҳамдлар айтаман ва Сендан ушбу китобни ёзишга ёрдам, кўмак сўрайман.Абдуманнон Қосимий
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 425
-
Қурбонлик
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 32
-
Савоб йўллашнинг ҳақиқати
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 15
-
Гуноҳи кабиралар
Оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар, тақводорлар пешвоси саййидимиз Муҳаммадга саловот ва саломлар бўлсин!
Ушбу китобда қайтарилган ва ҳаром қилинган бир қанча улкан гуноҳлар – гуноҳи кабиралар ҳақида сўз боради.
Аллоҳ ва Унинг Расули Китобу суннатда қайтарган ишлар гуноҳи кабирадир. (Бундай гуноҳлар учун дунёда ҳад-жазо белгиланган, охиратда таҳдид солинган, ёки уни содир қилган кишининг иймони инкор қилинган, ёки лаънатланган, ёки «биз ундан покмиз», «у биздан эмас», каби сўзлар билан сифатланган.)
Аллоҳ таоло гуноҳи кабиралардан четланган кишининг кичик гуноҳларини кечиб юборишини, сўнг уни жаннатга дохил этишини хабар қилади:
«Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг (Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, бировни ноҳақ ўлдириш каби) катталаридан сақлансангизлар, қилган (кичик) гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил – жаннатга киритурмиз» (Нисо сураси, 31).
«Улар катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан четланадиган, ғазабланган вақтларида эса кечириб юборадиган зотлардир» (Шўро сураси, 37).
«Улар (яъни, жаннатга сазовор бўлганлар) кичик хатолардан бошқа катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан йироқ бўладиган зотлардир. Албатта, Парвардигорингиз мағфирати кенг зотдир...» (Ван-нажм сураси, 32).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Модомики, банда катта гуноҳлардан четланар экан, беш вақт намоз, жума кейинги жумагача ва рамазон кейинги рамазонгача бўлган кичик гуноҳларга каффоратдир» (Муслим ва Термизий ривояти).
Демак, қайси гуноҳлар кабира эканини билиб олишимиз жуда муҳим. Токи улардан четланайлик ва Раббимиз раҳматига мушарраф бўлайлик.Имоми Ҳофиз Шамсуддин Заҳабий, роҳимаҳуллоҳ
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 68
-
Қиёмат аломатлари
Бисмиллаҳир роҳманир Роҳийм
Қиёмат қоим шартлари ва уларнинг сир-асрорлари
Бағишлов:
Аллоҳ йўлидаги биродарларимга.
Зеро, мен уларни Аллоҳ учун яхши кўраман.
Уларни яхши кўриш билан Аллоҳ таъолога янада яқинроқ бўламан
Аллоҳ йўлида муҳожир бўлган биродарларимга
Аллоҳнинг душманлари зулмидан динларини олиб Аллоҳ томон қочган азизларимга
Аллоҳга берган аҳд-паймонларида содиқ турган мўминларга
Уларнинг қанчаси бугун марҳум
Ва яна қанчалари ҳали ҳаёт
Улар ҳақ устида ҳамиша собит турдилар
Ушбу китобимни бағишлайман.Муҳаммад Саламат Жабар.
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 30
-
Ислом ҳақида ҳужжат-далиллар
Саволлар ва жавоблар
Проф. Маҳмуд Захзук
Абу Муслим тайёрлади- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 11
-
Сияру аъламин нубало
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 21
-
Қуръон – қалблар шифоси
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ!
МУҚАДДИМАИнсонни энг гўзал суратда яратган, уни имон неъмати билан шарафлаган, Қуръони каримни башарият учун саодат манбаи қилиб нозил этган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар айтамиз!
Аллоҳнинг Китобини бизларга омонат билан етказган, ҳаётга татбиқ этиб кўрсатиб берган, хулқлари Қуръон Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ҳазратларига, у зот оила аъзоларига, саҳобаларига салавотлар, саломлар йўллаймиз!
Шикаста дилларнинг моҳир табиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Огоҳ бўлинглар! Инсон танасида бир парча эт бор. Агар у тузалса, (одамнинг) бутун танаси тузалади. Агар бузилса, тананинг ҳамма аъзоси бузилади. Огоҳ бўлинглар, у қалбдир”, деганлар .
Қалб танадаги ҳар бир аъзонинг ишини бошқариб туради. Қалби соғлом одамнинг ҳамма аъзоси саломат бўлади. Дили пок банданинг қилаётган иши ҳам тўғри бўлади. Кўнгли тоза, нияти холис инсонларни Яратганнинг Ўзи қўллайди, турли шикаст-балолардан асрайди.
Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Аллоҳ сизларнинг (ташқи) кўринишингизга ҳам, бойликларингизга ҳам қарамайди, қалбингизга, амалингизга қарайди ”.
Одатда, биз одамлар кўзи тушадиган жойларни чиннидек тоза тутишга ҳаракат қиламиз. Бу яхши албатта. Лекин Аллоҳнинг назари тушадиган қалбимиз поклигига кўпинча бепарво бўламиз. Ваҳоланки Қуръонда шундай дейилган: “У кунда на мол-давлат, на бола-чақа фойда беради. Магар Аллоҳ ҳузурига салим – тоза қалб билан келган кишиларгагина (фойда беради )”.
Охиратда бандага қалбидаги имони, тириклик чоғида қилган солиҳ амаллари наф келтиради. Кўнгли тоза инсон қиёмат куни нажот топади, Аллоҳ розилигига эришади. Дунёда ҳам, охиратда ҳам бахтли бўлиш учун қалбни поклаш керак. Уламолар руҳий тарбияга бот-бот урғу беришларининг сабаби шунда.
Энди савол туғилади: қалбни қандай покланади? Танамизда дард бўлса, шифокорга мурожаат қиламиз, керакли муолажаларни оламиз, дори-дармон ичамиз. Қалбимиз оғриса-чи, бунга қандай чора кўрамиз?
Бу саволга Каломуллоҳдан жавоб топамиз. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: “Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз ”.
Қуръон қалблар шифосидир. Қуръон ўқиган, Каломуллоҳни имон, ихлос билан эшитган одамнинг қалби иллатлардан покланади. Инсоннинг гавҳари бўлмиш қалб тузалдими, бошқа ҳамма аъзолар фаолияти жойида бўлади. Қалби пок инсон ҳаромдан ҳазар қилади, эзгу амалларга мойил бўлади.
Қуръон ўқиган одамнинг қалби шифо оятларидан қувват олади, имони мустаҳкамланади. Қуръон тиловати дилдаги шубҳа-гумонларни аритади. Қуръон ўқувчининг қалби секин-аста дукиллаб уриб турадиган юракка айланади. Қуръонга ошно кишининг кўнгли ҳаёт чашмасидан сув ичади.
Қалбни поклашда биз учун асосий манба Қуръони каримдир. Қуръон қалбимизга аниқ ташхис қўяди, қалбни иллатлардан халос этиш йўлларини кўрсатади, инсонни асл фитратига мос ҳолда яшашга ундайди.
Аниқланишича, Қуръон ўқиш турли ёмон ўй-хаёлларни миядан чиқариб ташлайди, хотира пасайиши олдини олади, инсонни мушоҳада юритишга ўргатади, фикрини тиниқлаштиради, ақлини чархлайди, заковатини ўстиради.
Қуръон том маънода шифо манбаидир. Бу мўъжизавий Калом эътиқодимизни тўғрилайди, қалбимизни нурга тўлдиради, дилимизни равшан қилади, тасаввуримизни бойитади, дунёқарашимизни кенгайтиради. Қуръон тиловати билан хонадонимизга файз киради, умримиз баракали бўлади. Бир сўз билан айтганда, Аллоҳнинг мўъжизавий Каломи бизни икки дунё саодатига бошлайди.
“Қуръон – қалблар шифоси” китобининг қайта нашрида руҳий тарбияга, қалбни поклашга алоҳида урғу берилди. Шунингдек, Қуръон ўқиш, ёдлаш, эшитиш хосияти билан боғлиқ маълумотлар ҳам келтирилди. Қуръони карим суралари фазилати ҳақида ҳам имкон қадар тўхталиб ўтилди .
Ушбу ожизона ҳаракатларимизни мўмин-мусулмонлар учун фойдали қилишини, саҳву хатоларини кечириб, фазли ила ҳусни қабул этишини Аллоҳ таолодан сўраймиз!Зиёвуддин Раҳим
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 198
-
Расулуллоҳ с.а.в
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога У зотнинг улуғлигига муносиб ҳамду санолар бўлсин!
Аллоҳнинг охирги Расули Муҳаммад Мустафога мукаммал саловоту саломлар бўлсин!
Зарарли бўлиб кўринган баъзи нарсалар ортидан яхшиликлар келиши ҳам мумкин. Ҳамма нарса Аллоҳ азза ва жалланинг иродаси ила бўлади. Баъзи давлатларда Аллоҳ таолонинг Набийларининг афзали ва охиргиси Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан беодоблик содир бўлиб, у зотга ёмонлик соғиниб масхара қилиш учун расмлар чоп этилганда ҳамма хафа бўлди. Дунёнинг барча тарафларида мусулмонларнинг норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Мазкур намойишлар баъзи ҳолатларда кўнгилсиз оқибатларга ҳам сабаб бўлди. Баъзида ўлим ҳолатлари ҳам содир бўлди. Баъзида биноларга ўт қўйилди ва ҳоказо.
Аммо мазкур беодобликка қарши юксак одобни ишга солганлар ҳам оз эмас эди. Бу жумладаги кучлар ўша ҳассос вазиятда кўпчиликка Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсиятларини ўзига хос услубда танитиш зарурлигини англаб етганлар эди. Биз ҳам уларнинг жумласидан эдик. Беодобларга қарши кўриладиган энг яхши чоралардан бири ҳаммага – мусулмонларга ҳам, бошқаларга ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхшилаб танитиш керак, деган фикрни қатъият ила ушладик. Ўша вақтда чоп қилинадиган «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумидаги китобларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишланган йигирманчи жузини «Оламларга раҳмат Пайғамбар» номи ила чоп этдик. Турли маърузалар қилдик. Жумладан, мавлуд муносабати билан уюштирилган илмий суҳбатларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, сифатлари ва суннатлари ҳақида кенгроқ маълумот беришга ҳаракат қилдик. Ушбу мавзуга бағишланган халқаро анжуманларда ватанимиз мусулмонлари номидан қатнашдик.
Ўша пайтларда Баҳрайн давлатида бўлиб ўтган анжуманда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёрдам маъносини англатувчи «Дунё нусрат ташкилоти» тузилган эди. Яхши ният билан тузилган бу ташкилот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга яхшироқ таништиришни ўзига вазифа қилиб олган эди.
Милодий 2008 йилнинг ноябр ойи бошида Кувайт давлатида «Дунё нусрат ташкилоти»нинг иккинчи умумжаҳон анжумани бўлиб ўтди. Унда ходимингиз, ушбу сатрларнинг ёзувчиси ҳам иштирок этиш бахтига муяссар бўлди. Мажлисларда биринчи анжумандан буён қилинган ишлар ҳақида сўзлаб ўтилди. Бу ҳақидаги маълумотлар кишини қувонтирадиган даражада катта ва кенг кўламлилиги билан ажралиб турарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мусулмонларга ҳам, бошқаларга ҳам таништириш борасида ибратли ва самарали ишлар олиб борилгани яққол кўриниб турарди.
Анжуманнинг иккинчи ярмида келажакда қилинадиган ишлар ҳақида сўз борди. Турли ташкилотлар ва шахслар ўзлари амалга оширишни кўзлаётган режалар ҳақида сўзладилар. Режалар кўлами қилинган ишлардан кўра бир неча марта кўп ва катталиги билан ажралиб турарди. Бу ҳамма учун қувончли эди.
