close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмонлар оламга инъом этган беш ихтиро

Ислом тарихи, жамиятга кўп нарса берган, қатор кашфиёт ва ихтироларга тўла, уларсиз ҳозирги кундаги ҳаётни тасаввур қилиш қийин бўларди.

1.    Халқ кутубхоналари.
Исломнинг дастлабки пайтларида  бутун мусулмон оламидаги масжидлар интелектуал баҳс-мунозаралар маркази вазифасини бажарган. Бу масжидлар фақатгина сажда қилинадиган жой бўлибгина қолмай, балки у ерларда дин, фалсафа ва илм ҳақидаги кўплаб китоблар жойлаштирилган эди. Бу кутубхоналар бутун омма учун очиқ бўлган.
2.    Жаррохлик асбоблари.
Жаррохликнинг отаси деб тан олинган Х-асрнинг машҳур мусулмон жарроҳи Қосим ал-Захравий, ҳозирги кунда ҳам фойдаланилаётган, кўплаб жаррохлик асбобларини ихтиро қилган. Бу асбоблар ичида: скальпел, жаррохлик қайчилари ва жаррохлик игнасини мисол келтириш мумкин. Шунингдек у кетгут – ўз-ўзидан тарқалиб кетувчи тикиш материалини ихтиро қилган.
3.    Алгебра.
Алгебра фани исломнинг олтин асри давомида гуллаб яшнаган. Алгебранинг пайдо бўлиши буюк ватандошимиз ал-Хоразмий номи билан боғлиқ. Ал-Хоразмий биринчи бўлиб алгебрани, чизиқли ва квадрат тенгламаларни ечишни умумий усуллари мисолида, мустақил фан сифатида кўрсатиб берди. 800-йилларни ўзида, унда алгебраик тенгламалар ҳақидаги янги тушунча таклиф қилинган, трактат (бирор муаммога бағишланган илмий асар)ни ёзди.
4.    Оптика.
ХI-асрда олим Ибн Ҳайсам инсон кўзи қандай кўришига оид нуқтаи назарни бутунлай ўзгартириб юборди. Ўша даврда инсон кўзи ўзидан нур сочиш натижасида кўради деб ҳисобланар эди. Ҳайсам, аслида кўзлар бошқа жисмлар ва юзалар таратган нурни қабул қилишини исботлаб, илмий  хақиқатни тиклади.
5.    Кофе.
Кофе донлари дастлаб Ҳабашистонда ўсар эди, лекин ХV- асрда Ямандаги ҳабашлар билан савдо қиладиган мусулмон-араблар, ҳозирги кунда хаммага кофе номи билан машҳур бўлган ичимлик тайёрлашни ўрганиб олдилар. Сўфийлар кечаси билан тетик туриш ва ибодат қилиш учун кофе ичишган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase