Тахминан 2010 йилдан бошлаб дунёдаги кўплаб кузатувчан одамлар атроф-муҳит билан содир бўлаётган турли хил ғаройиботларнинг кўпайишини сезмоқдалар.
Сайёрамизда иқлим ўзгариши, метеоритлар, НУЖ ва осмондаги тушунарсиз объектлар тез-тез пайдо бўлиши бу – хамир учидан патир, чунки аномалиялар сони жуда ҳам кўп: ҳашаротлар босқини, қушларнинг оммавий ўлими, самолётларнинг ҳавода муаллақ қолиши, қуёш чиқиш/қуёш ботиш нуқталари сурилиши, Мандела ва бошқалар. Кеча эса ўқувчиларимиз яна бир ғалати нарсани пайқаган кўринади:
POTTER: Улкан Ой чиқмоқда. Бу мен бундай юқори бурчак тезлигида кўтарилган Ойни биринчи марта кўришим.
Helgahelgah: Ишонмаслигингиз мумкин, лекин мен ҳам худди шуни ўйладим. Деразанинг ёнига келиб қарасам – тўлин Ой. Полга эгилиб, мушугимга овқат бердим ва бошимни кутариб қарасам, Ой аллақачон дераза ромидан нарига ўтиб кетибди. Қандай қилиб, ўйладим мен. Қарасам, бу ерда сиз шундай ёзибсиз… Жин урсин, бу одамни қўрқитади
Lessa: Бу ажойиб, мен ҳам буни тунда сездим, ҳозир бу ерга кирдим ва бу ҳақида хабарингизни ўқияпман.
Дугонамга овозли хабар ёзаётгандим, уйим олдида тоғдаги дарахтларнинг тепасида катта ойни кўрдим. Хабар ёзишни тезда тугатиб, камерани ёқдим ва ўз кўзларимга ишонмадим - бу ой аллақачон ўша дарахтлардан 20 даража силжиб бўлган ва чирой фотосурат олишга имкон қолмаганди. Ваҳоланки, ҳаммаси бўлиб атиги уч дақиқадан кўпроқ вақт ўтганди.
SIR: Бир неча кун олдин мен тунда автомобилда трасса бўйлаб ҳаракатланиб кетаётгандим, тоза ҳаво билан нафас олиш учун тўхтадим ва ўрмон узра уфқда улкан қизил-сариқ ойни кўрдим. Кўзларимга ишонолмадим, лекин 3 дақиқада ой қарағайлар тепасида ғойиб бўлди. Мен ушбу мавзуни чуқурроқ ўрганиб, мақола тайёрлашни таклиф қиламан, нимадир аниқ содир бўлаяпти.
SIR никли ўқувчимизнинг таклфини бажарамиз – мақола тайёр, Ой билан нимадир бўлаётгани аниқ.
Агар аномалия ҳақида бир киши ёзганида эди – кузатувни статистик ишончли деб бўлмасди. Лекин битта ҳолатни бир-бири билан боғлиқ бўлмаган ва географик жиҳатдан узоқ жойлашган тўрт киши бир вақтнинг ўзида кузатиши – бу энди туйғуларнинг алдаши, ўзига хос ландшафт ёки академиклар масалан, Ой парадокси деб изоҳлайдиган бошқа тутуриқсиз нарсалар билан изоҳлаб бўлмйдиган статистикадир.
Ҳозир ҳатто саволга жавобан атамани бериш учун атайлаб «ой иллюзияси» дейишяпти. Саволнинг ўзи эса шунга бориб тақаладики, уфқ узра Ойнинг бурчак ўлчами осмоннинг энг бўланд нуқтасидагидан анча катта. Интернет ҳали мавжуд бўлмаган 1970-йилларда буни «атмосфера синиши» блан изоҳлашган ва академикларга бу синиш ҳисоб-китоби кўрсатилганда улар жазавага тушиб, «сиз нотўғри ҳисоблагансиз» деб исботлашга ҳаракат қилган. Ҳозир эса, синиш ҳисоб-китобини тармок орқали осонлик билан текшириш ва икки-учта олий маълумоти бор одамларнинг маълумотларини келтириш мумкин бўлган бир пайтда – расмийлар синиш ҳақида жим қолиб, иллюзия ҳақида куйлай бошладилар.
Мана энди қандайдир янги “иллюзия”. Шарҳларни ҳамма ҳам ўқимайди, шу сабабли, албатта, имкон қадар кўпроқ ўқувчилар ўз кузатувлари билан ўртоқлашиши учун мавзуни алоҳида «пост» қилиб чиқариш мақсадга мувофиқ. Кеча шошилинч ишаримиз кўп бўлгани сабабли Ойни кузата олмадик, лекин ўқувчиларимизнинг сўзларига ишонамиз. Лекин бу ҳолатни тушунтири бериш?
Энг оддий изоҳ шундаки, Ер тезроқ айлана бошлади. Бундай бўлишининг эҳтимоли паст, чунки унда тун ва кун ҳам анча қисқарган бўлиб, ўзгаришни ҳамма сезган бўларди. Бундан ташқари, Ернинг юмалоқ эканлиги ҳақиқат эмас ва улар шунчаки лампаларнинг айланиш тезлигини ўзгартирган ёки Ойни бошқа орбитада учирган деб тахмин қилиш мумкин:
Шундай қилиб, бу ерда фақат Ойнинг тезлиги билан чеклана олмаймиз, бу ерда вақтнинг тезлашуви самараси аниқроқ кўринади – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек:
«Замон яқинлашмагунича Қиёмат қойим бўлмайди. (Замон шунчалик яқинлашадики), ҳатто йил ойдек, ой ҳафтадек, ҳафта кундек, кун эса бир парча чўғдек (ялт этиб ўчадиган ёлқиндек) бўлиб қолади» (Термизий ривояти).
Соат, жумладан, астрономик соат макон-замонга қотириб қўйилгани сабабли ҳеч қандай хронометр билан вақтнинг тезлашувини ҳисоблаб чиқиб бўлмайди. Ягона вариант – бу вақтни субъектив ҳис қилиш бўлиб, ўқувчиларимиз айнан унга дуч келган. Биз бунга мунтазам дуч келамиз. Агар, масалан Helgahelgah мшугига овқат берар экан, ойнага эмас, секундомерига қараганда – у вазиятга унчалик эътибор қаратмаган бўларди, худди «бир соат вақт жуда тез ўтиб кетди» деб эътибор қаратмаганимиздек. Лекин бу ерда вақт оқимининг ташқи тезлашуви шундоқ кўз ўнгимизда бўлиб, астрономик вақтнинг ўтиш тезлиги (Ой ҳаракати) вақтни ички ҳис қилиш билан осонроқ таққосланган бўларди. Шу сабабли бу ҳолат кўзга яққол ташланди.
Шунга қарамай, пандемияга қарши кураш (яъни охирги ҳафта) ёки энди бошланди ёки ҳали ҳам ўртада, шунинг учун йил ой каби, ой эса ҳафта каби бўлганда энг қизиғи бошланади. Сўнгра, Ойга қараб, одамлар қайд етади: ғалати, мен кўзимни юмиб очишга зўрға улгардим - у эса аллақачон кўтарилибди! Хуллас, воқеалар ривожини кузатиб борамиз.