close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Худо борлиги илмий исботланди

Орегон университетида ўтказилган илмий тадқиқотлар Худонинг мавжуд эканини илмий исботлаб берди. Олимлар Дарвиннинг эволюция назариясини асос қилиб олдилар. Фанда инсоният юз миллионлаб йиллар давомида эволюция йўли  ҳамда генетик мутацияларни бошидан кечирган деб ҳисоблаш қабул қилинган.

Хўш, натижа қандай бўлди? «Бу назария доим ҳам иш бермайди», - дейди Орегон университети биологи Жозеф Тронтон. Экология ва Эволюция институтининг бир гуруҳ олимлари эволюцияни кичик миқёсда қайта тиклаш ва уни тескари йўналишда йўналтиришга ҳаракат қилиб кўрдилар. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, эволюция тескари йўналишда ривожланиши мумкин эмас.
Тасодифий мутациялар мантиқини тушуниш ва уларни олдиндан айтишнинг имкони йўқ, чунки уларнинг тур сифатида жонли организм ривожланишига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Дунёвий фанлар нуқтаи назаридан, Худони инкор қилиш шароитларида, инсоннинг ривожланиши генетик мутациялар, шунингдек, мослашув ва табиий танлов туфайли рўй беради. Олимлар тасодифий мутацияга тасдиқ топа олмадилар. Торнот ва унинг ҳамкасблари у ёки бу турларни яхшилай олмаган ўзгаришларни аниқладилар. Замонавий эволюция назарияси тушунишида табиий танлов бу организмнинг мослашуви ва мураккаблашуви жараёнида рўй берган тасодифий мутациялардир. Бироқ ҳозир олимларнинг таъкидлашича, фан одамларнинг нима учун бошқача эмас, айнан шундай эволюция қилганлигини тушунтириб бера олмайди. Келиб чиқадики, бу жараён ўрганишнинг илмий усулига тўғри келмайди. Буни табиий танлов деб аташ мумкин эмас. Эҳтимол, бу Олий кучлар …
Амалиётда Дарвин назариясини инкор қиладиган исбот ва далиллар тобора кўплаб топилмоқда. Хусусан, генетик код энг бошидан олий онг мавжуд бўлганига кўп сонли далилларни кўрсатади. Кузатилаётган генетик энтропия (мутациялар ёрдамида генетик хатоларни мунтазам тўплаб бориш) ҳодисаси Дарвиннинг эволюция назариясини йўққа чиқаради, чунки у генетик ахборотнинг йўқотилиш тенденциясини кўрсатади, унинг юзага келишини эмас. Ваҳоланки, янги генетик код – эволюция жараёнида зарур шарт.
Лаборатория экспериментлари буни яққол кўрсатиб туради. Масалан, бу ахборотни йўқотиш антибиотикларга чидамлиликка олиб келадиган вазиятда яққол кўзга ташланади. Эволюция янги генетик кодлар яратадиган тасодифий мутацияларни кўзда тутади. Зарур биокимёвий ўзгаришлар яратиш мутлақ билимлар ва назорат талаб қилади.
Эволюция ҳақидаги саволга Ислом жавоб беради. Қуръонга мувофиқ, ҳаётнинг келиб чиқиши, пайдо бўлиши тасодифий эмас, балки Аллоҳ таоло тарафидан яратилган. Исломда айтилишича, уйғунлик ва хилма-хиллик ўз-ўзидан вужудга кела олмайди. Боз устига, табиий танлов назарияси бизга ҳаёт қандай пайдо бўлганлигини ва тасодифлар қандай қилиб ҳаётни тартибга солиши мумкинлигини тушунтириб бермаган.
Ислом – фанга қарши чиқмайдиган дин. Бундан ташқари Ислом айтган барча нарсалар вақт ўтиши билан илмий тарафдан ўз исботларини топмоқда. Бундан ҳайратга тушган олимлар эса, Исломни ўзларига дин деб қабул қилмоқдалар. Атеист ва бошқа дин душманлари бу жараёнларни тўхтатиб қолишга қодир эмаслар...

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase