90-БОБ. Бир киши ман қилинмаган сўзларни гапираётган бўлса, ёнидагилар унинг сўзига қулоқ солмоғи ҳамда олим ва воизлар мажлисдагиларни жим қилиши хусусида
- Якшанба, Окт 16 2022
- 12292 марта кўрилди
697/1. Жарир ибн Абдуллоҳдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам менга видолашув ҳажида: «Одамларни жим қил», дедилар, кейин халойиққа қараб: «Яна сизлар мендан кейин кофир бўлиб, бир-бирингизнинг гарданингизга (қилич) уриб юрманглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.