close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Кеча ва кундуз. Қуёш ва Ой

Анбиё сураси 33-оят: “У кеча ва кундузни, Қуёш ва Ойни яратган зотдир. (Бу иккисининг) ҳар бири фалакда сузиб юрур”.

Анбиё сураси 33-оят: “У кеча ва кундузни, Қуёш ва Ойни яратган зотдир. (Бу иккисининг) ҳар бири фалакда сузиб юрур”.
Иброҳим сураси 33-оят: “(У) доимо фаолият кўрсатиб турувчи Қуёш ва Ойни ҳам сизларга бўйин сундирди. Яна кеча ва кундузни сизларга бўйин сундирди”.
Нуҳ сураси 16-оят: “Ойни улар ичида нур қилиб, Қуёшни эса чироқ қилиб қўйди”.
Юнус сураси 5-оят: “У Қуёшни зиё (таратувчи) ва Ойни нур (сочувчи) этган...”
Ёсин сураси 38-оят: “Қуёш (тинмай) ўз қароргоҳи сари сайр қилур. Бу Азиз (қудратли) ва Алим (билимли зот)нинг ўлчовидир”.
Ёсин сураси 40-оят: “На Қуёш Ойга етиши мумкин ва на тун кундан ўзувчидир. (Қуёш, Ой ва юлдузларнинг) ҳар бири (бир) фалақца сузиб юрадилар”.
Луқмон сураси 29-оят: “Аллоҳнинг кечани кундузга киритишини, кундузни кечага киритишини ҳамда Қуёш ва Ойнинг ҳар бирини белгиланган муддатгача жорий бўладиган қилиб бўйсундириб қўйганини ва яна Аллоҳнинг қилаётган амалларингиздан огоҳ эканини кўрмадингизми?!”
Оли Имрон сураси 27-оят: “Кечани кундуз- га киритурсан ва кундузни кечага киритурсан. Ўликдан тирикни чиқарурсан ва тириқцан ўлик- ни чиқарурсан ҳамда хоҳлаган кишингга беҳи- соб ризқ берурсан”.
Юнус сураси 6-оят: “Албатта, тун ва куннинг алмашиб туришида ҳамда осмонлар ва Ерда- ги Аллоҳ яратиб қўйган нарсаларда Аллоҳдан қўрқадиган қавм учун аломатлар бор”.
Набаъ сураси 10-11-оятлар: “Кечани (барча нарсани яшириб турадиган) либос қилдик. Кун- дузни эса тирикчилик вақти қилдик”.
Зумар сураси 5-оят: “У осмонлар Ерни ҳақ (ҳикмат) билан яратгандир. У кечани кундуз- нинг устидан ўрар, кундузни кечанинг устидан ўрар. У Қуёшни ҳам, Ойни ҳам (Ўз амрига) бўйин сундириб қўйгандир. (Уларнинг) ҳар бири маъ- лум муддатгача сайрда бўлур. Огоҳ бўлингизки, У Қудратли ва (ўта) Кечиримли (зот)дир!”
Ҳаж сураси 61-оят: “Бунга сабаб Аллоҳ ке- чани кундузга киритиши (кечани қисқартириб, кундузни узайтириш) ва аксинча, кундузни кечага киритиши ва ҳақиқатан Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи зот эканидир”.
Ёсин сураси 39-оят: “Биз Ойни ҳам, токи у эски хурмо бутоғидек бўлиб (эгилиб) қолгунича, манзилларга (ботадиган қилиб) ўлчаб қўйгандирмиз”.
Буруж сураси 1-оят: “Қасамёд этаман (ўн иккита) буржларга эга осмон билан”.
Юқоридаги (Анбиё сураси 33-; Иброҳим су- раси 33-) оятлардан кеча ва кундуз, Қуёш ва Ой мустақил равишда ҳаёт кечиради, деган маъно келиб чиқмайди. Аслида Аллоҳ юқоридаги оят- ларда кеча ва кундуз инсон ҳаётидаги асосий омил эканлигини таъкидлаяпти, деб тушуниш керак. Бундан ташқари, Шамс сураси 3- ва 4-оятларида: “Уни (Ерни Қуёш) ёритган пайтидаги кундузи билан, уни (Қуёшни) қоплаган тун билан”, деб билдираяпти. Бу оятдан кеча ва кундузга сабабчи Қуёш эканлиги аниқ-равшан бўлаяпти.
Қуръон нозил бўлишидан аввал Ой ҳам юлдузсимон осмон жисмларидан бири деб қаралар эди. Шу даврда юлдузлар осмон фазосида ҳаракатсиз, юлдузсимон жисмлар эса ҳаракатда бўлади, деб ҳисобланар эди. Аллоҳ Нуҳ сурасининг 16-ояти ва Юнус сураси 5-оятларида, Ой зиё таратувчи эмас, балки нур сочувчи осмон жисми эканлигини таъкидлаяпти. ХУ1-ХУП асрларда олимлар юлдузсимон Осмон жисмлари ўзидан нур чиқазмаслиги, балки улар Қуёшдан келган нурни тарқатувчи (сочувчи)лигини аниқладилар.
