105-БОБ. Жамоат билан овқатланганда хурмо ва шунга ўхшаш меваларни бир луқмада иккитадан тановул қилишдан қайтариғи, бу фақат биродарлари изни билангина жоизлиги ҳақида
- Якшанба, Окт 16 2022
- 12263 марта кўрилди
740/1. Жабала ибн Суҳайм розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтдилар: «Ибн Зубайр билан бирга (яшаганимизда) бизга очлик етди. Сўнгра ризқландик. (Егулик) тановул қилаётганимизда, олдимиздан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ўтиб: «Бир луқмада икки хурмо еманглар. Чунки Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ана шундай қилишдан қайтарганлар. Фақат биродаринг изн берса, жоиз, деганлар», деб айтдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.