«Дунё нусрат ташкилоти»нинг иккинчи умумжаҳон анжуманида шу пайтгача қилинган ишлар ҳақидаги маърузалардан бирида ташкилот томонидан «Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» номли китоб тайёрлангани ҳақидаги ахборот ҳам тақдим этилди. Мазкур маърузаларда айтилишича, мазкур китобда «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсиятлари, рисолатлари у зотнинг энг муҳим ва васийқали сўзлари ва ишлари орқали» баён қилинган. Унда фақат ишончли ҳадислардан фойдаланилган. Ҳеч қандай шарҳ ва тафсилотлар йўқлиги ҳам айтиб ўтилди. Китобда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан танишмоқчи бўлган кишига асл матнларни ўзи баҳолаш имконияти берилиши кўзда тутилган.
Анжуманда кейинчалик қилинадиган ишлар ҳақида сўзланганда мен ҳам ушбу китобни она тилимизга таржима қилишни ният қилдим. Ушбу эзгу ниятнинг амалга ошишида Аллоҳ таолонинг Ўзидан мадад сўраб дуолар қилдим.
«Дунё нусрат ташкилоти»нинг иккинчи умумжаҳон анжуманидан қайтгандан кейин Аллоҳ азза ва жалланинг инояти ва ёрдами билан Усулул фиқҳ илмига оид китобимни ёзиб битирдим. Шундан сўнг яна Аллоҳ таолонинг Ўзидан мадад сўраган ҳолда «Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобини таржима қилишни бошладим. Шу билан бирга иш давомида баъзи мулоҳазалар ҳам хаёлдан ўтди.
Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларига оид бир минг бир юз йигирма тўртта энг сара ҳадислар матнининг бир китобда жамланиши катта илмий бойликдир. Бу бойликдан бизнинг азиз халқимиз ҳам дунёнинг бошқа халқлари билан бир қаторда ўз тилида фойдаланиш имконига эга бўлиши катта бахтимиздир.
Ушбу китобда келтирилган ҳадисларнинг кўп қисмини айнан бизнинг ватанимиз фарзандлари, буюк муҳаддислар Бухорий, Термизий ва Насаий каби боболаримиз ривоят қилгани биз учун алоҳида фахр ва эъзоз боисидир.
Ушбу китобни тузувчилар ўзларининг муқаддималарида: «Аллоҳнинг изни ила китоб оламий тилларга таржима қилинади ва дунёдаги кутубхона ва илмий марказларга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятлари, суннатлари, сийратлари ва шариатлари билан танишишнинг бевосита васийласи бўлиши учун юборилади», дейдилар.
Ана ўша китобнинг режа қилинаётган таржималарининг биринчиларидан бўлиши умид қилинаётган ушбу она тилимдаги таржимаси ватанимиз мусулмонларининг Аллоҳнинг изни ила Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нусратларига қўшган ҳиссалари бўлади, деган ниятдамиз.
Аллоҳим, бу ожизона хизматларимизни даргоҳингда қабул этгин ва уни ҳаммамиз учун фойдали қилгин!Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 2
-
Ҳадислар
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 0
-
Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 7
-
Риёзус-солиҳийн
Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий
Риёзус-солиҳийн
Араб тилидан
Анвар Аҳмад таржимасиИмом, ҳофиз, фақиҳ, муҳаддис Яҳё ибн Шарофиддин ибн Муррий ибн Ҳасан ал-Ҳизомий ал-Ҳувроний ан-Нававий Ислом оламининг мўътабар олимларидан саналади. Кунялари – Абу Закариё, лақаблари-Муҳиддин. Аммо Аллоҳга тавозуъ қилиб, Муҳиддин, деб лақабланишни кариҳ кўрганлар. Чунки дин доимий ҳаёт ва собит бўлган нарсадир, тирилтирувчи кишига муҳтож эмасдир, деб айтардилар. («Муҳиддин» – динни тирилтирувчи, деган маънони англатади.) Лаҳмий у зот ҳақида: «Мени Муҳиддин деб атайдиганларни дўст тутмайман, деб айтдилар», дейдилар.