Ёсин сураси 38-оятда: “Қуёш (тинмай) ўз қароргоҳи сари сайр қилур”, деб билдирилаяпти. Қуёш тизими галактика маркази атрофида 230 миллион йилда бир маротаба, шу вақтгача эса 20 маротаба айланиб чиққанлиги XX асрдагина илмий жиҳатдан исботланди.
Аллоҳ Ёсин сураси 40-оятда “на Қуёш Ойга етиши мумкин, на тун кундан ўзувчи” деб хабар беряпти. Агар XV асргача Ер оламнинг маркази деб тасаввур қилинганидек қаралганида, Ой ва Қуёш маълум бир даврда бир-бирига жуда яқин келиб қолиши мумкин эди. Аммо XVI-XVII асрларда олимлар Ой Ернинг табиий йўлдоши эканини ва иккиси ҳам Қуёш атрофида айланишини илмий жиҳатдан тасдиқладилар. Худди шунингдек, Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши ҳам тун кундан ўзиб кетмаслигини кўрсатиб турибди.
Юқоридаги (Луқмон сураси 29-; Оли Имрон сураси 27-; Юнус сураси 6-; Набаъ сураси 10-11-; Зумар сураси 5-; Ҳаж сураси 61-) оятларда, Аллоҳ кечани кундузга киритиши (кечани қисқартириб, кундузни узайтириши) ва аксинча, кундузни кечага киритиши маъноларини олимлар томонидан XVIII асрдагина исбот қилинди. Ер Қуёш атрофида айланиб ўтаётганида кун ва туннинг тенг келиб қолган вақти - 21-22 март баҳор фаслининг бошланиши; Қуёшнинг ёзги туриш нуқтасидан ўтиши, куннинг энгузун пайти - 21- 22 июнь ёз фаслининг бошланиши; Қуёшнинг кузги кун ва туннинг тенг кунлиги нуқтасидан ўтиши - 23 сентябрь куз фаслининг бошланиши ва Қуёшнинг қишки туриш нуқтасидан ўтиши туннинг энг узун пайти - 21-22 декабрь қиш- нинг бошланиши, деб қабул қилинди.
Ойнинг буржи ва манзиллари ҳақидаги Ёсин сураси 39-оят, Юнус сураси 5-оят ва Буруж сура- си 1-оятни Ойнинг кўринма ҳаракатидан, яъни унинг шакли алмашиши узлуксиз ўзгариб бори- ши билан бирга ўтишидан ва Қуёш томонидан ёритилиб турадиган Ойнинг Қуёш ва Ерга нисба- тан турли вазиятда бўлишидан келиб чиқади, деб тушунтирилади.
Ойнинг буржи ва манзиллари ҳақида Шайх Абдулазиз Мансурнинг “Қуръони карим маъно- ларинингтаржима ва тафсири” китобидаги Ёсин сураси 39-ояти ва Юнус сураси 5-ояти изоҳлари- да яхши маълумотлар берилган.
Юқорида кўрганимиздек, ҳар бир осмон жисми асосан икки - гравитацион тортишиш ва марказдан қочма кучлар таъсирида бўлади. Бу икки кучнинг мувозанатда бўлиши эса осмон жисмларининг коинотда устунсиз (Раъд сураси 2-оят) ўз орбиталари бўйича сайрда бўлишига сабабчи эканлиги фанга XVII асрдагина илмий жиҳатдан маълум бўлди.
Талоқ сураси 12-оят: “Аллоҳ етти осмонни ва Ердан ҳам ўшанча миқдорни (етти қаватни) яратган зотдир. (Аллоҳнинг) амри (фармони) уларнинг (осмон ва Ер) ўртасида нозил бўлиб турар. Токи сизлар Аллоҳнинг анча нарсага қо- дир эканини ва Аллоҳ барча нарсани (Ўз) били- ми билан иҳота қилиб олганини билишларингиз учун (У шундай қилди)”.
Юқорида, Ернинг ички қавати ҳам етти қо- биқдан иборатлигини кўрдик. Лекин Ернинг бу етти қобиғи шартли равишда олинди, чунки Ернинг иккинчи қисми икки қобиқдан эмас, балки уч қобиқдан ташкил топган деб олишимиз ҳам мумкин эди.

Умарбек Абдурахмановнинг
"Қуръон оятлари мазмуни билан илм-фан орасидаги уйғунлик" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase