104-боб. Таомни ўз олдидан ейиш ҳамда беодоблик ила овқатланадиган кишини тартибга чақириб насиҳат қилиш ҳақида
- Якшанба, Окт 16 2022
- 12249 марта кўрилди
738/1. Умар ибн Абу Саламадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Мен ёшлик пайтимда Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам қара-морларида бўлганимда, қўлимни лаганнинг ҳар томонига узатиб (овқатланаётганимда) , у зот: «Болам, Аллоҳ исмини зикр қилиб, ўнг қўлинг билан еб, ўзингнинг тарафингдан тановул қилгин», деб айтдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
739/2. Салама ибн Акваъдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади, Бир киши Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида чап қўли билан таом тановул қилди. У зот: «Ўнг қўлингда егин», дедилар. Ҳалиги киши: «Бунга қодир эмасман», деди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қодир ҳам бўлмагин», бундай қилишдан фақат мутакаббирлиги ман қилди холос, дедилар. Шундан кейин ҳалиги киши (ўнг) қўлини оғзига кўтара олмади. Имом Муслим ривоятлари.
Фойда: Бу ерда Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам мўьжизалари содир бўлди. Бу киши қўлини кўтаришга қодир бўла олмади. Ана шу кишининг исми Буср ибн Роъийдир.