Имом Нававий ҳижратнинг 631 йили муҳаррам ойида Дамашқдаги Наво шаҳрида дунёга келдилар. Ёшликларидаёқ Қуръонни ёд олдилар. Ўн тўққизга кирганларида оталари Дамашққа олиб бордилар ва «Равоҳия» мадрасасига жойлаштирдилар. Мақсад илм таҳсилини янада кучайтириш эди. Бу ерда Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Усмон Мағрибий ал-Мақдисийдан фиқҳни таълим олдилар, Шерозийнинг «Муҳаззаб» номли китобларини ўқиб чиқдилар. Исҳоқ ибн Аҳмад у зотнинг фиқҳ илмидаги биринчи устозлари бўлди. Нававий ҳазратлари ҳар куни 12 хил дарс билан машғул эдилар. Орада тиб билан ҳам машғул бўлишга қасд қилдилар. Лекин Аллоҳ таоло у зотни бу илмдан буриб қўйди. Балки Дамашқдаги «Дорул ҳадис ал- Ашрафия»да дарс беришни насиб қилди. Бу ҳодиса ҳижратнинг 665 йили рўй берди.- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 371
-
Заиф ва уйдирма ҳадислар
Ҳадис илми ҳақида халқимизнинг маълумоти жуда оз ва заиф. Шунинг учун минбарларда ё тўй-маъракаларда тақдим қилинаётган ҳадислардан саҳиҳ эмасларини ажратиб олишга одамларнинг қурблари етмайди. Натижада, илмига сал ишонилган кишилардан эшитган ҳадисларни ҳеч тараддудсиз қабул қилмоқдалар. Афсуски, бу ҳақда кенгроқ маълумот берадиган қўлланма ҳам йўқ, халқ турли маърузаларда ё газета-журналлардаги мақолаларда келтирилаётган ҳадислар билан кифояланиб қолмоқда.
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 4
-
Қуръон
Қуръони карим маъноларининг ўзбекча таржималари ва тафсирлари
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир” (Имом Бухорий ривояти).
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 0
-
Олтинхон тўра
ҚУРЪОНИ КАРИМ МАЪНОЛАРИ ТАРЖИМАСИ ВА ТАФСИРИ
Таржима ва тафсир муаллифи:
Саййид Маҳмуд ибн Саййид Назир ат-ТАРОЗИЙ (ОЛТИНХОН ТЎРА)
Замонавий ўзбек тилига ўгирувчи ва қайта нашрга тайёрловчи:
ОДИЛ РАҲМАТОВ.- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 114
-
Ҳиндистоний
Қуръони карим оятлари маъноларининг изоҳли таржимаси
«Баён ул-фурқон фи таржиматил-қуръон»
(Қуръон таржимаси бўйича Фурқоннинг баёни)Ҳозирги тилимизга тадбил қилиб нашрга тайёрловчи Сайфиддин Сайфуллоҳ
Таржима ва изоҳлар муаллифи: Шайх Муҳаммаджон мулло Рустам ўғли (Мавлавий ҳожи Ҳиндистоний)
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 114
-
Абдулазиз Мансур
Қуръоний карим маъноларининг тааржима ва тафсири муаллифи
Абдулазиз Мансур
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 114
-
Алоуддин Мансур
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 114
-
Шайх Муҳаммад Содиқ
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 114
-
Табарий
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 28
-
Тафсири Мунир
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 17
-
Тафсири Ирфон
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 103
-
Тафсирлар
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 1
-
Таъвилот ал-Қуръон
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 61
-
Тафсири Ҳилол
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 41
-
Қуръони азим тафсири
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 36
-
Тафсирул Қуръон (Амма пораси)
بِسْمِ اللهِ ٱلرَّحْمَانِ ٱلرَّحِيمِ
МуқаддимаҲамду сано ва мақтовлар оламлар Парвардигори, Меҳрибон ва Раҳмли, қиёмат кунининг Ёлғиз Подшоҳи бўлмиш Аллоҳ таоло учун хосдир. Биз У Зотга Ўзи рози бўладиган тарзда ҳамд айтамиз. У Зотнинг Расули, кўзимизнинг қувончи, тақводорлари имоми, Парвардигоримиз томонидан бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган зот Муҳаммад Мустафога беадад салавот ва саломларимиз бўлсин!
Қуръони карим Аллоҳ таоло бандаларига нозил қилган илоҳий дастурдир. Қуръонни ўқиш, тушуниш ва унга амал қилиш ҳар биримизнинг вазифамиз саналади. Бу улуғ масъулиятни бажариш учун Қуръони карим тафсирини ўрганиш ва уни ҳаётимизга аста-секин тадбиқ қилиб боришимиз лозим.
Қуръони каримга тафсир ёзишни 30 порадан бошлаш бизларда ҳам урф бўлган. Сабаби кўпчилик мўмин-мусулмонлар бу порадаги сураларни ёд олиб, намозларда ўқишади. Ўша ўқилган сураларнинг таржима ва тафсирини билишга кўпроқ эҳтиёж туғилади. Биз ҳам шуни инобатга олиб, ожизона ҳаракатимизни Амма порасидан бошладик.
Амма порасида 37 сура бўлиб, Баййина, Залзала ва Насрдан бошқа барча суралар Маккада нозил қилинган. Сураларнинг энг узуни Нозиот бўлиб, 46 оятдан иборат. Сураларнинг энг қисқаси 3 оятли Аср, Кавсар ва Наср сураларидир.
Амма порасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга пайғамбарликнинг илк кунларида нозил қилинган Алақ сураси ва у зот ҳаётларининг сўнгида туширилган Наср суралари бор. Қуръоннинг учдан бирига тенг дея таърифланган Ихлос сураси, паноҳ сўраш учун энг яхши сура деб тавсия қилинган Фалақ ва Нос суралари ҳам шу порадан ўрин олган.
Амма порасида жам бўлган суралар қисқа бўлишига қарамай, олам-олам маъноларни англатади. Уларда асосан Аллоҳнинг ягоналиги, қиёмат ҳақлиги, бир кун келиб бандалар, албатта ҳисоб беришлари бот-бот эслатилади. Ушбу сураларни тадаббур билан ўқир эканмиз, ҳаёт моҳиятини англаб етгандек бўламиз. Дунё ҳаёти кўпчилик ўйлаганидек, туғилиш, еб-ичиш ва ўлим топишдангина иборат эмаслиги, ҳали буларнинг ҳисоби бор экани, бандалик масъулияти оғирлигини айнан шу ердаги сураларни ўқиш орқали яхши тушуниб оламиз.
Ушбу тафсир оммабоп бўлиши учун уни қисқа бўлишига алоҳида эътибор бердик, такрорлардан имкон қадар четландик, узундан-узун ривоятлар ва ихтилофли масалаларни келтирмадик. Фақат баъзи хос жиҳатлар китоб сўнгида изоҳ тарзида берилди.
Қуръони каримга ёзилган ушбу тафсирни мукаммал ёки нуқсонсиз дейишдан йироқмиз. Зеро, банда борки, хатодан холи эмас. Шу сабаб ожизона қусур ва камчиликларимиз учун, аввало Аллоҳдан истиғфор, қолаверса, сиз муҳтарам ўқувчиларимиздан узр сўраймиз.
Аллоҳ таоло ушбу камтарона ҳаракатларимизни муносиб тақдирласин, бу ишимиз Ёлғиз Ўзининг розилиги учун бўлишини насиб этсин! Омийн!Муаллиф: Зиёвуддин Раҳим
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 38
-
Қорилар
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 1
-
Нурул яқин
Муҳаммад Хузарий ибн шайх Афифий ХIХ асрнинг охири, ХХ асрнинг бошларида Мисрнинг Қоҳира шаҳрида яшаб ўтди. У яшаган давр Мисрда уйғониш ва маориф ислоҳоти ҳаракатининг бошланиш даври эди. М. Хузарий ислом дини ҳамда дин тарихига оид чуқур тадқиқотлар олиб борди. "Муҳозирот фий тарихил уммамил Исломия" (Ислом давлатлари тарихи ҳақида маърузалар), "Итмомул вафо фий сиратил хулофа" (Халифаларнинг тарихи) ва яна бир неча машур китоблари қатори "Нур-ул яқин" асари ҳам олимга катта шуҳрат келтирган. Пайғамбаримизнинг ҳаёти ҳақида батафсил маълумот берувчи мазкур асар Ислом олий билим юртларида махсус дарслик ўрнида қўлланилади ҳамда Ислом дини тарихини ўрганишда энг мўътабар манбалардан бири сифатида эътироф этилади.
Муҳаммад Солиҳнинг араб тилидан ўгирган уйғурча матни асосида Эмин Усмон ўзбекчалаштирган.
Муҳаррирлар: Рауф Субҳон, Туроб Ниёз- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 217
-
Пайғамбарлар тарихи
МУҲАММАД САЙЙИД ТАНТОВИЙ
قِصَصُ الْقُرْآنِ الْكَرِيمِ
ПАЙҒАМБАРЛАР ТАРИХИ
(Қуръони карим қиссалари)
Таржимон:
Зиёвуддин РАҲИМ
Муҳаррир:
Алишер НазарМуҳаммад Саййид Тантовийнинг ушбу китобида пайғамбарлар (алайҳимуссалом) тарихи, ибратли ҳаётлари, Қуръон каримдаги баъзи сураларнинг нозил бўлиш сабаблари баён қилинади. Айниқса, муборак Қуръон оятларида зикр қилинган қиссалар жуда қизиқарли ва тушунарли услубда талқин қилинган. Бу ибратли қиссалар инсон нафсини разолатдан ҳидоят сари бошлайди, қалб кўзларини очади, разил ва чиркин одатлардан қутулишга чақиради.
Ушбу асар инсон табиатининг, руҳиятининг Аллоҳгагина маълум бўлган ўзига хос қирралари, нозик жиҳатлари очиб берилгани билан ҳам аҳамиялидир.- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 40
-
Саҳобалар энциклопедияси
Бугунги кунда миллий ўзликни англаш ва диний қадриятларнинг аҳамияти нечоғлиқ улуғ эканини кенг оммага етказишликка ҳаракат қилинмоқда. Ижтимоий-гуманитар фан вакиллари цивилизациянинг тараққиёти тенденцияларини барқарорлигини таъминлашда айниқса маънавий-маданий ва ахлоқий муаммоларни ҳал этишда миллий ўзликни англаш ва диний қадриятларнинг тутган ўринини юқори баҳоламоқдалар. Шу нуқтаи-назардан қараганда мамлакатимизда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзига хос характерга эга. Дарҳақиқат аввалари ҳам диний мавзуларни имкод қадар ёритиларди. Юртимизда бу каби мавзуларни илмий ёритишда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шуларни инобатга олиб биз ҳам халқимизга диний бағрикенглик, ислом тарихи саҳобалар тарихларини ўрганишларида содда, тушунарли, оммабоп лафзлар билан етказишни маъқул кўрдик. Бир неча йиллик изланишимиз бугун рўёобга чиқиб “Расулуллоҳнинг қирқ юлдузи” номи билан қирқта қирқтадан саҳобалар ҳаётидан лавҳаларни ёрит боришни ирода қилдик. Мақсадимиз тафаккури теран диндош азизларимизни ўқиб ўрганиб саҳобаларни ватан учун қандай фидоий инсон эканликлари, исломни муқаддас ва муҳаққақ дин билиб нечоғлиқ риёзатлар чекканликлари, берган аҳдларига вафдорликлари, муқаддас ватан туғи ёнида ҳиёнаткор эмасликлари ва юксак ҳизматларини чин юракдан хис қилиб, ўзларига гўзал насиҳатлар олиб, ғайрату шижоатлари янада ортиб гўзал ва бетакрор юртимиз ҳамда халқимиз олдида намуна бўлишлари билан ифтиҳор туйғусини туямиз.
Сайтимизнинг бу бўлими Адҳамжон Мирзачаевнинг "Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар" китоби асосида тайёрланади
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 124
-
Нурул басар
Саййид Маҳмуд Тарозий Олтинхонтўра
НУРУЛ БАСАР (КЎЗ НУРИ)
СИЙРАТУ ХОЙРИЛ БАШАР
соллаллоҳу алайҳи васаллам
قال الله تبارك وتعالى:
لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللّهِ اُسْوَةٌ حَسَنَةٌ
Аллоҳ таборак ва таоло айтади:
“Ҳақиқатан, сизлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор”.
Ўқунглар жонфидолар, сийрати хойрил вародур бу,
Ҳаёти Ҳодийи Аъзам Муҳаммад Мустафодур бу.Табдил ва изоҳлар муаллифи:
Абдул Азим ЗИЁУДДИН,
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти
“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси,
Сийрат фани устози
Масъул муҳаррир:
Шайх Абдулазиз МАНСУР,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
Сўз боши муаллифи:
Абдулҳаким қори Комилжон ўғли,
“Носирхон” жоме масжиди имом-хатиби
Тақризчилар:
Уйғун ҒАФУРОВ,
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори;
Абдурашид ЗОҲИД,
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети “Ўзбек адабиёти тарихи ва матншунослик” кафедраси доценти, филология фанлари номзоди.- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 95
-
Асбоб ан-нузул
Найсобурийнинг «Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари» китоби Қуръонй карим оятларининг нозил бўлиш сабаблари ҳақида ёзилган бўлиб, нодир асарлар сирасига киради. Китоб аввалида сўзбоши ва услублар ҳақида маълумотлар берилган. Сабаблари келтирилган оятлар Қуръони каримда берилган суралар тартибига мос равишда тизилган. Биринчи ва энг охири нозил бўлган оятлар ҳақида ҳам кўплаб маълумотлар мавжуд. Олим китобни ёзишда аниқ, ишончли хабарлардан фойдаланишга ҳаракат қилган.
Ушбу китоб маърифат ва илмга чанқоқ халқимиз учун яхши туҳфа бўлади деб, умид қиламиз.- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 83
-
Маънавий хазина
ИСЛОМ ДИНИ ИСТИЛОҲЛАРИ ЛУҒАТИ
Ушбу луғатни тузишдан мурод, халқимизнинг исломий илмларга бўлган эҳтиёжини бироз бўлса-да қондиришга хизмат қилиш, Аллоҳни ва Унинг динини танитиш ишига ҳисса қўшиш, кишиларнинг исломий истилоҳлар мазмунини осон ва енгил фаҳмлашларига кўмаклашишдир. Аллоҳдан бу камтарона уринишларни муваффақиятли қилишини ва ёрдам беришини, китобдан фойдаланиб баҳра олганларга икки дунё саодатини ато этишини ёлбориб сўраймиз. Бизга Аллоҳ кифоядир. У жуда ҳам яхши вакил ва улуғ қудрат соҳибидир. Аллоҳ нимани хоҳласа, ўша бўлади. Аллоҳга таваккал қилдик, Ундан ёрдам сўрадик, ҳамма ишимизни Унга топширдик.
Аҳмад Муҳаммад, роҳимаҳуллоҳ
Абу Муслим (islamonline.uz лойиҳасининг раҳбари)- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 0
-
Ғ
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 20
-
Ҳ
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 118
-
А
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 380
-
Б
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 117
-
В
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 47
-
Г
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 6
-
Д
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 31
-
Е
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 2
-
Ё
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 3
-
Ж
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 68
-
З
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 66
-
И
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 191
-
К
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 56
-
Л
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 21
-
М
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 311
-
Н
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 80
-
О
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 31
-
П
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 13
-
Р
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 73
-
С
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 188
-
Т
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 128
-
У
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 64
-
Ф
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 50
-
Х
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 59
-
Ч
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 5
-
Ш
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 59
-
Э
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 11
-
Ю
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 11
-
Я
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 18
-
Ў
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 4
-
Қ
- Бўлимдаги мақолалар сони:
- 73